Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 91.70K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2024-04-15 09:23:15 МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ ҚАЧОН КУЧГА КИРГАН ХИСОБЛАНАДИ ?

САВОЛ
;
Мен бундан 10 кун олдин бир ташкилотга меҳнат шартномаси орқали ишга кирдим. Ҳозирги кунда ўша жойда ишлаб келябман. Саволим шуки, қонунчилик бўйича иш берувчи билан мени ўртамда тузилган меҳнат шартномаси қачондан кучга киради ва мени расман иш бошлаш куним қайси кун бўлиши керак шуни билмоқчиман ?

ЖАВОБ;
Амалдаги Меҳнат кодексининг 108-моддасига асосан, меҳнат шартномаси иш берувчи ва ходим томонидан имзоланган кундан эътиборан кучга киради. Ходим меҳнат шартномасида белгиланган санадан эътиборан меҳнат вазифаларини бажаришга киришиши шарт.

Агар меҳнат шартномасида иш бошланадиган кун белгиланмаган бўлса, ходим шартнома кучга кирган кундан кейинги иш кунида ишга киришиши керак.

Демак, Сизни иш берувчи билан ўртангизда тузилган меҳнат шартномаси Сизлар шартномани имзолаган кундан бошлаб кучга кирган. Сизда шартномани бир нусхаси бор ва Сиз ўша шартномага эътибор беринг. Шартномангизда Сизни расман иш бошлаш санангиз кўрсатилган бўлса ўша санадан, агар кўрсатилмаган бўлса шартнома имзоланган кундан кейинги иш куни Сизни расман иш бошлаш кунингиз хзисобланади.

@Yurist_Blogerr
15.9K views06:23
Ochish/sharhlash
2024-04-15 09:23:13
Бизнесни ривожлантириш банкига бириктирилган маҳаллалар аҳолиси учун ажойиб имкониятни тақдим этамиз!

"Томорқа бизнес" микроқарзи билан ўз хонадонингизда бизнесни йўлга қўйинг. Полиз экинларини етиштириш, парранда ёки қорамол боқишдан тортиб, хизмат кўрсатишни ташкил этиш каби йўналишларда бизнесни ташкил этинг.

Кредит шартлари:

Миқдори: 20 млн. сўмгача
Муддати: 4 йилгача
Йиллик фоизи: 24%

Бизнесни ривожлантириш банкининг мижозлари қаторига қўшилинг ва даромадингизни ошириш имкониятини бой берманг.

Батафсил маълумот учун 1254 ёки @brbsupport га мурожаат қилинг.
15.8K views06:23
Ochish/sharhlash
2024-04-15 08:51:47 МАЙДА БЕЗОРИЛИК ?

САВОЛ;
Қандай ҳаракат майда безорилик хисобланади ?

ЖАВОБ;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасига кўра,

майда безорилик деганда жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик назарда тутилади ва бундай қилмиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.


@Yurist_Blogerr
15.1K views05:51
Ochish/sharhlash
2024-04-15 06:32:42 МАЪЛУМОТ УЧУН:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.04.2023 йилдаги ПҚ-121-сон қарорига асосан,

оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида қишлоқ хўжалиги ерлари атрофида коллектор-дренаж тармоқлари мавжуд бўлган фермер хўжаликларига зовур сувларида 200–250 бошдан ўрдак боқиш ва асалари уяси ташкил қилиш учун йиллик 14 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган.

@Yurist_Blogerr
26.5K views03:32
Ochish/sharhlash
2024-04-15 06:32:30
АВТОМАШИНА УЧУН ЁПИНЧИҚ

Эндиликда Сиз ўша машҳур полиестер материалларидан ишлаб чиқилган ТЕНТ
ПРОТЕCТ маҳсулоти орқали, ўз автомобилингизни ёмғир, қор, шамол, чанг ва тўзондан хамда қуёш нуридан
самарли ҳимоя қилишингиз мумкин.

Материал совуқ ҳавода ҳам автомашинангизни ҳеч қандай гараж ва бошпаналарсиз сифатли сақлай олади. 

Тент протест мосламаси кучли жала ва ёмғир ҳодисалари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, ҳеч қандай сув ва ҳар қандай зарарли воситаларни ўтказмайди.

Нархи : 169.000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб
бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ

  
https://100k.uz/oqim/287333
https://100k.uz/oqim/287333
https://100k.uz/oqim/287333
23.8K viewsedited  03:32
Ochish/sharhlash
2024-04-14 19:38:28 ФУҚАРОЛАРГА ЕР БЕРИЛИШИГА ҚАРШИЛИК ҚИЛГАН МАНСАБДОРЛАРГА ЖАВОБГАРЛИК БОР!

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 66-моддасига асосан,

ер бериш тартибини бузиш, худди шунингдек фермер ёки деҳқон хўжалиги юритиш учун, якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жой биносига хизмат кўрсатиш, жамоа боғдорчилиги ва полизчилиги учун фуқароларга ер берилишига тўсқинлик қилиш, — мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@Yurist_Blogerr
25.5K views16:38
Ochish/sharhlash
2024-04-14 18:32:49 Пахта майдонларининг ҳар гектарига 1 млн сўмдан субсидия берилади

Президентнинг 13.02.2024 йил кунги ПҚ-71-сон “Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган

Қарорга мувофиқ 2024–2025 йилларда тажриба тариқасида пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни, шу жумладан тупроқнинг гумус миқдорини ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун ердан фойдаланувчиларга (жумладан, кластерларга) ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўмдан субсидия ажратилади.

Бунда:

субсидия ажратиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Агросубсидия ахборот тизими” орқали амалга оширилади;

пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тадбирларни бажариш учун дастлаб ҳисобланган субсидиянинг 70 фоизи 2024 йилда ажратилади;

субсидиянинг қолган 30 фоизи Пахтачилик кенгашининг ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошганлиги тўғрисидаги хулосасига асосан 2025 йилда ажратилади.


@Yurist_Blogerr
20.8K views15:32
Ochish/sharhlash
2024-04-14 18:32:44
Барча чарчоқлардан ҳалос бўлиб, тунда мириқиб ором олишни ҳоҳлайсизми ?

EMS оёқ массажёри — қон айланишини яхшилаш учун паст частотали инновацион импулсдан фойдаланади.

6 та режимда ишлайди;
9 хил даражага эга;
тугулган лимфа томирларни кенгайтиради;
барча оёқлар учун мос келади.

Аксия нархи: 49 000 сўм

Манзилингизга етказиб бериш хизмати мажуд

Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.

БУЮРТМА БЕРИШ


https://100k.uz/oqim/270876
https://100k.uz/oqim/270876
https://100k.uz/oqim/270876
14.6K views15:32
Ochish/sharhlash
2024-04-14 17:13:25 МАЪЛУМОТ УЧУН:

Оила кодексининг 4 прим биринчи моддасига асосан,

тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оилалар кўп болали оилалар хисобланади.

Агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болалардан бир нафари ёки ундан кўпроғи ўқувчи ёки талаба бўлса ва 22 ёшдан ошмаган бўлса ундай оилалар хам кўп болали оила хисобланади.

@Yurist_Blogerr
17.5K views14:13
Ochish/sharhlash
2024-04-14 06:30:30 ФУҚАРОЛАР ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗАЁТГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ ҚАРОРЛАРИ УСТИДАН МАЪМУРИЙ СУДЛАРГА МУРОЖААТ ҚИЛГАНДА ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАМАЙДИ

16.01.2024 йил кунги ЎРҚ-897-сон Қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра,

жисмоний шахслар ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини бузаётган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

Мазкур шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.

@Yurist_Blogerr
18.1K views03:30
Ochish/sharhlash