Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Telegram kanalining logotibi yuristlar_maslahati — YURIST MASLAHATI
Kanaldagi mavzular:
Бизнес
Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 305.53K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2024-04-21 08:35:33 Энди 5 қаватли уйларни барпо этишга камида “қониқарли” ва 9 қаватли уйларга “ўрта қониқарли” рейтингига эга бўлган пудратчилар жалб қилинади. Бу – қўшимча 2 мингга яқин пудратчига йўл очиб беради.

Турар жойлар қурилишида “яшил” стандарт жорий қилинади. У асосида бунёд этиладиган уй учун пудратчиларга кредитлар бир фоиз паст, яъни йиллик 15 фоиз ставкада берилади.

Пудратчиларга кредитлар бўйича кафиллик бериш ва фоиз харажатини қисман қоплашга Тадбиркорлик компанияси томонидан 200 миллиард сўм йўналтирилади. Уй қурилиши учун махсус техникалар импорти бўйича берилган божхона имтиёзи яна бир йилга узайтирилади.

Бундан буён ипотека кредитлари бўйича гаровга олинадиган уйни суғурталаш талаби бекор қилинади.

Камбағалликдан чиқариш дастурига кирган ва турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга, “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида, ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади. Бунда кредитнинг 15 фоизи ва дастлабки беш йилда фоиз ставкасининг 6 фоизгача банди бюджетдан қоплаб берилади.

@yuristlar_maslahati
46.9K views05:35
Ochish/sharhlash
2024-04-20 21:25:18 Бу масала бўйича бир неча марта каналда танқидий материаллар эълон қилдик ва охири Бош вазир томонидан сўнги нуқда қўйилди.

@yuristlar_maslahati
47.8K views18:25
Ochish/sharhlash
2024-04-20 20:58:09
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғи

@yuristlar_maslahati
67.3K viewsedited  17:58
Ochish/sharhlash
2024-04-20 20:42:01 Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғи билан:

Умумтаълим муассасаларида “Табиий фан (сcиенcе)“, “Тарбия” ва “Информатика ва ахборот технологиялари” фанларини бошланғич синфларда “Бошланғич таълим” ўқитувчилари, “Табиий фан (сcиенcе)“ни 5-6-синфларда эса “География”, “Биология” ва “Физика” ўқитувчилари, 5-11-синфларда “Тарбия” фанини, Тарих, Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ мутахассислигига эга фан ўқитувчилари дарс ўтишларига:

Табиий фан (сcиенcе)“ ва “Тарбия” фанидан дарс бераётган бошланғич таълим, шунингдек, физика, география, биология, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан амалдаги малака тоифаларига мос равишда ҳақ тўланишига розилик берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 2-августдаги 425-сон қарори билан белгиланган, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15-йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслик тартиби 2022-йил 2-августга қадар 15 йиллик узлуксиз иш стажига ҳамда олий малака тоифага эга (бунда олий тоифага эга бўлганлик даври муҳим эмас) бўлган педагогларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 19-майдаги 312-сон қарорининг 9-бандида келтирилган талаблар иккинчи хорижий тил педагогларга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
16.1K viewsedited  17:42
Ochish/sharhlash
2024-04-20 10:18:59 Илмий тадқиқотчилар (ҳарбий илмий тадқиқотчилар) фаолиятида қўлланиладиган (зарур бўлган) норматив ҳужжатлар қайсилар?

ПФ–4958-сон 16.02.2017й (Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида)
ПФ–5847-сон 08.10.2020й (Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида)
ПФ–6097-сон 29.10.2020 й (Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида)
ПҚ–5047-сон 01.04.2021й (Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида)
ПФ–6198-сон 02.04.2021й (Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида)
ВМҚ–226-сон 13.10.2008й (Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида)
ВМҚ–365-сон 28.12.2012й (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисида низом)
ВМҚ–36-сон 02.03.2015й (Магистратура тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида)
ВМҚ–304-сон 22.05.2017й (Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги низом)
ВМҚ–937-сон 22.11.2017й (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларни экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлаш тартиби тўғрисида низом)
ВМҚ–606-сон 19.07.2019 й (Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида)
ВМҚ–133-сон 09.03.2020й (Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисидаги низом; «Стартап» лойиҳаларни танлаб олиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом)
ВМҚ–545-сон 27.08.2021й (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тўғрисида низом)
2443 25.03.2013й (Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида)
2665 14.04.2015й (Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари)
2666 14.04.2015й (Диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича)
2764 17.02.2016й (Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида)
2793 03.06.2016й (Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида)
2893 23.06.2017й (Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида)
2894 23.06.2017й (Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида)

@yuristlar_maslahati
34.5K viewsedited  07:18
Ochish/sharhlash
2024-04-20 08:17:59 #Кадровик
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ


Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
35.7K views05:17
Ochish/sharhlash
2024-04-20 06:15:59 #Кадровик
МЕНИ ИШДАН БЎШАТИШЛАРИ ТЎҒРИМИ?

Ассалому алайкум мен 26 йилдан буен хамшира булиб ишлайман тойифам муддати утиб кетди хозирги кунда тойифам йук бизни бош шифокоримиз тойифаси йук ходимларни май ойидан ишга куймасликни тайинлабди Тойифаси йук ходимларни ишдан четлаштириши мумкунми ? Конунда курсатилганми Мен болаликдан 3 гурух ногиронман

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2023-йилдаги 477-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий Регламентга асосан малака тоифаси — аттестация натижаларига кўра берилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг назарий билими, амалий кўникмалари, касбий малакаси даражасини тасдиқловчи ҳамда уларни моддий рағбатлантириш учун асос бўладиган даража ҳисобланади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ҳар беш йилда бир марта малака тоифасини бериш бўйича навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади (“Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ёки фармацевтика ходимлари бундан мустасно).

Илгари аттестациядан ўтмаган ва ишга янги қабул қилинган шифокорлар ҳамда фармацевтлар ёки олий таълим ташкилотларини битириб, биринчи бор ишга кирган шифокор ва фармацевтлар мутахассислиги бўйича уч йил иш стажига эга бўлгандан сўнг малака тоифасини бериш мақсадида мажбурий аттестациядан ўтказилади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказилиши мумкин.

Навбатдаги малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестациядан, шунингдек, навбатдан ташқари аттестациядан ўтган шифокор ва фармацевтлар навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.

Шифокор ва фармацевтлар малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилиши учун шифокор ва фармацевтлар фаолият кўрсатаётган ташкилот раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатда тоифа муддати ўтса, ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинади, деган қоида белгилаб қўйилмаган.

Ундан ташқари, юқорида ҳам келтирганимиздек Шифокор ва фармацевтлар малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилиши учун шифокор ва фармацевтлар фаолият кўрсатаётган ташкилот раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади. Яъни, сизга бу гапни айтаётган шахс сизнинг малака тоифасини бериш бўйича аттестацияга қатнашишингизни таъминлаши зарур эди. Бу мажбуриятни ўзи бажармагани учун ҳам сизга шундай деётган бўлиши мумкин.

Малака тоифангизнинг муддати ўтган бўлса, навбатдаги мажбурий аттестацияга рўйхатдан ўтинг. Агар мажбурий аттестация имтиҳони ўтиб кетган бўлса, сиз ўз хоҳишингизга кўра навбатдаги мажбурий аттестация имтиҳонида қатнашишингиз мумкин.


Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
38.6K views03:15
Ochish/sharhlash
2024-04-19 17:34:09
1-майдан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган электр энергияси тарифлари ҳисоби ҳақида маълумот

Саволингизни:
@yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
73.9K viewsedited  14:34
Ochish/sharhlash
2024-04-19 17:00:55
1-майдан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган табиий газ тарифлари ҳисоби ҳақида маълумот

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
59.6K viewsedited  14:00
Ochish/sharhlash
2024-04-19 16:25:22 #Бизнес_солиқ
Солиқчи хисоботларни вақтида топширмаганим сабабли маъмурий жаримага тортибди нима қилсам бўлади. Солиқчининг бунга ҳуқуқи борми?

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 17-прим 3-моддасига мувофиқ, солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган, ушбу Кодекс 175-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган (солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик) ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

МЖтКнинг 175-моддаси 2-қисмига кўра, солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари (990.000 сўм) миқдорида, мансабдор шахсларга эса ўн баравари (3.300.00 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

МЖтКнинг 332-прим 1-моддасига асосан, Сизга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 50% ёки ўттиз кун ичида жарима миқдорининг 70% ихтиёрий равишда тўлаган тақдирингизда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинасиз.

МЖтКнинг 245-моддаси 3-қисмига асосан Жиноят ишлари бўйича судлар юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларининг мансабдор шахслари ва (ёки) бошқа ходимлари томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш чоғида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ҳам кўриб чиқилиши белгиланган бўлиб, мазкур қарордан норози бўлган тақдирингизда судга мурожаат қилиш ҳуқуқингиз мавжуд.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
46.0K views13:25
Ochish/sharhlash