Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 101.01K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2024-04-02 18:34:29 МАЪЛУМОТ УЧУН:

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68 прим 1-моддасига кўра,

кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (3 400 000 сўм), мансабдор шахсларга эса — ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

@Yurist_Blogerr
12.9K views15:34
Ochish/sharhlash
2024-04-01 14:04:00 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар онлайн аукцион орқали ижарага берилади

Президентнинг 18.01.2024 йил куни ПФ-15-сон “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган

Фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн аукцион савдолари жорий этилиши белгиланган.

Бунда:

ер участкалари электрон онлайн аукцион савдолари орқали 30 йилга ижарага берилади, бошланғич нарх ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;

ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 3 йил муддатда ҳар ойда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

деҳқон хўжалиги, якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган фуқароларга ер участкаси нархини 5 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

2024 йил 31 декабрга қадар ўз ҳудудларида ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган, лекин амалда фойдаланиб келинаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча ер участкалари бўйича ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки ерни захирага қайтариш чоралари кўрилади.

@Yurist_Blogerr
15.1K views11:04
Ochish/sharhlash
2024-04-01 11:13:02 НИКОҲ БУЗИЛГАНИДА ТЎЙ УЧУН ҚИЛИНГАН ҲАРАЖАТЛАРНИ ҚУДА ТАРАФДАН УНДИРИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?

САВОЛ.

Қуда тарафнинг айби билан оила ажралишаётган бўлса айбдор тараф иккинчи тарафга тўй харажатларини тўлаши керакми ёки бунга мажбур эмасми ?

ЖАВОБ.

Оила кодексининг 44-моддасида, суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди деб кўрсатилган.

Бундан ташқари,  Олий суд пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорининг 20-бандида, умумий мол-мулкни бўлишда эр-хотиннинг умумий қарзлари ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар ҳам инобатга олиниши бироқ, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун олинган қарзлар ва бошқа харажатлар бунда инобатга олинмаслиги белгиланган.

Шу сабабли тўй ҳаражатларини ундириш тўғрисидаги талабларни инобатга олмасликка судларнинг қонуний ваколати бор.

@Yurist_Blogerr
13.0K views08:13
Ochish/sharhlash
2024-04-01 09:30:07 АВТОМАШИНАСИ ЎЗИНИ НОМИДА БЎЛМАГАНЛАР ХАМ ЭНДИ БОЛАЛАР ПУЛИНИ ОЛОЛМАЙДИМИ ?

САВОЛ;

Бизни автомашинамиз бошқа бир одамни номида, лекин шундай бўлса хам ўша автомашина сабабли бизга болалар пули берилмаслигини айтишмоқда. Қонунчилик бўйича шу тўғрими ?

ЖАВОБ;
Шу вақтгача бундай норма бўлмаган лекин, эндиликда бу тўғри. Вазирлар Маҳкамасининг 10.11.2023 йилдаги 596-сон қарори билан амалдаги 654-сон қарор асосида тасдиқланган низомга бир-қанча ўзгартиришлар киритилди. Киритилган ўзгартиришлардан бири сифатида 2024 йил 1 мартдан бошлаб — болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олаётган оиланинг номига расмийлаштирилмаган бироқ фойдаланувида бўлган автотранспорт воситалари мавжуд ёки мавжуд эмаслик ҳолати масъул этиб белгиланган ижрочилар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилиши, ўрганиш натижалари бўйича шундай ҳолатлар аниқланган тақдирда уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам пуллари берилиши рад қилиниши назарда тутилган.

@Yurist_Blogerr
20.9K views06:30
Ochish/sharhlash
2024-04-01 06:37:01 БАНКЛАР КРЕДИТ ШАРТНОМАСИ ШАРТЛАРИНИ БИР ТАРАФЛАМА ЎЗГАРТИРИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС!

ЎРҚ-580-сон "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонуннинг 62-моддасига кўра;

Кредитлар, депозитлар бўйича фоиз ставкалари, банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори банк томонидан мустақил белгиланади.

Банк мижозлар билан тузилган шартномалар шартларини, шу жумладан кредитлар бўйича фоиз ставкаларини ва уларни белгилаш тартибини, депозитлар бўйича фоиз ставкаларини, воситачилик ҳақи миқдорини ва ушбу шартномаларнинг амал қилиш муддатларини бир тарафлама ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.


@Yurist_Blogerr
13.5K views03:37
Ochish/sharhlash
2024-04-01 06:31:57
Bleckbox DVR | Автомобил видеорегстраторига аксия эълон қилинди

қурилма 2-та камерага ега, олди ва орқа

микрафони бор, овоз ёзади

тунда хам тасвирга олади

иссиқ ва совуқ хавога чидамли

хар-хил созламали хусусиятга эга ва  ўзингизга мос тарзда созланади

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

Акция нархи 169.000.сум

БУЮРТМА БЕРИШ

  
https://100k.uz/oqim/268855
https://100k.uz/oqim/268855
https://100k.uz/oqim/268855
13.0K views03:31
Ochish/sharhlash
2024-03-31 19:52:01 ИПОТЕКА КРЕДИТИ АСОСИДА УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН АРИЗАЛАР ҚАЕРГА БЕРИЛАДИ ?

САВОЛ;
Субсидия асосида уй-жой олишга аризалар қаерга топширилади ?

ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 182-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади деб кўрсатилган.

Демак, ипотека кредити бўйича субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита ёки онлайн шаклда ариза берилади

@Yurist_Blogerr
20.0K views16:52
Ochish/sharhlash
2024-03-31 18:20:42 ҲАЙДОВЧИЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ!

Вазирлар Маҳкамасининг 172-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари"га кўра,

ҳайдовчиларга ҳаракатланиш тезлиги билан боғлиқ қуйидаги ҳаракатлар тақиқланади:

тезликни мазкур транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўрсатилган энг юқори тезликдан ошириш;

тезликни транспорт воситасига ўрнатилган “Тезлик чекланган” таниқлик белгисида кўрсатилганидан ошириш;

зарурият бўлмаганда жуда паст тезликда ҳаракатланиб, бошқа транспорт воситаларига халақит бериш;

йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш зарурияти бўлмаганда кескин тормоз бериш.

@Yurist_Blogerr
17.5K views15:20
Ochish/sharhlash
2024-03-31 18:20:27
Уй учун симсиз видео қўнғироқ "Доорбелл"

Уйингизни ҳавфсизлигига масъул бўлган қурилма энди Сизда хам бўлиши мумкин.

Қурилма эшик қўнғироғини босган ҳар бир одамни автоматик равишда ёзиб олади. Тунда хам тасвирга олиш имкониятига эга. Тасвир сифати аъло даражада (1080П)

Қурилмани шахсий телефонингизга улаш орқали масофадан туриб хам уйингизни назорат қилиш имкониятига эга бўласиз.

Чегирма нархи 159 000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ



https://100k.uz/oqim/383199
https://100k.uz/oqim/383199
https://100k.uz/oqim/383199
13.4K views15:20
Ochish/sharhlash
2024-03-29 19:26:31 НИКОҲ ТУЗИШ ТАРТИБИ

Оила кодексининг 13-моддасига асосан, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади.

Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

Никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.

Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин.

Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.

Никоҳ тузиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи никоҳни рўйхатга олишни рад этганда, шикоят билан бевосита судга ёки бўйсунишига кўра юқори турувчи органга мурожаат қилиниши мумкин.

@Yurist_Blogerr
15.0K views16:26
Ochish/sharhlash