Мукофот деб билсанг..... Бобожон, қачон муҳаббат борасида | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Мукофот деб билсанг.....
Бобожон, қачон муҳаббат борасида кўнглим таскин топади.... - Қачонки Аллоҳнинг ато этишини ҳам, ман этишини ҳам "мукофот", деб билганингда" - деб жавоб бердилар....
Саксондан ошган отахон қаерга бормасин, хотинининг қўлидан етаклаб юрарди. Мен улардан нима учун хотини ҳеч нарса кўрмаётгандай бепарво юришини сўраганимда, у рафиқаси Aлцгеймер касалига чалинганини айтди. Мен яна сўрадим: "Aгар сиз уни қўйиб юборсангиз, ташлаб қўйсангиз ёки чарчаб қолсангиз, хотинингиз хавотирга тушадими?" Отахон: "Турмуш ўртоғим мени танимай қолганига, эслай олмаётганига 2 йил бўлади" деб жавоб берди. Мен сўрадим: "Сиз кимлигингизни билмаса ҳам, шунга қарамай сиз унга ҳар куни йўл кўрсатишда давом этасизми...?" Отахон кўзларимга қараб, секингина "У мени кимлигимни эслай олмаслиги мумкин, аммо мен унинг кимлигини биламанку, у ҳаётимдаги илк ва ягона муҳаббатимдир!"- дея жавоб берди...