Get Mystery Box with random crypto!

ЭНEРГEТИКА ТИЗИМИДА ИЖТИМОИЙ НОРМА АМАЛИЁТИ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ | Юрист блогер /расмий канал

ЭНEРГEТИКА ТИЗИМИДА ИЖТИМОИЙ НОРМА АМАЛИЁТИ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ

Ўзбекистонда 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб электр энергияси ва табиий газ нархларини белгилашда «ижтимоий норма» тизими жорий қилинади.

Унга кўра, электр энергияси нархи I ва II гуруҳ истеъмолчилари учун ўзгармайди — мос равишда 1 кВт.соат учун 1000 сўм ва 900 сўмдан. Кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчилардан эса бир ойлик истеъмолдан келиб чиқиб:

— 201-1000 кВт.соатни ташкил этса – 900 сўм;
— 1000 дан 5000 кВт.соатгача – 1350 сўм;
— 5000 дан 10000 кВт·соатгача – 1575 сўм;
— 10 минг кВт.соатдан ошса – 1800 сўм тўлов ундирилади.

200 кВт.соатгача истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов 450 сўмдан эътиб белгиланди.

Табиий газ нархи ҳам барча истеъмолчилар учун ўзгаришсиз қолдирилмоқда (кубометри учун 1500 сўмдан). Шунингдек, йирик улгурчи истеъмолчилар ва бюджет ташкилотлари учун ҳам нархлар ўзгармайди (кубометри учун 1800 сўмдан)

Газ учун белгиланган ижтимоий норма – ёз мавсумида (март-октябрь ойларида) 100 киловаттгача 650 сўмдан, ундан юқори истеъмол учун эса табақалаштирилган тартибда қуйидагича нарх белгиланмоқда:

— ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1500 сўм;
— ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1950 сўм;
— ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2275 сўм;
— ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори истеъмол учун – 2600 сўмдан.

Қишки мавсумда эса (ноябрь-февраль ойларида) ижтимоий норма 500 кубометр этиб белгиланган. Нормадан ошган истеъмол учун нархлар қуйидагича:

— ойига 500 куб/метргача – 650 сўм;
— ойига 501 куб/метрдан 2 500 куб/метргача – 1 500 сўм;
— ойига 2 501 куб/метрдан 5 000 куб/метргача – 1 950 сўм;
— ойига 5 001 куб/метрдан 10 000 куб/метргача – 2 275 сўм;
— ойига 10 001 куб/метр ва ундан юқори истеъмол қиладиганлар учун – сўмдан.

Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми 1600 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, 2024/2025 йилги иситиш мавсумида (ноябрь-февраль ойлари) эҳтиёжманд аҳолига энергетик тўловлар учун 270 минг сўмдан бир марталик ёрдам пуллари ўтказилади.

@Yurist_Blogerr