Get Mystery Box with random crypto!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali U
Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
Kanal manzili: @ummuzaynabummuijodi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.04K
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
Мурожаат: @UmmuZummu_bot
Китоб буюртма: @Kitob_savdo_bot

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 10

2023-05-02 02:55:00
#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Сешанба тонги барчангизга баракали келсин!

Яхши ният билан иши, ўқиши, ҳизмати учун йўл соладиганларга куни барорли ўтишини тилаймиз, уй бекаларига эса яхши кайфият тилаб қоламиз.

Ибодатга саф тортганларга ҳар дам иймон лаззати насиб этсин.

@Ummuzaynabummuijodi
9.0K views23:55
Ochish/sharhlash
2023-04-29 17:09:17
#қисқа_сатрларда.

Агар бахтли бўлишни истасанг, нигоҳингни ўз қалбингга қарат!

Бошқаларнинг ҳаётига эмас...

@Ummuzaynabummuijodi
3.5K views14:09
Ochish/sharhlash
2023-04-29 16:50:49 ​​#олимлардан.
#тарбия

​​Сизларга баҳоси қиммат бир ҳақиқатни айтиб қўяй: "Агар болангизга тарбияни беш ёшида бермасангиз, ўн беш ёшида беролмайсиз.

Бундан кейин назоратини қила олмайсиз.

Ҳали кичик экан, ғофил бўлманг. Фурсатни қўлдан берманг".

Шайх Муҳаммад Ротиб Ноблусий.

@Ummuzaynabummuijodi
4.1K views13:50
Ochish/sharhlash
2023-04-29 16:46:33 ​​#нимадир.

Биз гапни қойил қиламиз, бошқаларга қойил бўламиз, лекин қойил ўзи нима, маъноси қандай – суриштирмаймиз.

Қойил сўзловчи дегани.

Бу сўз аслида сўзамол одамга нисбатан ишлатилган.

Гап билган қойил, иш билган омил аталган.

Эркин Воҳидов “Сўз латофати”дан

@Ummuzaynabummuijodi
3.7K views13:46
Ochish/sharhlash
2023-04-29 15:50:13 Ҳуллас давоми эртага азизлар.

Тепада ўз реакциясини билдириб ҳеч йўқ тиржайган смайлик билан бўлса ҳам қўллаб қувватлаган ҳамма-ҳаммага ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Омон бўлинглар.
3.8K views12:50
Ochish/sharhlash
2023-04-29 15:21:26 ​​#йўл_бўлсин.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

77-қисм  

Тафтишчи зардалаганнамо супа тарафга қараб юрди. Ҳижолатли бир алфозда ерга қарадим:
   "Ўлсин... Биронтасидан сўраш хаёлимга келмаганини-чи? Уялдимми, тортиндимми, билмайман. Қизиқ, ўша “қизил чойхона” дегани қаерда экан-а? Гузар тарафдами ёки... ”
    Хаёл-хотиримга биринчи бўлиб ҳалиги нотиқ ваъз ўқиган жой келди. Кейин Мамашариф аканинг қачондир ўша тарафда "фаоллар йиғилиши ўтказилди" деган гапларини эсладим. Демак... қизил чойхона гузар тарафда...
     Ўзим билан ўзим бўлиб супа тарафда ивирсиб юрган тафтишчининг вайрона уй томонга қараб ўтганини сезмай қолибман. Ногоҳ кўзим тушган лаҳзада у этигининг учи билан ўра устига ташлаб қўйган бўйрани секингина қайириб кўраётган эди. Ҳудди биров устимдан совуқ сув қуйиб юборгандек турган жойимда тошдек қотиб қолдим.
    —Ҳмм... Ҳали шу ерда жон сақлаяпмиз дегин... Ўҳ-ҳў...
     Юрагим бесаранжом уриб оёқ-қўлим енгил титрашга тушди. Тинмай бўйнимдан қучоқлаб,  чимматимни ҳар томонга силтаб кўраётган қизимга ҳам қараётганим йўқ. Ҳудди тик туриб ўлгандайман.
     —Ўрани ким қазиди?  Ўзингми?!  Ё кимдир ёрдам бердими-а?!
Қулт этиб ютиндим. Бўғзимда тугундек турган нарса ичимга кетди. Қанийди, ўшанда айрилмасак... Ҳаммамизни битта қилиб сургун қилишганда... Дунёнинг у бурчига кетмасмидим, бу ерларда бир ўзим сўққабош юргандан кўра... Бошим устида ким қолди? Ҳеч ким... Акам ҳам бадар кетди...
Савол иккинчи марта янгради. Бошимни кўтариб тафтишчига қарадим-у унинг масҳаромуз тиржайиб турганини кўриб бирдан кўзимдаги ёш ҳам захкаш остига сизиб қайтган сувдек тортилиб ғойиб бўлди. Ичимдаги қўрқув ўрнини бир лаҳзада мислсиз нафрат эгаллаганини ҳис қилдим.
     —Ҳеч ким ёрдам бергани йўқ,  ўзим қазидим... Ҳа, шу ерда жон сақлаяпмиз...
    У этигининг учи билан ўра оғзига тупроқ чертаркан, ҳудди бир нарса нашъа қилгандек пихиллаб кулди. Сўнг намойишкорона юриб келиб Обиджоннинг рўпарасида тўхтади.
—Қани, бери кел-чи суқатой! Исминг нимайди?
Ўғлим унинг ёнига боришдан қўрқиб маҳкам этагимга ёпишди. Шопмўйлов ўзгача бир ғайрат билан қўлини чўзиб боламни пешимдан ажратиб олди.
—Нега қўрқасан? Нима, ман отангға ўхшаған босмачи, каллакесармидим, қўрқасан?! Гаплашамиз, деяпман. Сўрайдирған бир-икки оғзим гапим бор...
Титраб қақшаганча олдинга узандим:
—Болани қийнаманг!
Талпинганимни кўриб у Обиджонни янаям қаттиқроқ ўзига тортди ва қўли билан атрофида қафас ясаб афтига масҳаромуз илжайганча бир нималарни гапира кетди:
—Отанг уйни ёқиб чакки қилди-а, суқатой? Нима дейсан? Ямон иш қилди отанг! Унақа отани нима қилиш керак биласанми? Пешонасидан отиш керак...
Болам жавдираганча менга қаради. Йиғлаб юбормаслик учун иягини маҳкам қимтиб турган ўғлимга қараб ўзимни тутиб туролмадим. Йиғлаб юбордим.
—“Ҳа, ямон иш қилди, бизни мутлоқ ўйламади” десанг-чи?! Ё айтолмайсанми?
Обиджон ҳам баралла йиғлашга тушди. Мазаҳчи қўйиб юборган боламни апил-тапил қучоғимга олдим. “Бўлди болам, йиғлама! Уят бўлади... Ахир ўғил боласан-ку...”
Уни овутяпман-у ўзим йиғлаяпман. Ғалати, оққанда ҳам юзни ўйиб оқадиган кўз ёш ёноқларимни ачитиб пастга қуйилди.
—Бўлди, йиғи-сиғини бас қил ҳамманг!
Маҳкам болаларимни бағримга босдим. Бироз сукутдан сўнг у жиддий қиёфага кириб гапини давом эттирди:
—Гапни эшит: Эртадан тўғри Мирзакаримбойнинг даласиға борасан. Қўшчи фаолларидан Умматали ўша ерда. Бугундан чопиққа тушишди. Иш кўп, далани шўра билан қоракурмак босиб ётибди, ер қатқалон, ишчи кучи етишмаяпти.
Энди... Бунгача давом этиб келған танбал, беҳаракат турмуш тарзида яшашлик йўқ! Ҳар ким бу ёғига сидқидилдан меҳнат қилади. Аста-секин ёлқовлик қилиб уйда ўтиришликка ҳам чек қўямиз...
Бир тарафимда Обиджон, бир тарафимда эримдан қолган яна бир омонатим Розийхон...
"Хўп, тушундим!" дегандек орадан туриб бошимни лиқиллатдим. Тафтишчи супага ташлаб қўйган папкасини бориб олди ва шундоққина ёнимиздан ҳудди бир нарсани қойил қилгандай намойишкорона юриб ўтиб кетди.

Давоми бор.

@Ummuzaynabummuijodi
4.0K views12:21
Ochish/sharhlash
2023-04-29 14:02:19 #йўл_бўлсин.

Янги асар:

ЙЎЛ БЎЛСИН...

Муаллиф:  Азизахон  Исмоилова

76-қисм.


  
     Кимдир зулфинни секингина қоқди.  Уйғоқ эдим.  Бориб очдим. Қарасам, Саодат отин:   
    "Ичкарига кирмайман,  шуни олиб қолинг қизим!"  дея шивирлаб гапирди.
     Оралиқдан узатилган тугунни оларканман қўлим кампирнинг совуқдан тараша қотган бармоқларига тегди.  Муттаъсир бир ҳолатда эдим.  На раҳмат айтишга, на хол сўрашга фурсатим етди.
     Ҳавотир билан ҳар томонга аланглаганча уйим остонасидан тез-тез юриб узоқлашиб кетаётган Саодат отиннинг орқасидан нима дейишни билмай сас-садосиз қараб қолдим. Биздек ожиз бандаларини шу аҳволда ҳам ўз холига ташлаб қўймаган пок Парвардигорнинг яна бир меҳрибончилигидан кўзим ёшлангандек бўлди.
     Тугун ичида кичик бичимдаги иккита эркаклар тўни ва таҳлов орасига яширилган ярим халтача талқон бор экан. Ўтириб кўзимда ёш билан Саодатхон отиннинг ҳақига дуо қилдим...
     Тонг ёришар-ёришмас болаларим билан эски Ражаббойнинг даласига қараб йўл олдик. Уйқусираб алкаш-чалкаш оёғ босаётган ўғлим ярим йўлга етганимизда бирдан хушёр тортди:
     “Эна, отамни олдиға кетяпмизми?  Эна-а...  Нимага индамайсиз? Ўша ёққа кетяпмиз-а?”
      Қўлимда бола, тез юрганим сари ҳарсиллаб, нафасим бўғзимга тиқила бошлади. Маҳаллалар тугашига чимматимни кўтариб юзимни очдим. Розийхон қизим дарров бўйнимдан қучоқлаб, елкамга бошини қўйди. У ҳам ҳудди акаси каби “отамнинг ёнига кетяпмиз экан” деб ўзича хурсанд. 
      Болаларимга тиш ёриб ҳеч нарса деёлмадим.  Нима дей?!  “Отанг далада эмас, у биздан олис-олисда! Агар Худо раҳмимизни еган бўлса,  у тирик...  Ва соғ-омон..." дейми?!  "Биз ҳозир унинг ёнига эмас, далага-ишлагани, дўст-душманнинг олдида юзимизни ёруғ қилгани кетяпмиз!” деб айтишга, ичига энди ёруғлик кира бошлаган боламни яна ноумид аҳволга солишга тилим борармиди?!
     Яккам-дуккам тутқаторлар зичлашиб, бирин-кетин эски мулкдорларнинг ҳозирда чоракорларга бўлиб берилган узуқ-юлуқ далалари бошланди. 
     Кўз узмай қараб кетяпман: тонг-саҳар бўлишига қарамай, далада иш қизғин, эгатларга бир хилда пахта экилган. Сувчилар у марзадан-бу марзага шоҳ ташлаб юрибди.
    —Эна-а, отам якка ўзимикан у ерда? Сўрадингизми? Борсак ҳалиги одамлар бизни ушлаб олишмайдими? Ушлаб олса кейин нима қилади? Қамаб қўядими?!
     Обиджонга қарадим. Болам шўрлик жавдираганча кўзимга тикилиб турибди. Ичи тўла ҳавотир...
     Қотиб қолган даҳанимни аранг қимирлатиб уни овутган киши бўлдим. 
     —Йўқ, ўғлим қамаб қўйишмайди. Юрақол, тезроқ...
     Ражаббойнинг даласида сувчилар ғўзага сув тарашаётган экан. Ҳамма ёқ қарч-қарч лой. Пича эгат бошида нима қилишимизни билмай ўсал бўлганча қотиб турдик, сўнг "фаоллардан биронтасини учратиб қолармиканмиз?" деган ўйда кейинги дала томонга қараб ошиқдик.
     У ерда ҳам аҳвол шу! Далада сувчилардан бошқа ҳеч ким йўқ. Тарвузим қўлтиғимдан тушиб бўшашганча ортга қайтдим. Болаларим ҳайрон!  Ортимдан эргашиб келаётган ўғлим салдан кейин яна оғзи-оғзи тегмай чулдирашга тушди:
      —Эна-а, отамни ман ҳув аёғда кўрдим, сизам кўрдизми? Юринг, ўша ёққа борайлик!
      Унинг умидворларча нигоҳига дош беролмай оёқ-қўлим бўшашиб кетди.  Кўзимдаги ёшни секингина енгим учига артиб жилмайганча ўғлимга юзландим. 
     —Юр, Обиджон кетдик! Юрақол, болам... Отанг бу ерда йўқ экан...



     Тафтишчининг ўқрайганча тикилиб туришидан даставвал ўзимни йўқотиб қўйдим. Нима дейишга ҳайронман.  Саволнинг кетидан савол...
    —Хў-ў-ш...
    —Далаға бордим. Эски Ражаббойнинг даласиға...
    —Қайси кун?! Қайси пайт?
    —Тунов куни... Азонда...
    —Кейин-чи?!
    —Борииб... Фаоллардан у ерда ҳеч кимни тополмадик...
   —Ражаббойнинг еридами?!
   —Ҳа-а....
   —Ҳеҳ, фаоллар Ражаббойнинг даласида нима қилади?! Ҳа, буу-у... Қизил чойхонаға бормадингми?
   —Қиз...зил чойхонаға?!
   —Ҳа! Қизил чойхонаға... Фаолларни бариси ўша ерда-ку!
   —Билмабман-да... Соддалигим қурсин...
   —Э, “соддалигим қурсин”миш...

Давоми бор...

@Ummuzaynabummuijodi
4.4K viewsedited  11:02
Ochish/sharhlash
2023-04-29 13:43:10 ​​#йўл_бўлсин. Муаллиф: Азизахон Исмоилова 75-қисм. Туришидан нимадандир шубҳалангани аниқ! Шу ўй хаёлимга келиши билан ичим шиғ этди. Болаларимни апил-тапил ёнимга тортдим. —Тирикмисан? Ҳа, дуруст! Тафтишчи мендан кўз узмай ховли ўртасигача…
4.3K views10:43
Ochish/sharhlash
2023-04-29 12:28:19 ​​#ҳадиси_қудсий

Қирқ ҳадиси Қудсий

22.БОЛАНИНГ СОЧИНИ ОҚАРТИРГАН КУН

«Эй Одам фарзанди!

Ўзингга ва жамики махлуқотларимга назар сол. Агар ўзингдан
азизроғини топсанг, унинг ҳурматини қозон.

Илло, ўзингдан азизини тополмасанг, нафсингни
тавба ва солиҳ амал билан эъзозла.

Аллоҳнинг сенга ато этган неъматини ва У Зотнинг сизлар
билан боғлаган аҳд-мийсоқини эсла.

Сизлар ўшанда «Эшитдик ва итоат этдик», деган эдингиз.

Қиёмат куни, "Тағобун" куни (яъни, бир-бирларини алдаш - зиён етказиш Куни.

Чунки бу
дунёда мўъминларни алдаб, уларга зиён етказиш ҳаракатида юрган кофирлар у Кунда дўзахга
гирифтор қилинишлари билан ўзларининг зиён кўриб, алданиб қолганларини билишиб,
надомат қилурлар), Ал-Ҳаққа (аниқ рўй берувчи) кун, миқдори-узунлиги (дунё ҳисобида) эллик
минг йил бўлган бир Кун, бу (Кун) улар сўзлай олмайдиган ва улар учун узр айтишларига ҳам
изн берилмайдиган Кун, бало ва даҳшатли қичқириқ куни келишидан олдин Аллоҳдан
қўрқинглар.

У кунда даҳшатли азобдан юзлар тиришиб, буришиб қолади. У кунда ҳеч бир жон
(бошқа) бир жонга бирон нарса қилишга (яъни, бирон фойда етказишга ёки ундан бирон
зиённи кетказишга) эга бўлмас!

У кунда барча иш ёлғиз Аллоҳники бўлур!

У тўхтовсиз давом
этадиган кундир. У зилзила куни, қалбларни қаттиқ қоқувчи "қориа" кунидир.

У кунда тоғлар
титрайди. У кун ибратли жазолар бошланадиган, кун тез ботадиган, даҳшатли қичқириқ ва энг
сўнгга етиладиган, болаларнинг сочларини оқартириб, чолларга айлантириб қўядиган кундир.

Ўзлари эшитмаган (яъни, англаб, иймон келтирмаган) ҳолларида эшитдик, деган кимсалар каби
бўлмангиз!»

Имом Ғаззолий таснифи

Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади,  лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.



@Ummuzaynabummuijodi
4.6K viewsedited  09:28
Ochish/sharhlash
2023-04-29 12:25:59 ​​#ҳадиси_қудсий

Қирқ ҳадиси Қудсий

21.ҚАЛБ АЛЛОҲНИНГ НАЗАРГОҲИДИР

«Эй Одам фарзанди!

Ўлим сирларингни очади. Қиёмат хабарларингни синайди. Азоб
ёпганларингни фош қилади.

Гуноҳ қилар экансан, гуноҳнинг кичиклигига эмас, кимга осийлик
қилаётганингга қара!

Озгина ризқланар экансан, ризқингнинг озлигига эмас, ким бераётганига
назар сол!

Гуноҳи сағирани кичик санама, чунки сен қайси гуноҳ билан Аллоҳга осийлик
қилаётганингни билмайсан.

Менинг макримдан омон қололмайсан. Чунки макрим қоронғу
кечада Сафо тоғидаги чумолининг ўрмалашидан ҳам махфийроқдир.

Эй Одам фарзанди!

Ғазабимни эслаб, яна Менга осийлик қилдингми?

Қайтарганларимдан
қайтдингми?

Фарзимни сенга буюрганимдек адо қилдингми?

Молингдан бериб, мискинларнинг
кўнглини олдингми?

Сенга ёмонлик қилганга яхшилик қилдингми?

Сенга зулм этганни
кечирдингми?

Сендан узилган киши билан боғландингми?

Сенга хиёнат этган кишига инсоф
қилдингми?

Сендан аразлаган кишига гапирдингми?

Фарзандингга тарбия бердингми?

Қўшнингни рози қилдингми?

Олимлардан дининг ва дунёингга боғлиқ ишлар хусусида
сўрадингми?

Албатта, Мен сизларнинг на суратларингизга, на чиройларингизга қарайман.

Балки қалбларингизга назар соламан ва сизлардаги яхши хислатлардан рози бўламан».

Имом Ғаззолий таснифи

Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади,  лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

@Ummuzaynabummuijodi
4.6K views09:25
Ochish/sharhlash