Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Telegram kanalining logotibi yuristlar_maslahati — YURIST MASLAHATI
Kanaldagi mavzular:
Кадровик
Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 318.55K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 4

2024-04-20 08:17:59 #Кадровик
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
35.7K views05:17
Ochish/sharhlash
2024-04-20 06:15:59 #Кадровик
МЕНИ ИШДАН БЎШАТИШЛАРИ ТЎҒРИМИ?

Ассалому алайкум мен 26 йилдан буен хамшира булиб ишлайман тойифам муддати утиб кетди хозирги кунда тойифам йук бизни бош шифокоримиз тойифаси йук ходимларни май ойидан ишга куймасликни тайинлабди Тойифаси йук ходимларни ишдан четлаштириши мумкунми ? Конунда курсатилганми Мен болаликдан 3 гурух ногиронман

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2023-йилдаги 477-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий Регламентга асосан малака тоифаси — аттестация натижаларига кўра берилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг назарий билими, амалий кўникмалари, касбий малакаси даражасини тасдиқловчи ҳамда уларни моддий рағбатлантириш учун асос бўладиган даража ҳисобланади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ҳар беш йилда бир марта малака тоифасини бериш бўйича навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади (“Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари бундан мустасно).

Илгари аттестациядан ўтмаган ва ишга янги қабул қилинган шифокорлар ҳамда фармацевтлар ёки олий таълим ташкилотларини битириб, биринчи бор ишга кирган шифокор ва фармацевтлар мутахассислиги бўйича уч йил иш стажига эга бўлгандан сўнг малака тоифасини бериш мақсадида мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Навбатдаги малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестациядан, шунингдек, навбатдан ташқари аттестациядан ўтган шифокор ва фармацевтлар навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.

Шифокор ва фармацевтлар малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилиши учун шифокор ва фармацевтлар фаолият кўрсатаётган ташкилот раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатда тоифа муддати ўтса, ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинади, деган қоида белгилаб қўйилмаган.

Ундан ташқари, юқорида ҳам келтирганимиздек Шифокор ва фармацевтлар малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилиши учун шифокор ва фармацевтлар фаолият кўрсатаётган ташкилот раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади. Яъни, сизга бу гапни айтаётган шахс сизнинг малака тоифасини бериш бўйича аттестацияга қатнашишингизни таъминлаши зарур эди. Бу мажбуриятни ўзи бажармагани учун ҳам сизга шундай деётган бўлиши мумкин.

Малака тоифангизнинг муддати ўтган бўлса, навбатдаги мажбурий аттестацияга рўйхатдан ўтинг. Агар мажбурий аттестация имтиҳони ўтиб кетган бўлса, сиз ўз хоҳишингизга кўра навбатдаги мажбурий аттестация имтиҳонида қатнашишингиз мумкин.


Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
38.6K views03:15
Ochish/sharhlash
2024-04-19 17:34:09
1-майдан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган электр энергияси тарифлари ҳисоби ҳақида маълумот

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
73.9K viewsedited  14:34
Ochish/sharhlash
2024-04-19 17:00:55
1-майдан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган табиий газ тарифлари ҳисоби ҳақида маълумот

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
59.6K viewsedited  14:00
Ochish/sharhlash
2024-04-19 16:25:22 #Бизнес_солиқ
Солиқчи хисоботларни вақтида топширмаганим сабабли маъмурий жаримага тортибди нима қилсам бўлади. Солиқчининг бунга ҳуқуқи борми?

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 17-прим 3-моддасига мувофиқ, солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган, ушбу Кодекс 175-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган (солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик) ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

МЖтКнинг 175-моддаси 2-қисмига кўра, солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари (990.000 сўм) миқдорида, мансабдор шахсларга эса ўн баравари (3.300.00 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

МЖтКнинг 332-прим 1-моддасига асосан, Сизга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 50% ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг 70% ихтиёрий равишда тўлаган тақдирингизда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинасиз.

МЖтКнинг 245-моддаси 3-қисмига асосан Жиноят ишлари бўйича судлар юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқилиши белгиланган бўлиб, мазкур қарордан норози бўлган тақдирингизда судга мурожаат қилиш ҳуқуқингиз мавжуд.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
46.0K views13:25
Ochish/sharhlash
2024-04-19 10:27:39 Олий Суднинг янги Пленум қарори
Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 25.03.2024 йилдаги 9-сон

@yuristlar_maslahati
46.7K viewsedited  07:27
Ochish/sharhlash
2024-04-19 08:09:54 Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Жиноят кодексининг 141³-моддасига кўра, шахс танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ёхуд бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитиш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
51.6K views05:09
Ochish/sharhlash
2024-04-19 06:21:59 #Кадровик
БОЛА ПАРВАРИШЛАШ ДАВРИМНИ ИШ СТАЖИГА ҚЎШИШМАЯПТИ


Ман ишга кирганимга 15 йил тулди. Кадрга бориб 15% УСТАМА тулаш учун буйрук килиб беринг десам, менга жавобан сизни орада 2.5 йил декретда булганиз учун хали сизга 15% устама килиб бера олмимиз деди.2.5 йилдан кейин 15% устама тулаб беришаркан. Шу канчалик тугри. Коунларга асосланган холда юридик жавоб берсангиз.

ЖАВОБ:

Меҳнат кодексининг 405-моддаси бешинчи қисмига асосан Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.

Яъни сизнинг бола парваришлаш таътилида бўлганингизни асос қилиб узоқ муддат ишлаганингиз учун тўланадиган устамадан маҳрум қилишлари ёки уни кечиктиришлари меҳнат кодексига зид ҳисобланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
51.2K viewsedited  03:21
Ochish/sharhlash
2024-04-18 19:32:11 Олий Суднинг янги Пленум қарори
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 25.03.2024 йилдаги 8-сон

@yuristlar_maslahati
51.0K viewsedited  16:32
Ochish/sharhlash
2024-04-18 19:14:25 Олий Суднинг янги Пленум қарори
Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция, кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарори, 25.03.2024 йилдаги 10-сон

@yuristlar_maslahati
49.4K viewsedited  16:14
Ochish/sharhlash