Get Mystery Box with random crypto!

Кадрлар билан ишлашда янги тизимга ўтишга тайёрмизми? Кадрлар | YURISTKADR

Кадрлар билан ишлашда янги тизимга ўтишга тайёрмизми?

Кадрлар хизмати ходими мунтазам равишда ўз касбий билимлари даражасини ошириб бориши керак.

Эски усуллардан фойдаланиш ва ҳар доимги ҳужжатлардан фойдаланиш (шаблон ҳужжатлар билан ишлаш) керакли таъсирни ва кутилган натижани бермайди, бундай ҳолатларда вақт ўтиб мутахассиснинг обрўсига путур етказиши мумкин.

Кадрлар хизмати ходими фақатгина корхонанинг ривожланиш стратегияси билан чегараланиб қолмаслиги керак.

Аксинча, у ўз фаолиятига меҳнат бозоридаги мавжуд вазиятга эътибор қаратиб, ходимларни бошқариш соҳасидаги энг яхши тажрибани жорий этиши керак.

Хуллас, кадрлар хизмати ходимида унинг ўзи учун муҳим сифат - ўз-ўзини ривожлантириш, шунингдек, юқори даражадаги билимга интилувчанлик кучли бўлиши керак.

Мисол учун, шу кунларда кадрларни бошқаришнинг замонавий HR тизими, яъни “кадрларни самарали бошқариш” тизими катта саҳнага чиқмоқда ва бу тизим мутахассисдан шунчаки ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни рўйҳатга олишни эмас, балки ундан анчагина кенгроқ ва самаралироқ бўлган фаолиятни тақозо этади.

Бу тизимда ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни рўйҳатга олиш, ходимлар билан алоқалар босқичма-босқич дастурлаштирилади, электрон тизимга ўтказилади.

Хўш, Сиз бунга тайёрмисиз, бу тизим ҳақида маълумотларга эгамисиз ёки керакли билимларга эга бўлиб боряпсизми?

Биз каналимиз орқали, ходимларни бошқаришда HR тизими ҳақида ҳам тушунтиришлар бериб борамиз, азизлар.

@yuristkadr