Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 101.01K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2024-03-29 18:23:02 УМРБОД ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ ЖАЗОСИ КИМЛАРГА ҚЎЛЛАНИЛАДИ?

Жиноят кодексининг 51-моддасига кўра, умрбод озодликдан маҳрум қилиш фавқулодда жазо чораси бўлиб, маҳкумни махсус тартибли жазони ижро этиш колониясига жойлаштириш орқали жамиятдан муддатсиз ажратиб қўйишдан иборатдир.

Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси фақат жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми) ва терроризм (155-модданинг учинчи қисми) учун белгиланади.

Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси аёлга, ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга ва олтмиш ёшдан ошган эркакка нисбатан тайинланиши мумкин эмас.

@Yurist_Blogerr
13.6K views15:23
Ochish/sharhlash
2024-03-29 16:12:23 ҚОНУН БЎЙИЧА БИРИНЧИ ДАРАЖАЛИ ВОРИСЛАР

САВОЛ
;
Отамдан қолган ҳовлимиз бор. Отам ҳовлини кимгадир васият қилиб қолдирмасдан вафод этган. Шу ҳовлига биринчи навбатда кимлар меросхўр бўлишлари мумкин ?

ЖАВОБ;
Фуқаролик кодексининг 1135-моддасига асосан, мерос қолдирувчининг болалари (фарзандликка олинган болалари хам), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар деб кўрсатилган.

Демак, қонун бўйича отангиздан қолган ҳовлига онангиз ва Сизлар, яъни фарзандлар биринчи навбатдаги ворислар хисобланасизлар.

@Yurist_Blogerr
15.0K views13:12
Ochish/sharhlash
2024-03-29 12:04:44 Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар ОТМ га ўқишга кириш учун тавсиянома берилади

Ҳукуматнинг 09.06.2022 йил кунги 322-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи бор, лекин олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Бунда талабгор Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномасига эга бўлиши керак.

Тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги талабларга тўғри келиши керак:

1) ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;

2) тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;

3) ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.

Қарорда тавсиянома олиш учун талабгор доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига ҳар йили 1 майдан 1 июнга қадар ариза билан мурожаат қилиши керак.


@Yurist_Blogerr
17.3K views09:04
Ochish/sharhlash
2024-03-29 12:04:42
Маникюр ва педикюр

Уйда тирноқларни парвариш қилиш пулни тежайди аммо тирноқ файли ва тирноқ қайчи этарли эмас

шунинг учун маникюр ва педикюр тўплами масаланинг тўлиқ ечими хисобланади.

Тўпламдаги барча маникюр асбоблари зангламайдиган пўлатдан, корпуси эса юқори сифатли эко-теридан ишланган ва чиройли кўринишга эга.

Профессионал педикюр гўзаллик тўплами қўлларни парвариш қилиш, юзни парвариш қилиш ва оёқларни парвариш қилиш каби функцияларнинг 16 та воситасини ўз ичига олади.

Совға учун хам яхши танлов

Нархи 79 000

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ

  
https://100k.uz/oqim/424978
https://100k.uz/oqim/424978
https://100k.uz/oqim/424978
14.0K views09:04
Ochish/sharhlash
2024-03-29 07:31:35 Қандай ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар унинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин?

САВОЛ
;
Қандай ҳолларда ҳодимни иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин ?

ЖАВОБ;
Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Лекин, Меҳнат кодексининг 269-моддасида ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин бўлган ҳолатлар хам келтирилган.

Булар қуйидагилар:

1) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

2) суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

3) иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;

4) ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда;

5) ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

6) Ҳодимга интизомий жазо сифатида қўлланган жаримани ундириш учун


@Yurist_Blogerr
15.2K views04:31
Ochish/sharhlash
2024-03-27 20:05:39 ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ПЕНСИЯ ҚАЙТА ХИСОБЛАНАДИ?

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсияларни қайта ҳисоблаш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади.

пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;

ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда;

ёшга доир энг кам пенсия миқдори ўзгарганда

даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади.

I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санада кўрсатилган унинг ёшига нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.

@Yurist_Blogerr
13.8K viewsedited  17:05
Ochish/sharhlash
2024-03-27 18:20:22 МЕҲНАТ НИЗОЛАРИ БЎЙИЧА СУДГА МУРОЖААТ ҚИЛИШ МУДДАТЛАРИ

Амалдаги Меҳнат кодексининг 560-моддасига асосан, якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:

ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан уч ой;

ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича — иш берувчи зарар етказилганлигини аниқлаган кундан эътиборан бир йил;

бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ой.

Ходимнинг ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича, шунингдек ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги низолар бўйича судга мурожаат этиш муддати белгиланмайди.

@Yurist_Blogerr
14.9K views15:20
Ochish/sharhlash
2024-03-27 14:09:20 ТАҚИҚЛАНГАН ЭКИНЛАРНИ ЕТИШТИРГАН ШАХСЛАР ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

Жиноят кодексининг 270-моддасига асосан, тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади

БҲМнинг 25 баравари (8 500 000 )дан 50 баравари (17 000 000 сўм)гача миқдорда жарима;
360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.


@Yurist_Blogerr
15.7K views11:09
Ochish/sharhlash
2024-03-27 11:02:02 ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАНИ ҲОРИЖГА ОЛИБ ЧИҚИШ ВАҚТИДА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ОТА-ОНАДАН БИРИНИНГ РОЗИЛИГИ ТАЛАБ ЭТИЛМАЙДИ ?

САВОЛ;
Мен оилам билан ажралишганман. Яқин вақт ичида мен фарзандимни бошқа давлатга ўзим билан бирга олиб чиқиб кетмоқчи эдим лекин, эрим болани олиб кетишимга қаршилик қилмоқда. Шу сабабли мен фарзандимга четга чиқиш биометрик паспортини ололмаяпман. Қонун томонлама ўзи қандай ҳолатда мен болани отасининг розилигисиз четга олиб кетишим мумкин ?

ЖАВОБ;
Президентнинг 2018 йилдаги ПҚ-4029-сон қарорига илова қилиб келтирилган Низомга асосан, Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаган фуқаросига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида қуйидаги ҳолатларда ота-онадан бирининг (Сизни ҳолатингизда собиқ турмуш ўртоғингизни) розилиги талаб қилинмайди:

1) ота-онанинг бири вафот этганда;

2) боқувчиси ёлғиз она бўлган ҳолларда;

3) боланинг ота-онасидан бири хориж фуқароси бўлганида;

4) ота-онадан бири суд томонидан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган, бедарак йўқолган деб топилган ёхуд муомалага лаёқатсиз деб топилганида;

5) ота-онадан бирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхати хорижга доимий яшашга кетганлиги муносабати билан бекор қилинганида.

Юқорида санаб ўтилган ҳолатлардан бири Сизнинг ҳолтингизга тўғри келса фарзандингизни собиқ турмуш ўртоғингизни розилигисиз четга олиб кетишингиз мумкин бўлади. Ҳозир у билан бирга яшамаётганлигингиз, никоҳдан қонуний тартибда ажралганлигингиз, у ҳозирда бошқа оила қуриб яшаб юрганлиги ва ҳоказо сабаблар болани унинг розилигисиз четга олиб кетишингизга асос бўлмайди.

@Yurist_Blogerr
15.1K views08:02
Ochish/sharhlash
2024-03-27 10:41:01 ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА АЛКАГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИШ ТАҚИҚЛАНАДИ ?

Вазирлар Маҳкамасининг  75-сон қарорига асосан, қуйидаги ҳолларда алкаголли маҳсулотларни сотиш тақиқланади:

савдо автоматлари орқали;

болалар ўйинчоқлари, конфетлар ёки болалар ассортименти бошқа товарлари кўринишида;

сотиш жойларида алкоголли ичимликлар 20 ёшга тўлмаган шахсларга сотилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига салбий таъсири тўғрисидаги огоҳлантирувчи ёзувлар бўлмаганда;

алкоголли маҳсулот идишида алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши тўғрисидаги матн ёки расм шаклидаги тиббий огоҳлантириш мавжуд бўлмаганда, шунингдек, идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкаланмаганда;

20 ёшга тўлмаган шахсларга.

@Yurist_Blogerr
13.2K views07:41
Ochish/sharhlash