Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Telegram kanalining logotibi yuristlar_maslahati — YURIST MASLAHATI
Kanaldagi mavzular:
Бизнес
Кадровик
Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 308.32K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 3

2024-04-14 16:09:18 Шахахарсозлик қоидалари билан боғлиқ кўплаб саволлар бўлгани учун Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган шаҳарсозлик қоидаларини юборамиз. Қурилиш фирмалари, архитектура ташкилотлари ва ҳар бир қурилиш қилаётган шахс учун фойдали.

1. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ШНҚ 2.08.01-2019 (Юқорида ПДФ шаклда)
2. ШНҚ 2.01.01-22 «Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг буйруғи, 19.12.2022 йилдаги 247-сон)
3. Уч ва ундан юқори кўп қаватли турар-жой бинолари ва барча ётоқ ўринлари мавжуд бўлган бинолар орасидаги масофалар нормалари (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи, 12.06.2023 йилдаги 153-сон)
4. Бино ва иншоатларнинг ёнғин хавфсизлиги ШНҚ 2.01.02-2004 (Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, 01.01.2005 йилдаги 2.01.02-04-сон)
5. Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, 01.01.1996 йилдаги 2.01.03-96-сон)

@yuristlar_maslahati
49.9K viewsedited  13:09
Ochish/sharhlash
2024-04-14 11:46:38 #Бизнес_адвокат
ШЕРИК ТАЪСИСЧИМ МЕНИНГ РУХСАТИМСИЗ КОРХОНА БАЛАНСИДАГИ ЕРНИ ЗАҲИРАГА ҚАЙТАРИШИ МУМКИНМИ?


Assalomu alekum mchj da 2ta tasischi bor balansda auksiondan yutib olingan yer bor natarusga 1ta tasischi zaxiraga qaytarish uchun ariza berib tasdiqlangan eski ustavi bilan 2-tasischisiz huquqi 50-50 wuni natarusga ariza berib atkaz qildirsa bo'ladimi? Shunga izox qoldirsangiz menda wunday muammo bo'lyapti

ЖАВОБ:
"Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги қонуннинг 43-моддасига асосан Тузилишидан жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахслар, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоси манфаатдор бўлган ёки ўз аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз жамият томонидан тузилиши мумкин эмас.

Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимларни жамият тузиши тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг унинг тузилишидан манфаатдор бўлмаган иштирокчилари умумий овозларининг кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.

Тузилишидан манфаатдорлик бўлган ва ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган битимлар жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвоси асосида суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Хўш жавбгарлик масаласи қандай бўлади?


Манфаатдор шахс жамият олдида ўзи томонидан жамиятга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади. Агар бир неча шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар бўлади.

Тавсия:
Тадбиркор бу вазиятда битимни ҳақиқий эмас деб топишни сўраб иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиши лозим бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
47.9K views08:46
Ochish/sharhlash
2024-04-14 09:34:22
ДХХ: Кўкдала тумани ҳокимининг ўринбосари, Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи, МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходими
ва Ёзёвон тумани ҳокимлиги қошидаги «Хўжалик ҳисобидаги уй-жойларни рўйхатга олиш, алмаштириш ва тақсимлаш» бўлими бошлиғига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди

@yuristlar_maslahati
51.5K viewsedited  06:34
Ochish/sharhlash
2024-04-14 08:05:03 Йўл транспорт ҳодисаларида хайдовчини жавобгарликка тортиш масаласи (Жиноят Кодекси 266-моддаси билан)

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 26.06.2015-йилда қабул қилинган "Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги 10-сонли қарорининг 9-бандига мувофиқ, йўл-транспорт ҳодисаси сабабларини текширишда йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг қайси бандлари бузилганлигини ва улардан қайсилари Жиноят Кодексининг 266-моддасида назарда тутилган оқибатлар билан сабабий боғланишда бўлганлигини аниқлаш зарур.

Йўл ҳаракати қоидалари икки ёки ундан ортиқ йўл ҳаракати иштирокчиси томонидан бузилган ҳолларда, ЖК 266-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик фақат транспорт воситасини бошқариш борасидаги ҳаракатлари мазкур моддада кўрсатиб ўтилган оқибатлар билан сабабий боғланишда бўлган ҳайдовчидагина келиб чиқади. Яъни йўловчиларнинг вафоти ҳайдовчининг айби билан юз берган бўлсагина у айбдор деб топилади.

Автоалокатда ҳайдовчининг айби борлиги, у йўл қоидасини бузган ёки бузмаганлигини аниқлаш учун, махсус билим талаб қиладиган масалаларни йўл-транспорт ҳодисаси хусусиятларидан (транспорт воситалари ҳаракатланиш тезлиги, ҳайдовчида йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун техник имконият бор-йўқлиги, йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари ҳаракатларининг “Йўл ҳаракати қоидалари” талабларига мувофиқлиги) келиб чиқиб, аниқлаш учун суд-автотехника экспертизаси тайинланиши лозим. Йўл-транспорт ҳодисасининг бошқа ҳолатларини аниқлаш учун суд-автотехника экспертизаси ҳал қиладиган масалалар билан бир қаторда суд-трассология ва бошқа экспертизаларга оид масалаларни қамраб олувчи комплекс экспертизалар тайинланиши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
60.9K views05:05
Ochish/sharhlash
2024-04-14 06:21:00 #Кадровик
БИР ОИЛАДАН БЎЛГАН ҚАРИНДОШЛАР МАКТАБДА БИРГА ИШЛАШИ МУМКИНМИ?

Бизнинг мактабда бир оиладан беш киши битта мактабда ишлайди, яъни, катта фарзанд завхоз, унинг хотини ўқитувчи, қизи ҳам ҳам олийгоҳда ўқийди, ҳам шу мактабда дарс беради. Укаси қоровул ва унинг ҳотини ўқитувчи. Бу қонунийми?

ЖАВОБ


Меҳнат кодексининг 121-моддасига кўра, Ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.

Истеснолар Вазирлар Маҳкамасининг 133-сон ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИНИНГ МEҲНАТ КОДEКСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАги қарорига 3-иловада белгиланган бўлиб, унда Барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса ҳам ишлашлари мумкинлиги кўрсатилган.

Демак, сизнинг вазиятингизда ўқитувчилар бир-бировга бўйсунган ҳолатда ишлашлари мумкин. Шунингдек, яқин қариндошлар завхоз ва ўқитувчилар, ҳамда қоровул ходимлар мактабда бир-бирига бўйсунув тартибида ишламасликларини ҳам ҳисобга олиш зарур!

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
49.6K views03:21
Ochish/sharhlash
2024-04-13 20:42:32 «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун Президент томонидан қачон имзоланади?

«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун лойиҳаси 2022 йил 10 май куни Адлия вазирлиги «Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилганди. Қонун манфаатлар тўқнашувини тартибга солишни назарда тутади. Ҳужжатда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш ва олдиндан хабар бериш тартибини йўлга қўйиш, бунга амал қилмаганларни эса жаримага тортиш белгиланган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маъмурий баённома тузиш бўйича ваколатли орган бўлиши кўзда тутилганди.

Шу 2023 йилнинг 25 октябрида қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинган. Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхоновнинг таъкидлашича, агентлик томонидан ўтказилган ўрганишларда давлат хизматида минглаб манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик ҳолатлари аниқланган, аммо ҳуқуқий асос ёки жавобгарлик белгиланмагани сабабли уларни бартараф этишда қийинчиликлар мавжуд бўлган. Шу тариқа қонун лойиҳаси Сенатга юборилган.

2023 йилнинг 1 июнида сенаторлар «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни кўриб чиққан ва маъқуллаган. Танзила Нарбаева манфаатлар тўқнашуви давлат органларидаги коррупциявий ҳолатларнинг бошланғич нуқтаси эканини қайд этганди.

@yuristlar_maslahati
14.2K viewsedited  17:42
Ochish/sharhlash
2024-04-13 14:10:18 Кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда қуйидаги ҳолатларда пул ундирилмайди

а) кадастр паспортини расмийлаштиришда:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига;
реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк объекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно);

б) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;
аввал давлат рўйхатидан ўтказилиб, амалда бўлган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар (давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган ёки ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқланган) тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда давлат реестрига киритиш ва реестрдан кўчирма бериш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, қўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳамда ҳуқуқ бошқа шахсга ўтган ҳоллар бундан мустасно);
тадбиркорлик субъекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.07.2014 йилдаги 186-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
41.1K viewsedited  11:10
Ochish/sharhlash
2024-04-13 11:37:13 ЙПХ ходими жаримадан қарзингиз бўлса автомобилингизни жарима майдончасига олиб кириб қўйишга хақлими?

Бугунги кунда кўпчиликни шу савол ўйлантирмоқда шу масалага атрофлича тўхталаман.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига асосан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади. Деб белгиланган.

Яъни бу ерда сизнинг автомобилингизни жарима майдонига олиб кириш учун 2 та асос бўлиши керак.

1. Сизга жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жаримани тўланмаган бўлишингиз керак.
(жаримани тўлашнинг 60 кунлик муддати ўтмаган бўлса ҳам олиб кира олмайди )

2. Транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси бўлиши керак.

Яъни ЙПХ ходими оғзаки гап билан сизни қарзингиз бор экан автомобилингизни жарима майдончасига олиб кирамиз дея олмайди. Қачонки қўлида ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси бўлсагина автомобилингизни жарима майдонига олиб кириши мумкин.

Қўлида қарори бўлмаса автомобилингизни жарима майдонига олиб киришига йўл қўйманг. Жарима майдонига олиб кириш тўғрисидаги рахбарнинг ёзма кўрсатмасини талаб қилинг.

Рахбарнинг ёзма кўрсатмасисиз автомобилингизни жарима майдонига олиб кириши ноқонуний.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
49.8K viewsedited  08:37
Ochish/sharhlash
2024-04-13 06:31:08 #Кадровик
Ишдан бўшаётганда ходимга қандай пуллар тўалаб берилиши керак?

Кўпчилик ходимлар ишдан бўшаётганда менга ишхана томонидан пул тўлаб берилиши керакми? деган саволлар билан бизга мурожаат қилишади. Меҳнат кодексида ходим ишдан бўшаётганда унга ходимнинг иш фаолияти билан боғлиқ тўловларни тўлаб бериш белгилаб қўйилган.

Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.
Ҳисоб-китоб ходимга:

охиригача олинмаган иш ҳақини;
ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;
агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олишини белгиланган.

Яъни ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи томонидан унга юқоридаги 3 турдаги пуллар тўлаб берилиши керак.

Бу пуллар қачон тўланиши керак?

Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
47.2K viewsedited  03:31
Ochish/sharhlash
2024-04-12 19:16:56 Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар

"Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги Қонуннинг 31-моддаcсига асосан 2021 йилнинг 1 августидан эътиборан қабул қилинган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:

ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш ҳақидаги, кўп квартирали уй жойлашган ер участкасини, шунингдек кўп квартирали уйга туташ бўлган ер участкасини умумий фойдаланиш учун (нотижорат мақсадларда) кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги қарорлари;

ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари томонидан бериладиган давлат ордери;

ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун — ижара шартномаси.

1998 йилнинг 1 июлидан 2021 йилнинг 1 августига қадар қабул қилинган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар ҳақида маълумот олиш учун ушбу қонуннинг 31-моддасига қаранг https://lex.uz/docs/6297080#6297940

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
51.8K views16:16
Ochish/sharhlash