Get Mystery Box with random crypto!

#тилимиз Ғурра Бу сўз арабчадан кирган, аслиятда отнинг оқ қ | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

#тилимиз

Ғурра

Бу сўз арабчадан кирган, аслиятда отнинг оқ қашқаси; гажак, кокил деган маънони англатади. Бироқ ўзбекчада тамом бошқа маънода қўлланади. Маъноси ўзгариб кетган бўлсада, жойи аслиятдагидан кўп ҳам ўзгармаган – у пешона ёки бошда ҳосил бўлган қаттиқ шишни англатади.

Пешонамни ҳам ғурра қилди-я, эртагача ғурра ёзилиб кетса гўрга эди, шу турқу тароват билан одамларга қандай кўринаман?
С. Аҳмад, Ҳукм.

Қутлуқхўжа... ёшлигида ўз маҳалласидаги болаларга бош бўлиб, уларни қўшни маҳалла болаларига қарши «уруш»га олиб борар, ҳар вақт бурни қонаб, пешонаси ғурра бўлиб қайтарди.
М. Осим, Ўтрор.

Ориф Толиб саҳифаси.

@Ummuzaynabummuijodi