Get Mystery Box with random crypto!

Албатта ўзини топади.... Баъзи инсонларга муҳаббатимиз чекс | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Албатта ўзини топади....

Баъзи инсонларга муҳаббатимиз чексиз...
- Нимага...
- Яхши бўлганлари учунми..
- Иймонли бўлганлари учунми..
- Чиройли бўлганлари учунми? - Йўқ, асло..
Аллоҳ дилимизга солгани учун...

Базида шунчаки далда ҳам инсонга куч беради....
Ёнингдаман деган сўз сабаб жонинг ориганда шифо топгандек бўласан, ташвишга тушган бўлсанг, таскин топасан, йиғлаётган бўлсанг, табассум қилишингга сабаб бўлади...
Гоҳида шу биргина "ёнингдаман" сўзи яна яшаш учун куч топишга, орзулар сари йўл олишга, янада кучли бўлиш учун кифоя....
Аслида, умр сўқмоқларида ҳеч ким ҳеч кимни йўқотмайди, кетаётган бошқасини топади, қолган эса, ўзини топади...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari