Get Mystery Box with random crypto!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali U
Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
Kanal manzili: @ummuzaynabummuijodi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.04K
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
Мурожаат: @UmmuZummu_bot
Китоб буюртма: @Kitob_savdo_bot

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 9

2023-05-02 14:06:00 ​​#ҳадиси_қудсий

Қирқ ҳадиси Қудсий

28. РАҲМОННИНГ ҲАДЯСИ

«Эй инсонлар!

Дунё фоний ва йўқ бўлишини ҳамда ҳаёт узилувчи эканини билиб туриб
нима учун дунёга рағбат қиласизлар?

Албатта итоаткор кишилар учун жаннат бўлиб, унинг
саккизта эшигидан кирадилар.

Ҳар бир жаннатнинг етмиш минг боғи бор. Ҳар бир боғнинг
ёқутдан етмиш минг қасри бор.

Ҳар бир қасрнинг зумрад тошдан етмиш минг ҳовлиси бор. Ҳар
бир ҳовлининг қизил тилладан етмиш минг уйи бор.

Ҳар бир уйнинг оқ кумушдан етмиш минг
айвони бор. Ҳар айвонда етмиш минг оқ дастурхон бор.

Ҳар бир дастурхонда етмиш минг
гавҳардан товоқлар бор. Ҳар бир товоқда етмиш минг алвон
таомлар бор.

Ҳар бир айвонда етмиш минг қизил олтиндан сўри бор. Ҳар бир сўрида етмиш
мингта ипак, кимхоб, духобалардан тўшаклар бор.

Ҳар бир сўри атрофида ҳаёт суви, сут, асал,
шароблардан етмиш минги бор. Ҳар бир анҳор ўртасида меваларнинг етмиш минг тури бор.

Ҳар бир уйда тўқ қизил рангда етмиш минг чодир бор. Ҳар бир тўшакда ҳурлар бўлиб, улар
олдида етмиш минг хизматкор қизлар бор.

Улар гўёки яшириб қўйилган оқ нарсага ўхшайди.
Ҳар бир қасрнинг бошида етмиш минг қубба бор.

Ҳар бир қуббада Раҳмон томонидан ато
этилган етти минг ҳадя бор.

Бу неъматларни бирор кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон
қалби ҳис этмаган».

Имом Ғаззолий таснифи

Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади,  лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.

@Ummuzaynabummuijodi
5.4K viewsedited  11:06
Ochish/sharhlash
2023-05-02 14:06:00 ​​#ҳадиси_қудсий

Қирқ ҳадиси Қудсий

27.ЎЗИНГИЗГА РАҲМИНГИЗ КЕЛСИН


«Эй одам фарзанди! Қуёшнинг ҳароратига тоқат этолмаяпсану, яна қандай гуноҳ
қилаяпсан?!

Жаҳаннам етти қаватдир. Уларда бир-бирини еяётган оловлар бор.

Ҳар қаватда
оловдан бўлган етмиш минг дара бор. Ҳар дарада етмиш минг ҳовли бор.

Ҳар ҳовлида етмиш
минг уй бор. Ҳар уйда етмиш минг қудуқ бор.

Ҳар қудуқда оловдан бўлган етмиш минг сандиқ
бор. Ҳар сандиқда оловдан бўлган етмиш минг чаён бор.

Ҳар сандиқда етмиш минг заққум
дарахти бор. Ҳар дарахт остида етмиш минг қўмондон бор. Ҳар қўмондоннинг ёнида оловдан
бўлган етмиш минг фаришта ва оловдан бўлган етмиш минг илон бор.

Ҳар илоннинг узунлиги
етмиш минг зироъдир (61.6 см). Ҳар илоннинг қорнида қора заҳар денгизи бор.

Ҳар чаённинг
мингта думи бор. Ҳар думининг узунлиги етмиш минг зироъдир.

Чаённинг ҳар думида етмиш
минг ратл (0,5 л) қизил заҳар бор.

Ўзимга қасам, "Тур (тоғига), очиқ саҳифага битилган Китобга (Қуръонга), Байтул-
Маъмурга (обод уйга), (баланд) кўтарилган томга (осмонга) ва тўлиб-тошган
денгизга қасамки, Парвардигорингизнинг азоби шак-шубҳасиз, воқе бўлгувчидир"
(Ват-Тур, 1-7).

Эй Одам фарзанди! Жаҳаннам оловини ҳар бир кофир учун, чақимчи учун, ота-онасига оқ
бўлган киши учун, риёкор учун, молидан закот бермайдиган кимса учун, зинокор учун, судхўр
ва ароқхўр учун, етимга зулм қилувчи учун, хоинга хизмат қилувчи учун, ўликка бўкириб
йиғловчи учун ва қўшниларга озор берувчи ҳар кимса учун, фақат шулар учун яратдим.

"Магар ким тавба қилса ва иймон келтириб, яхши амаллар қилса, бас, Аллоҳ ана
ўшаларнинг ёмонлик гуноҳларини яхшилик-савобларга айлантириб қўюр.

Аллоҳ
Мағфиратли, Меҳрибон бўлган Зотдир" (Фурқон, 70).

Ўзингизга раҳмингиз келсин, эй бандаларим!

Чунки, баданлар заиф, сафар узоқ, юк оғир,
кўприк нозик, кузатувчи ўткир, ҳакам бутун оламлар Парвардигоридир".

Имом Ғаззолий таснифи

Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади,  лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


@Ummuzaynabummuijodi
5.3K viewsedited  11:06
Ochish/sharhlash
2023-05-02 14:06:00 ​​#ҳадиси_қудсий

Қирқ ҳадиси Қудсий

26.УЗУН ЙЎЛНИНГ ОЗИҒИ


«Эй Одам фарзанди! Йўл озиғини кўпроқ ғамла, чунки йўл олис.

Аллоҳ учун қойим бўлишни
канда қилма, негаки денгиз чуқур.

Амалларни татбиқ қилинглар, чунки сирот кўприги нозик.

Ишинг холис бўлсин, чунки текширувчи зийрак.

Истакларинг жаннатда, роҳатинг охиратдир.

(Чунки у пайт) Ҳузурингда оҳу кўз ҳурлар (бўлади). Мен учун (ҳозир) экансан, Мен ҳам сен
учун (ҳозир) ман.

Дунёни хор тутиб, Менга яқинлаш. Яхшиларга муҳаббатли бўл.

Чунки Аллоҳ
муҳсинларнинг мукофотини зое қилмайди».

Имом Ғаззолий таснифи

Изоҳ: Ҳадиси қудсий-бу оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга бўлган ривоят бўлиб, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади,  лекин ожиз қолдириш, мўжизалик ҳусусияти йўқ.

Изоҳ муаллифи: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


@Ummuzaynabummuijodi
5.0K viewsedited  11:06
Ochish/sharhlash
2023-05-02 12:55:51
#нимадир.

Хитой гулини қийнаманглар...

Манимча упаковкачилар чиройли гулни расмини қўйиб бу билан ҳаридорни қизиқтирмоқчи бўлган.

Ёки...

Улар судан атиргули билан битта турга кирадиган гул...

Билмасдан қўлламанглар. Қуритилганини оптомга бориб босиб келаман агар почтадан юборсам олиш ниятийлар бўлса...


5.3K views09:55
Ochish/sharhlash
2023-05-02 08:50:34
#нимадир. Қўқонга янги келин бўлиб тушганимда магазиндан каркаде кўтариб келганим ёдимда. Ўшанда ҳамма ҳайрон бўлган. Очиғи, магазин эгалари ҳам уни олиб келишга олиб келган эканлару нима деб сотишни билмай шунчаки прилавкага териб қўйишган экан. Каркадени…
5.7K views05:50
Ochish/sharhlash
2023-05-02 07:51:46 ​​#ин_шаа_Аллоҳ.

Ният қилиб қўйдим "Қўзичоқлар сукунати" тугаса Ганнибал Лектер сериасидан "Қизил Аждарҳо" ни ҳам каналда бераман.

Китобини сотиб олиб албатта.
(Бу китоб китоб дўконларида мавжуд. Адашмасам, нарҳи 35000)

Роса "Қисқа сатрларда" каналимнинг линкини сўрабсизлар, группада...

Мана олинглар:

https://t.me/qisqa_satrlarda_Ummu_Zaynab
5.6K viewsedited  04:51
Ochish/sharhlash
2023-05-02 06:51:17 ​​#нимадир.

"Қисқа сатрларда"  каналимизда бериб борилаётган "Қўзичоқлар сукунати"  асари даҳшат асар экан.  Ўқияпсизларми?

Кеча асардаги битта детални ўқиб ҳайратдан ёқа ушладим.  Унда ёзилганки:

"Ҳамма тикувчиларнинг битта умумий жиҳати бўлади— ипни тишлаб узаверишганидан олд тишларида эгатча ҳосил бўлиб қолади."

Шу пайтгача тишимдаги эгатчани қаердан пайдо бўлганини тушунмасдим.  (тикувчиман)  Мана энди тушуниб олдим. 

Яхши асарларни ўқиб бориш керак улар тасаввуримизни янада бойитиши аниқ.

(бу асар китоб дўконларида йўқ. Уни таржимон таржима қилган заҳоти телеграмда улашиб боряпти)

@Qisqa_satrlarda_Ummu_Zaynab
5.6K viewsedited  03:51
Ochish/sharhlash
2023-05-02 06:42:15 #нимадир.

Қўқонга янги келин бўлиб тушганимда магазиндан каркаде кўтариб келганим ёдимда. Ўшанда ҳамма ҳайрон бўлган. Очиғи, магазин эгалари ҳам уни олиб келишга олиб келган эканлару нима деб сотишни билмай шунчаки прилавкага териб қўйишган экан.

Каркадени йигирма йиллар олдин Румия опа деган бир қадрдонимникида ичганман. Ундан моҳито тайёрлаш ҳозир оммалашиб кетди. Аввал уни ёшартирадиган чой дея тафсифлаб нордон чой кўринишида олипта-олипта хотинлар ичарди ва айтишардики, у яхши пешоб ҳайдовчи, шишларни олади, қон босимини меъёрлаштиради.

Опам ҳам китоб ўқиётиб каркаде дамлаб ичардилар. Мия фаолиятини яхшилайди деб айтганлари эсимда.

Каркаденинг ёмон тарафлари ҳам бор. Энди шу ҳақида ҳам қисқача гапириб ўтсак: ошқозонида яраси бор одамлар бу чойни ичмаганлари маъқул. Чунки у ўзимиз ичаётган чойга қараганда ишқорлироқ. Ошқозонни зарарлаб қўйиши мумкин.

Кейин пешоб йўлларида тош бор одамлар ҳам ичмаслиги керак. Чунки каркаде кучли сийдик ҳайдовчи саналади. Бунақа касали бор одамларни озроқ қийнаб қўйиши мумкин.

Манга ўхшаган қон томир деворлари мўртлашганлар ичса, кони фойда. Томир деворларини мустаҳкамлаши олимлар томонидан эътироф этилган. Ҳуллас қисқача айтадиган бўлсак ёмон нарсамас.

Қадимда бу ичимликни тилла қадаҳга қуйиб фиръавнлар ичган экан.

@Ummuzaynabummuijodi
5.6K viewsedited  03:42
Ochish/sharhlash
2023-05-02 05:48:12
#фойдали_маслаҳат

Каркадэ(гибискусли) чой.

Яхна чой учун:

1 - 1,5 литр қайнаган сувга 1 -2 қошиқ каркадэ, 2-3 қошиқ шакар солиб аралаштириб устини ёпиб ярим соатга дамлаб қўясиз. Совугандан кейин графинга қуйиб, ичига апельсин, олма бўлаклари ва мята солиб бир соатга музлатгичга қўясиз. Бу иссиқ кунларда салқинлаш учун ичилса яхши.

Иссиқ чой учун:

1 литрли чойнакка 1 ош қошиқ (тўла эмас) каркадэ, бир бўлак новвот солиб устидан қайнаб турган сув қуясиз. Мята солиш мумкин. Бу салқин кунларда ва қон босими ошганда асқотади.

Малоҳат Анвар саҳифасидан.

@Ummuzaynabummuijodi
5.8K views02:48
Ochish/sharhlash
2023-05-02 05:23:25 ​​#нимадир.

Бугун бемалол негативчилар устидан қозонилган ғалабанинг қирқ кунлигини нишонласам бўлаверар деб ўйлайман.

Негативчилардан қандай қутулдим?

"Мэрлин" деган сериал бўларди ёшлигимизда Ёшлар телеканалидан бериб бориларди, кўрардик. Ўшанда малика Мэп деган ёвуз қаҳрамон образи бўларди.

Мэрлин фильмнинг охирида Малика Мэпни ўлдирмасдан, қандай бўлса-шундайича ташлаб, секин одамларни йиғиштириб, унинг олдидан чиқиб кетади. Малика Мэп эса орқадан ҳириллаб қичқиради:

-Мендан ҳеч қачон қутула олмайсанлар, мен ҳаммаларнгни яксон этаман!

Ўша пайт Мэрлин ортига ўгирилиб шундай дейди:

-Биз сен билан курашмаймиз. Биз сени шунчаки унутамиз!

Буни қарангки, "шунчаки унутилиш" ҳақидаги гап Малика Мэпга жуда ёмон таъсир қилади. Унинг сеҳргарлик қобилияти йўққа чиқади.

Мен ҳам ўзимга-ўзим сўз бердим: ким ранжитишидан қатъий назар ўша одам билан тортишмайман-да, шарт жойнамозни солиб икки ракаат намоз ўқийман. Бир оғиз гап ёзса, икки ракаат, икки оғиз гап ёзса тўрт ракаат...

Шу гапни айтган кунимдан бери негативчилар оғзига қулф осиб олгандек жим. Шайтон инсонни хайрли амаллар қилишидан доимо тўсгиси келади. Мени намоз ўқиб қўймасин деб ўшанақаларнинг оғзини биттама-битта ёпиб юрибдими, билмадим...

Баъзан ҳис қиласиз: қаердандир совуқ кираётганга ўхшайди. Бориб қарайсиз, қаерда тешик бор экан деб. "Кичкина бир тешикдан туядек совуқ киради" дейишади эскилар...

Ишонсангиз, ўша гапни айтган кунимдан бери ёмон гап кирадиган шунақа кичкина бир тешик ҳам қолмади-да! Ўтириб-ўтириб ҳайрон қоламан:
Бу не сир? Бу не синоат?

Ҳуллас, бу борада ҳам энди маслаҳат берсам бўлар деб ўйлайман: агар тута олсангиз, шунақа иккита шайтонни тутиб, бир-бирига думини яхшилаб боғлаб қўйинг!

Бир-бирларининг тил-жағларини эса ўзлари ёпиб олишади!

Азизахон Исмоилова

@Ummuzaynabummuijodi
5.8K viewsedited  02:23
Ochish/sharhlash