Get Mystery Box with random crypto!

СОЛИҚҚА ТОРТИЛМАЙДИ   Қонунчиликка кўра, солиқ тўловчиларга | Юрист блогер /расмий канал

СОЛИҚҚА ТОРТИЛМАЙДИ

  Қонунчиликка кўра, солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмайди.

Бундан қуйидагиларни сотишдан олинган даромадлар мустасно:

қимматли қоғозларни (бундан фонд биржасида реализация қилинадиган эмиссиявий қимматли қоғозлар мустасно), юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (пайларини);

нотурар жойларни;

36 календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни.

Бу дегани айтайлик Сиз уй сотиб олдингиз ва 36 календарь ой, яъни 3 йил ўтмасдан ўша уйни сотсангиз Сиз даромад солиғи тўлайсиз. Агар уч йил тўлганидан кейин сотадиган бўлсангиз солиқ тўламайсиз

@Yurist_Blogerr