Get Mystery Box with random crypto!

HRдаги биринчи муаммо. Мени ўйлантирган биринчи муаммо шу бўл | YURISTKADR

HRдаги биринчи муаммо.

Мени ўйлантирган биринчи муаммо шу бўлдики,
Ўзбекистонда HR билан ишловчи малакали мутахассислар жуда саноқли. Яъни, бу тизимга ўтишда биринчи қадамдаёқ, мутахассислар етишмаслиги “оёқларимиздаги занжир бўлади”.

Масалан, компанияда HR бўлими очилгани билан, уни ишлата оладиган мутахассис бўлмаса, бундан нима фойда бор, тўғрими?

Уни-буни қўйинг, HRга ўтаман деган, ёки “ўтиб бўлган” ташкилотларнинг марказий аппаратларида ҳам ҳақиқий мутахассислар етишмайди. Жойларнику гапирмасаям бўлади.

Шунинг учун ҳам молиявий ҳолати яхши бўлган ва кадрлар соҳасида янги тизимга ўтиш даврида бўлган маҳаллий компаниялар ҳориждан, масалан, Россия ва Қозоғистондан катта пулга мутахассис ёллашга мажбур бўлмоқдалар.

Адашмасам, айни вақтда HR менежерларини тайёрлаш Вестминстер университетида йўлга қўйилган холос.

Хуллас, мен яна ўша фикримда қоляпман: HR менежерлари ва кадрлар хизмати ходимларини тайёрлайдиган алоҳида ОТМ ташкил қилиш керак ёки жойлардаги ОТМларда алоҳида факультетлар очиш зарур.

Шу билан бирга параллел равишда HR бўйича ўқув курслари ўтадиган нодавлат таълим муассасалари фаолиятини ҳам кучайтириш керак, қисқа муддатли малака ошириш курслари ҳам катта самара бериши мумкин.

Ха айтмоқчи, айни вақтда мен йирик банкларда (Халқ банки, Агробанк ва Ўзсаноатқурилишбанкда) йўлга қўйилган HR бўлинмалари фаолиятини диққат билан кузатяпман. Улардан ўрганадиган жойлари ҳам кўп, шу билан бирга муаммолар ҳам яққол сезилиб қолмоқда. Кузатишларимни сиз билан бўлишиб бораман. Назария билан амалиётни бирлаштирамиз.

@yuristkadr