Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Telegram kanalining logotibi yurist_blogerr — Юрист блогер /расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Diqqat
Анахолос
Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 102.85K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Савол юбориш 👉 @yuristdan_javob_bot
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2023-12-05 14:03:38 ДИҚҚАТ !!!

ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА ЮЗИНИ БЕРКИТИБ ЮРГАН ШАХСЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ
!

31.10.2023 йил кунги ЎРҚ–874-сон Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги норма киритилди ва ушбу норма мазкур Кодекснинг 184 прим 4-моддасидан жой олди

Унга кўра;

Жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлиш БҲМнинг 10 баравари (3 400 000 сўм)дан 15 баравари (5 100 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

бундан тиббий кўрсатмага асосан ёки йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош кийимда ёхуд меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ёки спорт ва маданий тадбирларни ўтказиш вақтида ушбу тадбирлар иштирокчиларининг юзини тўсган ҳолда бўлиши, шунингдек қонунчиликда тўғридан-тўғри рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш мустасно

Бепул маслаҳат олиш
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
           @Yurist_Blogerr
16.0K views11:03
Ochish/sharhlash
2023-12-05 11:34:46 ОЛИНГАН КРЕДИТНИ ҚАЙТАРИШ МАЖБУРИЯТИНИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗСА БЎЛАДИМИ?

САВОЛ
;
Банкдан олган кредитимни тўлаш мажбуриятини бошқа шахсга ўтказсам бўладими ?

ЖАВОБ;
Фуқаролик кодексининг 322-моддасига асосан, қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказиш мумкин, фақат бунга кредитор (Кредит берган банк)нинг розилиги билан йўл қўйилади.

Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли. ( Яъни, банкдан кредит олган шахс унга кредит берган банкка қандай эътироз билдириши мумкин бўлса, уни қарзини тўлашни бўйнига олаётган иккинчи шахс хам шундай ҳуқуққа эга бўлади)

Агар кафил ёки гаровга қўювчи шахслар янги қарздор учун жавоб беришга рози бўлмаса, қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан кафиллик ёки учинчи шахс томонидан белгиланган гаров бекор бўлади. ( Яъни, мен биринчи кредит олган шахсга кафил эдим. Шартнома ўзгарганидан кейинги кредит тўловчини мен танимайман ва унга кафил бўлишни истамайман деб ўртадаги кафил ўйиндан чиқиши хам мумкин дегани бу)

Хулоса;
Демак, кредит олган шахс ўз кредитини тўлаш мажбуриятини бошқа шахсга ўтказиши мумкин фақат, бунинг учун банкнинг розилиги керак бўлади.

Бепул маслаҳат олиш
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
           @Yurist_Blogerr
16.4K views08:34
Ochish/sharhlash
2023-12-05 11:34:30
СИФАТЛИ ИСИТГИЧ

Аксарият касалликнинг асоси бу совуқдан ҳимояланмаслик хисобланади. Сизларга керамик иситгич, "ERA HEATER" ни тавсия қиламиз. Иситгич ҳажмига қараганда анча кучли хисобланади ва совуқ хонани иссиқ ҳароратга келтириш учун узоқ вақт сарфламайди.

Қурилмани ишлатиш жуда оддий. Уни фақат электр манбаига улайсиз ва "термостат"ни ўзингизга керакли ҳароратга қўясиз бўлди. Бир неча дақиқа ва совуқни кўрмагандай бўласиз!

Эски нархи: 550 ̶0̶0̶0̶ сўм

Чегирма нархи 227 000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ


https://100k.uz/oqim/345711
https://100k.uz/oqim/345711
https://100k.uz/oqim/345711
14.0K views08:34
Ochish/sharhlash
2023-12-05 09:27:23
ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОР!

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-1-моддасига асосан, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки олиб чиқиш хамда ўтказиш — ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари(1 700 000 сўм)дан йигирма баравари (6 800 000 сўм) гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Бепул маслаҳат олиш
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
           @Yurist_Blogerr
24.4K views06:27
Ochish/sharhlash
2023-12-05 08:08:20
АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАНЛАРГА 10 МЛН СЎМГАЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛИШИ МУМКИН

Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

«Аёллар дафтари»га киритилган тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари (Масалан тикувчилик, тўқимачилик, пазандачилик, соч турмаклаш, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва ҳоказо) соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан ёки 10 миллион сўмгача «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Аёллар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ субсидия ажратилади.

Бепул маслаҳат олиш
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
https://t.me/Yurist_Blogerr
18.8K views05:08
Ochish/sharhlash
2023-12-05 08:08:18
Биласизми 70% касалликлар оёқлардан келиб чиқади

"Formactive" махсилари ҳозирда кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда. Ушбу махси инсон танасидаги иссиқликни мўътадил ҳолда сақлайди.

Эркак ва Аёллар учун бирдек мос келади

Оёқ кийимингиздан сув ўтса хам махсидан сув ўтмайди

Туркияда ишлаб чиқарилган

Сифат кафолатига эга.

Нархи 79 000

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ

  
https://100k.uz/oqim/330129
https://100k.uz/oqim/330129
https://100k.uz/oqim/330129
14.4K views05:08
Ochish/sharhlash
2023-12-05 07:23:04
ГРИПП МАВСУМИ САБАБЛИ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТЎХТАТИШГА АСОС ЙЎҚ

“Аҳоли орасида грипп мавсуми ҳақида "бу — янги пандемия" деган миш-мишлар учрамоқда. Бу гаплар мутлақо асоссиз. Айтиш керакки, бу ҳатто эпидемия ҳам эмас.

Ўткир респиратор касалликлар тарқалиши пойтахтимизда ва юртимизнинг айрим ҳудудларида кўпроқ қайд этилаётгани касаллик тарқалиши эпидемик бўсағага етганига асос бўла олмайди.

Шу сабабдан ҳам ўқув муассасаларида таълим жараёнини тўхтатишга етарли асос кўрмаяпмиз” дея муносабат билдирди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков.

@Yurist_Blogerr
19.3K views04:23
Ochish/sharhlash
2023-12-04 18:32:43 Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби белгиланган

Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.2023 йил кунги 426-сон қарори билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган

Низомга кўра, манфаатдор шахс бу масалада Давлат кадастрлари палатаси масъул ходимларининг ҳаракатлари  ёки ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиб, Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни кўриб чиқувчи комиссияга ёзма ёки Давлат кадастрлари палатаси расмий веб-сайти орқали электрон мурожаат қилиши мумкин.

Қолаверса низомда юқоридаги комиссия томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби хамда норози тарафнинг апелляция бериш жараёнигача бўлган ҳолатлар белгиланган.

Манфаатдор шахслар бу тартиб бўйича Комиссия ва Апелляция комиссияси қарорларидан норози бўлган ҳолатларда бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқидан фойдаланишлари мумкин.

Бепул маслаҳат олиш
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
           @Yurist_Blogerr
21.7K views15:32
Ochish/sharhlash
2023-12-04 18:32:38
VITEK" кондиционерларимиз яна сотувда

Ҳаво ҳарорати совий бошлаганлиги сабабли "VITEK" кўндиционерларининг сотуви бошланди

Ушбу кондиционернинг ҳусусиятлари;

- Хонани ҳавосини тозалаб беради
- Таймер бор
- Тўрт хил режимда ишлайди
- Пулт орқали бошкарилади
- 25, 30 квадратни иситади
- 1, 2 кв (экономический)

Чегирма нархи: 217 000 сўм

БУЮРТМА БEРИШ

  
https://100k.uz/oqim/299122
https://100k.uz/oqim/299122
https://100k.uz/oqim/299122
20.2K views15:32
Ochish/sharhlash
2023-12-04 10:51:53 1 ДЕКАБРДАН ОЙЛИКЛАР ОШИРИЛГАНИНИ АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИЛАРГА ҚАНДАЙ ТАЪСИРИ БЎЛАДИ ?

Жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб ойликлар оширилиши муносабати билан, алимент тўловчилар томонидан вояга етмаган болаларга тўланаётган алиментлар миқдори хам оширилади.

Масалан, алимент тўловчи бюджет ташкилотида ишловчи ҳодим бўлса, вояга етмаган болаларининг моддий таъминоти учун ҳар ойда тўлаб келаётган алимент миқдорига, ойлигининг ошган қисмига мос равишда қўшимча маблағ тўлайди.

Мисол учун, алимент тўловчи 3 миллион ойлик олади ва икки нафар фарзанди учун суд қарорига кўра ва Оила кодексининг 99-моддасида кўрсатилган миқдор бўйича, шу 3 миллионни учдан бир қисмини, яъни 1 миллион сўм алимент тўлайди дейлик. Биринчи декабрдан бошлаб эса, уни ойлиги 7 фоизга кўпайиб 3 210 000 сўм бўлса, у олдиндан ҳар ойда тўлаб келаётган алиментига ойлигининг ошган қисмини учдан бир қисми миқдорини (70 000 сўм) қўшиб тўлай бошлайди. Яъни, ойликлар оширилишидан олдин 3 млн сўм ойлик оладиган шахснинг ойлиги шу ойдан бошлаб 7 фоиз ошганини хисобига 3 210 000 сўм бўлди ва энди у икки нафар фарзанди учун ойлигини учдан бир қисми сифатида 1 070 000 алимент тўлаши керак.

Хечқаерда ишламайдиган алимент тўловчилар эса, Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи ойликлар ошганлигини хисобига қанча бўлганлиги аниқланганидан сўнг, Оила кодексининг 140-моддасида кўрсатилган тартибда, ўша ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб, улар хам алиментни аввалгидан ошиқроқ миқдорда тўлай бошлайди.

Бепул маслаҳат олиш
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш
           @Yurist_Blogerr
28.9K views07:51
Ochish/sharhlash