Get Mystery Box with random crypto!

Президент фармони билан: 2024 йил 1 июндан бошлаб 'Хорижда и | YURIST MASLAHATI

Президент фармони билан:

2024 йил 1 июндан бошлаб "Хорижда иш" меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:

хорижий тиллар ва касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 3 бараваригача;

"Ишчи виза"ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар учун БҲМнинг 5 бараваригача;

Йўл чиптаси учун БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда компенсация тўланади.

2024 йил 1 сентябрга қадар хорижда вақтинча ишлаётган юртдошларимизга ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган Call-марказ ташкил этилади. Чет элдан чиқувчи абонентлар учун қўнғироқларни бепул амалга ошириш имконияти яратилади.

2024-2025 йилларда Буюк Британияда (Лондон), Германияда (Берлин), Туркияда (Истанбул) ва Саудия Арабистонида (Ар-Риёд) Агентликнинг ваколатхонларини очиш режалаштирилмоқда. Буюк Британия, БАА, Венгрия, Германия, Латвия, Полша ҳамда Япония давлатларидаги дипломатик ва консуллик муассасаларида меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозими киритилади.

2024 йил 1 июлдан бошлаб хусусий бандлик агентликларига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган шахсларга чет элда ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ ундиришга рухсат берилади. Бунда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар томонидан тўланадиган маблағлар тижорат банкларида очилган махсус ҳисобварақда сақланади. Хусусий бандлик агентлиги шартнома мажбуриятларини тўлиқ бажарганидан сўнг унинг ҳисобварағига ўтказилади.

2024 йил 1 июндан бошлаб хорижда ишлаб қайтган шахсларни ишга олган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади.

Манба