Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 96.20K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 356

2021-12-18 10:33:54 ОЛИНГАН КРЕДИТНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТЎЛАСА НИМА БЎЛАДИ.

САВОЛ;
Мен банкдан истеъмол кредити олганман. Тўлов графиги бўйича мен кредитни 2022 йилнинг июль ойида тўлаб бўлишим керак. Мени саволим, агар мен 2022 йилнинг июль ойини кутиб ўтирмасдан хозир қолган қарздорлигимни хаммасини тўлаб юборсам 2022 йилнинг июль ойигача бўлган давр учун хам фоизларни қўшиб тўлашим керакми ёки муддатидан олдин тўлов қилинса қолган ойларга фоиз хисобланмайдими ?

ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикасининг 06.05.2006 йилдаги ЎРҚ-33-сон "Истеъмол кредити тўғрисида"ги қонунининг 16-моддаси истеъмол кредитини муддатидан илгари қайтариш деб номаланиб, унга кўра, истеъмолчи олинган истеъмол кредити суммасини қайтаришни ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашни муддатидан илгари амалга оширишга ҳақли. Бундай ҳолда истеъмолчи фақат истеъмол кредитидан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун фоизлар тўлайди деб кўрсатилган.

Яъни, сиз агар истеъмол кредитини 3 йилга олган бўлсангизу лекин кредитни 3 йил эмас бир йилда хаммасини тўлаб юборсангиз қолган икки йил учун сизга фоиз хисобланмайди. Кредит учун фоизлар фақат сиз ундан фойдаланган вақтингиз учун хисобланади холос.

Масалан 3 йиллик шартнома билан 100 сўм кредит олгансиз дейлик, сиз уни 3 йилда фоизлари билан 130 қилиб қайтаришингиз керак лекин, сиз қарзни уч йилда эмас бир йилда тўлаб юборсангиз 100 сўмни 130 сўм қилиб эмас 110 сўм тўлаб хаммасини ёпиб юборишингиз мумкин.

Шу билан банк ҳодимлари хам сизга буқақараш қилишни тўхтатади...

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
23.7K views07:33
Ochish/sharhlash
2021-12-17 15:03:02
Кўк кит ер юзидаги бугунги кунда энг катта мавжудот ҳисобланади. У овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган озуқа истеъмол қилиши керак. Бир кунига 3,5 тонна озуқани манашу маҳлуққа кафолатлаб қўйган Зотга таъзим қилмаслик мумкинми ? Лекин афсуски базида бизлар онгли бўла туриб дунёга махлуқчалик хам ишонч билан қарай олмаймиз. Хамма гап шунда...

Бу дунёки ташвишларга тўймаган дунё.

Ёрдам кутманг одамсимон Ит Эшак Отдан.

Бу дунёнинг олгучи хам бергучиси бор.

Ризқингизни сўранг фақат яратган Зотдан.

Каналга уланиш


http://t.me/Yurist_Blogerr
20.2K views12:03
Ochish/sharhlash
2021-12-17 14:02:26 @Huquqshunos_yordami Бу каналда Сиз ҳуқуқий масалаларизга тажрибали юристлар томонидан бепул маслахатлар оласиз.

Бепул юридик ёрдам кўрсатувчи @Huquqshunos_yordami каналига аъзо болинг.

Каналда сизга қуйидаги масалаларда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади:

Юридик маслаҳатлар:

1. Бола пули (18 ёшгача бола пули ва моддий ёрдам)
2. Алимент
3. Мехнат низолари (ноқонуний ишдан бўшатилган ходимларни ишга тиклаш масалалари, педагог ходимларнинг устама ва мукофот пули олиш тартиби,)
4. Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалалар (бизнез рўйхатдан ўтказиш, шартномавий низолар)
5. Кредит (ипотека кредити, авто кредит, истеъмол кредит ҳамда микроқарз)
6. Темир дафтар, Аёллар дафтари, Ёшлар дафтарига киритиш ҳамда чиқариш тартиби
7. Суд (Жиноий, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий судлардаги низолар))


Савол юбориш учун

@Huquqshunos_yordami

Реклама
17.3K views11:02
Ochish/sharhlash
2021-12-17 10:57:45 Мактабларда қишки таътил қачондан бошланиши маълум бўлди.

Жорий йилнинг иккинчи чораги якунланиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни бўлади.

Таътил 14 календарь кун давом этади. 2022 йил 11-январидан эса 3-чорак бошланади.

Каналга уланиш

http://t.me/Yurist_Blogerr
23.9K views07:57
Ochish/sharhlash
2021-12-17 09:04:10
Хечкимга банкрот бўлиш буюрмасин

Каналга уланиш

http://t.me/Yurist_Blogerr
22.3K views06:04
Ochish/sharhlash
2021-12-16 17:02:02
ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЎЙИЧА МУХИМ ХАБАР !!!

2022 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида аризалар 2021 йил 25 декабрдан қабул қилиниши бошланар экан. Бу ҳақда расмий манбалардан бири хабар бермоқда.

Бу дегани 2022 йилда сиз субсидия асосида уй-жой олмоқчи бўлсангиз шу йили 25-декабрдан ариза беришингиз мумкин.

Субсидиялар бўйича қандай ўзгаришлар бўлганлигини биз бундан бир-неча кун аввал айтиб ўтган эдик

маълумот учун юқоридаги тартибда уй-жой олишга аризалар давлат хизматлари марказлари орқали бевосита ва онлайн шаклда қабул қилинади.

Ўзи билардим ҳақиқат йўқлигини, хаммаси хўжа кўрсинга буларни, эээ бари бефойда деб юргандан кўра мақсад бўлса вақтида ҳаракатни қилиш керак...

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
27.8K views14:02
Ochish/sharhlash
2021-12-16 16:31:16
ЭЪТИБОР БЕРИНГ, бугун мақсади йўқлар, эртага мақсади борларга хизмат қилади!

Китоб Мовароуннаҳрнинг буюк ўғлони, мард савдогари, авлиёлар пешвоси, ИМОМИ АЪЗАМ (Р.з.) ҳазратларининг шогирди, АБДУЛЛОҲ ИБН МУБОРАК (Р.з.) ҳазратлари ҳаёти, савдо фаолияти ҳақида

Китобни ўқир экансиз, тижоратнинг олтин қоидалари ва бараканинг ҳақиқий сирларидан воқиф бўласиз. Бу китоб қисқа муддатда жуда кўплаб китобхонлар қалбидан жой олиб, тадбиркорларнинг тижорий қўлланмаларидан бирига айланиб улгурди.

Саҳифалар сони - 160 бет
Муаллиф - Аҳадқули Холмуҳаммад ўғли
Нархи - 25 000 сўм.

Буюртма бериш
71 244 44 07
99 790 40 01

@kitob_ixlosuz

Реклама
23.8K views13:31
Ochish/sharhlash
2021-12-16 13:21:32 КИМЛАР ЁШ ОИЛА ХИСОБЛАНАДИ.

САВОЛ;
Биз турмуш ўртоғимиз билан ёш оила сифатида имтиёзли шартлар асосида кредитга уй олмоқчи эдик. Мени ёшим 25 да турмуш ўртоғим эса 32 ёшда. Сўрамоқчи бўлганим биз ёш оилалар рўйхатига кирамизми ёки ёш оила бўлишнинг хам алоҳида шартлари борми ?

ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4962-сонли Фармонига асосан, ёш оила тоифасига турмуш қурганларнинг ёши 30 ёшдан ошмаган, ёки болаларни 30 ёшдан ошмаган ота-онадан бири, шу жумладан, турмушидан ажрашган эркак ёки аёл хамда бева эркак ёки бева аёллар киритилиши белгиланган. Демак, ҳар қандай ҳолатда хам ёш оила бўлиш учун эр-хотиннинг ёши 30 ёшдан ошмаган бўлиши керак.

Юқоридаги асос бўйича, сизнинг оилангиз охирги марта бундан икки йил олдин ёш оила бўлган. Турмуш ўртоғингиз 32 ёшда бўлганлиги сабабли айни дамда сизлар ёш оилалар рўйхатига киритилмайсизлар ва айнан ёш оилаларга бериладиган имтиёзли шартлар билан кредитга уй-жой ололмайсизлар. Бунинг ўрнига сизлар уй-жой учун субсидия олишга ариза берсангиз бўлади.

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
25.8K views10:21
Ochish/sharhlash
2021-12-16 10:05:00
Хамма соҳада битта икта шунақангиси хам бўлади. Амаллабди лекин а

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
37.8K views07:05
Ochish/sharhlash
2021-12-15 18:47:33 БОЛА ПУЛИ ОЛИШ УЧУН АРИЗА ҚАЕРГА ТОПШИРИЛАДИ.

САВОЛ;
Мен турмушга чиқиб қайтиб келганман. Ҳозирда ўзим туғилиб ўсган уйимдаман лекин, пропискам турмуш ўртоғимни уйига қўйилган. Мен маҳаллага бола пули учун ариза бериш мақсадида мурожаат қиламан десам, сизнинг пропискангиз буерда эмас экан, қаерда рўйхатда бўлсангиз ўша ерга ариза топширасиз деябди. Шу тўғрими ?

ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра, болалар нафақаси ёки моддий ёрдам тайинлаш учун ариза зарур ҳужжатлар билан бирга бевосита ариза берувчининг доимий ёки вақтинча яшаш манзилидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига тақдим этилади ва рўйхатга олинади деб кўрсатилган.

Юқоридаги нормага асосан МФЙ масъул ҳодими томонидан айтилган гап тўғри ва ўша ҳодимга беш баҳо қўйсак бўлади лекин, мазкур низомнинг 11-бандида сиз билан бирга яшаётган оиланинг муомалага лаёқатли исталган аъзосидан бири ариза берувчи бўлиши мумкинлиги хам кўрсатилган. Яъни, сизни ўрнингизга ҳозир сиз яшаётган уйдаги исталган оила аъзоси ариза бериши мумкин. Шунга асосан МФЙ томонидан фақат пропискани муаммо қилиб, бошқа томонларини тушунтирмасдан сизни қайтариб юборганлиги учун ўша қайтариб юборган ҳодимни кундалигига қўйган бешимизни ўчириб ўрнига икки қўйсак унданам яхши бўлади...

Савол юбориш

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш

https://t.me/Yurist_Blogerr
33.3K views15:47
Ochish/sharhlash