Get Mystery Box with random crypto!

Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаёт | YURIST MASLAHATI

Шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Жиноят кодексининг 141³-моддасига кўра, шахс танасининг ва (ёки) жинсий аъзоларининг яланғоч ҳолдаги фото- ва (ёки) видеотасвирини ўз ичига олган ахборотни унинг розилигисиз тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш ёхуд бундай ахборотни тарқатиш билан қўрқитиш, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati