Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 101.01K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2024-04-08 06:31:41
Барча чарчоқлардан ҳалос бўлиб, тунда мириқиб ором олишни ҳоҳлайсизми ?

EMS оёқ массажёри — қон айланишини яхшилаш учун паст частотали инновацион импулсдан фойдаланади.

6 та режимда ишлайди;
9 хил даражага эга;
тугулган лимфа томирларни кенгайтиради;
барча оёқлар учун мос келади.

Аксия нархи: 49 000 сўм

Манзилингизга етказиб бериш хизмати мажуд

Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.

БУЮРТМА БЕРИШ


https://100k.uz/oqim/270876
https://100k.uz/oqim/270876
https://100k.uz/oqim/270876
12.6K views03:31
Ochish/sharhlash
2024-04-07 19:47:19 МАЪЛУМОТ УЧУН:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 37-моддасига кўра,

башарти маъмурий жазога тортилган шахс шу жазони ўташ муддати тугаган кундан бошлаб бир йил мобайнида янги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаган бўлса, мазкур шахс маъмурий жазога тортилмаган деб ҳисобланади.

@Yurist_Blogerr
15.3K views16:47
Ochish/sharhlash
2024-04-07 18:52:13 ҲАЙДОВЧИ МАСТЛИК ҲОЛАТИ БЎЙИЧА ТЕКШИРУВДАН ЎТИШДАН БОШ ТОРТСА ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛАДИ

Қонунчиликка кўра, ҳайдовчи мастлик ҳолати бўйича текширувдан бўйин товласа, 1 йилу 6 ойдан 3 йилгача бўлган муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага тортилади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилса, 10 млн 200 минг сўм миқдорида жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилади.

Мазкур ҳуқуқбузарликнинг мопед, велосипед ҳайдовчи, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши 1 млн 20 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади

@Yurist_Blogerr
14.7K views15:52
Ochish/sharhlash
2024-04-07 16:56:05 Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга олганларга субсидия берилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд айрим тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 450-сон қарори қабул қилинган

Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир шахс учун 3 ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттиргандан сўнг БҲМнинг 3 баравари (1 050 000 сўм) миқдорида бир марталик субсидия ажратилиши белгиланган.

Бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав (фонди) капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно.

@Yurist_Blogerr
16.4K viewsedited  13:56
Ochish/sharhlash
2024-04-07 11:22:26 МАЪЛУМОТ УЧУН:

  “Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига асосан;

Қуйидаги ҳолатларда фуқароларга Давлат томонидан текинга уй-жой берилади.

Фуқароларнинг жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан уйлари бузилиши натижасида, агар уларга бузилган уйлари эвазига пул товони тўланмаган бўлса, давлат уй-жой фонди уйларидан олган турар жойлари, шунингдек табиий офатлар оқибатида уйлари бузилиши муносабати билан олган квартиралари, бу квартиралар қачон ажратилганидан қатъи назар, уларга ёки уларнинг ворисларига текинга берилади.


@Yurist_Blogerr
19.7K views08:22
Ochish/sharhlash
2024-04-06 06:37:06 АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАНЛАРГА 10 МЛН СЎМГАЧА СУБСИДИЯ БЕРИЛИШИ МУМКИН

Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

«Аёллар дафтари»га киритилган тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган хотин-қизларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари (Масалан тикувчилик, тўқимачилик, пазандачилик, соч турмаклаш, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва ҳоказо) соҳаларда ишлатиладиган меҳнат қуроллари ва аппаратларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ҳисобидан ёки 10 миллион сўмгача «Аёллар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Аёллар дафтари» жамғармаси Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ субсидия ажратилади.

@Yurist_Blogerr
16.5K views03:37
Ochish/sharhlash
2024-04-05 18:26:57 БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 050 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 725 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 800 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 800 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 800 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 621 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 621 000 сўм.

@Yurist_Blogerr
17.9K views15:26
Ochish/sharhlash
2024-04-05 18:26:53
ОРИГИНАЛ ТИКУВ МАШИНКА

•Мини тикув машинка.
Model: SM-202A
•220v тўкда ва батарекада ишлайди.
•2-хил тезлиги бор.
•Оёғ учун педали хам бор.
Размер: Буйи 19см. Эни 17.5см

АКЦИЯ нархи: 157.000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА ҚИЛИШ


https://100k.uz/oqim/268451
https://100k.uz/oqim/268451
https://100k.uz/oqim/268451
13.0K views15:26
Ochish/sharhlash
2024-04-05 16:47:51 МАЪЛУМОТ УЧУН:

Фуқаролик процессуал кодексининг 34-моддасига асосан,

алимент ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш ҳақидаги ва майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик ёхуд боқувчисининг ўлими натижасида кўрилган зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар даъвогар томонидан ўзи яшаб турган жойдаги судга ҳам тақдим этилиши мумкин

@Yurist_Blogerr
13.8K views13:47
Ochish/sharhlash
2024-04-05 11:29:47 КИМЛАР ЁЛҒИЗ ОНА ХИСОБЛАНАДИ ?

САВОЛ;
Биз турмуш ўртоғим билан анча вақтдан бери бирга яшамаймиз. Икки нафар вояга етмаган фарзандим бор. Шу ҳолатимда мен ёлғиз она хисобланаманми ?

ЖАВОБ;
Ўзбекистон Республикасининг 13.03.2020 йилдаги ЎРҚ-610-сон Қонунида ёлғиз ота ёки она тушунчасига қуйидагича тариф берилган;

Яъни, болани тарбиялаётган она ёки ота, башарти боланинг туғилганлиги тўғрисидаги расмий ҳужжатларда ота-онасидан бири ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлмаса ёхуд бундай маълумотлар тарбиялаётган онанинг (отанинг) сўзларига асосан киритилган бўлса, шундай ҳолатда улар ёлғиз ота ёки ёлғиз она хисобланишади.

Агар Сизни ўша икки нафар фарзандингизни туғилганлик гувоҳномасини ота деб белгиланган жойига турмуш ўртоғингизни маълумотлари киритилмаган бўлса, масалан Сизлар қонуний никоҳдан ўтмаган ҳолда яшаган бўлсангиз ва фарзандларингизга нисбатан турмуш ўртоғингизни оталиги белгиланмаган бўлса, фарзандларингизни туғилганлик гувоҳномасидаги ота тўғрисидаги маълумотлар шунчаки Сизнинг сўзларингизга асосан киритилган бўлса, манашундай ҳолатларда Сиз ёлғиз она хисобланасиз.

@Yurist_Blogerr
18.1K views08:29
Ochish/sharhlash