Get Mystery Box with random crypto!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali U
Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
Kanal manzili: @ummuzaynabummuijodi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.04K
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
Мурожаат: @UmmuZummu_bot
Китоб буюртма: @Kitob_savdo_bot

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 180

2022-09-30 00:27:07 ​​#нимадир.

Таҳажжуд яхшидир, дўстим... Роббингиз билан диллашмоқлик учун!

Осмонда миллиардлаб юлдузлар сомеъ, бежиз ярқираб, борлигини билдириб, фонусдек порламаётганини тушунинг!

Улар сизга ишора айтяпти...

"Сен ёлғиз эмассан, сени Тинглаётган бор ва бунга миллиардлаб фаришталар гувоҳдир!" демоқда бу юлдузлар...

Ҳа, чиндан-да ёлғиз эмассиз!
Сизни жимгина Тинглаётган бор...

Шивирлашларингиз ёки лабингиздан бирин кетин тўкилаётган зикрга жимгина қулоқ тутиб турган ўша Яқинингиз бор ва шундоққина қаршингизда!

Таҳажжуд яхшидир, дўстим...
Одилга юзлашмоқ учун...

Бандалар ҳақида келинг, шу бугун ўйламанг... Биласизми, уларнинг кўпи ҳозир уйқуда!

Оромлар бузилмасин, сиз эса ҳеч қачон мудрамайдиган Зотга сўзланг!

Таҳажжуд яхшидир, дўстим...
Ҳақни танимоқ учун...

Қанчалик сабрли бу Роббингиз!
Ас Сабур исми Унга ярашганчалик ҳеч зотга ярашмаган ҳали. Дили эгри бандаларига ҳам У сабр қилади, дилозорларига ҳам, неъматларини тотиб-тотиб яна барини унутгандек этак қоқиб кетадиган ношукрларига ҳам сабр қилади У!

Роббингиз қанчалик Тадбирли...

Кимларнингдир завол вақтини- савол вақтидан кейинга қўяди, кимнингдир завол вақтини- савол вақтидан олдин!

Тадбири не эканлигини билмайсиз, то ҳикматини билгунча баъзан бандаман дегани шошади...

Таҳажжуд яхшидир дўстим, ҳукмида ғолиб Зотга бош эгмоқ учун...

Юз босиб, пешонангизни саждага теккизадиган шундай бир нуқта борки, унда сиз Ҳолиқингизга юзлашасиз!

Тўсиқ борми бу юзлашувга...
Девор борми, ўртада тўсиқ бўлишга...

Таҳажжуд яхшидир, дўстим...

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi
987 viewsedited  21:27
Ochish/sharhlash
2022-09-29 16:56:35 #билдирги.

Бугун эрталабдан қон босимим ошиб роса иш кўрсатди. Аслида бугун "ўзимизникилар" ни "Тавбаи насуҳ" нинг давомини ёзиб чин дилдан хурсанд қилмоқчийдим.

Насиб.

Барча кўнгил яқинлардан соғлиғим учун дуо талабидаман. Ичингизда "сизни Аллоҳ учун яхши кўрдим" дейдиган дарёдил азизларим кўп.

Мен ҳам сизларни Аллоҳ учун яхши кўраман. Ҳаққимга тинмай дуо қиладиган ҳар бирингизни, кўнглимни кўтаришни истаб икки сатр бўлсин нимадир ёзадиганингиздан тортиб, ғойибона сездирмай дуо қиладиганингизгача барча-барчангиз ҳурмат ва эъзозимдасиз!

Ин шаа Аллоҳ эртага Жума, яхши сонияларда сатрлар орқали диллашиш насиб этсин.

@Ummuzaynabummuijodi
1.6K views13:56
Ochish/sharhlash
2022-09-29 16:27:03 Азиза Исмоилованинг "Тавбаи насух" ʼ асарига атаб ёзилган
"Кечирармикан" шеъри.

Муаллиф: шу шеърни ўқиган синглимизнинг ўзлари...

Сочларимга оралади оқ
Умрим бóйи топганим гуноҳ
Юрагимни эзар қора доғ
Тавба қилсам óчирармикан..?
Раббим мени кечирармикан..?

Рад этолмай нафсим даъвосин
Шайтонларнинг хою хавосин
Ололмадим онам дуосин...
Тавба қилсам кечирармикан
Раббим мени кечирармикан..?

Икки óт куйдириб танамни
Йóлдан урдим қанча санамни
Бахтли қилолмадим онамни
Тавба қилдим тавбалар қилдим
Кечир мени кечир ё раббим

Атрофимда жину шайтонлар
Парвонадир сохта инсонлар...
Келмасидан қиёмат онлар
Раббим менга бериб имконлар
Осий қулин кечирармикан..?

@Ummuzaynabummuijodi
2.1K viewsedited  13:27
Ochish/sharhlash
2022-09-29 16:23:38 #ижод.

​​Сенинг йўлинг бошқа йўл, толлари мажнун бўлган...

Гуллари поёндозлик касбидан махзун бўлган...

Тупроқлари тавонлар тушишдан забун бўлган...

Шамоли- афсун билган, бошқачароқ бир йўлдир...

Менинг йўлим тошлари чарҳлайди оёқларни...

Чарҳланиб ўткир бўлдим, кўп босдим гиёҳларни...

Бу йўлларнинг тунлари тим этар сиёҳларни...

Менинг йўлим сочларни- оқартирган бир йўлдир!

Ummu Zaynab Ummu.


@Ummuzaynabummuijodi
2.1K viewsedited  13:23
Ochish/sharhlash
2022-09-29 16:23:18 Бир синглимиз жўнатган аудио

@Ummuzaynabummuijodi
2.1K viewsedited  13:23
Ochish/sharhlash
2022-09-29 14:00:45 ​​#яхши_постлар.

​​ҚУЛЛАРНИНГ ҚИРОЛИ

Бурбонлар сулоласи вакилларидан бири – 1715 йилда Франция тахтига эга чиққан қирол Людовик XV қаҳратон қишда янги пишган меваларни ейишни хуш кўраркан.

Қиролнинг дастурхонидан ёзги сархил мевалар узилмаслиги учун Версал саройида махсус қишки боғ ташкил қилинган экан. Аммо у ерда мевали дарахтларнинг ҳамма турини ҳам етиштиришнинг иложи бўлмаган экан.

Қиш чилласининг бир куни Людовик XV янги узилган нок ейишни хоҳлаб қолибди. Қишки боғда нок дарахти йўқ. Хизматчилар бутун шаҳарни дараклаб ҳам, қирол истаган мевани топа олмабдилар.

Ўша куни мамлакатнинг бош вазири қиролнинг ҳузурига бир таклиф билан кирибди:
- Ҳазрати олийлари, миямга бир фикр келди, - дебди у хушомад билан эгилганча. – Марҳаматингизни дариғ тутмай, бир фармон чиқариб берсангиз, яъни шул мазмундаким, фуқароларимиз ўз уйларида кичик-кичик қишки боғлар ташкил қилсалар ва қиш ойларида сарой дастурхонини янги пишган мевалар билан таъминлаб турсалар.

Биринчидан, меваларнинг хилма-хиллиги ортарди, иккинчидан, қиш палласида кўнглингиз тусаган мевани топишнинг имкони бўларди. Бугун бутун шаҳардан биттагина нок топилмагани учун хижолатда қолдим...

- Ғирт аҳмоқона таклиф! – дебди қирол. – Менинг фуқароларим бунга рози бўлмайдилар. Ахир, уларнинг ҳаммасида ҳам қишки боғ яратишга имкон йўқ-ку. Бундай фармон берсак, камбағал қатламнинг қаҳри келади. Йўқ, мен рози эмасман!

- Ҳазрати олийлари, сиз шу фармонни чиқаринг-да, ижросини менга қўйиб беринг, - дебди бош вазир бўш келмай.

Хуллас, ўша куни у қиролни шундай фармон чиқаришга кўндирибди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, фармоннинг ижроси бошланиб кетибди. Бундан бош вазир ва ҳукумат аъёнлари ўзларида йўқ хурсанд бўлибдилар, аммо қирол...

- Ҳазрати олийлари, сиз нега севинмаяпсиз? – дебди бош вазир қиролнинг хуноб бўлаётгани сабабини тушунолмай. – Ахир фуқароларингиз сизга садоқатларини яна бир бор намойиш этдилар, фармонингизни қулоқ қоқмай бажаряптилар. Мана кўрасиз, яқинда...

- Бас қилинг! – бош вазирнинг гапини кесибди Людовик XV ғазаб билан. – Садоқат эмиш-а! Садоқат эмас бу, аҳмоқлик! Наҳотки фуқароларим орасидан бирорта мард чиқиб, “Биз бу фармонни бажара олмаймиз, бунга имконимиз йўқ”, - деб айтолмаган бўлса?!

Демак, улар фуқаро эмас, улар – қул! Мен эса қулларнинг қиролиман. Ҳа, қулларнинг қиролиман мен! Бор мартабам шу холос!..

Айтишларича, қирол Людовик XV ўшандан кейин қишда сархил мева сўрамайдиган бўлган экан.

Дилфуза КОМИЛ


@Ummuzaynabummuijodi
3.6K views11:00
Ochish/sharhlash
2022-09-29 13:43:24 ​​#яхши_шеърлар

КИБР

Осмон чумдугимда, дер эмиш лайлак,
Оёғи қамишу думи бир тутам.
Тоғга ўхшатармиш ўзини тезак...
Кибр сизга қайдан илашди, бўтам?

Биздан пинҳон хислат, сирингиз борми?
Хизр қўлин тутган пирингиз борми?
Ё ановга яқин ерингиз борми?
Кибр сизга қайдан илашди, бўтам?

Эгилса, синади такаббур нина,
Топдингизми нина чекиб хазина?
Ёки озиқтирган сизни ажина...
Кибр сизга қайдан илашди, бўтам?

Кибор кўришганда кўзга қарамас,
Гапга сўз танламас, сўзга қарамас.
Савобга ярамас, шундай, ярамас...
Кибр сизга қайдан илашди, бўтам?

Сувга ўзин солиб бақа маҳлиё,
Сиз сеҳрли кўзгу топдингизми ё?
Сиздан бошқа одам одаммас гўё...
Кибр сизга қайдан илашди, бўтам?

Сизга шифо тилаб, дилимда нидо,
Ахир сизсиз дунё бўлади адо.
Ўзингизни қилинг ўзингиз дуо...
Кибр сизга қайдан илашди, бўтам?

Иқбол МИРЗО.


@Ummuzaynabummuijodi
3.5K viewsedited  10:43
Ochish/sharhlash
2022-09-29 10:28:41
#муҳлислардан.

Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху.Бугун анчадан бери орзикиб кутган китобимни кулимга олдим.Кизим буюртма берган экан узим бориб олдим .Азизахон китоб ун ташаккур жудаям катта, чиройли ,сифатли чикипти .Илохим кул,кузингиз дард курмасин.Аллох куч кувват берсин чарчаманг.

@Kitob_savdo_bot
4.3K views07:28
Ochish/sharhlash
2022-09-29 10:22:43
#иқтибос.

“​​​Ҳаётимда ишонадиган битта инсон бор.
Бу мен, ўзимман.

Биласизми нега?

Чунки бу инсондан ҳали кўнглим қолгани йўқ“

Умар Хайём

https://t.me/joinchat/AAAAAFVFAZk-V-Xhcn0-fQ
4.4K views07:22
Ochish/sharhlash
2022-09-29 10:16:45 #нимадир.

Баъзан қулоққа чалинади: Аллоҳ таоло бойликни беришни истаса, ҳар кимга берармиш... Илмни эса суйганига...

Лекин баъзи ҳолларда диёнатсиз қалбларга ато этилган илмни кўрсак, таажжубга тушамиз.

Охир-оқибат мен ҳамма нарсани "синов учун берилса керак" деб ўйлайдиган бўлиб қолдим.

Яшарканмиз, иймонимиз сустми, виждонимиз ўликми, буни- ҳам ўзимизга, ҳам бошқаларга очиқ ойдин кўрсатиб қўядиган ажиб бир сонияларни ва синовларни бошдан кечирамиз...

Пул, илм бу аслида бир восита холос...

Чиндан ҳам бойликни Аллоҳ таоло истаган бандасига ато этади. Тасаввуримизда шундай! Ато этилганнинг кимдир ҳаққини холисан лиллаҳ адо этади, кимдир эса йўқ.

Пул ширин туюлиб баъзан одам боласи йўлдан тойилиб кетишиям рост. Виждонни, инсофу диёнатни арзимас пулга кўзни чирт юмиб пуллаб юбориши ҳам мумкин.

Илмда ҳам шундай!
Унинг ҳаққини кимдир адо этади, кимдир эса йўқ!

Диёнатсиз қалбларда хор бўлаётган илмни кўрсам, энди ортиқча ажабланмайдиган бўлиб қолдим. Уни бу қалбга берилиши бежиз бўлмаган.

Кимдир оми, тушунмаган, хабардор этилмаган ҳамда билимсиз бўлгани учун адашади. Кимдир эса олим, тушунган, хабардор этилган, фаҳми етган аммо нафсига бўй бериб қўйгани учун гуноҳ содир этади. Хатосиз киши йўқ. Аммо билиб туриб қилиш ёмон!

Билиб туриб унутиш...

Ёдда тутингки, илм эгаларидан Қиёматда "билардинг-а?" деб сўралади....

"Билиб туриб қилардинг-а?"

Умрингизнинг шу кунигача агар Қуръон қўлингизга тушган бўлса, тилингиз уни сайраб ўқиган бўлса, маъноларини тушуниб дилингиз тасдиқ этган бўлса-демак, Аллоҳ таоло неъматига қўшиб Сизга синовиниям тутибди!

Барчамизга инсоф ва тавфиқ берсин!

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi
4.5K views07:16
Ochish/sharhlash