Get Mystery Box with random crypto!

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ҚАЧОН КУЧГА КИРГАН ХИСОБЛАНАДИ ? САВОЛ; Ме | Юрист блогер /расмий канал

МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ҚАЧОН КУЧГА КИРГАН ХИСОБЛАНАДИ ?

САВОЛ
;
Мен бундан 10 кун олдин бир ташкилотга меҳнат шартномаси орқали ишга кирдим. Ҳозирги кунда ўша жойда ишлаб келябман. Саволим шуки, қонунчилик бўйича иш берувчи билан мени ўртамда тузилган меҳнат шартномаси қачондан кучга киради ва мени расман иш бошлаш куним қайси кун бўлиши керак шуни билмоқчиман ?

ЖАВОБ;
Амалдаги Меҳнат кодексининг 108-моддасига асосан, меҳнат шартномаси иш берувчи ва ходим томонидан имзоланган кундан эътиборан кучга киради. Ходим меҳнат шартномасида белгиланган санадан эътиборан меҳнат вазифаларини бажаришга киришиши шарт.

Агар меҳнат шартномасида иш бошланадиган кун белгиланмаган бўлса, ходим шартнома кучга кирган кундан кейинги иш кунида ишга киришиши керак.

Демак, Сизни иш берувчи билан ўртангизда тузилган меҳнат шартномаси Сизлар шартномани имзолаган кундан бошлаб кучга кирган. Сизда шартномани бир нусхаси бор ва Сиз ўша шартномага эътибор беринг. Шартномангизда Сизни расман иш бошлаш санангиз кўрсатилган бўлса ўша санадан, агар кўрсатилмаган бўлса шартнома имзоланган кундан кейинги иш куни Сизни расман иш бошлаш кунингиз хзисобланади.

@Yurist_Blogerr