Get Mystery Box with random crypto!

1-майдан 'свет'-газ учун янги тарифлар жорий қилинади ва ижтим | YURIST MASLAHATI

1-майдан "свет"-газ учун янги тарифлар жорий қилинади ва ижтимоий норма жорий этилади

Ҳукумат 2 йилдан буён "ана бўлади, мана бўлади", дея кутилаётган қарорни ниҳоят қабул қилибди. Энергетика соҳасидаги нарх сиёсатини ислоҳ қилиш ҳақида аввал ҳам кўп гапирилган, лекин турли сабабларга кўра, орқага сурилиб келинаётганди.

Энди қарорга кўра, жорий йилнинг 1-майидан ижтимоий норма жорий этилади. Тўғри, қарорда айнан "ижтимоий норма" деган жумла ишлатилмаган, ўрнига “базавий меъёр механизми" дейилган. Лекин мазмуни бир хил.

Ижтимоий норма нима дегани?

Ижтимоий норма - бу аҳоли томонидан имтиёзли тариф бўйича тўланадиган маълум миқдордаги энергия тушунилади. Яъни, муайян белгиланган миқдоргача нисбатан пастроқ (имтиёзли) нархда сотилади, етмагани давлат бюджетидан субсидия қилинади.

Бунда тарифлар бир нечта категорияга бўлинган ва қанча ишлатилганига қараб, нархлар ҳам ўзгаради. Ким кўп ишлатса, шунча кўп тўлайди, кам ишлатганга имтиёзли нарх берилади.

Электр энергиясида категориялар ва нархлар қуйидагича:

ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан.

Газда категориялар ва нархлар қуйидагича:

Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Хусусан, қишки мавсумда (ноябрь-феврал ойлари) давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб тегишли нарх белгиланмоқда:

ойига 500 куб метргача – 650 сўм;
ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори – 2 600 сўмдан.

Март – октябрь ойларида истеъмолчилар бир ойдаги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ҳақ тўлайди:

ойига 100 куб метргача – 650 сўм;
ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори – 2 600 сўмдан.

Эҳтиёжманд аҳолига қандай ёрдам берилади?

Эҳтиёжманд аҳолини қўллаб–қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан 1 трлн сўм маблағ ажратилади.

Ҳукумат қарорига кўра, эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги 2 та ёрдам кўрсатиш назарда тутилган:

1) иситиш мавсумида (ноябрь – феврал ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилади;

2) ижтимоий нормадан қуйидаги миқдоргача ошиқча ишлатилган "свет" ва газ тўлови давлат бюджетидан компенсация қилинади:

табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;

электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт·соатгача.
Манбаа

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati