Get Mystery Box with random crypto!

Юрист блогер /расмий канал

Kanal manzili: @yurist_blogerr
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 84.40K
Kanalning ta’rifi

Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati
Телефон орқали бепул маслаҳат 👉 https://t.me/advokatlar_jamoasi

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2024-03-17 11:51:17 "ПРАВА" НЕЧА ЁШДАН БЕРИЛАДИ ?

Вазирлар Маҳкамасининг 12,04,2022 йил кунги 172-сон қарорига асосан, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши учун ўрганувчи ўқув муддати якунида қуйидаги ёшга тўлган бўлиши керак:

"А" тоифаси учун — 16 ёшга;

"B" ва "C" тоифалари учун — 18 ёшга;

"BE" ва "CE" тоифалари учун — 19 ёшга;

"D" ва "DE" тоифалари ҳамда трамвай ва троллейбуслар учун 21 ёшга.


@Yurist_Blogerr
18.6K views08:51
Ochish/sharhlash
2024-03-15 17:52:35 ҲЕЧ КИМ ЎЗИГА ВА ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАРИГА ҚАРШИ ГУВОҲЛИК БЕРИШГА МАЖБУР ЭМАС.

Жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади.

Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

Озодликдан маҳрум этилган шахслар ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳамда инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эга.

Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28-модда


@Yurist_Blogerr
15.2K views14:52
Ochish/sharhlash
2024-03-15 17:52:32
Барча чарчоқлардан ҳалос бўлиб, тунда мириқиб ором олишни ҳоҳлайсизми ?

EMS оёқ массажёри — қон айланишини яхшилаш учун паст частотали инновацион импулсдан фойдаланади.

6 та режимда ишлайди;
9 хил даражага эга;
тугулган лимфа томирларни кенгайтиради;
барча оёқлар учун мос келади.

Аксия нархи: 49 000 сўм

Манзилингизга етказиб бериш хизмати мажуд

Тўловни маҳсулотни қабул қилиб олганда қиласиз.

БУЮРТМА БЕРИШ


https://100k.uz/oqim/270876
https://100k.uz/oqim/270876
https://100k.uz/oqim/270876
13.0K views14:52
Ochish/sharhlash
2024-03-15 15:56:09 МАЪЛУМОТ УЧУН:

Меҳнат кодексининг 271-моддасига асосан,


ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақи ёки унинг муайян қисми ходимнинг ёзма аризасида кўрсатилган миқдорларда ва муддатларда кредиторларга банк муассасаларидан олинган ссудалар, кредитлар, коммунал тўловлар ва бошқа харажатларни тўлаш учун юборилиши мумкин.

@Yurist_Blogerr
13.6K views12:56
Ochish/sharhlash
2024-03-15 10:59:10 ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ ОЛИШ УЧУН ТЎЛОВ ҚАНЧА ?

"Давлат божи тўғрисида"ги Қонунга кўра,
миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги хизматлар учун қуйидаги миқдорларда бож ундирилади:

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун — БҲМнинг 1 баравари;


Ўзбекистон Республикасининг ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспорт берганлик учун — БҲМнинг 80 фоизи;


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан ўн олти ёшга тўлмаган шахсга хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун — БҲМнинг 1 баравари;


Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни, шу жумладан йўқотиб қўйилганларининг ўрнига янгиларини берганлик учун — БҲМнинг 5 фоизи;


Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш, уни тиклаш ва ундан чиқиш тўғрисидаги илтимосномаларни ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиққанлик учун— БҲМнинг 2 баравари;

@Yurist_Blogerr
17.5K views07:59
Ochish/sharhlash
2024-03-15 10:58:42
Болажонлар учун ажойиб мослама

- Болалар дам олиши учун "кресло" педиатрлар билан яқин ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, орқа томонни оптимал қўллаб-қувватлайдиган ноёб эргономик шаклга эга.

- "Кресло" болажонларга қулай ҳолатда ишланган бўлиб, эргономик ўриндиқ боланинг боши, бўйни ва орқа қисмини ишончли қўллаб-қувватлайди ва бола ётган вақтда вазннинг тенг тақсимланишини таъминлайди.

- Болалар ўриндиғи чақалоқнинг умуртқа поғонасига ҳеч қандай зўриқиш келтирмасдан, стулда ўтиришини таъминлайди, бу айниқса мушаклари ҳали тўлиқ ривожланмаган чақалоқлар учун муҳимдир.

Нархи 399 000 сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ


https://100k.uz/oqim/444076
https://100k.uz/oqim/444076
https://100k.uz/oqim/444076
13.4K views07:58
Ochish/sharhlash
2024-03-15 10:38:09 МАЪЛУМОТ УЧУН:

Қонунчиликка кўра, боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинади.

Ота ва онадан бири ёхуд ота-она вафот этган кўп болали оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир.

Мазкур имтиёз Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади.

@Yurist_Blogerr
15.6K views07:38
Ochish/sharhlash
2024-03-15 07:52:09 УЙДА ГЎЗАЛЛИК САЛОНИ ОЧИШ ҚОНУНИЙМИ ?

САВОЛ;
Мен уйимда гўзаллик салони очиб сартарошлик қиламан. Мен шу ишимни қандай қилиб қонунийлаштириб олсам бўлади ?

ЖАВОБ:
Сиз бу ишингизни қонунийлаштириб қўйиш учун ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилишингиз керак. Президентнинг 08.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон қарорига кўра, сартарошлик хизматлари кўрсатадиган шахслар хам ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилиши кўрсатилган.

Сиз ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилишингиз учун ўзингиз яшаб келаётган ҳудуддаги Солиқ органига мурожаат қилиб бир йилда бир марта БҲМнинг бир баравари яъни, 340 000 сўм миқдорида ижтимоий солиқ тўлаб қўйсангиз бўлди.

Ўзини ўзи банд қилганлар рўйхатига киритилганингиздан кейин Сиз уйингизда бошлаган ишингизни бемалол қонуний тартибда давом эттиришингиз мумкин бўлади хамда ўша тўлаган ижтимоий солиғингизни хисобига Сизга бир йиллик меҳнат стажи хам ёзилади. Беш йил бир йилда бир мартадан ижтимоий солиқ тўлаб борсангиз беш йил, ўн йил тўласангиз 10 йиллик меҳнат стажига эга бўласиз.

@Yurist_Blogerr
18.6K views04:52
Ochish/sharhlash
2024-03-15 07:52:06
AKSIYA

KOMPYUTЕR VA TELEFON NURIDAN 100 % XIMOYALOVCHI OCHKI

KOMPYUTЕR

TELЕFON

   Nuridan 100 foiz himoya qiluvchi ochki

Yuqori sifatli plastikdan ishlab chiqаrilgan

Eski narxi 157 000 so‘m
Aksiya narxi: 57 000 so‘m

O'zbekiston bo‘ylab yetkazib berish xizmati mavjud

BUYURTMA BERISH

  
https://100k.uz/oqim/174204
https://100k.uz/oqim/174204
14.0K views04:52
Ochish/sharhlash
2024-03-15 07:34:39 МАЪЛУМОТ УЧУН

Тадбиркорлар судларда давлат божи тўлашдан озод қилинган

"Давлат божи тўғрисида"ги 600-сон қонунга кўра,

тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган давлат органлари ҳамда бошқа органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан фуқаролик судларига мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод қилинади

@Yurist_Blogerr
15.8K views04:34
Ochish/sharhlash