Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 101.01K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2024-04-05 11:29:29
Уй учун симсиз видео қўнғироқ "Доорбелл"

Уйингизни ҳавфсизлигига масъул бўлган қурилма энди Сизда хам бўлиши мумкин.

Қурилма эшик қўнғироғини босган ҳар бир одамни автоматик равишда ёзиб олади. Тунда хам тасвирга олиш имкониятига эга. Тасвир сифати аъло даражада (1080П)

Қурилмани шахсий телефонингизга улаш орқали масофадан туриб хам уйингизни назорат қилиш имкониятига эга бўласиз.

Чегирма нархи 159 000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ



https://100k.uz/oqim/383199
https://100k.uz/oqim/383199
https://100k.uz/oqim/383199
13.4K views08:29
Ochish/sharhlash
2024-04-05 10:40:11 ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ ЁЗМА ШАКЛДА ТУЗИЛИШИ КЕРАК!

Қонунчиликка кўра, фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (3 400 000 сўм) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши керак

Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

@Yurist_Blogerr
15.0K views07:40
Ochish/sharhlash
2024-04-05 06:37:02 БОЛАЛАРНИНГ ТАЪМИНОТИ УЧУН ҚИЛИНАДИГАН ҚЎШИМЧА ХАРАЖАТЛАРДА ОТА-ОНА БИРДЕК ИШТИРОК ЭТИШИ ШАРТ!

Оила кодексининг 103-моддасига асосан,


Ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт.

Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота ёки онадан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

Савол туғилиши мумкин, масалан қандайдир сабаб билан эр-хотин бирга яшамайди ва ота боласига алимент тўлайди. Агар алимент олаётган бола касал бўлиб қолса алимент тўлаётган ота болага алиментдан ташқари яна қўшимча моддий ёрдам бериши керакми деб. Ха, бундай ҳолатда ота болага қўшимча моддий таъминот бериши керак. Чунки юқоридаги нормада қўшимча харажатлар учун дейилмоқда. Алимент эса қўшимча харажатлар учун тўланмайди. Нафақат ота, она хам боланинг қўшимча харажатлари учун ота билан бирдек масъул.

@Yurist_Blogerr
16.6K views03:37
Ochish/sharhlash
2024-04-03 18:18:50 "ТЕМИР ДАФТАР"ГА КИРИТИЛГАН ОИЛАЛАРГА БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ БИР КУНДА БЕРИЛИШИ МУМКИН

Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2023 йилдаги 547-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.
 
Хусусан, «Темир дафтар»ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб (Ҳукуматнинг 28.04.2021 йилдаги  250-сон қарори билан тасдиқланган) га қуйидаги мазмунда ўзгариш киритилган:

халқ депутатлари туман ёки шаҳар Кенгашларининг сессиялари оралиғидаги даврда кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарурияти юзага келганда – «Темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам бир иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан берилади.

@Yurist_Blogerr
14.4K views15:18
Ochish/sharhlash
2024-04-03 12:33:14 Фирибгарлик учун қандай жазо белгиланган?

Фирибгарлик – бу ўзганинг мулкини ёки мулкга бўлган ҳуқуқини алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритишдир.

Фирибгарлик учун қонунчиликда жиноий жавобгарлик белгиланган.

Жиноят кодексига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахс:

БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (17 млн сўмдан 34 млн сўмгача) миқдорда жарима;

2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;

3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

@Yurist_Blogerr
13.6K views09:33
Ochish/sharhlash
2024-04-03 11:07:32 ЎРИНДОШ АСОСИДА ИШГА КИРАЁТГАНДА ҚАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР КЕРАК БЎЛАДИ ?

Меҳнат кодексининг 434-моддасига кўра, асосий иш жойидан ташқари бошқа иш берувчига ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

паспортни ёхуд унинг ўрнини босувчи ҳужжатни ёки идентификация ID-картасини;

асосий иш жойидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича маълумотномани;

бажарилиши учун қонунчиликка мувофиқ фақат муайян иш стажига эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлган ишга ўриндошлик асосида қабул қилишда асосий иш жойидаги меҳнат дафтарчасининг тасдиқланган кўчирма нусхасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани;

дипломни, гувоҳномани (сертификатни) ёки таълим тўғрисидаги ёки касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни, агар бундай иш махсус билимларни ёхуд махсус тайёргарликни талаб қилса;

меҳнат шароитлари зарарли ва (ёки) хавфли бўлган ишга қабул қилиш чоғида асосий иш жойидан меҳнатнинг хусусияти ва шартлари тўғрисидаги олинган маълумотномани;

жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини.

Ички ўриндошлик шартлари асосида ишга қабул қилиш чоғида иш берувчи ходимдан бирор-бир ҳужжатни тақдим этишни талаб қилишга ҳақли эмас, агар мазкур иш махсус билим ёхуд махсус тайёргарликни талаб қилса ва илгари бу ҳужжатлар ходим томонидан тақдим этилмаган бўлса, бундан дипломни, гувоҳномани (сертификатни) ёки таълим тўғрисидаги ёхуд касбий тайёргарлик ҳақидаги бошқа ҳужжатни талаб қилиш мустасно.

@Yurist_Blogerr
13.5K views08:07
Ochish/sharhlash
2024-04-03 08:25:31 ЎЗАРО ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР БИР ТАШКИЛОТДА ИШЛАШИ МУМКИНМИ ?

Меҳнат кодексининг 121-моддасига асосан;


Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган айрим истиснолардан ташқари, ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса тақиқланади.

@Yurist_Blogerr
13.3K views05:25
Ochish/sharhlash
2024-04-02 19:25:02 ҲОДИМНИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНАЁТГАНДА ИШ БЕРУВЧИ У БИЛАН ТЎЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШИ КЕРАК!

Амалдаги Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.

Ҳисоб-китоб ходимга қуйидагиларни тўлашни ўз ичига олади:

охиригача олинмаган иш ҳақини;

ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;

Агар ҳодим билан иш берувчи ўртасида тузилган ёки меҳнатга оид бошқа хужжатларда бошқа ҳол белгиланмаган бўлса иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

@Yurist_Blogerr
16.8K views16:25
Ochish/sharhlash
2024-04-02 18:38:26 ТУҲМАТ ҚИЛИШ

Жиноят кодексининг 139-моддасига асосан, туҳмат қилиш, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдори (340 000 сўм)нинг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Туҳмат:
а) оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
б) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
в) хавфли рецидивист томонидан;
г) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

@Yurist_Blogerr
16.8K views15:38
Ochish/sharhlash
2024-04-02 18:38:18
Осон йиғилувчи ШКАФ Сизга ажойиб қулайликни туҳфа этади!

Сиз либосларингзни тоза асраш учун уни осон тахлашингиз ва ёпиб қойишингиз кифоя. Тиклаш ва ўрнатиш учун қулай қилиб тайёрланган. Сиз Шкафни исталга жойга осонгина ўрнатишингиз ва фойдаланишингиз мумкин.

Энг муҳими катта шкафдан кўра арзонроқ ва қулай!

Чегирма нархи: 227 000 сўм

Олдиндан тўлов йўқ, тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ

  
https://100k.uz/oqim/373013
https://100k.uz/oqim/373013
https://100k.uz/oqim/373013
13.3K views15:38
Ochish/sharhlash