Get Mystery Box with random crypto!

Ҳақиқатдан ҳам, Халқ банки нима бўляпти ўзи сизларга? Мана бу | YURISTKADR

Ҳақиқатдан ҳам, Халқ банки нима бўляпти ўзи сизларга?

Мана бу хатда Халқ банки Бағдод филиалида ишловчи касаллик варақасидаги ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида хабар берилган.

Ходимнинг маълум қилишича, у амаллаб банкдаги кадрлар бўлими масъулларига бориб учраса, улар ишдан бўшаш ҳақида жимгина ариза ёзиб беришни сўраган.

Демак, ҳали ходим ишдан бўшамаган ва уни ноқонуний равишда ишдан бўшатишга уриниш бўляпти. Нега буйруқ чиқмаган ходимга “сен бўшадинг” деб хат беряпсизлар? Нима учун бу банкда меҳнат ҳуқуқлари бу қадар қўпол равишда бузилмоқда?

@yuristkadr