Get Mystery Box with random crypto!

​​ Жаннат қўлдан кетдими.... Бир ёки икки йил олдинги худд | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

​​ Жаннат қўлдан кетдими....

Бир ёки икки йил олдинги худди шу кунларни эслайсизми....
Ўша кунларда бошинггизга мусибат тушган бўлса, бу сиз учун гўёки дунёнинг ниҳояси эди. Ўша кунлар ҳам ўтиб кетди. Энди эса, сиз ўша кунларнинг машаққатларини эслайсиз, холос. Шундай экан, билингин-ки, ҳозирги кундаги мусибатингиз, муаммоларингиз ҳам яқин кунларда ўтиб кетади.
Қийинчилик бошингизга тушар экан, албатта, шу муносабат ила тафаккур қилинг:
Аллоҳ нима нарсани тақдир қилса, ҳикматга биноан қилади...
Фақат Аллоҳга боғланинг чунки зарарни фақат Аллоҳ таоло бартараф қилади....
Роббингиз ҳақида яхши гумонда бўлинг...
Сиз ўзингиз учун танлаган нарсадан кўра Аллоҳ сиз учун танлагани хайрлироқ....
Муаммоларингизга ечим қайси томондан келиши ҳақида ўйламанг. Чунки Аллоҳ бир нарсани хоҳласа, унинг сабабларини хаёлингизга ҳам келмаган жойдан муҳайё қилиб қўяди...
Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ бир кишини ғамгин, тушкун ҳолда учратиб қолди. Ундан: “Сенга нима бўлди?” деб сўраган эди, у киши: “Ғам-ташвиш, мусибат етди”, деб жавоб берди. Шайх ажабланиб унга: “Жаннатни қўлдан чиқариб, зое қилдингми ёки у ерга киритилмаслик ҳақида сенга хабар етдими..
Бу ташвишлардан қаттиқ қайғурма, кўнглингга яқин олма. Чунки, Жаннатдан ўзга барчаси арзимасдир”, деб айтди....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari