Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Telegram kanalining logotibi yuristlar_maslahati — YURIST MASLAHATI
Kanaldagi mavzular:
Бизнес
Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 305.53K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 10

2024-04-04 19:56:26
Магистратура учун Тил сертификати талаби натижасида ОТМлар 3 йилда 206 млрд 435 млн сўм йўқотган.

Вазирликка кўра, тил сертификати талаби натижасида магистратура учун ажратилган квоталар очиқ қолганлиги туфайли олий таълим муассасалари учун юзага келган молиявий йўқотишлар 2021–2023-йиллар оралиғида жами 206 млрд 435 млн сўмни ташкил этган.

Бу борада молиявий йўқотишлар 2021-йилда 18 млрд 690 млн сўмни, 2022-йилда 101 млрд 865 млн сўмни, 2023-йилда 85 млрд 880 млн сўмни ташкил этган.

Маълумот учун, тил сертификати талаби натижасида магистратура учун 2021-йилда 20,7 фоиз квота очиқ қолган бўлса, 2022-йилда 80,2 фоиз, 2023-йилда 62,6 фоиз квота очиқ қолган.

Шунингдек, ҳужжат топширган ёки талабгорлар сони сўнгги 3 йилда 12,5 бараварга камайган.

@yuristlar_maslahati
17.6K views16:56
Ochish/sharhlash
2024-04-04 18:34:38 Хорижий тил ўқитувчиларини катта синов кутмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги 312-сонли "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорининг 9-бандига 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.

Бизга келаётган маълумотларга кўра, мактаб директорлари томонидан B2 даражаси йўқ ўқитувчиларга турли мазмундаги тилхатлар олинаётганини айтишмоқда. Харқалай умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган жуда кўп ўқитувчиларнинг B2 даражаси мавжуд эмас. Юқоридаги Вазирлар маҳкамасининг қарорида эса барча хорижий тиллар ўқитувчиларига бу даражани олиш вазифаси қўйилган.

Савол туғилади B2 даражаси йўқ ўқитувчилар билан меҳнат шартномаси бекор қилинадими? Мутасаддилардан раcмий изоҳ кутиб қоламиз.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
27.9K viewsedited  15:34
Ochish/sharhlash
2024-04-04 16:32:05 #Бизнес_солиқ
2028 йилгача ҚҚСдан берилган имтиёз тўғрисида

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг Бюджет ташкилотлари томонидан халқаро молия институтларидан ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган ҳамда жалб қилинадиган давлат ташқи қарзи ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни олиб кириш 2028-йил 1-январга қадар ҚҚСдан озод қилиниши бўйича ахбороти

Солиқ кодекси 483-модда

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
28.6K views13:32
Ochish/sharhlash
2024-04-04 15:09:55
#Кадровик
Кечиктирилган ойлик учун компенсацияни ундириб олиш мумкин.

Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт.

@yuristlar_maslahati
35.6K viewsedited  12:09
Ochish/sharhlash
2024-04-04 14:42:54 Кўпчилик банкдан кредит олганда хорижга чиқишга чеклов қўйилади деб ўйлайди аслида қандай?

Банк билан сиз ўртангиздаги муносабатларнинг барчаси фуқаролик ҳуқуқий шартнома ҳисобланган кредит шартномаси билан тартибга солинади. Мазкур шартномада сиз ва банк ўртасидаги барча муносабатлар тартибга солинган бўлади. Эътибор берган бўлсангиз шартномада сизнинг хорижий давлатга чиқишингизга чеклов ўрнатадиган ҳеч бир қоидалар мавжуд эмас. Мавжуд бўлган тақдирда ҳам бу ноқонуний ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 32-моддасига асосан Ҳар ким Ўзбекистондан ташқарига эркин чиқиш ҳуқуқига эга. Бу дегани кредит шартномасида сизни хорижга чиқишингизни чекланиши бу аввало конституция қоидаларига зид ҳисобланади.

Қачон чекланиши мумкин?

Ҳақиқатдан ҳам қарздорнинг хорижга чиқиши чекланиши мумкин қачонки у қарзларини вақтида тўламаган ва иши мажбурий ижрога чиққан тақдирда. “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 42-1-моддасига асосан Суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли. Яъни қисқа қилиб айтганда сиз кредит олганингизда сизнинг хорижга чиқиш ҳуқуқингиз чекланмайди.

Кечаги постдан кейин кредит тарихини олиш тўғрисида саволлар бўлганди қуйидаги ҳақола орқали криб кредит тарихини олишингиз мумкин.

https://my.gov.uz/oz/service/411

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
31.2K views11:42
Ochish/sharhlash
2024-04-04 12:58:58 Ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 01.04.2024 йилдаги ПФ-55-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
33.7K viewsedited  09:58
Ochish/sharhlash
2024-04-04 09:36:05 Алимент учун чет элга чиқишга қўйилган тақиқни олиб ташлаш тартиби

Алимент тўловчи айрим шахсларнинг бевосита даромад манбаи чет элга чиқиш, миграция билан боғлиқ. Бундай ҳолларда чет элга чиқишга қўйилган тақиқни алиментни олдиндан тўлаш ёки алимент бўйича гаров шартномасини тузиш орқали олиб ташлаш мумкин.

1. Чет-элга чиқишга тақиқни қандай олиб ташлаш мумкин?

Суд ёки МИБ томонидан алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

Чет элга чиқишга тақиқни 2 та усул билан олиб ташлаш мумкин:

алиментни олдиндан тўлаш;

алимент бўйича гаров шартномасини тузиш.

2. Алиментнинг қанча даврини олдиндан тўлаш керак?

Алимент олдиндан 5 йилдан кам бўлмаган муддатга тўланиши керак. Болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

3. Гаров шартномаси миқдори қанча?

Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш ҳам мумкин ва бунда гаров қиймати БҲМнинг 250 баравари (85 млн сўм)дан кам бўлмаслиги лозим. Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.

4. Кимга мурожаат қилиш керак?

Алиментни олдиндан тўлаш ёки алиментни гаров билан таъминлаш учун ижро ҳужжатини берган фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилинади.

Бунда судга ижро ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида ариза берилади. Ариза намуналарини бу ерда олиш мумкин.

Аризага МИБ томонидан берилган алимент тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома, давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарори илова қилиниши шарт.

Алимент гаров билан таъминланганда эса гаров шартномаси ҳам илова қилиниши керак.

Бундан ташқари, аризада алиментни ойма-ой тўлаб бориш учун тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар кўрсатилади (бошқа мамлакатга ташриф буюриш тўғрисида таклифнома, бошқа мамлакатда ишга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқ ва ҳ.к.).

5. МИБ маълумотномани қанча муддатда бериши лозим?

Қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома ва давлат ижрочисининг олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар миқдорини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорини бериш тўғрисидаги ариза 7 иш кунида кўриб чиқилади.

Ҳужжатларни қўшимча ўрганиш талаб этилганда ариза 15 иш кунида кўриб чиқилиши мумкин.

Олдиндан тўлаш белгиланган алиментлар суммасини ҳисоблаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб бир ой муддат давомида амал қилади, бу ҳақда қарорда кўрсатилади.

6. Гаров шартномаси қандай тузилади?

Гаров шартномаси нотариал тартибда тасдиқланади. Шартноманинг намунавий нусхасини бу ердан олиш мумкин.

Алимент 2 ойдан ортиқ муддатда тўланмаса, ундирув гаровга қўйилган мулкка қаратилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
40.1K views06:36
Ochish/sharhlash
2024-04-04 08:03:05 #Бизнес_солиқ
Сизда мол-мулк солиғи миқдори кўпайиб кетган бўлса, мулкни ўзингиз қайта баҳолатишга ҳақлисиз. Солиқ кодексининг 412-моддасига асосан Агар объектнинг 1 кв. метри қиймати белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчи кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли. Бунда мустақил баҳолаш натижалари, шу жумладан солиқ тўловчи томонидан ўтган икки йилда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади.

Изоҳ: Мол мулк солиғининг объектларга нисбатан солиқ базаси 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қиймати қуйидагича

Тошкент шаҳрида — уч миллион сўм;
Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида — икки миллион сўм;
бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда — бир миллион икки юз минг сўм;

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
39.4K views05:03
Ochish/sharhlash
2024-04-04 06:11:05 #Кадровик
Иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиш тариби

Меҳнат кодексининг 241-моддасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътил деганда ходимнинг иш ўрни (лавозими) сақланиб қолган ҳолда ҳақ тўланмайдиган таътил тушунилади.

Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у иш ҳақи сақланмайдиган охирги таътил берилган кундан эътиборан календарь йил давомида узлуксиз ёки жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.

Агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, карантин чоралари амалга оширилаётган, фавқулодда ҳолат жорий этилган даврда ва бутун аҳолининг ёки унинг бир қисмининг ҳаётига ёхуд нормал яшаш шароитларига таҳдид солувчи бошқа ҳолларда ходимнинг ёзма аризасига кўра иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг узлуксиз ёки жамланган давомийлиги кўпайтирилиши, бироқ кўпи билан олти ойгача кўпайтирилиши мумкин.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
43.6K views03:11
Ochish/sharhlash
2024-04-03 17:23:03 Президентнинг "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ-149-сон, 02.04.2024 й.)

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
59.3K viewsedited  14:23
Ochish/sharhlash