Get Mystery Box with random crypto!

МУРОЖААТЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗИШ Маъмурий жавобга | Юрист блогер /расмий канал

МУРОЖААТЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУНЧИЛИКНИ БУЗИШ

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига кўра, қуйидаги ҳолатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:

мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;

мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;

мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;

мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.

Манашундай ҳуқуқбузарлик содир этган мансабдор шахсларнинг бу ҳаракати уларга нисбатан БХМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.

Маълумот учун; мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 15 кунгача, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.


@Yurist_Blogerr