Get Mystery Box with random crypto!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali U
Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
Kanal manzili: @ummuzaynabummuijodi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.04K
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
Мурожаат: @UmmuZummu_bot
Китоб буюртма: @Kitob_savdo_bot

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 8

2023-05-10 09:28:07 ​#ижод.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

НОМСИЗ ДАРД

Бу аёлнинг соддалиги,  эрининг чизган чизиғидан чиқмаслиги,  хуш-ҳандон юриши,  позитив кайфияти доим эътиборимни тортган. 

Рост Қўқонжоннинг шундай аёллари борки,  улар эрини бошига тождек қўндириб юради,  пойафзалига қўнган чангни бўлса-да эъзозлайди,  борлиғи,  саждагоҳи,  пир-у мавлосидек кўради...

Аёл уйдан чиқмасди.  Уйи унинг қадрли гўшаси эди.  Борсам,  ошхонасига янги гаджет олган бўларди,  кўрсатарди. Эри ҳориждан олиб келган нарсалардан битта-битта илинарди. Кейин тўлиб тошиб жуфтини мақташга тушарди.

Ҳайрон қолардик,  унинг олтита тилни биладиган эридан,  аёлнинг меҳр-у муҳаббатидан,  ҳаётга бўлган завқидан,  порлаб турган кўзларидан...

Очиғини айтсам,  мен бу аёлнинг кўйлакка текис дазмол уришидан ҳам ҳайратланардим.  Ростдан ҳам ҳавасга дазмол урарди у!  Текис,  силлиқ,  қўлтиқ-пўлтиғида тиришган жойи йўқ,  ҳудди қуйма либосдек турарди бу кўйлак фарзандларининг устида!

Овқатининг ширинлигини ҳам мақтайми?  Менимча бу шартмас. Аммо русчасига подача деб аталадиган овқатни дастурхонга чиройли қилиб тортиш,  узатиш илмини ҳам бу аёл жуда ҳадисини олганлардан эди.

Камина тўкис деб тушунган мана шу аёл тўртта ўғил фарзанд дунёга келтирди. Тўртта ўғил фарзанд...

Бир куни уйига бордим:  борсам у ҳар қачонгидан хурсанд.  Кўзлари яна қоронғу туннинг фонуси каби чақнаяпти.  Мени етаклаб ичкарига бошлади.  Кирдим.  Кирсам, ичкарида янги компьютер турибди.  Ҳайрон қолдим.  Чунки у вақтини ижтимоий тармоқларга сарфламайдиган аёл эди.  Ошхона,  ошхона,  ошхона...

У менга яна эрининг ўзи унга одноклассникида профил очиб берганини айтди.  Дўст ҳам топиб берганмиш. 

"Мана мана бундай қилиб дўстлар излаймиз.  Кўрдиз,  аллақанчаси чиқиб келади.  Телефонингиздан кирдик-ку,  аввал таниш-билишларни кўрсатади,  бизга!  Мана... бир вошдан чиқиб келди:  бу ўртоғиз Нафиса,  расмларига кирамиз.  Қаранг,  ўша эканми?  Хў-ў-п,  бу Дилдора.  Аммангизнинг қизи!  Унга ҳам друзья ташлаб қўйдик.  Гаплашиб юрасиз.  Ўзиям ҳайрон қолаётган бўлса керак,  сизни тармоқда кўриб? Бу, бу.... И,  мана бу аёл ҳам кўриняпти.  Уям танишингизми? Танишингизми-танишингизмасми,  майли унгаям друзья ташлаб қўйдик.  Бўлди!  Шу бештаси билан гаплашиб туринг, ҳозирча! "

Аёл дугоналарини битта-битта тармоқдан топганини ва улар билан бемалол гаплашиб ёзишаётганини айтиб мақтанди.
У учун хурсанд бўлдим.

Кейинги ташрифимда у тармоқдан танишган дугонаси ҳақида тўлиб тошиб гапирди.  Ажойиб аёл эканлигини,  у билан гаплашиб вақтнинг қандай ўтиб бораётганини ҳам сезмай қолганини айтди.

"Бу кишимнинг ғаши келяпти.  Шу хотинга ёпишиб олдингиз.  Уйдаги ишлар ҳам қолиб кетяпти.  Агар овқат-озиқ вақтида бўлмаса,  кирлар вақтида ювилмаса,  кейин мандан хафа бўлманг! дедилар."

Гапира туриб кўзи билан компьютерига мўралади.  Сўнг шошиб қозонини кавлашга чиқиб кетди. 

Навбатдаги ташрифимда у аввалгидан ҳам хурсанд,  шодликка тўлиб-тошган,  ҳаётидан мамнун бир қиёфада эшик очди.  Суҳбатимизнинг катта қисмида у ўша тармоқда танишилган дугонасининг мақтовидан бўшамади. У аёлнинг гаплари,  тушунчалари,  оқила аёл йўриғида бунга берган маслаҳатлари бизни ажаблантирса-да,  аёлнинг гапини бўлмай жим ўтирдик.  Навбат у аёл жўнатган совға-саломларга келди:  ҳар хил китоблар,  мотивация берувчи қўлланмалар...

"Шодияхон роса ажойиб аёл.  Умидакам бир нарсадан ғашимга тегиб, сиқиб қўйса,  бўғилиб турган бўлсам,  дарров юрагимнинг ҳижилини ёзади. Телефонлашяпмиз. Ўзиям роса сезгир-да! Овозимдан биладими билмайман, сиқилиб турганимни.  " Вой опа,  яна сиқилиб қопсиз-а? " дейди.  "Энди уйдан чиқмай ўтирса одам шунақа бўлиб қоларкан-да!" дейман.  Ажойиб-ажойиб гапларни гапиради. Э,  яхши аёл-у эри йўқ-да!"

"Ким у Шодияхон?" дейман ажабланиб.

"Ўша-да интернетдан топиб олган дугонам!  Ўзиммас-у Умидакам топиб берганлар,  ў-ў-ша биринчи одно очиб берганларида...  Ҳуллас бу аёл... Битта ўғиллари билан наркоман эрга тегиб ажрашиб кетган экан.  Эшитиб ҳайрон қопман.  Роса кўп экан-а Тошконда наркоманлар? Билармидиз? Бир нарсаларни айтиб берса қўрқиб кетибман."

Давоми пастда...


@Ummuzaynabummuijodi
5.7K viewsedited  06:28
Ochish/sharhlash
2023-05-10 07:54:48
#иқтибос.

Ҳақиқий муҳаббат хиёнатдан анча юқори туради.

Хиёнат қанча қўл узатмасин, унга ета олмайди.

Агар ета олган бўлса, демак бу муҳаббат бўлмаган.

Aйман Ёғий


@Ummuzaynabummuijodi
5.8K views04:54
Ochish/sharhlash
2023-05-10 02:15:00
​​#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Муродбахш чоршанба тонги отди. Илоҳим, Аллоҳ таоло барчамизни солиҳ амалларга бошласин. Ўзининг розилигига яраша ибодат қилишимизни насиб этсин.

Ҳожатларимиз ва истакларимизни раво қилиб, саҳарлар баракотидан барчамизни баҳраманд этсин. Нурлар билан бутун оламни ёритганидек, қалбимизни ҳам Ўз Нури билан ёритсин!

Барчангизга яхши кайфият тилайман

@Ummuzaynabummuijodi
11.9K views23:15
Ochish/sharhlash
2023-05-09 18:18:44 ​​#нимадир.

Хайрлашув...

Унга яқингинада бўлган туғилган кунида жуда кўпчилик бахт тилаган экан:

"Бахтли бўл!"
"Бахтинг ўзингдек чиройли бўлсин!"
"Бахтингдан қолишмай юр!"

Унга кўпчилик ҳурматини изҳор қилган экан:

"Сиз билан танишганимдан ҳурсандман!"
"Чексиз ҳурматим ифодаси сифатида..."
"Ҳурмат билан... Фалончи!"

Мен кузатаётган профил эгасининг тадбирлар-у минбарларга тўла ҳаёти бор экан, оташин шеърлари...

Севги ҳақида,
Она ҳақида...
Худо ҳақида!

У "Менинг призидентим, келажагимни шу инсон раҳнамолигида тасаввур қиляпман!" дея постлар қўйган экан...

Байроқлар, байроқ рангидаги кўйлаклар билан...

У ҳаётда ўз ўрнини топган, топаётган, қайсидир манзилга куч-ғайрат билан интилаётган ажойиб қиз экан!

Бир кун олдин у шундай сўзларни ёзиб пост қўйибди:

"Бунча гўзалсан ҳаёт! Сен танишганларим ичида энг чиройлисисан!"

Изоҳлар йўлагини очдим:

Йигирма саккизта изоҳнинг сўнггиларида истиржо ояти ёзилибди:

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Бу фалак ана шундай англаб бўлмас қонуниятлар ичра айланади:

Биз ўлишини тушимизда ҳам кўрмаган, хаёлимизга ҳам келтирмаган одамимизга негадир табрик чоғи ана шундай ғайриоддий тарзда умр эмас, фақат бахтлар тилаймиз!

"Бахтиёрлар жаннатдадирлар!" (Худ сураси 108 оят)

Биз уни таниганимиздан, бу ҳаёт йўлларида шу исмни учратганимиздан ҳурсандлигимизни фурсат борида билдириб қолгимиз келади...

Аммо...

Атрофдагиларни анча олдин бир оқимга солиб қўйган, бир хил гапиртиришни уддалаган бўлса-да нишондаги одамга- ажал нафаси энг охирида сездирмай яқинлашади...

Балки сездириб, умид тарафга қаратиб қўйиб...

Афсуски, "бунча гўзалсан, ҳаёт!" дея изҳори дил қилаётган юракнинг сўнгги титроқда нималарни ҳис қилаётганини - биз эмас, фақатгина жон томиридан-да яқинроқ бўлган Зотгина тушуна олади!

Азизахон Исмоилова


@Ummuzaynabummuijodi
6.5K views15:18
Ochish/sharhlash
2023-05-03 07:37:16
#хайрли_кун.

Бугун сизлар билан сал кечроқ саломлашяпмиз.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Кунингиз ҳурсандчиликда ўтсин!

Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоят устида жамласин!


@Ummuzaynabummuijodi
1.1K views04:37
Ochish/sharhlash
2023-05-02 20:43:47 Бугунга шу икки қисм. Рози бўласизлар...
4.5K views17:43
Ochish/sharhlash
2023-05-02 20:25:41 ​#йўл_бўлсин.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

79-қисм

Оғзининг атрофи ва кийимининг олди лой. Шоша-пиша оғзига бармоқ суқиб танглайига маҳкам эзиб олган кесагини чиқариб ташладим.
“Бермайман!” дегандек ҳарҳаша қилиб бошини орқага ташлади. Манглайидан ўпиб, қуёшда жуда тез туссизлаша бошлаган сочларини силаб, мендан бироз хафадек кўринаётган қизимни бағримга босганча анча пайт овутиб ўтирдим.



Ўн эгатни мендан олиб бошқа одамга беришди. Тўғрироғи Лутфулла деган ғаркўз бир батракчига. Қачон қарасам у кўзини лўқ қилиб менга қараб турган бўлади. Ҳам ишлаб, ҳам кўзи олма-кесак теришдан бўшамайдиган бунақа эркакни биринчи марта кўришим...
Обиджонни “ёнимдан жилма!” дегандек нуқишга тушдим. Болам шўрлик онасининг нега бундай қилаётганини тушунолмай ҳайрон!
Умматали чопиқнинг олтинчи куни менга бошқа бир енгилроқ кетмон келтириб берди ва шундан сўнг ишимга сал унум киргандек бўлди.
Кеча айни тушлик вақтида болаларимни олиб тутқатордаги доимий ўтирадиган жойимизга борсак, Лутфулла ўша ерда ивирсиб юрибди. Менга чиммат устидан бош-оёқ қараб ёнимдан меровсираганча ўтиб кетди.
Кечгача ўғлим ва қизимни ўзимдан узоқлаштирмай доим ёнимда олиб юришга ҳаракат қилдим.
Уйга қайтаётсак қош қорайган пайт, алламаҳал бўлишига қарамасдан яна кимларнидир маҳалладан кўчиришаётган экан. Болаларим билан юртдан бадарға бўлаётганларнинг араваси ортидан то уларнинг қораси ўчгунча изтироб билан қараб қолдик.



Ғўзаларнинг бошини чайқатиб енгилгина насим эсиб ўтди. Белимни кўтариб атрофга алангладим. Обиджон синглисидан анча узоқиб кетган, қизим эса қўлида ниманидир айлантириб ўйнаб ўтирибди.
“У нима экан?” деб қарадим-у Розийхоннинг қўлидаги—поясидан шилиб олинган кўсак эканлигини кўриб аъзои баданим бўшашиб кетди. Қизим қачон юлиб ола қолдийкан?
То бу ёқдан боргунимча эгат бошида от миниб турган кимдир пайдо бўлди: Умматали!  Адашмасам у ҳам Розийхоннинг қўлидаги кўсакни кўрди ва менга “болангга қарамайсанми? ” дегандек қовоқ уйиб важоҳат билан қаради.
Юриш-юрмаслигимни билмай озгина тўхтаб қолдим бироқ қизимнинг ўрнидан туриб мен томонга талпина бошлаганини кўриб яна унинг ёнига ошиқдим.
—Ўҳ-ҳў, батракчи аёл! Қойил. Мана буни ажойиб янгилик деса бўлади!—аёл кишининг жарангдор овозини эшитиб, мен ҳам, қизим ҳам овоз келган томонга аланглаб қарадик.
Аллақандай отлиқ аёл: сочларини силлиқ тараб, ўртасидан теккис қилиб фарқ очган, бошяланг. Эгнида эркакча кийим-бош, оёғида хром этик. От устида ҳудди моҳир чавандозлардек белини тахта қилиб ўтирибди. Пешонаси ва ияги мармартошдек оппоқ, ёноғи эса сал қизғиштоб, ҳудди ярми қизил, ярми оқ қимизак олманинг ўзгинаси дейсан...
—Мен аёлларни фақат артелларда кўраманмикан деб ўйлагандим! Яшанг, Умматали ака! Опа-сингилларимиздан ҳамма жабҳада илғор қатлам яратишни албатта жиддий ўйлаб кўришимиз керак!
Аёл отидан осонгина узанги илиб пастга тушди. Мен эса унинг эркакча шижоати-ю, ўзини ҳудди эркакдай тутаётганига ажабланиб қарадим.
Ўзини Амалия хоним деб таништирган аёл ёнимга келиб мендан паранжимни ечиб у билан дугоналардек очиқ ҳолатда суҳбатлашишимни сўради.
Чиммат ортидан секингина Умматалига қарадим. У ҳам андишамни тушунди шекилли, отини йўрттириб биздан анча нарёғроққа кетди.
Кўнглим хотиржам бўлгач, юзимни очиб Амалия хонимга рўбарў бўлдим.
—Буни қаранглар-а? Ёшгина қиз...
Синчков нигоҳлар билан чеҳрамга тикилиб турган аёл шундан сўнг мени жуда кўп саволларга тутди.



1344 йилнинг кеч кузи. Арава овозини эшитишим билан Обиджонни йўл бўйига жўнатдим. Ўғлим учганча тутқатор ортидаги ёлғизоёқ йўл томонга қараб кетди. Қизимни эргаштириб орқадан ўзим ҳам етиб бордим.
—Э, Обиджон... Ўғлим яхшимисан? Ваалайкум ассалом.  Яшавор, дастёр бола! 
Тоживой аравакаш ҳар доим ўғлимга яхши гапиради.
—Бари шуми, ўғлим?!
—Ҳа, бари шу...
—Хў-ў-ўш... Экки...тўрт, беш... Ҳм... Беш этак "Обиджон" га...

Давоми бор.

@Ummuzaynabummuijodi
4.7K viewsedited  17:25
Ochish/sharhlash
2023-05-02 19:23:48 ​​#йўл_бўлсин.

Янги асар:

"ЙЎЛ БЎЛСИН..."

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

78-қисм.

Бир тарафимда Обиджон, бир тарафимда эримдан қолган яна бир омонатим Розийхон...
"Хўп, тушундим!" дегандек орадан туриб бошимни лиқиллатдим.
Тафтишчи “тушунган бўлсанг яхши!” деди-ю супага ташлаб қўйган папкасини бориб олди ва шундоққина ёнимиздан ҳудди бир нарсани қойиллатиб қўйгандай намойишкорона юриб ўтиб кетди.



Мамашариф аканинг кетмонини ўзидан бошқа одам кўтаролмайди. Зил-замбил. Супа ёнига ўзи қандай қўйиб кетган бўлса ҳалиям ўша алфозда ётибди. Дастасини алмаштириш керак, гирвони соғ.
“Гузарга тушиб дастасини алмаштириб келсаммикан?” деб ўйладим бироқ қўлимда дастачининг ҳизматига яраша берадиган ҳеч нарсам йўқлиги учун журъатим кесилди.
Ўйлана-ўйлана қўшнимиз Мейлихон холаникига кетмон сўраб чиқдим. Хола сира ўзимизнинг кетмонимиздан қолишмайдиган, дастаси оғир, гирвони қуйма баркашдек келадиган мардона бир кетмонни олиб чиқиб қўлимга берди.
Шу бўйи болаларим билан чуғурлашганча барги-ю бачки шоҳлари- пиллакашларга даста бўлишга улгурган, ўзи эса тугилган муштдек дўлайиб турган тут қаторлар оралаб ўша ўзимизга нотаниш бўлган далага қараб кетдик.
Кун туришидан роса исийдиганга ўхшайди. Қуёшнинг чўғи баланд. Юра-юра тафтишчи айтган жой—эски Мирзакаримбойнинг даласига етиб келдик.
Умматали деганлари ўзи батракчилардан чиққан, ёши Мамашариф ака қатори, бир қараса ўрда, бир қараса қирда "зинғ" этиб пайдо бўладиган жонсарак ва серҳаракат бир одам экан. Бориб ўшанга учрашдик.
Мени ҳижолат торттирмаслик мақсадида у айтиши керак бўлган гапларининг ҳаммасини ўғлим Обиджонга қараб айтди: тутқаторга яқинроқ, боши- қуёшнинг этагида, охири- ернинг адоғида тугайдиган узун-узун эгатлардан нақ ўттизтачасини Умматали менинг бир ўзимга хатлаб берди.
Энди шу ернинг чопиғини чопаман, ғўза ораларига ишлов бераман, тагини юмшатиб, ёввойи ўтлардан тозалайман. Олло насиб, эрта кунда кўсак тугадиган бўлса пахтасини териш ҳам гарданимда. Умматали ёнчиғидан чиққан кафтдек дафтарга исмимни "Обиджон" деб қоралаб қўйди.
Йўл яқин, бунинг устига эркаклар тинмай у ёқдан-бу ёққа ўтиб-қайтиб турибди. Ҳаммаси “шунча эркакнинг ичида ишлаётган бу аёл ким экан?” дегандай кўз қирини ташлаб ўтяпти.
Ўра қазиш асносида устимдаги битта-ю битта кўйлагим анча эскирган, сал шипча илгудек бўлса ўша жойидан йиртилиши мумкин. Чимматимни ечмасдан чопиққа тушдим.
Кетмон оғир, вужудим заиф, камига қувватсизман. Даставвал аъзойи баданимни шиғир-шиғир тер босди. Сўнг ариқ сувига бош-оёқ пишиб олгандек танам совуб, чиммат ичида муздеккина бўлиб қолдим.
Иш кўп. Ҳали вери ўзимга ажратилган ернинг ўттиздан бир қисмини ҳам чопиғини тугатолмай ҳалакман. Унга сари қизим ғингшийди. Ўзидан бир қарич ажрамаган онаси-чопиқни деб этагидан йироқ қилганига қизим хафа! Ора-чора унинг ёнига бориб қайтаман. Борган пайтим қизим этагимдан маҳкам чангаллаб олади, "ерга қўйма, кўтар!" деб ғингшигани-ғингшиган...
Мендан кейин келиб эгат бошини тутган эркаклар зумда дала охирига етишди. Обиджон бўлса улар ичидан тинмай отасини қидиргани-қидирган. Қарамай турсам секин ёнларига бориб оладиган чоғи бор...
Ишим унмаётганига юрагим сиқилди. Бошимдаги чиммат- қанчалик кўздан пана қилишга асқотаётган бўлса, шунча зўр бериб ишлашимга ҳам ҳалақит қиляпти.
Умматали бир нарса деди шекилли, ора-чора марза бошига ўтиб-қайтиб юрган эркаклар тутқаторнинг нариги тарафидан айланиб ўтадиган бўлишди. Қатнов камайгач у ёқ бу ёғимга қараб секингина чимматимни ечдим. Қарасам кетмон даста илиб кўйлагимнинг ёнбоши йиртилибди. Ишга берилиб кетганимдан қай пайт йиртилганини ҳам сезмабман. Чимматимни яна қайтариб бошимга ёпдим...



Сал олдин ҳам қизимнинг овози эгат бошидан келаётганди. Ҳозир эса негадир жим. Апил-тапил “акаси қаерда экан?” деб Обиджонни қидиришга тушдим. Ўғлим яна эркакларнинг ёнига кетибди. Кетмонни келган жойимга белги қилиб ташлаб ортга қайтдим. Анча жойдан юриб келиб қарасам: Розийхон эгат ичида чўққайганча кесак еб ўтирибди.

Давоми бор.


@Ummuzaynabummuijodi
5.0K viewsedited  16:23
Ochish/sharhlash
2023-05-02 19:12:33 ​#йўл_бўлсин. Муаллиф: Азизахон Исмоилова 77-қисм   Тафтишчи зардалаганнамо супа тарафга қараб юрди. Ҳижолатли бир алфозда ерга қарадим:    "Ўлсин... Биронтасидан сўраш хаёлимга келмаганини-чи? Уялдимми, тортиндимми, билмайман. Қизиқ, ўша “қизил…
4.9K views16:12
Ochish/sharhlash
2023-05-02 14:06:00 ​​#ҳадиси_қудсий

Қирқ ҳадиси Қудсий

29.ДУО СЕНДАН, ИЖОБАТ МЕНДАН


«Эй Одам фарзанди!
Мол-дунё Менинг молимдир. Сен эса Менинг қулимсан. Молимдан
сенга ҳеч нима қолгани йўқ.

Илло, еб йўқ қилдинг ёки кийиб тўздирдинг ёхуд садақа қилдингу,
сақлаб қолдинг.

Менга ва сенга (аталгани) уч қисмдир: бир қисми Мен учун, яна бир қисми ўзинг учун,
қолган бир қисми Мен билан сенинг ўртангдадир.

Жонинг меники, амалинг ўзингники, дуо
сендан, ижобат Мендандир.

Эй Одам фарзанди!

Тақво қил ва қаноатли бўл, Мени кўрасан. Ибодат қил, Менга қайтасан.

Изла, Мени топасан.

Эй Одам фарзанди!

Агар сен фисқу-фужурлари туфайли жаҳаннамга кирувчи амирларга
ўхшасанг, гуноҳга ботган (жоҳил) арабларга, ҳасадгўй олимларга, хиёнаткор савдогарларга
ўхшасанг, зулмкор жоҳилларга, риёкор ҳунарманду обидларга, такаббур бойларга, ёлғончи
камбағалларга ўхшасанг, бас, у ҳолда жаннатни ким талаб қилади?»

Имом Ғаззолий таснифи

Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади,  лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


@Ummuzaynabummuijodi
5.5K viewsedited  11:06
Ochish/sharhlash