Get Mystery Box with random crypto!

YURIST MASLAHATI

Telegram kanalining logotibi yuristlar_maslahati — YURIST MASLAHATI
Kanaldagi mavzular:
Бизнес
Kanal manzili: @yuristlar_maslahati
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 305.53K
Kanalning ta’rifi

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat
Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган.
Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 7

2024-04-09 22:02:01 Юртимиз мўмин-мусулмонлари ва бутун халқимизни ер юзидаги ислом уммати томонидан кенг нишонланаётган улуғ ва муборак айём – Рамазон ҳайити билан чин қалбдан самимий табриклаймиз. Рамазони шариф ҳар бир хонадонга, жонажон юртимизга қут-барака, соғлик-омонлик ва бахту саодат ҳамда файзу футуҳ олиб келсин!

@yuristlar_maslahati
55.6K viewsedited  19:02
Ochish/sharhlash
2024-04-09 20:52:58 Ҳужжати йўқ 24 сотихгача бўлган ер участкаларига ижара ҳуқуқи белгиланади!

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар эътироф этилган тақдирда, ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахсларнинг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган жавобгарликдан озод этилиши кўзда тутилмоқда.

Хусусан, депутат Дониёр Ғаниев ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқини эътироф этишда жисмоний шахсларга 24 сотихгача бўлган ер ҳажми белгилангани, аммо юридик шахслар учун қанча ҳажмгача бўлган ер участкасига ижара ҳуқуқи эътироф этилиши мумкинлиги билан қизиқди. Яъни, юридик шахснинг 50 сотих ёки 1 гектаргача ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари бўлса, ҳаммаси бу қонун билан расмийлаштириб бериладими, деган масалани кўтарди.

Бунга жавобан маърузачи юридик шахслар учун чегара белгиланмаганини таъкидлади.

Яъни, муҳофаза этиладиган, қурилиш тақиқланган ҳудудлардаги ер участкаларига нисбатан эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилмаслигига оид норма ойдинлаштирилди.

Қизғин баҳс-мунозара ва тортишувлардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юбориладиган бўлди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг

@yuristlar_maslahati
54.3K views17:52
Ochish/sharhlash
2024-04-09 09:41:44 Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши керак!

Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 10 апрел — Ҳайит аййоми, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 9 апрел куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетиш ҳуқуқига эга.

Шу билан 3 кун дам


@yuristlar_maslahati
27.1K views06:41
Ochish/sharhlash
2024-04-09 09:19:27 КОНТРАКТ ПУЛИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚОПЛАБ БЕРИЛИШИ МУМКИНМИ?

Боқувчисини йўқотган нодавлат олий таълимда ўқиётган талабага давлат томонидан контракт пулини 50% ни тўлаб берадими. Қайси асосда.

ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 мартдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг эамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини яна-да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5020-сон қарори билан муҳтож қизлар, шунингдек боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларга таълим олишда қўшимча кафолатлар белгиланган.

Хусусан, базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилган.

Унга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб базавий тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасига қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасалари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилган.

Бунда, ўқиш учун тўлов пуллари:

2021/2022 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 100 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда молиявий барқарор давлат олий таълим муассасалари томонидан уларнинг Кенгаши қарорига асосан 50 нафаргача хотин-қизлар учун давлат олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан 150 нафардан хотин-қизлар учун ҳар йили маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплаб берилади.

Кўриб турганингиздек, боқувчисини йўқотган аёл-қизларнинг тўлов контракт суммаси улар давлат олий таълим муассасасида ўқиётган бўлса тўлаб берилади. Нодавлат ОТМларда ўқийдиган хотин-қизлар учун бундай имтиёз/кафолат белгиланмаган.

Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг

@yuristlar_maslahati
25.2K views06:19
Ochish/sharhlash
2024-04-08 18:21:02 Президент Фармони билан 426 нафар шахс афв этилди

Афв этилган шахсларнинг 135 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 200 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 26 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 65 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 11 нафарини чет эл фуқаролари, 50 нафарини аёл, 13 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар (шулардан, 3 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

@yuristlar_maslahati
49.9K views15:21
Ochish/sharhlash
2024-04-08 16:46:19
Шахсни гувоҳ, жабрланувчи, шунингдек озодликда юрган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи сифатида прокуратурага чақирилганда процессуал қонунчилик бузилмаслиги керак.

Юқорида келтирилган, фуқарога юборилган терговга чақирув қоғозида шахсни ким сифатида чақирилгани келтирилмаган. Бундай ҳолат фуқарода ҳадик, хавотирни оширади. Жиноят процессуал кодексининг 97-моддасига асосан Чақирув қоғозида шахс ким сифатида, қайси манзилга ва кимнинг ҳузурига чақирилаётганлиги, қайси кунда ва қайси соатга келиши кераклиги, шунингдек узрсиз сабабларга кўра келмай қолган тақдирда қандай оқибатлар рўй бериши кўрсатилган бўлиши лозим.

фуқарога турли босимлар бўлмаслиги учун маълумотлар яширилган ҳолда тақдим қилинди.

Прокуратура органларини фуқароларни тергов жараёнига ким сифатида чақирилиши билан боғлиқ процессуал хатолик қилмасликка чақирамиз.

Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг

@yuristlar_maslahati
46.8K viewsedited  13:46
Ochish/sharhlash
2024-04-08 15:53:02 #Бизнес_солиқ
Солиқ тўловчи – юридик шахснинг 2024-йил апрел ойи учун календари

Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг

@yuristlar_maslahati
44.5K views12:53
Ochish/sharhlash
2024-04-08 14:51:21 #Бизнес_солиқ
Қуйидаги мол мулклар мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинган.

1) ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва ходимларининг умумий сонида ногиронлиги бўлган шахслар камида 50 фоизни ташкил этадиган ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар;

2) қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар, улар фойдаланишга жорий этилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга.

3) қишлоқ жойларда жойлашган (бундан шаҳарлар ва туманларнинг марказлари мустасно) антенна-мачта металл конструкциялари, шу жумладан уларга ўрнатилган ҳамда уларнинг ажралмас қисми бўлган конструкциялар;

Айтганча, 15 апрелгача солиқ тўлашни унитманг


Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг

@yuristlar_maslahati
45.3K viewsedited  11:51
Ochish/sharhlash
2024-04-08 12:39:09 «Ватанпарварлик шартномаси» ҳақида

2023 йилнинг сўнгги кунларида «UZAUTO MOTORS» АЖга «PR хизматлари» кўрсатилиши юзасидан тендер ўтказилган. Тендернинг бошлағич нархи 5 млрд сўм деб баҳоланган.

Ушбу тендерда «GRANDPR» ва «WE ARE DIGITAL» МЧЖлар иштирок этиб, 4 млрд 256 млн сўм нарх таклифи билан «GRANDPR» МЧЖ ғолибликни қўлга киритган. Иштирокчилар ўртасида ўзаро боғлиқлик бўлиши мумкинлиги юзасидан пайдо бўлган тахминлар алоҳида мавзу.

Иштирокчилар томонидан берилган таклифлар тўғрисида маълумотларда «GRANDPR» МЧЖ бир қанча блогерлар қатортида Жўраев Отабек (Iwash) ва Джалолов Шерзод (Choynakning Qopqog'i)ларни ҳам агентликнинг блогерлари сифатида кўрсатган ҳамда тузилган шартномаларни илова қилган.

Мазкур шартномаларнинг бир парчаси ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлгач «UZAUTO» ҳолат юзасидан муносабат билдириб, буни «фейк» дея атади ва қасддан уюштирилаётганлигини ишонч билан маълум қилди. Блогер «Iwash» эса «буни ясаганлар Худони, Оллони олдида ҳали жавоб берасизлар» деди.
Манбаа

Саволингизни: @yuristgamurojaat га қолдиринг

@yuristlar_maslahati
40.8K views09:39
Ochish/sharhlash
2024-04-08 10:37:35 Расман 10 апрель – Рамазон ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

@yuristlar_maslahati
70.5K viewsedited  07:37
Ochish/sharhlash