Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Telegram kanalining logotibi yuristlar_maslahati — YURIST MASLAHATI
Kanaldagi mavzular:
Бизнес
Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 305.53K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 5

2024-04-15 12:15:00 Умумий мулк бўлган меросни тақсимлаш

Мерос масаласида шахс вафитидан кейин меросхўрлар ўртасида турли низолар пайдо бўлади. Фуқаролик кодексининг 1114-моддасига мувофиқ, умумий биргаликдаги мулк иштирокчисининг ўлими умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқдаги унинг улушини аниқлаш ва тақсимлаш ёхуд вафот этган иштирокчининг улушини ажратиш учун асос бўлади. Бу ҳолда мерос вафот этган иштирокчининг улушига тўғри келадиган умумий мол-мулкка нисбатан очилади. Яъни биринчи навбатда умумий мол-мулкни нотариус томонидан бўлиниши керак бўлади. Бунда меросни тақсимлаш ҳаёт бўлган шахснинг умумий мол-мулкдаги улушига эмас, вафот этган шахснинг улушига қаратилади. Яъни масалан, умумий мол мулк иккита 2 хонали уй бўлса, нотариус умумий биргаликдаги мулкни 50/50 фоизида бўлиб берадиган бўлса биринчи икки хона уй ҳаёт бўлган умумий улишдаги шахсда қолади ва мерос объектига киритилмайди, меросхўрларга эса меросдан улуш вафот этган шахсга тегишли иккинчи 2 хонали уйдан тақсимланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
41.2K views09:15
Ochish/sharhlash
2024-04-15 10:56:24 #xususiy_universitet #diplom
YURIST MASLAHATI jamoasi yana bir xizmatni yoʻlga qoʻydi
.

Oxirgi vaqtlarda ota-onalar, abiturientlar va hatto talabalarda xususiy universitetlarni tanlashdagi ikkilanishlar bilan bogʻliq koʻplab murojaatlar kelmoqda. Bu kabi murojaatlarning koʻpayishiga turli xususiy universitetlarning litsenziyasining tugatilishi, ba'zilari bilan bogʻliq sud jarayonlarning davom etayotgani va Vazirlik tomonidan ba'zilarining litsenziyasini bekor qilishga hujjatlar tayyorlanayotgani bilan bogʻliq holatlar sabab boʻlmoqda. Bundan tashqari birqancha xususiy OTMlar tomonidan oʻtgan yillar davomida litsenziyasida koʻrsatilmagan yoʻnalishga abiturientlarni qabul qilgani, buning natijasida talabalarni sarson boʻlishi kabi holatlar ham koʻpaydi.

Yuqoridagi holatlardan kelib chiqib biz sizga siz topshirmoqchi boʻlgan xususiy Oliy ta'lim muassasasining litsenziyasi haqqoniyligi, bugungi kunda bu OTM bilan bogʻliq sud ishlari bor yoki yoʻqligi, qaysi yoʻnalishlarga litsenziyasi borligi toʻgʻrisida ishonchli ma'lumotlarni olishga va koʻnglingizdagi xavotirni toʻxtatishga yordam beramiz.

Bizga o'qishga kirmoqchi bo'lgan universitetingizni yuboing va u haqda to'liq ma'lumotlarni oling

Murojaat uchun @yuristgamurojaat
40.4K views07:56
Ochish/sharhlash
2024-04-15 09:52:19 #Бизнес_солиқ
Бугун 15 апрель солиқ тўловчилар учун муҳим кун.


1. Мол-мулк ва ер солиқларини тенг улушда 15-апрелга қадар амалга оширишингиз лозим.

2. Юридик шахслар учун 2024-йил 15-апрель

март ойи учун:

ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда JSHODSнинг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш, шунингдек ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 389-модда 1-қисм, 407-модда 4-5-қисмлар);

АОС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 470-модда 3-4-қисмлар);

II чорак учун:

жорий чоракда кутилаётган фойда суммасидан келиб чиққан ҳолда, бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодекси 340-модда 11-қисм).

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
41.3K viewsedited  06:52
Ochish/sharhlash
2024-04-15 08:40:49 2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн аукцион савдолари жорий этилган.

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон онлайн аукцион савдолари орқали ўттиз йилга ижарага берилади, бунда бошланғич нарх ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;

ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш бўйича материалларни тайёрлаш, қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилгунига қадар, очиқ электрон танлов учун белгиланган тартибда, электрон онлайн аукцион савдоларини ўтказиш эса, аукцион савдоларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибига мувофиқ амалга оширилади;

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини уч йил муддатда ҳар ойда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

деҳқон хўжалиги, якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган фуқароларга ер участкаси нархини беш йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқини сотишдан тушган маблағлар ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:

Вазирлар Маҳкамасининг 709-сонли қароридаги танлов асосида бериш тартиби бекор бўлган.


Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
42.0K views05:40
Ochish/sharhlash
2024-04-15 06:11:00 Нодавлат олийгоҳ талабаси ҳам ўқиб, ҳам ишлаши мумкин

Бунинг учун қонунларда чеклов йўқ.

Олий таълим тўғрисида низомнинг 50-бандига кўра кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба дарсдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) ҳам олий таълим муассасасида, ҳам бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси бўйича ишлашга рухсат етилади.  

Амалдаги Меҳнат кодексининг 248-моддасига кўра таълим муассасаларида ўқиётган ходимларга ишни таълим билан бирга қўшиб олиб боришлари учун иш берувчи зарур шароитлар яратиб бериши шарт.

Талабалар қайси курсдан бошлаб мактабда дарс беришга ҳақли ва неча соатгача?

Ҳукуматнинг "Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан, педагогика ёўналишларида кундузги кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
50.1K views03:11
Ochish/sharhlash
2024-04-14 16:09:18 Шахахарсозлик қоидалари билан боғлиқ кўплаб саволлар бўлгани учун Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг буйруғи билан тасдиқланган шаҳарсозлик қоидаларини юборамиз. Қурилиш фирмалари, архитектура ташкилотлари ва ҳар бир қурилиш қилаётган шахс учун фойдали.

1. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ШНҚ 2.08.01-2019 (Юқорида ПДФ шаклда)
2. ШНҚ 2.01.01-22 «Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг буйруғи, 19.12.2022 йилдаги 247-сон)
3. Уч ва ундан юқори кўп қаватли турар-жой бинолари ва барча ётоқ ўринлари мавжуд бўлган бинолар орасидаги масофалар нормалари (Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи, 12.06.2023 йилдаги 153-сон)
4. Бино ва иншоатларнинг ёнғин хавфсизлиги ШНҚ 2.01.02-2004 (Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, 01.01.2005 йилдаги 2.01.02-04-сон)
5. Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, 01.01.1996 йилдаги 2.01.03-96-сон)

@yuristlar_maslahati
49.9K viewsedited  13:09
Ochish/sharhlash
2024-04-14 11:46:38 #Бизнес_адвокат
ШЕРИК ТАЪСИСЧИМ МЕНИНГ РУХСАТИМСИЗ КОРХОНА БАЛАНСИДАГИ ЕРНИ ЗАҲИРАГА ҚАЙТАРИШИ МУМКИНМИ?


Assalomu alekum mchj da 2ta tasischi bor balansda auksiondan yutib olingan yer bor natarusga 1ta tasischi zaxiraga qaytarish uchun ariza berib tasdiqlangan eski ustavi bilan 2-tasischisiz huquqi 50-50 wuni natarusga ariza berib atkaz qildirsa bo'ladimi? Shunga izox qoldirsangiz menda wunday muammo bo'lyapti

ЖАВОБ:
"Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги қонуннинг 43-моддасига асосан Тузилишидан жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи шахслар, жамиятнинг коллегиал ижро этувчи органи аъзоси манфаатдор бўлган ёки ўз аффилланган шахслари билан биргаликда жамият иштирокчилари умумий овозлари сонининг йигирма ва ундан ортиқ фоизига эга бўлган жамият иштирокчисининг манфаатдорлиги бўлган битимлар жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг розилигисиз жамият томонидан тузилиши мумкин эмас.

Тузилишидан манфаатдорлик бўлган битимларни жамият тузиши тўғрисидаги қарор жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг унинг тузилишидан манфаатдор бўлмаган иштирокчилари умумий овозларининг кўпчилик овозлари билан қабул қилинади.

Тузилишидан манфаатдорлик бўлган ва ушбу моддада назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда тузилган битимлар жамиятнинг ёки унинг иштирокчисининг даъвоси асосида суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Хўш жавбгарлик масаласи қандай бўлади?


Манфаатдор шахс жамият олдида ўзи томонидан жамиятга етказилган зарар миқдорида жавобгар бўлади. Агар бир неча шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар бўлади.

Тавсия:
Тадбиркор бу вазиятда битимни ҳақиқий эмас деб топишни сўраб иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиши лозим бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
47.9K views08:46
Ochish/sharhlash
2024-04-14 09:34:22
ДХХ: Кўкдала тумани ҳокимининг ўринбосари, Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи, МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходими
ва Ёзёвон тумани ҳокимлиги қошидаги «Хўжалик ҳисобидаги уй-жойларни рўйхатга олиш, алмаштириш ва тақсимлаш» бўлими бошлиғига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди

@yuristlar_maslahati
51.5K viewsedited  06:34
Ochish/sharhlash
2024-04-14 08:05:03 Йўл транспорт ҳодисаларида хайдовчини жавобгарликка тортиш масаласи (Жиноят Кодекси 266-моддаси билан)

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 26.06.2015-йилда қабул қилинган "Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги 10-сонли қарорининг 9-бандига мувофиқ, йўл-транспорт ҳодисаси сабабларини текширишда йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг қайси бандлари бузилганлигини ва улардан қайсилари Жиноят Кодексининг 266-моддасида назарда тутилган оқибатлар билан сабабий боғланишда бўлганлигини аниқлаш зарур.

Йўл ҳаракати қоидалари икки ёки ундан ортиқ йўл ҳаракати иштирокчиси томонидан бузилган ҳолларда, ЖК 266-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик фақат транспорт воситасини бошқариш борасидаги ҳаракатлари мазкур моддада кўрсатиб ўтилган оқибатлар билан сабабий боғланишда бўлган ҳайдовчидагина келиб чиқади. Яъни йўловчиларнинг вафоти ҳайдовчининг айби билан юз берган бўлсагина у айбдор деб топилади.

Автоалокатда ҳайдовчининг айби борлиги, у йўл қоидасини бузган ёки бузмаганлигини аниқлаш учун, махсус билим талаб қиладиган масалаларни йўл-транспорт ҳодисаси хусусиятларидан (транспорт воситалари ҳаракатланиш тезлиги, ҳайдовчида йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун техник имконият бор-йўқлиги, йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари ҳаракатларининг “Йўл ҳаракати қоидалари” талабларига мувофиқлиги) келиб чиқиб, аниқлаш учун суд-автотехника экспертизаси тайинланиши лозим. Йўл-транспорт ҳодисасининг бошқа ҳолатларини аниқлаш учун суд-автотехника экспертизаси ҳал қиладиган масалалар билан бир қаторда суд-трассология ва бошқа экспертизаларга оид масалаларни қамраб олувчи комплекс экспертизалар тайинланиши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
60.9K views05:05
Ochish/sharhlash
2024-04-14 06:21:00 #Кадровик
БИР ОИЛАДАН БЎЛГАН ҚАРИНДОШЛАР МАКТАБДА БИРГА ИШЛАШИ МУМКИНМИ?

Бизнинг мактабда бир оиладан беш киши битта мактабда ишлайди, яъни, катта фарзанд завхоз, унинг хотини ўқитувчи, қизи ҳам ҳам олийгоҳда ўқийди, ҳам шу мактабда дарс беради. Укаси қоровул ва унинг ҳотини ўқитувчи. Бу қонунийми?

ЖАВОБ


Меҳнат кодексининг 121-моддасига кўра, Ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.

Истеснолар Вазирлар Маҳкамасининг 133-сон ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИНИНГ МEҲНАТ КОДEКСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАги қарорига 3-иловада белгиланган бўлиб, унда Барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса ҳам ишлашлари мумкинлиги кўрсатилган.

Демак, сизнинг вазиятингизда ўқитувчилар бир-бировга бўйсунган ҳолатда ишлашлари мумкин. Шунингдек, яқин қариндошлар завхоз ва ўқитувчилар, ҳамда қоровул ходимлар мактабда бир-бирига бўйсунув тартибида ишламасликларини ҳам ҳисобга олиш зарур!

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
49.6K views03:21
Ochish/sharhlash