Get Mystery Box with random crypto!

#Кадровик МЕНИ ИШДАН БЎШАТИШЛАРИ ТЎҒРИМИ? Ассалому алайкум мен | YURIST MASLAHATI

#Кадровик
МЕНИ ИШДАН БЎШАТИШЛАРИ ТЎҒРИМИ?

Ассалому алайкум мен 26 йилдан буен хамшира булиб ишлайман тойифам муддати утиб кетди хозирги кунда тойифам йук бизни бош шифокоримиз тойифаси йук ходимларни май ойидан ишга куймасликни тайинлабди Тойифаси йук ходимларни ишдан четлаштириши мумкунми ? Конунда курсатилганми Мен болаликдан 3 гурух ногиронман

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2023-йилдаги 477-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий Регламентга асосан малака тоифаси — аттестация натижаларига кўра берилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг назарий билими, амалий кўникмалари, касбий малакаси даражасини тасдиқловчи ҳамда уларни моддий рағбатлантириш учун асос бўладиган даража ҳисобланади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ҳар беш йилда бир марта малака тоифасини бериш бўйича навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади (“Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари бундан мустасно).

Илгари аттестациядан ўтмаган ва ишга янги қабул қилинган шифокорлар ҳамда фармацевтлар ёки олий таълим ташкилотларини битириб, биринчи бор ишга кирган шифокор ва фармацевтлар мутахассислиги бўйича уч йил иш стажига эга бўлгандан сўнг малака тоифасини бериш мақсадида мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Навбатдаги малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестациядан, шунингдек, навбатдан ташқари аттестациядан ўтган шифокор ва фармацевтлар навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.

Шифокор ва фармацевтлар малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилиши учун шифокор ва фармацевтлар фаолият кўрсатаётган ташкилот раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатда тоифа муддати ўтса, ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинади, деган қоида белгилаб қўйилмаган.

Ундан ташқари, юқорида ҳам келтирганимиздек Шифокор ва фармацевтлар малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилиши учун шифокор ва фармацевтлар фаолият кўрсатаётган ташкилот раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади. Яъни, сизга бу гапни айтаётган шахс сизнинг малака тоифасини бериш бўйича аттестацияга қатнашишингизни таъминлаши зарур эди. Бу мажбуриятни ўзи бажармагани учун ҳам сизга шундай деётган бўлиши мумкин.

Малака тоифангизнинг муддати ўтган бўлса, навбатдаги мажбурий аттестацияга рўйхатдан ўтинг. Агар мажбурий аттестация имтиҳони ўтиб кетган бўлса, сиз ўз хоҳишингизга кўра навбатдаги мажбурий аттестация имтиҳонида қатнашишингиз мумкин.


Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati