Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Telegram kanalining logotibi yuristlar_maslahati — YURIST MASLAHATI
Kanaldagi mavzular:
Бизнес
Кадровик
Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 308.32K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 6

2024-04-07 08:14:25 #Кадровик
Ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи ишдан бўшатиш нафақасини тўлайди.

Кўпчилик иш берувчилар томнидан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда унга ишдан бўшатиш нафақасини тўласлик билан боғлик ҳолатларнинг гувоҳи бўламиз. Мазкур постда қачон ишдан бўшатиш нафақаси тўланиши ва унинг миқдорлари ҳақида гаплашамиз.

Меҳнат кодекснинг 173-моддасидага асосан қуйидаги асослар билан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчи унга ишдан бўшатиш нафақасини тўлагша мажбур:

Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилинганда. Бундан шартнома ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асослар бўйича бекор қилинганлиги мустасно.

Ходимнинг ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

Шу ишни илгари бажариб келган ходимнинг аввалги ишга тикланганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

Ташкилотни тугатиш ёки иш берувчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарорининг қонуний кучга кирганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

Ишга қабул қилишга доир белгиланган қоидаларнинг бузилганлиги, агар йўл қўйилган қоидабузарликни бартараф этиш имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилгани муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

Қонунчиликка мувофиқ меҳнатга оид муносабатларни давом эттиришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

Ходим янги меҳнат шартларида ишни давом эттиришни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда

Ходим тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра ўзига қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтказишни рад этганлиги ёхуд иш берувчида тегишли иш бўлмаганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

Ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойдаги ишга кўчишни рад этганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда.

Ишдан бўшатиш нафақаси қанча миқдорда тўланади?


Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ
уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан;
уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан;
беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан;
ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан;
ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
58.7K views05:14
Ochish/sharhlash
2024-04-06 20:52:05 Ҳайдовчиларни алкотестдан ўтказиш тартиби тасдиқланди

"Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларида алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартиби тўғрисида"ги низом.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.04.2024 йилдаги 190-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
27.8K viewsedited  17:52
Ochish/sharhlash
2024-04-06 17:19:48 #Бизнес_солиқ
ҚАРЗНИ НАТУРАЛ ШАКЛДА ТЎЛАГАНДА ҚАНДАЙ СОЛИҚ ОҚИБАТЛАРИ КЕЛИБ ЧИҚАДИ
?

Assalomu aleykum! Men, Ahmedov Bahodir yuridik shaxsdan qarz shartnomasi asosida qarz olgan edim, qarzni qaytarish muddati kelganda yetarli pul mablagʻi mavjud emasligi sababli yuridik shaxsga tovar koʻrinishida qaytarmoqchiman. Mazkur holatda menda va menga berilgan qarzni tovar koʻrinishida qaytarib oladigan yuridik shaxsda qanday soliq oqibatlari kelib chiqishi mumkin?

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 732-моддасига асосан Қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Агар қўшимча келишувга асосан жисмоний шахс томонидан пул кўринишидги қарз мажбурияти ўшанча суммадаги товар кўринишида қайтарилса, у ҳолда мазкур холатда жисмоний шахс учун мулкий даромадлар вужудга келади. Солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди (СКнинг 375, 378- моддалари).

Агар қарз шартномасига асосан фоизлар тўланиши кўзда тутилмаган бўлса, у ҳолда қарз берувчи корхона - юридик шахсда солиқ оқибатлари келиб чиқмайди. Мазкур холат доимий равишда такрорланган тақдирда, жисмоний шахсга тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи сифатида қаралади. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахс солиқ солиш мақсадида белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиши лозим бўлади (СКнинг 31-моддаси).

Мазкур асосларга кўра қарзингизни натурал шакилда тўлаганингизда сизда солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati
33.2K views14:19
Ochish/sharhlash
2024-04-06 12:51:22 Жуда кўп фермерлар сарсон бўлмоқда на Фермерлар кенгаши, на Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва на Савдо саноат палатаси президент фармонининг ижроси тўғрисида фермерларга тушунтириш бермаяпти.

Президентнинг 18.01.2024 йилдаги ПФ-15-сонли фармонида 2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат берилган.

Унга кўра, ижарага олувчи ер участкасидан камида уч йил давомида, ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда эса, камида беш йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши шартлиги, ушбу муддат ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ҳисобланиши белгиланган.

юридик шахсларга электрон онлайн аукцион савдолари, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган ер участкаларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб беш йилдан кейин йўл қўйилиши белгиланган.

ижарага берувчи очиқ электрон танлов натижасига кўра ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни ёки электрон онлайн аукцион савдолари натижаларига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган тўловларни бирйўла тўлаши шартлиги келтирилган.

Шу ерда катта савол туғилади. Фермер бу ҳуқуқдан фойдаланиши учун нима қилсин? Қаерга борсин? Қайси ташкилотга борса ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказа олади? Бу саволларга бу соҳани тартибга солишга қаратилган ҳеч бир масъул ташкилот жавоб берганича йўқ. Бизга 10 лаб фермер тадбиркорлар мурожаат билан чиқмоқда аммо бунинг маъмурий механизми бўйича Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонунга ҳам ўзгартириш киритилмаган.

Расмий изоҳ берилса, тадбиркорларга катта енгиллик бўларди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
38.7K viewsedited  09:51
Ochish/sharhlash
2024-04-06 12:02:53 Малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди

Вазирлик хабар беришича Мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари 2024-йил 15-апрелдан бошлаб аттестациядан ўтказилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мазкур малака тоифа синовлари ўтказилиш вақти белгиланди. Унга кўра:

Информатика ва ахборот технологиялари фанидан — 15-16 апрел кунлари (2 кун);
Бошланғич таълим фанидан — 17-22 апрел кунлари (5 кун);
Ўзбек тили (Давлат тили), Она тили ва адабиёт фанларидан — 23-25-апрел кунлари (3 кун);
Математика фанидан — 26-29-апрел кунлари (3 кун);
Физика, Кимё фанларидан — 30-апрел — 1-май кунлари (2 кун);
Биология, География, Иқтисодий билим асослари фанларидан — 2-3 май кунлари (2 кун);
Мусиқа маданияти, Тасвирий санъат ва чизмачилик, Технология (сервис хизмати йўналиши-қиз болалар учун), Технология (технология ва дизайн йўналиши - ўғил болалар учун) фанларидан — 4-6 май кунлари (2 кун);
Рус тили (миллий мактабларда), Рус тили ва адабиёти (рус), Қорақалпоқ тили (Давлат тили) фанларидан — 7-8 май кунлари (2 кун);
Француз тили, Ҳинд тили, Инглиз тили, Корейс тили, Немис тили, Қирғиз тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти, Хитой тили, Япон тили фанларидан — 10-13 май кунлари (3 кун);
Давлат ва ҳуқуқ асослари, Тарбия, Тарих фанларидан — 14-15-май кунлари (2 кун);
Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик, Жисмоний тарбия фанларидан — 16-17-май кунлари (2 кун);
Мактабгача таълим муассасалари тарбиячиси, Мактабгача таълим ташкилоти психологи, Тарбиячи-методист, Ўқитувчи-дефектолог, Ўқитувчи-логопед, Мусиқа ходими (Мусиқа раҳбари), Психологларга — 18 май кунлари (1 кун);
Қорақалпоқ тили ва адабиёти фанидан — 20-21 май кунлари (2 кун) малака тоифа синовлари ўтказилади.

Маълумот учун: малака тоифа синовлари ўтказиладиган жой манзиллари қуйида келтириб ўтилган.

@yuristlar_maslahati
53.6K viewsedited  09:02
Ochish/sharhlash
2024-04-06 10:20:15 Рамазон Ҳайитида кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда.

Булар:

10-апрел, чоршанба — Рамазон Ҳайити куни;

11-апрел, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

12-апрел, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13-апрел, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

13-апрел, шанба — барча учун ИШ КУНИ;

14-апрел, якшанба — барча учун дам олиш куни.

Президент фармонига кўра, 11-апрел, пайшанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. 12-апрел, жума куни эса 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга эса 13-апрел, шанбадан кўчирилган дам олиш куни бўлади.

@yuristlar_maslahati
68.8K viewsedited  07:20
Ochish/sharhlash
2024-04-06 08:55:19 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон

@yuristlar_maslahati
56.9K viewsedited  05:55
Ochish/sharhlash
2024-04-05 18:23:04 #Кадровик
Ходимнинг "декрет"далиги ёки вақтинча меҳнатда қобилятсизлик даври Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киради.

Кўпчилик
ходимлар меҳнат таътилини беришда шундай ҳолатлар ҳақида ёзишмоқда яъни ишхона кадрлар бўлими томонидан ходимни меҳнат таътилига чиқаришда унинг "декрет""лиги ёки вақтинча меҳнатга қобилятсизлик даврини меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиш ёки қўшмаслик билан боғлиқ ҳолатлар бўйича .

Меҳнат кодексининг 226-моддасига асосан Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини ва битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи жумласига қуйидагилар киради:

иш йили давомида ҳақиқатда ишланган вақт;

ходим ҳақиқатда ишламаган, лекин меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ унинг иш ўрни (лавозими) сақланган вақт, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътили вақти, дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам
кунлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа даврлари;

меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинганда, ходим бошқа ишга ўтказилганда ёки у ишдан четлаштирилганда ва келгусида ходим аввалги ишига тикланганда мажбурий прогул вақти;

агар тиббий кўрикдан ўтмаслик ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида билим ва кўникмалар текширувидан ўтмаслик ходимнинг айбисиз юз берган бўлса, мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ўтмаган ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаган ходим ишдан четлаштирилган давр;

агар хизмат текшируви натижаларига кўра, меҳнат мажбуриятларининг бузилишидаги ходимнинг айби тасдиқланмаса ёхуд меҳнат мажбуриятларини бузиш фактининг ўзи тасдиқланмаса, ушбу хизмат текширувини ўтказиш вақтида ходим ишдан четлаштирилган давр;

ходимнинг илтимосига кўра бериладиган, иш йили давомида икки ҳафтадан ошмайдиган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар вақти;

жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа вақт даврлари.

Яъни юқоридаги асосда кўриниб турибдики, ходимнинг "декрет""лиги ёки вақтинча меҳнатда қобилятсизлик даври Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киради.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига қуйидагилар киритилмайди:

ходим узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақт;

ходим ишдан четлаштирилган даврлар;

болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти.
Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги, шунингдек ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
68.6K views15:23
Ochish/sharhlash
2024-04-05 17:34:25 “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми ғолиблари рўйхати

https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/32

@yuristlar_maslahati
65.6K viewsedited  14:34
Ochish/sharhlash
2024-04-05 16:56:05
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсумида 2 минг 770 та лойиҳа ғолиб бўлди.

@yuristlar_maslahati
73.3K viewsedited  13:56
Ochish/sharhlash