Get Mystery Box with random crypto!

YURISTKADR

Kanal manzili: @yuristkadr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 50.62K
Kanalning ta’rifi

Саволларингизга амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев жавоб беради.
Савол юбориш 👉 @yuristkadrbot
Юридик хизмат ва тижорий ҳамкорлик:
👉 @e_yurist01

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 274

2021-02-15 03:44:24 ХАЙДОВЧИМИЗ БЕКОР ҚОЛДИ, УНИ БОШҚА ИШГА ЎТКАЗИБ ТУРСАК БЎЛАДИМИ?

САВОЛ.
Ассалому-алайкум, Саидали ака. Ишхонамизда хайдовчига бириктирилган автомашинани юқори ташкилотимиз 2 ойга ўзига олиб кетди. Ҳозир, хайдовчи ишсиз қолиб кетяпти, раҳбар уни бўш турган қоровул вазифасига ўтказиб туриш кераклигини айтяпти. Лекин ходим бунга қаршилик қиляпти, нима чора кўрсак бўлади?

ЖАВОБ.

Фикримча, ушбу вазиятда ташкилотдаги транспорт хайдовчиси вақтинча бекор туриб қолмоқда.

Меҳнат кодексининг 95-моддасига кўра:

ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади.

Бу ерда асосий масала, ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас.

Демак, саволдаги ҳолатда вақтинча бекор қолган хайдовчи ходимни унинг розилигисиз бошқа ишга вақтинча ўтказиш мумкин. Ва бу иш берувчининг ташаббуси билан амалга оширилади.

Фақат эътибор беринг. МК 95-модда иккинчи қисмига кўра:

ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланиши керак бўлади.

@yuristkadr
10.2K views00:44
Ochish/sharhlash
2021-02-15 03:15:14 “Электр тармоқлари кодекси” ишлаб чиқилибди.

Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

https://regulation.gov.uz/uz/d/29175

Диққатга сазовор жойлари, лойиҳага кўра:

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг техник кўмаги асосида янги таҳрирдаги “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги;

Жаҳон банкининг техник кўмаги асосида электр энергияси ишлаб чиқарувчиларининг магистрал тармоқларга уланишни тартибга солувчи ягона “Электр тармоқлари кодекси” ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинаркан.

Кейинги йилларда янги Кодекслар кўпайиб кетади шекилли. Наҳотки, муаммонинг ечими шу бўлса.

Биз ҳам кўрсак бўладими, янги Кодекс лойиҳасини?

@yuristkadr
8.6K views00:15
Ochish/sharhlash
2021-02-15 01:18:38 ҚУРИЛИШ ФИРМАСИ УЙНИ ТОПШИРМАЯПТИ, НИМА ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?

САВОЛ.
Асслому алайкум мен 2019 йил 5 декабрда Комфорт строй фирмаси билан олди сотди шартномасини имзолаб Қишлоқ қурилиш банкдан ипотека кредити олганман. Афсуски олди сотди шартномада уйни топшириш муддати курсатилмаган шартнома рус тилида тузилган эди. 1 йилдан ошиқ вақт утган булсада, уй қурилиб бўлган бўлсада фирма уйни топширмаяпти. Банкка ойма ой кредит тулаб келмоқдаман. Фирма пандемияни бахона қиляпти. Нима килиш керак?

ЖАВОБ.

Фуқаролик кодексининг 242-моддасига эътибор берайлик, ушбу моддага асосан:

агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади;

мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт.

Демак, мана шу қоидаларга таянсак, Сизнинг вазиятингизда муаммонинг ечими бор.

Яъни, агар шартномада уйни топшириш бўйича аниқ муддат кўрсатилмаган бўлса, Сиз ўша фирмага талаб (ёзма талабнома) берсангиз, шу талабнома берилган кундан бошлаб, 7 кун ичида шартнома объектини (турар-жойни) топшириши зарур бўлади.

Агар ана шу муддатда мажбуриятлар бажарилмаса, ўша фирмага нисбатан фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси киритиб, уй-жойни суд қарори билан олишингиз мумкин бўлади.

Шундай экан, шу бугунги кундан зудлик билан, ўша фирмага нисбатан ЁЗМА ТАЛАБНОМА ЮБОРИНГ.

@yuristkadr
8.9K viewsedited  22:18
Ochish/sharhlash
2021-02-14 18:19:19 ХОДИМ БОШҚА ЛАВОЗИМГА ЎТМОҚЧИ, УНИ ИШДАН БЎШАТИШИМИЗ КЕРАКМИ?

САВОЛ.
Ассалому алейкум. Юристкадрга саволим қуйидагича. Ҳодим янги ишга кирганда асосий касби ўқитувчи этиб ишга қабул қилинган. Ҳодимнинг дипломи бўйича мутаҳассислиги тўғри келганлиги учун меҳнат шартномасига қўшимча келишув қилиб ҳодимниниг розилиги билан бошқа чолғу таъмирловчи вазифаси юклатилган. Ҳозирда ҳодим асосий ўқитувчилик ишини эмас балки қўшимча юклатилган чолғу тамирловчи вазифада асосий бўлиб ишда қолмоқчи. Ўқитувчилик учун тузилган меҳнат шартномасини бекор қилмоқчи. Бундай ҳолатда меҳнат шартнома қандай тузилади?

ЖАВОБ.

Эътибор беринг. Меҳнат кодексида ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш деган амалиёт (қоида) бор.

Ходим доимий равишда бошқа ишга ўтказилса, демак, унинг аввалги лавозими ўз-ўзидан бекор бўлиб, янги – бошқа ишга ўтказилган лавозими амалда бўлади.

Бунинг учун Меҳнат кодексининг 92-моддасига асосан ходимни доимий бошқа ишга ўтказишга (меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) унинг розилиги билангина йўл қўйилиши мумкин.

Шунингдек, МКнинг 96-моддасига мувофиқ, доимий бошқа ишга ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Ундан олдин эса, ходим билан тузилган меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисида келишув тузилиши керак.

Хуллас, юқоридагилардан келиб чиқиб айтмоқчи бўлганимиз шуки:

ушбу вазиятда ходимнинг ўқитувчилик лавозимидан ишдан бўшатилиши керак эмас, аксинча, уни бошқа ишга – чолғу таъмирловчиси лавозимига доимий равишда ўтказилиши етарли бўлади.

@yuristkadr
10.2K viewsedited  15:19
Ochish/sharhlash
2021-02-14 15:39:12 ИЧКИ ЎРИНДОШЛИК УЧУН АЛОҲИДА МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ТУЗИШ ШАРТМИ?

Ходим ички ўриндошлик асосида ишлаганда, яна алоҳида тартибда меҳнат шартномаси тузиладими? Мана шу савол орқама-кетин келиб қолди.

Аввало, бу масалада дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига эътибор берайлик. Кодекснинг 72-моддасига кўра:

меҳнат шартномаси ходим билан иш берувчи ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда тарафлар келишуви, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган шартлар асосида ҳақ эвазига бажариш ҳақидаги келишувдир.

ходим ва иш берувчи меҳнат шартномасининг тарафлари бўлиб ҳисобланадилар.

Демак, бу қоидаларга мувофиқ, меҳнат шартномаси иш берувчи ва ходим ўртасида муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишни бажариш ҳақидаги келишув ҳисобланади. Меҳнат шартномасининг тарафлари фақат иккита бўлади: булар иш берувчи ва ходимдир. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас.

Энди, ана шу 72-модданинг охирги 4-қисмига қарайлик, унда айтиляптики:

ходим ўриндошлик асосида ишлаш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномалари тузиши мумкин”.

Назаримда, жуда кўпчилик мана шу қоидага бироз чалғийди ва ҳар қандай ўриндошлик ҳолатида ходим билан алоҳида меҳнат шартномаси тузилиши керак деб ўйлайди. Аслида бу ерда ходим асосий иш жойидан ташқари бошқа бир ташкилот ва бошқа бир иш берувчига ўриндошлик асосида ёлланганда меҳнат шартномаси тузилиши тушунилмоқда (кейин "мумкин" жумласига ҳам алоҳида эътибор беринг).

Қарасангиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги низомда ички ўриндошлик, яъни шу корхонанинг ўзида, асосий ишидан ташқари, қўшимча равишда ишлаши мумкин бўлган ўриндошлик иши ҳам назарда тутилган.

Бу Низомнинг 5-бандига кўра ходимнинг асосий иш жойи ҳисобланган ташкилотда ўриндошлик асосида ишлашга вақтинча бўлмаган ходимнинг ишини бажаришда ёки бўш лавозимдаги ишни бажаришда йўл қўйилади. Айнан мана шу жараён ички ўриндошлик ҳисобланади.

Хўш, ходим шу ташкилотнинг ўзида ички ўриндошлик асосида ишлаганда, бу бўйича алоҳида меҳнат шартномаси тузиладими?

Йўқ, бундай шартнома тузилиши шарт эмас ва буни хатто нотўғри дейиш ҳам мумкин.

Негаки, ички ўриндошлик муносабатида барибир иш берувчи ҳам, ходим ҳам ўзгаргани йўқ. Бунда асосий иш бўйича меҳнат шартномаси тузилгандаги тарафлар ўша-ўша қолаверади, шундай эмасми?

Агар яхшилаб эътибор берсангиз, ички ўриндошлик ҳолатида, ходимнинг меҳнат шартлари ўзгармоқда, яъни ходим ўзининг асосий ишидан ташқари, қўшимча ўриндошлик ишини ҳам бажармоқда. Бу ҳақиқатдан ҳам, меҳнат шартномасида белгиланган асосий шартлар ҳисобланган: “муайян мутахассислик, малака, лавозим бўйича ишнинг” ўзгариши бўлади. Яъни, Меҳнат кодексининг 88-моддасидаги меҳнат шартларининг ўзгариши юз бермоқда.

Шундай экан, мавжуд вазиятда ходимга қўшимча ички ўриндошлик иши берилганида, яна алоҳида меҳнат шартномаси тузилиши шарт эмас, бунда меҳнат шартномасига ўзгартириш ёки қўшимча киритиш тўғрисида келишув тузилиши энг тўғри йўлдир.

@yuristkadr
15.3K viewsedited  12:39
Ochish/sharhlash
2021-02-14 14:30:57

Мана бу ерда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги 7-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси М.Холиқованинг ноқонуний равишда бошқа ишга ўтказилганлигини айтиб ўтган эдик. Бошқа блогерлар ҳам бу бўйича ўз муносабатларини билдирган эди.

Вилоят адлия бошқармасининг аниқлашича, мудиранинг иш жойини ўзгартиришда Меҳнат кодексининг 88-моддаси талаблари бузилган ҳолда, яъни унинг розилиги олинмасдан, вилоят мактабгача таълим бошқармасининг буйруғи билан у Тўрақўрғон тумани 44-сонли МТТ мудираси лавозимига тайинланган.

«Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва мудиранинг иш жойини ўзгартириш ҳақидаги вилоят мактабгача таълим бошқармасининг буйруғини бекор қилиш ҳақида 2021 йил 3 февралда тақдимнома киритилган.

Тақдимнома талаблари бажарилиб, фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, у яна Тўрақўрғон туманидаги 7-сонли давлат МТТ мудираси лавозимига қайтарилган», – дейилади Адлия вазирлиги Kun.uz'га тақдим этган маълумотда.

Адолат тикланганидан хурсандмиз.

@yuristkadr
9.0K viewsedited  11:30
Ochish/sharhlash
2021-02-14 13:16:07
Coca-cola атрофидаги гаплар бўйича саволларим бор:

- "Рақобат тўғрисида"ги Қонунда устун мавқе берилмаслиги каби нормаларга нега риоя этилмаяпти?

- "бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг тегишли товарларни сотувчилар ёки сотиб олувчилар, товар буюртмачилари сифатида бозорга киришини чеклашга ёки уларни бозордан четлаштиришга ёхуд хўжалик юритувчи субъектларни муайян товарлар бозорига қўймасликка...олиб келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, тақиқланади" масаласи нега ерда қолмоқда?

- Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ушбу мезонлар ўта юқори ва асослантирилмаган талаблар ҳисобланади ва савдоларда иштирок этиши мумкин бўлган эҳтимолий иштирокчилар сонини сунъий чеклашга олиб келади деган эътирозлари осмонга учдими?

Суҳбатда шу нарсалар ҳақида гаплашдик.

Тўлиқ видео



Каналга уланинг
@bahodirahmedoff
7.4K views10:16
Ochish/sharhlash
2021-02-14 11:27:53
8.5K views08:27
Ochish/sharhlash
2021-02-14 11:27:20 Бу Қарши шаҳридаги айрим кўчаларининг фото-расмлари (ижтимоий тармоқлардан олинди). Аввалги ва ҳозирги ҳолат.


50-10 йил аввал бу кўчалар қуюқ дарахтзорлардан иборат бўлган. Ҳозир эса мана шундай аҳволда.

Ҳақиқатдан ҳам, “яхшидан боғ қолади, ёмондан доғ” деган гап бекорга эмас.

@yuristkadr
8.3K viewsedited  08:27
Ochish/sharhlash
2021-02-14 11:04:09 Кеча Тошкент ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев пойтахтдаги Марказий универмаг (ЦУМ) ёнидаги боғда олиб бориладиган қурилиш ишлари ва дарахтлар масаласида жамоатчилик билан қизғин бахсга киришибди.

Жаҳонгир ака, жамоатчиликни ва экофаолларни тўғри тушунинг. Ортиқча зардаларнинг умуман кераги йўқ, бу ерда.

Шу боғдаги қурилишга қаршилик ва дарахтларга тегилмаслиги учун аҳоли орасидан минглаб имзолар йиғилганлиги бу жуда яхши, бу жамоатчиликнинг ишлаётганлигидан ва уларнинг она табиат тақдирига бефарқ эмаслигидан далолатдир.

Тўғриси, шу томонга йўлим тушиб қолса, албатта шу боғни ичидан кесиб ўтаман, жуда қуюқ дарахтзор, жазирама ёзда жоннинг ҳузури, умуман кам сонли боғлардан бу ер.

Табиатга бефарқ бўлмаган ҳар қандай инсон бу ерга бирор-бир оғир техника киришини истамаган бўларди. Негаки, гап фақат дарахтларнинг кесилишида эмас, уларга зиён-заҳмат етказмаслик ҳам алоҳида бир масала.

Яна қайтараман, бизда экофаоллар кучаяётгани, жамоатчилик уйғонаётганлиги таҳсинга лойиқ.

Яқин ўтмишда Тошкентнинг қоқ марказида Амир Темур ҳиёбонида ва Фарғона шаҳрида ва юз йиллик дарахтлар, минглаб азим чинорлар шафқатсизларча кесилиб, кунпая-кун қилинганида, энг асосий масъуллар ҳам ўз кабинетларида “пусиб ўтирган” эди.

Фарғона шаҳрини эслайлик. Шаҳардаги чинорларни қисқа вақт ичида қўпориб ташланишини ҳамма, ҳокимлардан тортиб, шу шаҳарда яшовчи ва ишга қатновчи прокурорлару-ички ишлар, табиат қўриқчилар, ҳамма-ҳамма жимгина кузатиб турган. Ўша вақтдаги вилоят ҳокими бу ишларни тепасида турмаган деб ўйлайсизми, пешонасида ура-ур бўлганку. Ҳозиргача, ким Фарғона шаҳрига борса, ўша юз йиллик чинорларни афсус билан эслайди.

Ўша вақтда Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳамда экологик йўналишга масъул бўлган юқори раҳбарлар на Тошкентдаги Амир Темур ҳиёбони ҳудудидаги ва на Фарғона шаҳридаги кўп йиллик дарахтларни, ҳақиқий табиат меросларини сақлаб қолиш учун ақалли бир қадам ташламаган. “Оч қорним тинч қулоғим” деб жим ўтираверган. Шунинг учун ҳам ҳозир уларнинг юқори минбарлардан туриб “биз у қилдик, бу қилдик”, ёки “биз у қиламиз, бу қиламиз” десалар шунчаки энсам қотади холос.

Афсус, ўша вақтларда бугунгидек жонкуяр экофаоллар, экологик маданияти шакллана бошлаган жамоатчилик деярли мавжуд эмас эди, бунинг учун эркин муҳит ҳам йўқ эди.

Бугун эса, бизда табиатни асраш, атроф муҳитга бефарқ бўлмаган жамоатчилик шаклланаётганлиги ҳаммамизга умид бермоқда. Уларнинг умум фикри ва бирдамлиги бефаросат ва "дарахтхўр" рахбарларнинг олдида уларга қарши жуда катта куч бўла олади.

Шундай экан, ҳоким жаноблари, халққа зарда қилиш керак эмас, аксинча халқнинг зардасини кўтариш керак.

@yuristkadr
8.5K viewsedited  08:04
Ochish/sharhlash