Get Mystery Box with random crypto!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali U
Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
Kanal manzili: @ummuzaynabummuijodi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.04K
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
Мурожаат: @UmmuZummu_bot
Китоб буюртма: @Kitob_savdo_bot

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2023-07-06 03:04:17 Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali pinned a video
00:04
Ochish/sharhlash
2023-07-06 03:00:29
#билдирги.

ДИҚҚАТ: кимда ким "Бойлар ҳам..." китобига олдиндан тўлов қилган бўлса, (туриб турсин, Мактуб чиққанда қўшиб оламан" деганлардан ташқари) бугун имкон қадар ҳаммаларини китоблари почтадан ЖЎНАТИЛАДИ!

Тўлов қилганлар: телефонингизга, келадиган смсларга эътиборли бўлиб турасиз шу ҳафта ичи.

Кеча кун бўйи ўтириб икки юзи нечтадир китобга дастхат ёздим, қолганини бугун ёзаман ва БТС, Фарго почтадан бугун жўнатишга ҳаракат қиламан.

26 майда иккита китобга тўлов қилган (соат 21:13) ва 02 июнда битта китобга (адашмасам Мактубга тўлов қилганлар, вақти 08:36) тўлов қилган кишимиз ҳалигача ким эканликлари номаълум. Шулар ўзлари ҳақидаги маълумотларни
@Kitob_savdo_bot га беришлари керак.

ҲАЛИ РАСМАН СОТУВ ЭЪЛОН ҚИЛИНМАГАН. Биз яна бир китобимиз чиқишини кутяпмиз. Уям чиқса, кейин расман иккала китобга сотув эълон қилинади. Китоб тугаб қолмасин деганлар олдиндан тўлов қилиб, китобни банд қилиб қўйишлари мумкин.

Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi
6.1K viewsedited  00:00
Ochish/sharhlash
2023-07-06 02:40:11 ​#тонгги_салом.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Пайшанба тонги муборак!

Шу беғубор мўъжизани сизларга ҳам илингим келди. Менга юборишган экан, кўриб завқландим.

Илоҳим, ҳар уйда гўдак овози янграсин!

Аллоҳим ҳеч кимни шу бахтни кўришдан бенасиб этмасин!

Илоҳим, тонгги саломимиз кириб борган уйингизга барака ёғилсин!

Ушбу кун кейинчалик эслаб юрадиган чиройли ва завқли онларга тўла бўлсин...

@Ummuzaynabummuijodi
9.0K views23:40
Ochish/sharhlash
2023-07-04 20:52:50
#алҳамдулиллаҳ.

@Qisqa_satrlarda_Ummu_Zaynab
5.7K views17:52
Ochish/sharhlash
2023-07-04 06:39:46
#табобат.

Танометр бўлмаганда ёки бузилиб қолганда қон босимни ўлчаш.

(амалда фойдаланганмиз)

@Ummuzaynabummuijodi
13.7K views03:39
Ochish/sharhlash
2023-06-09 09:51:22 #тилимиз

Ғурра

Бу сўз арабчадан кирган, аслиятда отнинг оқ қашқаси; гажак, кокил деган маънони англатади. Бироқ ўзбекчада тамом бошқа маънода қўлланади. Маъноси ўзгариб кетган бўлсада, жойи аслиятдагидан кўп ҳам ўзгармаган – у пешона ёки бошда ҳосил бўлган қаттиқ шишни англатади.

Пешонамни ҳам ғурра қилди-я, эртагача ғурра ёзилиб кетса гўрга эди, шу турқу тароват билан одамларга қандай кўринаман?
С. Аҳмад, Ҳукм.

Қутлуқхўжа... ёшлигида ўз маҳалласидаги болаларга бош бўлиб, уларни қўшни маҳалла болаларига қарши «уруш»га олиб борар, ҳар вақт бурни қонаб, пешонаси ғурра бўлиб қайтарди.
М. Осим, Ўтрор.

Ориф Толиб саҳифаси.

@Ummuzaynabummuijodi
5.0K views06:51
Ochish/sharhlash
2023-06-09 04:58:46 ​​#нимадир.

ҚАЧОН ҲАҚИҚАТЛАР КАШФ ЭТИЛАДИ?

Қийинчиликлар онида кишининг паст табиатли экани ошкора бўлади.

Фитналар замонида кишининг теран фикр соҳиби экани кашф бўлади.

Ахлоқдаги сохтакорлик ҳукм чиқариш пайтида намоён бўлади.

Мол-дунё тақсимланаётган пайтда зоҳидлик даъвоси тасдиқланади.

Мансабга минилган чоғда кишининг олижаноб эканини билиб олса бўлади.

Машаққат лаҳзаларида ҳақиқий дўст-ёрни ажратиб олиш мумкин.

Араб фалсафаси .


@Ummuzaynabummuijodi
5.7K views01:58
Ochish/sharhlash
2023-06-09 04:41:25 ​​#йўл_бўлсин
Муаллиф: Азизахон Исмоилова

92-қисм.

Қизиғи от-араваси борларнинг бариси шу ерда! Кимлардир отини тортқилаб чойхона зинаси ёнигача бориб олган. Ҳеч ким ҳеч кимни эшитмайди. Шовқин.
"Ҳой, ошна кўзунгизни очиб қаранг-чи: сизга ялғон гапираманми? Худо урсун, агар ялғон гапурсам... Манда битта шу улов бор холос! Қўшга қўшғани бошқа ҳеч нимарсам йўқ! Олсангиз олинг шуни, Худо хайрингизни берсун, фақат туҳмат қилманг... "
"Қанақасига улови бор деб ёзасиз? Ман бутун умр чоракорлик қилган одамман, ахир! Алдаганим йўқ, сўранг одамлардан. Мана, мана бу қўшнум! Сўранг, шундан!"
Лоп этиб хаёлимга тунов куни Тоживой ака айтган гаплар келди. Демак от-улови борларни рўйхатга олиш ҳалиям давом этаётган экан-да!
Гузардан чиқишда бир тўп отлиққа дуч келдим. Назаримда улар ҳам рўйҳатдан ўтишга кетаётган эди. Девор паналаб уларнинг кўздан ғойиб бўлишини бироз кутиб турдим. То ўзимизнинг маҳаллага етиб келгунча бунақа тўхталишлардан кўп бўлди.
Келсам, эшигимиз қия очиқ турган экан. Ҳайрон бўлдим. Ичим шув этиб, юрагим товонимга тушгандек бўлди. Кетаётиб зичлаб ёпганим элас-элас ёдимда!
Остонадан беш-олти одим нарида бир уюм от тезаги ётарди. Бошқа атроф-яқинни кузатиб ўтирмай, отилганча ичкарига кирдим.
Уй мени жуда совуқ қарши олди. Дарров кўзим билан илғадим. Супа олдидаги бир ғарам ғўзапоя қаёққадир ғойиб бўлган. Ўрнида--боғидан тўкилиб тушган беш-олтита чўпча қолган, холос!
Вайрона уйимиздан чиққан ҳарилар ҳам жойида камайгандек. Ўрамнинг устидаги тупроқ ёғин-сочинда нам тортиб кетганидан ўпирилиб тушибди. Бир амаллаб пастга тушишга уриндим. Оралиқдан зўрға битта оёғим сиққудек жой кўринди.
Аммо тушишга уринаётганимда юзаси совуқдан пилта тортган тупроқ бўлак-бўлак бўлиб яна ўпирила бошлади. Шундан кейин пастга тушиш фикримдан қайтдим.
Энди бу ўрани тупроқдан тозалаб олиш икки ҳисса машаққат эди. Тупроқ остида қолиб кетган нарсаларимни бирин-кетин саноқдан ўтказа бошладим.
Бу—Мамашариф аканинг менда қолиб кетган кийимлари, қизим Розийхоннинг кўйлакчаси, дурраси, Обиджоннинг майда-чуйда нарсалари, Азизбек акам бериб кетган сопол балиқчалар, аммамнинг ойнахалтаси...



Эшикни зичлаб ёпаётиб кесаки орасида сарғайиб турган уч буклам қоғоз эътиборимни тортди. Аввалига бу менга рўёдек туюлди.
Шоша-пиша узаниб уни жойидан олдим. Хат!
Ичим иккинчи бор шувиллаб кетди. Шоша-пиша унинг қаватларини очдим. Нам тегиб тахлов жойлари эзғиланибди. Очаётган пайтим бир-бирига ёпишиб қолган жойлари йиртилди. Хаёлимда уни Азизбек акам менга атаб ёзиб, атай шу жойга қўйиб кетгандек эди. Бироқ сатрларга кўз югуртирарканман, адашганимни тушундим.
Нома Ойшабибидан Мамашариф аканинг номига ёзилганди. Кўз олдимга онаси бошқа бўлса-да, кўриниш тарафдан Бўстонбу аммамга бир томчи сувдек ўхшаб кетадиган Офтобхон ойимнинг якка-ю ягона қизининг рафтори келди. Ажабландим.
Ойша биби ўз хатида онаси ўтган ойнинг охирги шанбасида вафот этгани-ю, маълум сабабларга кўра бу ҳақида хабар беролмаганини куюкканча ёзиб ўтганди. Сана бир ярим ой олдинги сана.
Ўйланиб қолдим: Наҳотки, ҳеч нарсадан хабари йўқ. Ахир ҳадемай бир йил бўлади-ку, Мамашариф аканинг сургун бўлиб кетганига...
Йўл устида яна отлиқлар кўринди. Мен эса шоша-пиша хатни буклаб қўйниғимга солдим. Аммо кўздан пана жойга ўтиб олишга аллақачон кечиккан эдим.
-Ҳой, сен! Тўхта... Тўхта, деяпман...
Отлиқлардан бири тўдадан ажраб чиқиб шу томонга шитоб от солди. Мен уни тафтишчи бўлса керак деб ўйладим.
Нима қилсам бўлади? Тўхтайми? Бувайша холаникига уриб кириб кетсам-чи?
Ўша пайт отлиқлар орасидан уни кимдир қўярда-қўймай "ҳой ўртоқ, фалончи! Тўхтанг, бир дақиқа..." деб чақириб қолди. Мен эса апил-тапил ўзимни Бувайша холанинг қия очиқ эшигига урдим.
Отлиқлар ўтиб кетишди. Оралиқдан қараб турдим. Ортимдан ҳовлиқиб из солган чиндан ҳам тафтишчи экан. Уни тўхтатиб қолган эса... Хожимурод...

Давоми бор...

09.06.2023.

@Ummuzaynabummuijodi
5.4K viewsedited  01:41
Ochish/sharhlash
2023-06-09 03:34:06 ​​#йўл_бўлсин
Муаллиф: Азизахон Исмоилова

91-қисм



—От-уловларға ҳам патта жорий бўлди, эна! Патта жорий бўлди, деяпман! Пат-та!
Қўш пайти битта ҳам от четға чиқиб кетмасун дейишди. Ҳа, фаоллар айтди, шу гапни! Ҳадемай қишнинг куни тугайди. У ёғига баҳор. Далада иш қайнайди, биласиз. Назорат қаттиқ. Ҳа, иш кўп деяпман, эна-а!
Ихтиёрим ўзимда эмас-да, бўлмаса, биласиз-ку! Бунақа ишларға ҳеч тил келиб йўқ демасдим...
Одатда Тоживой ака уйда кам бўларди. Ўчоқбоши тарафдаги уйдан овози баланд-баланд чиқаётганини эшитиб беихтиёр ўша томонга юрдим.
Гап дала ҳақида кетаётганига бу менга ҳам тегишлимикан деган фикр хаёлимга келди. Тўтибу холанинг қулоғи оғир, туриб-туриб ёнида гапирсанг ҳам эшитмай қолади. Баъзан сал тузук!
Етиб боришимга кампирнинг ўғлига қарата нималардир деб зорлангани эшитилди.
—Хўп! Кўнглунгиз тўқ бўлсун! Обиджоннинг тоғасини суруштираман. Ким дедингиз отини? Оти ким деяпман?... Азизбек?! Хўп-хўп! Суруштираман, эна...
Гап акам ҳақида кетаётганини билгач диққатим ошди: Нега акам ҳақида гапиришяпти? Суриштираман дедиларми?
Пастак эшик "тарақ" этиб очилиб ичкаридан хорғин қиёфада Тоживой аравакаш чиқиб келиши мени чўчитиб юборди. Дарров юзимни рўмолимнинг чети билан тўсдим.
—Ассалому алайкум!
—Ва...алайкум ассалом... Ҳалиги... Обиджон яхшими?
Амал-тақал саволга жавоб берган киши бўлдим. Белбоғига қўлини суқиб олган Тоживой ака йўлини йўқотгандек бир довдиради-ю, тезда ўзини қўлга олиб кўча эшик томонга қараб юрди:
—Келин! Ҳалиги...
Ажабланганча ортга ўгирилдим. Тоживой ака бироз яғринини қашлаганча турди кейин тутила-тутила гапини давом этказди:
—Нима десам экан... Анави бор-ку! Фаоллар... Фаоллар йиғини! Кеча фаоллар йиғинида сизларға ҳам бир эслов бўлди. Нарса беришди. Шу... Арзимас бўлсаям...
Шоша-пиша бошимни лиқиллатдим: “хўп!” Афсуски, тилимга бундан бошқа сўз келмади. Бўлмаса, фаолларнинг туйқус бизни эслаб қолганига  очиғи, жудаям ҳайрон бўлаётгандим.
—Энамға бердим. Оволасиз...
Тоживой ака чиқиб кетди. Мен эса Тўтибу холанинг пастаккина кулбаси олдида ичкарига киришни ҳам, кирмасликни ҳам билмай ўйланганча туриб қолдим. 



—Худойлақолсун! Бермағанда нима дердик, тўғрими?  Яхши бўз экан.. Уяммас, буяммас шу боланинг иқболи! Эртагаёқ қора қош ўғлунгга мундан яхши бир яктак-иштон тикиб бер! Устидаги жуда ярамай кетганди, ўзи! Олақол, қизим...
Тўтибу хола силаб-сийпаб қўяётган бўзга ўйланганча қўл чўздим. Хаёлимда минг хил ўй, минг хил савол!
Ҳалигача бу сийлов—нима сабабдан эканлигини тушуна олмадим. Эгат ичида ўзимдай куймаланиб, ўзимдай ер бурун бўлиб, тупроқ ялаб, тош ўпиб юрган қизим туйқус ўлиб қолгани — уларнинг виждонини қийнадимикан? Қаердан хаёлларига бирдан кела қолди, бу эҳсон? Қаердан?
Ё менга жонлари ачидими, раҳмлари келдими, менга бу фаолларнинг?
Тўтибу хола ичимдан кечаётган ўйларни ҳис қилиб тургандай елкаларимни мулойим қўллари билан сийпалаб қўйди:
—Ҳар неки бор,  энг аввало Парвардигорнинг меҳрубончилиғи деб қара, қизим! Раҳм-шафқатни ҳам бандаларининг қалбиға соладирған фақат Ўзи! Гар солмаса, бандасининг бошиға келадирған энг қаттиғ кун ўшадур!  Парвардигор ана шу кундан асрасун...



Уйимиздан хабар олиб келиш учун Тўтибу холадан руҳсат сўрадим. Шундан нари уйига суриб қолади деб ўйладими, хола Обиджонни ўзи билан бирга олиб қоладиган бўлди. “Хўп!” деб рози бўлдим. 
Тўтибу холанинг жонсараклиги, танимаган одамига ҳам мурувват кўрсатиб кетавериши ҳудди Бўстонбу аммамнинг ўзи!
“Кўча совуқ!” деб қўярда-қўймай, келинининг жун рўмолини олиб чиқиб бошимга солди.  Оёғимга ўзининг маҳси-ковушини берди. Шу бўйи жун рўмол устидан ўзимнинг эски чачвонимни ёпиб кўчага чиқдим.
Ҳавода қор нафаси сезилади. Эрта-индин яна осмоннинг кўзи ёрийдиган. Пана-пастқам уйларнинг қорайган дарчалари гўёки тандирнинг оғзини эслатади. Тор кўча ёқалаб гузар маҳаллага чиқдим. Қиш куни бўлишига қарамай эрталабдан қизил чойхона олди гавжум.

Давоми бор.

@Ummuzaynabummuijodi
5.2K viewsedited  00:34
Ochish/sharhlash
2023-06-09 03:04:21 #йўл_бўлсин

ЙЎЛ БЎЛСИН...

Муаллиф:  Азизахон  Исмоилова

90-қисм.

    —Ҳали энангни айирплонларға ўтирғизиб Қўқонға, Қашқарға, Бухоро-ю Самарқандларға олиб борасан, дунёнинг тўрт тарафини кўрсатасан!  "Обиджо-о-он!" дейишса, одамлар "ким экан, бу йигит?" деб у ёқ-бу ёққа аланглаб қарашади. Ризқи улуғ, нони бутун, бўйи хў шифтқача етадиған бир полвонкелбат йигит бўласан, болам...



     Тўтибу хола билан бу таҳлит она бола каби яқин бўлиб кетамиз деб ўйламагандим. Чунки доим одамлардан қочар, иложи борича бировга оғиримни туширмасликка ҳаракат қилардим.
      Ҳеч кимга ҳеч нарса ҳақида сўзлаб беришни истамадим. Биров ҳам сўрай демади. Шунча пайтгача ҳаётимни томошабин сифатида кузатиб келган кимсаларнинг ачинишлари-ю маломатларини фақатгина уларнинг кўзларидан ўқидим...  Шу менга кифоя қилди.
      Аммо бу — қулоғи оғир бўлса-да, ҳар кимни жон қулоғи билан тинглайдиган фаришта кампир юрагимнинг ҳовурини олди. Унинг таскинга монанд гапларини эшитиб хотирам қабатларида сукутга чўмиб турган муқаддас тамсилларим бирин-кетин бўй кўрсатиб кела бошлади.
      Онам ҳақида, отам ҳақида, болалик кўзларимга чўкиб қолган Марғилон... Азизбек акам... Ва яна жуда кўп нарсалар  ҳақида гапирдим.
     —Ўксунма, қизим... Агар боши омон бўлса бир кун жуфтинг билан ҳам, жон-жигаринг билан ҳам юз кўрушасан! Соғ бўлса, келади...
     Кампир бироз тин олди. Кейин қучоғида ухлаб қолган Обиджоннинг патила сочларини меҳр билан силаганча ҳазин овозда гап бошлади:
     —Мениям бир жигарим бўлған! Оти Тўхтасунжон эди. Ер-у кўкка бергусиз, бирам меҳрубон! Ҳалигача овози қулоғим остида жаранглайди. Шовуллаган сувлар шовқини остида ҳали ҳамон овозини эшитаман...
      Етти фарзандни бирин-кетин Эгасиға топшурғач, отам билан энам саккизинчи фарзандиға шу Тўхтасунжон исмини қўйишған экан: “Энди тўхтасун,  ўлмасун, яшасун!” дея!
      Исмда ҳам бир хосият бор экан-да! Қара! Акамдан кейин менам туғулдим.  Мана ҳадемай ёшум саккиз давра қилади. Худо манга шунча умр берди. Бироқ...
     Ўртага зилдек сукунат чўкди. Фақат Тўтибу холанинг қулт-қулт ютинганинигина эшитдим, холос. Бечорага гапириш оғир келди.  Мижжаларидаги ёшни обдон сидириб бўлгач, менга қараб оғир хўрсинди. Ўша он кўзлари тубига чўкиб ётган улкан андуҳнинг бир дафъа юзага қалқиб чиққанини кўрдим.
      —Хон қаздирған Улуғнаҳр ариғи ҳақида эшитқанмисан?  Шу ўзимизнинг Қорадарёдан ирмоқ илған ариқ.  Ариқ десак,  кичкина бир ариқни тушунма!  Дарё мисол чайқалиб оқадирған бир ариқ эди бу Улуғнаҳр...
     Шу ариқ ҳадеб ўзанидан тошиб, суви атрофға уруб кетаверғач, хоннинг буйруғига кўра Тўхтасунжон отлиқ ким-ки бор, ҳаммасини йиғиб Сарижўга сари олиб кетишди. Акам ҳам шулар ичида кетди.
      Шу Тўхтасунжонлар ҳақинда ҳалигача узун-қулоқ гаплар юради. Қайси бириға ишонишни билмайман.
      Хола яна тин олди. Мен эса ҳеч нарсага тушунмаганим учун каловланиб қолдим.  Назаримда Тўтибу хола ўзи билмаган ҳолда ҳамма нарсани аралаш-қуралаш тарзда гапираётгандек эди.
     —Қанақа гаплар юрарди? Уларни нима қилишған?
     Кампир гапимни уқмагани учун юзимга ажабланиб қаради.  Ёнига яқинроқ сурилиб ўтирдим ва саволимни баландроқ оҳангда икки-уч дафъа қайтардим:
     —Ўша Тўхтасунжонларни нима қилишған, хола? Не мақсадда олиб кетишған?
     —Ҳа, уларними? Уларни устма-уст қўйуб тириклайин кўмишған... Сув тўхташи учун! Тўхтаб, ўз ўзанида жимгина оқиши учун... Бирав — кўприк остиға қўмишған дейди, бирав эса — ўша сув уруб ётған ўзан четиға...
     Ҳамма ҳар хил гапни айтади. Сув-ку ўзанидан тошишни тўхтатгандир, аммо жигаридан айрилғанларнинг кўз ёши тўхтадими?!
      Мендайлар қанча?! Ҳалигача акамни кутаман. Ҳалигача ўзумни овутиб яшайман. Парвардигор умримни узун қилиб қўйғанининг ҳам ҳудди бир ҳикмати бордек.
     Ҳа, кўп нарсани кўрдим. Кўрмағаним шу битта-- якка-ю ягона жигаримнинг дийдори қолди!
      Ҳалигача кўзим очиқ! Демакким, кўришим керак бўлған яна нимадир бор... 
Илойим,  сен мендек кутма,  йўлға қарасанг йўл кўзунгни тешаркан...

Давоми бор.

@Ummuzaynabummuijodi
5.3K viewsedited  00:04
Ochish/sharhlash