Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 101.01K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2024-04-16 18:14:45 МУРОЖААТЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗИШ

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига кўра, қуйидаги ҳолатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:

мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;

мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;

мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;

мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.

Манашундай ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдор шахсларнинг бу ҳаракати уларга нисбатан БХМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Маълумот учун; мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 15 кунгача, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.


@Yurist_Blogerr
16.0K views15:14
Ochish/sharhlash
2024-04-16 17:53:21 ЭНEРГEТИКА ТИЗИМИДА ИЖТИМОИЙ НОРМА АМАЛИЁТИ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб электр энергияси ва табиий газ нархларини белгилашда «ижтимоий норма» тизими жорий қилинади.

Унга кўра, электр энергияси нархи I ва II гуруҳ истеъмолчилари учун ўзгармайди — мос равишда 1 кВт.соат учун 1000 сўм ва 900 сўмдан. Кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчилардан эса бир ойлик истеъмолдан келиб чиқиб:

— 201-1000 кВт.соатни ташкил этса – 900 сўм;
— 1000 дан 5000 кВт.соатгача – 1350 сўм;
— 5000 дан 10000 кВт·соатгача – 1575 сўм;
— 10 минг кВт.соатдан ошса – 1800 сўм тўлов ундирилади.

200 кВт.соатгача истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов 450 сўмдан эътиб белгиланди.

Табиий газ нархи ҳам барча истеъмолчилар учун ўзгаришсиз қолдирилмоқда (кубометри учун 1500 сўмдан). Шунингдек, йирик улгурчи истеъмолчилар ва бюджет ташкилотлари учун ҳам нархлар ўзгармайди (кубометри учун 1800 сўмдан)

Газ учун белгиланган ижтимоий норма – ёз мавсумида (март-октябрь ойларида) 100 киловаттгача 650 сўмдан, ундан юқори истеъмол учун эса табақалаштирилган тартибда қуйидагича нарх белгиланмоқда:

— ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1500 сўм;
— ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1950 сўм;
— ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2275 сўм;
— ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори истеъмол учун – 2600 сўмдан.

Қишки мавсумда эса (ноябрь-февраль ойларида) ижтимоий норма 500 кубометр этиб белгиланган. Нормадан ошган истеъмол учун нархлар қуйидагича:

— ойига 500 куб/метргача – 650 сўм;
— ойига 501 куб/метрдан 2 500 куб/метргача – 1 500 сўм;
— ойига 2 501 куб/метрдан 5 000 куб/метргача – 1 950 сўм;
— ойига 5 001 куб/метрдан 10 000 куб/метргача – 2 275 сўм;
— ойига 10 001 куб/метр ва ундан юқори истеъмол қиладиганлар учун – сўмдан.

Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми 1600 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, 2024/2025 йилги иситиш мавсумида (ноябрь-февраль ойлари) эҳтиёжманд аҳолига энергетик тўловлар учун 270 минг сўмдан бир марталик ёрдам пуллари ўтказилади.

@Yurist_Blogerr
22.3K views14:53
Ochish/sharhlash
2024-04-16 09:22:07 ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАМОҚЧИ БЎЛГАНЛАРГА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 252-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун — 7 миллион сўмгача, хотин-қизларга 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган.

@Yurist_Blogerr
22.2K views06:22
Ochish/sharhlash
2024-04-16 08:27:44 ТАЛАБАЛАРНИ ИЖАРАГА ҚЎЙГАНЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ

Солиқ кодексининг 378-моддасида солиқ солинмайдиган даромад турлари кўрсатилган бўлиб, ушбу модданинг 19-прим 1-бандида,

солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадларига солиқ солинмайди деб кўрсатилган.

Юқоридаги асосга кўра, талабаларни ўз уйларига ижарага қўйиш орқали ижара ҳақидан даромад топаётган шахсларнинг ушбу даромадларидан даромад солиғи олинмайди.

@Yurist_Blogerr
17.8K views05:27
Ochish/sharhlash
2024-04-16 08:27:41
Уй учун симсиз видео қўнғироқ "Доорбелл"

Уйингизни ҳавфсизлигига масъул бўлган қурилма энди Сизда хам бўлиши мумкин.

Қурилма эшик қўнғироғини босган ҳар бир одамни автоматик равишда ёзиб олади. Тунда хам тасвирга олиш имкониятига эга. Тасвир сифати аъло даражада (1080П)

Қурилмани шахсий телефонингизга улаш орқали масофадан туриб хам уйингизни назорат қилиш имкониятига эга бўласиз.

Чегирма нархи 159 000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ



https://100k.uz/oqim/383199
https://100k.uz/oqim/383199
https://100k.uz/oqim/383199
16.0K views05:27
Ochish/sharhlash
2024-04-15 19:11:43 НИКОҲ ЁШИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК!

Оила кодексининг 47 прим 3-моддасига кўра,

никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида, шу жумладан никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@Yurist_Blogerr
22.1K views16:11
Ochish/sharhlash
2024-04-15 18:42:48 КРЕДИТНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТЎЛАСА НИМА БЎЛАДИ ?

САВОЛ;
Мен банкдан истеъмол кредити олганман. Тўлов графиги бўйича мен кредитни 2024 йилнинг декабрь ойида тўлаб бўлишим керак. Мени саволим, агар мен 2024 йилнинг декабрь ойини кутиб ўтирмасдан, хозир қолган қарздорлигимни хаммасини тўлаб юборсам декабрь ойигача бўлган давр учун хам фоизларни қўшиб тўлашим керакми ёки муддатидан олдин тўлов қилинса қолган ойларга фоиз хисобланмайдими ?

ЖАВОБ;
06.05.2006 йилдаги ЎРҚ-33-сон "Истеъмол кредити тўғрисида"ги қонунининг 16-моддасига асосан, истеъмолчи олинган истеъмол кредити суммасини қайтаришни ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашни муддатидан илгари амалга оширишга ҳақли. Бундай ҳолда истеъмолчи фақат истеъмол кредитидан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун фоизлар тўлайди деб кўрсатилган.

Яъни, агар Сиз истеъмол кредитини 3 йилга олган бўлсангизу, лекин кредитни 3 йил эмас бир йилда хаммасини тўлаб юборсангиз қолган икки йил учун Сизга фоиз хисобланмайди. Кредит учун фоизлар фақат Сиз ундан фойдаланган вақтингиз учун хисобланади холос.

@Yurist_Blogerr
20.5K views15:42
Ochish/sharhlash
2024-04-15 18:42:44
"Galaxy" фирмасидан суппер янгилик

Ушбу соатга маълум миқдорда тилла суви юргизилган
Сифатли ва сувга чидамли
Юқори сифатга эга
Ўз яқинларингизни хурсанд қилинг
Совға учун ажойиб танлов

Нархи 129 000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ


https://100k.uz/oqim/441444
https://100k.uz/oqim/441444
https://100k.uz/oqim/441444
15.4K views15:42
Ochish/sharhlash
2024-04-15 10:56:21 СОЛИҚҚА ТОРТИЛМАЙДИ

  Қонунчиликка кўра, солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.

Бундан қуйидагиларни сотишдан олинган даромадлар мустасно:

қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

нотурар жойларни;

36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни.

Бу дегани айтайлик Сиз уй сотиб олдингиз ва 36 календарь ой, яъни 3 йил ўтмасдан ўша уйни сотсангиз Сиз даромад солиғи тўлайсиз. Агар уч йил тўлганидан кейин сотадиган бўлсангиз солиқ тўламайсиз

@Yurist_Blogerr
14.9K views07:56
Ochish/sharhlash
2024-04-15 09:23:15 МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ҚАЧОН КУЧГА КИРГАН ХИСОБЛАНАДИ ?

САВОЛ
;
Мен бундан 10 кун олдин бир ташкилотга меҳнат шартномаси орқали ишга кирдим. Ҳозирги кунда ўша жойда ишлаб келябман. Саволим шуки, қонунчилик бўйича иш берувчи билан мени ўртамда тузилган меҳнат шартномаси қачондан кучга киради ва мени расман иш бошлаш куним қайси кун бўлиши керак шуни билмоқчиман ?

ЖАВОБ;
Амалдаги Меҳнат кодексининг 108-моддасига асосан, меҳнат шартномаси иш берувчи ва ходим томонидан имзоланган кундан эътиборан кучга киради. Ходим меҳнат шартномасида белгиланган санадан эътиборан меҳнат вазифаларини бажаришга киришиши шарт.

Агар меҳнат шартномасида иш бошланадиган кун белгиланмаган бўлса, ходим шартнома кучга кирган кундан кейинги иш кунида ишга киришиши керак.

Демак, Сизни иш берувчи билан ўртангизда тузилган меҳнат шартномаси Сизлар шартномани имзолаган кундан бошлаб кучга кирган. Сизда шартномани бир нусхаси бор ва Сиз ўша шартномага эътибор беринг. Шартномангизда Сизни расман иш бошлаш санангиз кўрсатилган бўлса ўша санадан, агар кўрсатилмаган бўлса шартнома имзоланган кундан кейинги иш куни Сизни расман иш бошлаш кунингиз хзисобланади.

@Yurist_Blogerr
15.9K views06:23
Ochish/sharhlash