Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Telegram kanalining logotibi yuristlar_maslahati — YURIST MASLAHATI
Kanaldagi mavzular:
Бизнес
Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 305.53K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 9

2024-04-06 10:20:15 Рамазон Ҳайитида кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда.

Булар:

10-апрел, чоршанба — Рамазон Ҳайити куни;

11-апрел, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

12-апрел, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13-апрел, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

13-апрел, шанба — барча учун ИШ КУНИ;

14-апрел, якшанба — барча учун дам олиш куни.

Президент фармонига кўра, 11-апрел, пайшанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. 12-апрел, жума куни эса 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга эса 13-апрел, шанбадан кўчирилган дам олиш куни бўлади.

@yuristlar_maslahati
68.8K viewsedited  07:20
Ochish/sharhlash
2024-04-06 08:55:19 Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон

@yuristlar_maslahati
56.9K viewsedited  05:55
Ochish/sharhlash
2024-04-05 18:23:04 #Кадровик
Ходимнинг "декрет"далиги ёки вақтинча меҳнатда қобилятсизлик даври Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киради.

Кўпчилик
ходимлар меҳнат таътилини беришда шундай ҳолатлар ҳақида ёзишмоқда яъни ишхона кадрлар бўлими томонидан ходимни меҳнат таътилига чиқаришда унинг "декрет""лиги ёки вақтинча меҳнатга қобилятсизлик даврини меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига қўшиш ёки қўшмаслик билан боғлиқ ҳолатлар бўйича .

Меҳнат кодексининг 226-моддасига асосан Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини ва битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи жумласига қуйидагилар киради:

иш йили давомида ҳақиқатда ишланган вақт;

ходим ҳақиқатда ишламаган, лекин меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ унинг иш ўрни (лавозими) сақланган вақт, шу жумладан ҳар йилги меҳнат таътили вақти, дам олиш кунлари, ишланмайдиган байрам
кунлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа даврлари;

меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилинганда, ходим бошқа ишга ўтказилганда ёки у ишдан четлаштирилганда ва келгусида ходим аввалги ишига тикланганда мажбурий прогул вақти;

агар тиббий кўрикдан ўтмаслик ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида билим ва кўникмалар текширувидан ўтмаслик ходимнинг айбисиз юз берган бўлса, мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёки меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ўтмаган ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаган ходим ишдан четлаштирилган давр;

агар хизмат текшируви натижаларига кўра, меҳнат мажбуриятларининг бузилишидаги ходимнинг айби тасдиқланмаса ёхуд меҳнат мажбуриятларини бузиш фактининг ўзи тасдиқланмаса, ушбу хизмат текширувини ўтказиш вақтида ходим ишдан четлаштирилган давр;

ходимнинг илтимосига кўра бериладиган, иш йили давомида икки ҳафтадан ошмайдиган иш ҳақи сақланмайдиган таътиллар вақти;

жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ва ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа вақт даврлари.

Яъни юқоридаги асосда кўриниб турибдики, ходимнинг "декрет""лиги ёки вақтинча меҳнатда қобилятсизлик даври Ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киради.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Ҳар йилги асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи жумласига қуйидагилар киритилмайди:

ходим узрли сабабларсиз ишда бўлмаган вақт;

ходим ишдан четлаштирилган даврлар;

болани парваришлаш учун бериладиган таътиллар вақти.
Зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги, шунингдек ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилларини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига фақат мазкур шароитларда ҳақиқатда ишлаб берилган вақт киритилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati
68.6K views15:23
Ochish/sharhlash
2024-04-05 17:34:25 “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми ғолиблари рўйхати

https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/32

@yuristlar_maslahati
65.6K viewsedited  14:34
Ochish/sharhlash
2024-04-05 16:56:05
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсумида 2 минг 770 та лойиҳа ғолиб бўлди.

@yuristlar_maslahati
73.3K viewsedited  13:56
Ochish/sharhlash
2024-04-05 16:11:07 Магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширишда чет тили сертификати мажбурийлиги бекор бўлиши кутилмоқда....

Магистратурага ҳужжат топширмоқчи бўлган танишларга юбориб қўйинг

@yuristlar_maslahati
65.3K viewsedited  13:11
Ochish/sharhlash
2024-04-05 14:03:15
Кечаги хорижий тил ўқитувчиларининг B2 сертификати олиши юзасидан жойланган пост юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабати. Муносабатда вазирлик хорижий тил ўқитувчиларига B2 сертификат олиши лозимлиги ҳақида эслатмоқда.

@yuristlar_maslahati
60.5K viewsedited  11:03
Ochish/sharhlash
2024-04-05 10:32:00 #Бизнес_солиқ
Солиқ кoдексига ўзгартириш ва қўшимчалар критилди

«Ҳамкорлик шартномалари»га асосан «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларига (бундан Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари мустасно) ушбу Кодекс 17-моддаси биринчи қисмининг 2, 3 (акциз солиғи, фойда солиғи;) ва 5 — 9-бандларида кўрсатилган солиқларни (ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, ижтимоий солиқ) ҳамда айланмадан олинадиган солиқни ушбу субъектлар яратган янги иш ўринлари сонига қараб қуйидаги муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади:
51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда — уч ойгача;
101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда — олти ойгача;
200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилганда — ўн икки ойгача.

Ушбу модданинг ўн иккинчи қисмида кўрсатилган солиқлар бўйича бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти:
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларининг аризасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан;
ушбу Кодекснинг 13-бобида назарда тутилган мол-мулк гарови, кафиллик ёхуд банк кафолати таъминотисиз ушбу Кодекснинг 100-моддасида назарда тутилган фоизлар ҳисобланмаган ҳолда, шунингдек молиявий ҳолат таҳлил қилинмаган ва ушбу Кодекс 101-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолда берилади»;

2) 483-модда қуйидаги мазмундаги қирқ олтинчи, қирқ еттинчи ва қирқ саккизинчи қисмлар билан тўлдирилди,
«20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини 2025 йил 1 январга қадар қуйидаги миқдорда пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди:
51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда — белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи;
101 дан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда — белгиланган солиқ ставкасининг 75 фоизи;
200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилганда — ушбу солиқларни тўлашдан озод этилади.

Ушбу модданинг қирқ олтинчи қисмида назарда тутилган имтиёзлар «ҳамкорлик шартномалари»га асосан «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларига (бундан Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари мустасно) улар бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этган тақдирда берилади:
«Ижтимоий ҳимоянинг ягона реестри»га киритилган фуқаролар ишга қабул қилинганда ва камида бир йил давомида уларга ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир баравари миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақи тўланган ҳолда, уларнинг бандлиги таъминланганда;
ушбу фуқаролар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этганда.

«Ҳамкорлик шартномалари» бўйича мажбуриятлар тадбиркорлик субъектлари томонидан бажарилмаган тақдирда, ушбу модданинг қирқ олтинчи қисмида назарда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиши солиқ имтиёзларини қўллашнинг бутун даври учун бекор қилиниб, ушбу солиқларни тўлашга доир мажбуриятлар тикланади».

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 02.04.2024 йилдаги ЎРҚ-923-сон

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
55.3K viewsedited  07:32
Ochish/sharhlash
2024-04-05 08:48:37 Энди ерга бўлган ижара ҳуқуқини сотиш мумкин

Президентининг 18.01.2024 йилдаги ПФ-15-сонли "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига асосан 2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат берилди

Бу ерда 3 та шарт мавжуд келинг бу шартларни деҳқонча тилда тушунтириб бераман


ижарага олувчи ер участкасидан камида уч йил давомида, ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда эса, камида беш йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши шарт, ушбу муддат ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ҳисобланади;
Яъни агар ижарачи жисмоний шахc бўладиган бўлса, 3 йил давомида агар юридик шахс бўлса 5 йил фойдаланган бўлиши шартлиги белгиланган. Энг асосийси бу ерда сиз ерни давлат рўйхатидан ўтказган бўлишингиз керак. Муддат шу вақтдан бошланади.

юридик шахсларга электрон онлайн аукцион савдолари, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган ер участкаларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб беш йилдан кейин йўл қўйилади;
Масалан сизнинг фермер хўжалигингиз бор шу фермер хўжалиги олган ерни бошқа шахсга қайта ижарага бермоқчисиз. Агар ердан фойдаланаётган фермер ўз еридан 5 йил давомида фойдаланаётган бўлса ва ерининг давлат рўйхатидан ўтказилганига 5 йил бўлган бўлса бемалол ижара ҳуқуқини сотиши мумкин.

ижарага берувчи очиқ электрон танлов натижасига кўра ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни ёки электрон онлайн аукцион савдолари натижаларига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган тўловларни бир йўла тўлаши шарт.
Жудаям қизиқ норма бу. Масалан сиз ерни аукцион орқали ижарага олдингиз сиз билан ер ижара шартномаси тузилаётганда сиз 30 йил давомида қанча пул тўлашингиз ҳам аён бўлади. Агар сиз бу аукционда олган ерингизни қайта ижарага бермоқчи бўлсангиз сиз аукцион нархидаги пулни бира йўла тўлашингиз керак бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
50.1K views05:48
Ochish/sharhlash
2024-04-05 08:03:03 Чиқаётган норматив ҳужжатлар, белгиланаётган мақсадлар шунчаки қоғозларда қолиб кетмаслиги керак.

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги 312-сонли "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида 2023-2024, 2024-2025 ўқув йилига қадар бажарилиши керак бўлаган қуйидаги мақсадлар илгари сурилган эди.

2022/2023 ўқув йилига қадар давлат олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим;

2024/2025 ўқув йилига қадар давлат олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган касбий фанлар (хорижий тилдан ташқари) ўқитувчиларининг 50 фоизи камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим;

2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозим.

Бу мақсадлар қанчалик бажарилди? Бугунги кунда олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчиларининг неча фоизида С1 даража мавжуд? 2024-2025 йил ўқув йилга қадар олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган касбий фанлар ўқитувчиларининг 50 фоизида B2 сертификати бўладими (катта эҳтимол билан амалга ошмайди)? Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълимда ҳолат қандай? Ёки қўйилган мақсадлар қуруқ қоғозларда қолиб кетаверадими? Бу бўйича аниқ статистикаларни вазирлик жамоатчиликка эълон қилиши лозим.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati
47.0K views05:03
Ochish/sharhlash