Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 96.20K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 355

2021-12-22 16:45:57 Тошкент шаҳридан субсидия асосида уй-жой олиш учун оиланинг ойлик даромади қанча бўлиши керак.

САВОЛ;
Мен Тошкент шаҳридан субсидия асосида уй-жой олмоқчи эдим. Менга субсидия ажратилиши учун мени оиламни ойлик даромади қанча бўлиши керак ?

ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йил кунги 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, фуқаролар томонидан уй-жой сотиб олишда давлат бюджетидан субсидия ажратилиши учун оиланинг ўртача ойлик даромади: Тошкент шаҳрида — Энг кам иш ҳақи (822 000) нинг 3,0 баравари (2 466 000)дан кам ва 9,2 баравари (7 562 400) дан юқори бўлмаслиги керак.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
19.9K views13:45
Ochish/sharhlash
2021-12-21 19:10:44 АҲОЛИГА 800 МИНГ СЎМДАН ПУЛ ТАРҚАТИЛАДИ.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори имзоланди.

Қарорга кўра, шу ойда яъни, янги йилгача бўлган давр ичида аҳолининг қуйидаги қатламларига 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

Улар;

1) 2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;

2) 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;

3) 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.

Моддий ёрдам фақат юқорида кўрсатилган тоифадаги шахсларга берилади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
60.8K views16:10
Ochish/sharhlash
2021-12-21 12:12:16
ЯНА ЎША ҚУМ БЎРОНИ.

Қашқадарё вилоятида яна қум бўрони кўтарилгани ҳақида айтишмоқда лекин ҳавотирга тушманглар. Сабаби бизда табиий офатларга қарши қонунларимиз бор . Айни дамда қум бўрони билан музокаралар олиб борилаётган бўлса керак.

Тиббий ниқобни тақиб турореликчи тез орада музокаралар тугаб қум бўрони чекиниб қолар...

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
31.9K views09:12
Ochish/sharhlash
2021-12-21 08:51:16 АҲОЛИГА КРЕДИТ АЖРАТИШ БЎЙИЧА ЯНГИ ҚАРОР.

Кеча 20.12.2021 йил куни ПҚ–55-сон “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади

Имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада:

Аҳоли ҳамда тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

Чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

Боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига – 3 йилгача ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ойгача ажратилади;

Ўз навбатида;

Чорвачилик учун кредитлар камида 10 дан 50 бошгача четдан келтирилган наслли чорва молларини боқиш учун кичик фермаларни ташкил этишга берилади;

“Етакчи” тадбиркорларга деҳқон хўжаликлари ер майдонлари ва аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация асосида етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар ажратилади.

Кредитлар ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида ажратилади;

Яна ўша гап ! Ҳақиқат йўўўқ, адо қилди Муғанний, гадо қилди шу мани деб қоронғуликни ёмонлайвергандан кўра, бор имкониятлардан фойдаланиб шамни ёқишни ҳаракатини қилиш керак...

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
37.5K views05:51
Ochish/sharhlash
2021-12-20 18:15:19 Алиментлар миқдори.

Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадидан қуйидаги миқдорларда:

1 бола учун — тўртдан бир қисми;

2 бола учун — учдан бир қисми;

3 ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизи (217 830 сўм) дан кам бўлмаслиги керак.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
16.7K views15:15
Ochish/sharhlash
2021-12-20 18:07:12
21 декабрь куни кучли шамол ва чанг бўрони бўлиши кутилмоқда.

21−22 декабрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.

21 декабрь куни бир қатор ҳудудларда шамол 17−22 м/с гача, айрим жойларда эса 25−28 м/c гача кучайиши мумкин. 21−22 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳафта давомида мамлакат бўйлаб об-ҳаво ўзгарувчан бўлади. Чўл ҳудудларда эса чанг бўрони кузатилиши мумкин.

21 декабрда шамол Қорақалпоғистон, Хоразм, Тошкент, Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида 17−22 м/с гача, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида 17−22 м/с гача, баъзи жойларда эса 25−28 м/с гача кучайиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кучли шамол кутилмайди.

21−22 декабрь кунлари республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, тоғ ва тоғ олди ҳудуларида кучли ёғингарчилик бўлади.

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
19.6K views15:07
Ochish/sharhlash
2021-12-20 17:51:32
Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.

Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қўйидаги тартибда кўчирилди:

8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;

7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;

14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;

16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
20.3K views14:51
Ochish/sharhlash
2021-12-18 20:10:14 БОЛА ПУЛИ ОЛИШНИ ЯНГИ МУДДАТГА ДАВОМ ЭТТИРИШ УЧУН ОРАДА УЗИЛИШ БЎЛАДИМИ.

САВОЛ;
Мени 4 нафар фарзандим бор. Мен бир йилдан бери кичик фарзандим учун икки ёшгача бола пули олар эдим. 2022 йил февраль ойида олаётган муддатим тугайди. Хозирги ўзгаришлар бўйича менга олаётган нафақа пулимни муддати январь ойида тугаганидан кейин ўз-ўзидан кейинги муддатга уланиб кетадими ёки қайта ариза тайёрлаб топширишим керакми ?

ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан. Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлашнинг белгиланган муддати тугагач, ариза берувчи ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни янги муддатга тайинлаш учун ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бунда болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун ариза олдинги даврда тайинланган ушбу нафақа ёки моддий ёрдамни тўлаш муддати тугаётган ойдан кейинги ойда берилади деб кўрсатилган.

Яъни, агар сизни бола нафақаси олаётган муддатингиз январь ойида тугаса сиз февраль ойида қайта ариза топширишингиз мумкин. Қайта топширган аризангиз хам низом талабларига тўғри келса сизга марть ойидан бошлаб яна нафақа тўланиши бошланади. Табиийки орада бир ой узилиш бўлади. Бу сафар хам яна сизга нафақа тайинланса, энди хозир олаётган суммангиздан кўпроқ яъни, 4 та фарзандингиз учун хар ойда 675 минг сўм миқдорида пул оласиз.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
13.4K viewsedited  17:10
Ochish/sharhlash
2021-12-18 18:46:01
Ойига 3 000 доллар ишлаб топишни хохласангиз кунига 100 доллардан топинг !

Мен шунча пулни топишни ўргатарканми десам бу математик прикол экан

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
17.3K views15:46
Ochish/sharhlash
2021-12-18 18:15:15
#янгикитоб

Маҳмуд Олақош: "Ҳаётимни ўзгартирган олов"

Баъзи китоблар бўлади: ўқиб тугатганингиздан кейин яна бир марта ўқигингиз келади. Бу асар ўша асарлар туркумига киради.

Тасаввур қилинг, биргина ёнғин туфайли ҳаётингиз бутунлай ўзгариб кетди. Шунда сиз нима қилган бўлардингиз? Бу асарни ўқир экансиз, асар қаҳрамонлари ҳис қилган туйғуларни сиз ҳам ҳис қиласиз...

Ушбу асар қаҳрамони барчага тўғри йўлни кўрсатиб берувчи устоз бўлган бўлса-да, мол-дунёга берилиши оқибатида аввалги ҳолидан кун сайин узоқлашиб боради. Шу туфайли қаттиқ қалб изтиробларига дучор бўлади. Бир неча бадавлат инсонларнинг аянчли ҳолатлари ўрнак сифатида келтирилган.

Бу асарни ўқиш мобайнида асар қаҳрамони бу қийинчиликларни қандай енгиб ўтганига ўзингиз гувоҳ бўласиз.

• Саҳифалар сони — 192 бет
• Муаллиф — Маҳмуд Олақош
• Нархи: 25 000 so'm

Китобни барча вилоятлар марказларидаги китоб дўконларидан топишингиз мумкин.

Буюртма бериш
71 244 44 07
99 790 40 01

https://t.me/kitob_ixlosuz

Реклама
16.9K views15:15
Ochish/sharhlash