Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Telegram kanalining logotibi yuristlar_maslahati — YURIST MASLAHATI
Kanaldagi mavzular:
Кадровик
Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 318.55K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 8

2024-04-12 15:36:55 Эртага 13 апрель расман барча ходимлар учун иш куни

2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли Президент фармонига асосан, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 13 апрель, шанбадаги дам олиш куни 12 апрель, жумага кўчирилган.

@yuristlar_maslahati
63.2K viewsedited  12:36
Ochish/sharhlash
2024-04-12 12:14:00 #Бизнес
Таъсисчилар ўртасида умумий йиғилиш ўтказиш


Бизнесни бошқаришда таъсисчилар ўртасида умумий йиғилиш ўтказиш ва мазкур йиғилиш натижаларини баённома сифатида расмийлаштириш орқали бошқариш энг тўғри йўлдир. Бир амалиётимдан мисол келтираман.

Мижозимиз шерикчилик асосида бир нечта тадбиркорлик фаолиятларни йўлга қўйган аммо, ўртадаги муносабатларни тартибга солувчи ҳужжатлар (устав, таъсис шартномаси) билан тўлиқ танишмай давлат рўйхатдан ўтказган. Ва бугун корхона фаолиятини ривожлантиришга қаратилган ўзини таклифларини бериб, корхона фаолиятида бевосита иштирок этаман деса, бошқа таъсисчилар, ижрочи директор томонидан турли қаршиликларга учрамоқда. Шу вақтга қадар бирор марта таъсисчиларнинг умумий йиғилиши ўтказилмаган. Хатто корхонанинг молиявий фаолияти ҳақида ҳам маълумот ола олмаётганди. Шу масалаларни таъсисчилар ўртасида катта низо келтирмасдан ҳал қилиш ва ўзининг бизнес фаолиятини тўғри йўлга қўйишни сўраб бизга мурожаат қилган ва бугун бизнинг сайи ҳаракатларимиз эвазига масала ижобий томонга ҳал бўлиб асосий мижозларимиздан бирига айланган. Мазкур ҳолатдаги муҳим "point" ларни санаб ўтаман.

Энг асосий нуқталардан бири таъсисчилар ўртасида тўғри музокара олиб бориб ишни судга олиб бормай ҳал қилиш. Яъни "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги қонуннинг 8-моддасидаги таъсисчининг жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуққи борлигини жамиятнинг бошқа иштирокчиларига тўғри тушунтириш.

Яъни бир асосий жиҳат бу жамият таъсисчилари ўртасида умумий йиғилишни тўғри ва ўз вақтида ўтказиб, унинг натижаси бўйича баённома расмийлаштириш ва мазкур баённома қарорлари орқали корхонани бошқариш. Агар эътибор қаратган бўлсангиз, сизнинг корхонангизнинг уставида умумий йиғилиш ўтказиш муддатлари келтирилган (келтирилмаган бўлиши ҳам мумкин бунинг оқибатларини кейинги постларда ёзаман) ва сиз шу қоидаларни тўғри ишлата олсангиз, таъсисчи сифатида йиғилиш орқали барча ҳуқуқларингизни тенг амалга оширишга эриша оласиз.

Бизнесингизни ҳуқуқий ҳимоя қилмоқчимисиз @yuristgamurojaat га бевосита мурожаат қилишингиз мумкин

@yuristlar_maslahati
54.7K views09:14
Ochish/sharhlash
2024-04-10 16:49:01 Рухсатсиз қурилиш қилиш, бош режани бузиш, объектларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларини бузиш ҳамда кўп квартирали уйларни ўзбошимчалик билан ертўла ва биринчи қаватини бузиш ёки реконструкция қилганлик учун маъмурий жарималар таъсирчанлиги пастлиги ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланмаганлиги сабабли ҳуқуқбузарликлар йилдан йилга ошиб бормоқда ёки қурилаётган объектлар назоратсиз қолиб, қурилиш сифати тушиб кетмоқда.

Эндиликда янги қонун лойиҳаси билан жарималар миқдори кескин оширилиб, жиноий жавобгарлик белгиланяпти.

Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг

@yuristlar_maslahati
42.8K views13:49
Ochish/sharhlash
2024-04-10 14:47:01 Яқин кунларда Ўзбошимчалик билан қурилган мулкларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қонун қабул қилиниши кутилмоқда. Ва бу жуда ҳам кўплаб фуқароларда ўз уй жойларига бўлган мулк ҳуқуқига эга бўлиш имконини пайдо қилади. Ҳозирда қўлимизда қонуннинг Сенатга юборилган варианти йўқ аммо Олий Мажлисда ўқилган вариантини эътиборингизга ҳавола қиламан.

Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг

@yuristlar_maslahati
52.2K views11:47
Ochish/sharhlash
2024-04-10 14:39:03 ТУХМАТ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР

Ассалому алейкум смс йозиб бир оилани аъзосига тухмат қилиш қандай жавобгарлик белгиланган. Яни асоси бўлмаса лекин оилани мустахкамлигига путур етказса қандай жазо қўлланилади.

ЖАВОБ:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-моддасига кўра, туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш —базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан олтмиш бараваригача (6 млн 800 мингдан 20млн 400минггача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг

@yuristlar_maslahati
43.1K views11:39
Ochish/sharhlash
2024-04-09 22:02:01 Юртимиз мўмин-мусулмонлари ва бутун халқимизни ер юзидаги ислом уммати томонидан кенг нишонланаётган улуғ ва муборак айём – Рамазон ҳайити билан чин қалбдан самимий табриклаймиз. Рамазони шариф ҳар бир хонадонга, жонажон юртимизга қут-барака, соғлик-омонлик ва бахту саодат ҳамда файзу футуҳ олиб келсин!

@yuristlar_maslahati
55.6K viewsedited  19:02
Ochish/sharhlash
2024-04-09 20:52:58 Ҳужжати йўқ 24 сотихгача бўлган ер участкаларига ижара ҳуқуқи белгиланади!

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар эътироф этилган тақдирда, ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахсларнинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган жавобгарликдан озод этилиши кўзда тутилмоқда.

Хусусан, депутат Дониёр Ғаниев ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқини эътироф этишда жисмоний шахсларга 24 сотихгача бўлган ер ҳажми белгилангани, аммо юридик шахслар учун қанча ҳажмгача бўлган ер участкасига ижара ҳуқуқи эътироф этилиши мумкинлиги билан қизиқди. Яъни, юридик шахснинг 50 сотих ёки 1 гектаргача ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари бўлса, ҳаммаси бу қонун билан расмийлаштириб бериладими, деган масалани кўтарди.

Бунга жавобан маърузачи юридик шахслар учун чегара белгиланмаганини таъкидлади.

Яъни, муҳофаза этиладиган, қурилиш тақиқланган ҳудудлардаги ер участкаларига нисбатан эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилмаслигига оид норма ойдинлаштирилди.

Қизғин баҳс-мунозара ва тортишувлардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юбориладиган бўлди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг

@yuristlar_maslahati
54.3K views17:52
Ochish/sharhlash
2024-04-09 09:41:44 Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 10 апрел — Ҳайит аййоми, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 9 апрел куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетиш ҳуқуқига эга.

Шу билан 3 кун дам


@yuristlar_maslahati
27.1K views06:41
Ochish/sharhlash
2024-04-09 09:19:27 КОНТРАКТ ПУЛИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚОПЛАБ БЕРИЛИШИ МУМКИНМИ?

Боқувчисини йўқотган нодавлат олий таълимда ўқиётган талабага давлат томонидан контракт пулини 50% ни тўлаб берадими. Қайси асосда.

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг эамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини яна-да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5020-сон қарори билан муҳтож қизлар, шунингдек боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларга таълим олишда қўшимча кафолатлар белгиланган.

Хусусан, базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилган.

Унга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилган.

Бунда, ўқиш учун тўлов пуллари:

2021/2022 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 100 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари томонидан уларнинг Кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 150 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаб берилади.

Кўриб турганингиздек, боқувчисини йўқотган аёл-қизларнинг тўлов контракт суммаси улар давлат олий таълим муассасасида ўқиётган бўлса тўлаб берилади. Нодавлат ОТМларда ўқийдиган хотин-қизлар учун бундай имтиёз/кафолат белгиланмаган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг

@yuristlar_maslahati
25.2K views06:19
Ochish/sharhlash
2024-04-08 18:21:02 Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Афв этилган шахсларнинг 135 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 200 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 26 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 65 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 11 нафарини чет эл фуқаролари, 50 нафарини аёл, 13 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар (шулардан, 3 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

@yuristlar_maslahati
49.9K views15:21
Ochish/sharhlash