Get Mystery Box with random crypto!

КРЕДИТНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТЎЛАСА НИМА БЎЛАДИ ? САВОЛ; Мен ба | Юрист блогер /расмий канал

КРЕДИТНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН ТЎЛАСА НИМА БЎЛАДИ ?

САВОЛ;
Мен банкдан истеъмол кредити олганман. Тўлов графиги бўйича мен кредитни 2024 йилнинг декабрь ойида тўлаб бўлишим керак. Мени саволим, агар мен 2024 йилнинг декабрь ойини кутиб ўтирмасдан, хозир қолган қарздорлигимни хаммасини тўлаб юборсам декабрь ойигача бўлган давр учун хам фоизларни қўшиб тўлашим керакми ёки муддатидан олдин тўлов қилинса қолган ойларга фоиз хисобланмайдими ?

ЖАВОБ;
06.05.2006 йилдаги ЎРҚ-33-сон "Истеъмол кредити тўғрисида"ги қонунининг 16-моддасига асосан, истеъмолчи олинган истеъмол кредити суммасини қайтаришни ва мазкур кредит бўйича ҳисобланган фоизларни тўлашни муддатидан илгари амалга оширишга ҳақли. Бундай ҳолда истеъмолчи фақат истеъмол кредитидан ҳақиқатда фойдаланилган муддат учун фоизлар тўлайди деб кўрсатилган.

Яъни, агар Сиз истеъмол кредитини 3 йилга олган бўлсангизу, лекин кредитни 3 йил эмас бир йилда хаммасини тўлаб юборсангиз қолган икки йил учун Сизга фоиз хисобланмайди. Кредит учун фоизлар фақат Сиз ундан фойдаланган вақтингиз учун хисобланади холос.

@Yurist_Blogerr