Get Mystery Box with random crypto!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali U
Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
Kanal manzili: @ummuzaynabummuijodi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.04K
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
Мурожаат: @UmmuZummu_bot
Китоб буюртма: @Kitob_savdo_bot

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 181

2022-09-29 04:12:16
#хайрли_тонг

Бахтлилар – ҳамма нарсага эга одамлар эмас, балки эга бўлган нарсаларига қаноатланадиган одамлардир.

Маҳатма Ганди

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Шукроналар ила бошланган файзли ва нурафшон тонгингиз хайр барокатли бўлсин.

Оилангизда хамиша тинчлик-хотиржамлик хукмрон бўлсин!

Ушбу кун режалаган ишларингиз амалга ошсин!

@Ummuzaynabummuijodi
8.2K views01:12
Ochish/sharhlash
2022-09-28 17:25:37 #sharpa_kitob

ШАРПА БИЛАН БАҲС ЁХУД МИЛЛИОН ЕВРОЛИ БИТИМ.

роман.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова.

Эллик бешинчи қисм.

Алсу Диана билан мессенжерда суҳбатлашди. Қизгина аллақачон Қоҳира университетида ўз таълимини бошлабди. Шу куни у ўз университети билан Алсуни таништириб ўтди:
 — Бу университет аввал қандай номланганини сенга айтайми?!
Диана ўзи ўтирган ойнаванд бино бўйлаб, атрофни Алсуга айлантириб кўрсатди. Сўнг яна таништирувда давом этди:
 — «Фуад университети» дея номланган, яъни қирол Фуад биринчи шарафига! Ҳозир эса шунчаки «Қоҳира университети!» деб аташади. Бу ерда яна Ал Азҳар деган жудаям қадимги университет бор.

Давоми...

АСАРНИ ЎҚИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ
3.7K views14:25
Ochish/sharhlash
2022-09-28 14:46:16 ​​#нимадир.

Мактаб даври ажойиб эди. Устозлар ҳар хил...

Бир устозимизнинг дарсида ҳеч ким жим ўтирмасди, энг ювош синф ҳам хатто. Чунки домламиз роса камгап, камсуқум, юраги кенг одам эди.

Яна бир устозимизнинг дарсида чурқ этишгаям чўчиб турардик. Қаттиққўл эдилар, очиғи қош-қовоғига тикилиб ўтириб, дарснинг мавзуси ҳам қулоққа кирмасди.

Бешинчи синфда ботаника ўқитувчимиз бизни ўзгача бир оламга олиб кирди. Дунёни мўъжизаларга тўла экани-ю, борлиқдаги ҳар бир нарса ўзича бир ҳаёт эканлигини тушундик.

Ўша устозимиз бир йилдан кейин вафот этган. Ҳозиргача ота-онам кўмилган қабристон томонга йўлим тушса, йўлак четидан қўним топган устозимнинг қабри ёнида бир тўхтаб ўтаман.

Физика домламиз "мумкин" сўзини "мункум" деб талаффуз қилардилар. Яна қаерда "мункум" дерларкан деб жағимизга қўлимизни тираб, пойлаб ўтирардик.

География домламизнинг бақирганда танглай тишлари олдидаги столга учиб тушгудек бўларди. Бир марта айланишга чиққанимизда, энгашиб бизга бир нимани тушунтираётганларида тишлари ўтлар ичига тушиб кетган. Бир синф бола ҳазон титиб тиш қидирганмиз.

Айтганча, ўз туғишган акам менга тарихдан сабоқ берганлар. Тан оламан, акам ўз касбининг устаси. Уларнинг услуби ўқувчини эркин бўлишга чақирарди. Дарсларида кулиб-яйраб ўтирасиз аммо сизни кулдириб яйратаётган бу устоз киши билмас сизни бошқараётганини сезмайсиз.

Синфимиздаги қизларнинг иккита бир-бирига қарши мафияси бор эди. Нариги тўданинг бошлиғи атай менга эшиттириб акамни ёмонларди. Мақсад жанжал чиқариш...

"Шу домлангни гапирма! Жоним чиқади кўрсам..."

Фақат шу мавзуда унга индамасдим. Чунки акамнинг кўринмас тўрлари кўрсатадиган кароматга ишонардим. Дарс бошланганда у акамдан сал олдин хўшшайиб синфхонага кириб келарди.

"Дарсга кирмай, уйга кетмоқчийдим, ўзи! Майли, қўй деб фикримдан қайтдим..."

Алгебра, геометрия устозимиз гапга тўн кийдирворадиган устоз эди. Ҳамманики майли-ю, аммо уларнинг дарсларига мутлақо кечикиб бўлмасди...

Дарс ярмигача эшик олдида туришга мажбур бўлардингиз. Устоз янги дарсни тушунтириб бўлгач, шоҳ ташлаганча кечиккан ўқувчининг ёнига келарди:

"Қани, билган куйингизни чалинг-чи, билмасангиз "ҳайдалиш" куйини чалинг!"

Кечиккан тириша-тириша "тригонаметрик функциялар..." деб қоида айтишни бошларди. Бўр юқи бармоқ синф томонни кўрсатса дарсга, бўлмаса кўчага!

Кўчага ҳайдалдингизми, энди бу устознинг танаффусларда ҳам ўткир нигоҳи сизни бурчак-бурчакларда топиб олаверади. Зерикиб адо бўлардингиз , бу таъқибдан...

Зоология ўқитувчимиз сиёсатдан баҳс этишни ёқтирарди. "Мана Ўзбекистонни битта валсепид чиқарадиган заводиям йўқ!"

Тўққизинчи синфга ўтганимизда Асакада машина завод очилди. Учинчи сентябрь куни қарасам, дарсда ҳаммамиз тиржайиб ўтирибмиз. Ҳамманинг ўйида фақат битта хаёл кезиб юрганга ўхшайди: "бу устоз энди нимани гапираркан?"

Жисмоний тарбия энг ёмон кўрган фаним бўлган. Имтихонимиз куни акам қўллаб-қувватлаш учун залга борардилар. Кейин стадионга...

Югурсам, улар қўлларини оғизларига карнай қилиб бақирардилар:

"Азза, югуринг! Бўлинг, уялтирманг... Азза-хоон!"

Мен зўр югуряпман деб ўйлардим. Ўзимнинг учганга ўхшаб югурадиган ўз услубим бор эди. Алдамчи усул эди. Ростдан ҳам учиб кетаётганга ўхшайсиз, аммо негадир маррага энг охирида келаверасиз. Менимча, ҳавода кўп ушланиб қолган бўлсам керак...

Имтихондан акам билан гаплашмай қайтардик. Назарияда албатта беш, мостик тушиш, стойка... Эшакдан сакраш ҳам бешга тортади. Аммо югуриш...

"Тўрт чиқса керак!"
"Йўқ, домла инсоф қилади!"

Эртаси куни "Исмоилова беш!" дейиши билан ҳамма менга қарарди. Айниқса югуришда мендан ўзиб кетганлар...

"Буни назарияси ҳаммангникидан яхши!"

Устозимнинг гапидан сўнг ҳеч ким ҳеч нарса демасди.

Мактаб даври ўзгача давр! Мана ҳозир ўйлаб туриб айтаманки, ҳамма устозларимиз аслида бебаҳо инсонлар бўлишган. Ўзига ҳос, кейинчалик ҳам такрорланмас одамлар.

Мен ҳатто "мункум" дейдиган бошқа одамни ҳаётимда қайта учратмадим ҳам...

Ummu Zaynab Ummu

28.09.2022 йил.

@Ummuzaynabummuijodi
5.1K viewsedited  11:46
Ochish/sharhlash
2022-09-28 13:18:01
#нимадир.

"Қисмлар оз, дарров ўқиб қўйяпмиз, сал узунроқ кўпроқ воқеа сиғадиган қилиб ёзинг!"

Шунга ўхшаш изоҳларни менга кўп ёзишади.

Юқоридаги лавҳа ана шундай ўйлайдиганлар учун.

@Ummuzaynabummuijodi
4.8K views10:18
Ochish/sharhlash
2022-09-28 12:46:09
#асардан_иқтибос

"Ожизлигим ва умидворлигим билан ёлвораман, эй Роббим! Мени тинглагин...

Гарчи қилган ишларим — бўйнимга тавқи лаънат урилишига лойиқ бўлса-да, сендан ўтиниб сўрайман. 

Роббим, мени тингла!
    
Йўқ, энди Сендан бирон бир неъматни сўрашга юзим чидамайди. Аллақачон баридан мосуво бўлганимни тушуниб етганман...
    
Ҳақли жазо бергансан! Мен бундан баттарига-да лойиқман! 
   
Сўрасам фақат... мендек гуноҳкор бандангни кечиришингнигина сўрамоқчиман, холос!

"Тавбаи насуҳ"
Азизахон Исмоилова.

@Ummuzaynabummuijodi
809 views09:46
Ochish/sharhlash
2022-09-28 07:00:03 ​​#нимадир.

Ҳар куни ўтмишдаги хатоларингизни бир эсланг, балки ҳеч ким йўқ жойда...

Балки намоздан кейин жойнамозни йиғиштириш олдидан ўйлашга вақтингиз бўлар...

Кутиб туради, қолиб кетаётган иш, битмаган юмуш...

Шошиш керак...

Бир куни сизни ҳам ер устидан шу жойнамоздек йиғиштириб олгандек йиғиштириб қўйишади. Тавбага улгуриш керак!

Йиғлагингиз келса йиғланг...
Юракдагиларни бўшатинг!

Кўз ёш ҳақида ўйланг: нима у?!

Ўйлайсиз: уни бандаларини раҳмини келтириб, чиройли йиғлаб беришингиз учун кўзларингиз остига яшириб қўйган...

Йўқ, унақа эмас!

Юракдан кўчиши керак бўлган занглар бор, ювилиши керак бўлган жойлар бор...

Кўчиринг, ювинг барини...

Жаҳолатда ўтган кунларим йўқ деб ўйламанг, ҳа чиндан ҳам эслолмайдиганларда у йўқдай... Унутиб юборганларда худди бўлмагандай...

Ҳозирча...

Аммо қачондир улар яна қаршимиздан чиқаверади.

Оққа қорада ёзилганми ёки қорага оқда...

Омиликда ёки ақлимиз тўлишган чоғда...

Ҳуллас қачон, қандай гуноҳ қилган бўлмайлик, барини тавба ўчирғичида бугуноқ ўчиришга тушишимиз керак, кечикмайлик!

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi
4.0K viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2022-09-28 06:49:58 ​​#нимадир.

Устозлар куни яқинлашяпти. Ўтган йили айни биринчи октябрь санасида "Ўқитувчининг боласи" деган постимни ёзгандим. Йил давомида шу мақолам янги-янги сохта муаллифлар номи билан тармоқни кезиб юрди, баъзи нашрларда ҳам бир неча марта чоп этилди.

Муҳими бу эмас, муҳими- каминанинг ўқитувчиларга бўлган ҳурмати юксак эканлигида ҳамда ҳалиям ўқитувчининг боласи эканлигидан фаҳрланиб яшашида деб ўйлайман.

Ота-онам ва устозларимнинг тарбияси шунчалик қон-қонимга сингиб кетган экан-ки, мен бировнинг нарсасини ўзимники деб даъво қилолмайман. Асл ўқитувчининг таълимини олган бўлсангиз, бир умр у қалам тебратишни ўргатган йўл-йўл чизиқлардан чиқмай, четга оғишмай яшайсиз!

Ҳозиргина қизимнинг дафтарини текширдим. Устозининг касбини севиши, ўз устида тинимсиз ишлаши, бола психологиясини аъло даражада тушуниши яққол сезилиб турибди.

Қизим маромига келтириб, хуснихат қоидаларига риоя этган ҳолда ёзган учта шаклни устози алоҳида думалоқчага олиб, устига кичкинагина қилиб беш баҳо қўйиб қўйибди. Кузатдим, унинг хати шундан кейин чиройлилаша бошлаган.

Ҳа, умумий баҳо алоҳида, аммо кичик бир элементга бўлган эътиборини кўриб таъсирландим очиғи...

Мана шу ҳолат нимани англатади?

Синфда ўттизта чулдироқи бола ўқийди. Кеча боғчадан ёки менинг қизимга ўхшаб уйидан, ўйнаб ўтирган қуми ёки чими устидан териб келинган бу болаларнинг ҳар бири ярим бетдан машқ бажарган...

Яъни ҳар бири етмиш-саксонта шакл ёки ҳарф ёзган.

Бу ўқитувчининг ҳар бир болага ва улар ёзган ҳар бир элементга алоҳида эътибор беришини англатади.

Демак болангиз назардан четда эмас, демак у ҳамма қатори қуёш нуридан тенг баҳра оляпти!

Энди айтинг, кимда шунақа кенг қалб бор? Кимда шунақа меҳр?!

Касбини яхши кўрган, сидқидилдан меҳнат қилаётган ўқитувчи ва мураббийларни қанча эъзозласак кам!

Очиғи, инсон-инсондан баҳра олишида биз туядиган ўзгача бир завқ бор. Буни ким ҳис қилган-қилмаган билмайман. Аммо полни ярақлатиб артган фаррошни кўрсам менинг ўз-ўзидан завқим келаверади. Кимнингдир профессионал, яъни ишининг устаси экани албатта кузатган кўзга завқ беради.

У ишидан куч олади, стрессларини ана шу берилиб ишлаш туфайли ечиб ташлайди. Йўқ, унга одамлар нима деб ўйлаши қизиқмас.

Майли "Жонини жабборга бериб нима зарур?" дейишсин, ё бошқа... Унга барибир... Жонини бериб ишлаб бағри қанчалар яйраганини ўзи билади ва бир Худо!

У халқнинг боласига меҳр бериб яйрайди, бурнини артиб ёки йиқилиб тушса тиззасини қоқиб ичи шундан ёришади...

Ҳа, азизлар яхшилар яшашни билади! Неча кун яшаса ҳам исмини қайсидир қалбга жойлаб кетишни уддасидан чиқа олади улар...

Инсон-инсондан баҳра олсин, бу дунёда! Ким-кимдан ниманидир ўргансин... Ана ўшанда у Инсон...

Яшаяпмизми, кимгадир фойдамиз тегиши керак. Кимнингдир наздида унга душмандек туюлсак-да, барибир у биздан ниманидир ўргансин. Ёмон кўрсин, аммо тан берсин ичида...

Агар кимдир сизга қараб йўлини чамаласа, хатосини тўғриласа, сизга ўхшашни истаса, ҳавас қилса, ёмон кўрса-да кечолмаса, яхши кўрса ва жонини бергудек бўлса... демак унда сиз том маънода яшамоқдасиз!

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi
4.4K viewsedited  03:49
Ochish/sharhlash
2022-09-28 05:21:16 ​​#нимадир.

Агар тўғри иш қилган бўлсангиз, мукофотини тез кунда оласиз, ин шаа Аллоҳ!

Агар нотўғри иш қилсангиз, Аллоҳнинг белгилаб қўйган кунида, жазо сизни йўқлаб келади.

Биласизми, қадрдоним ҳамма нарсада ўлчов бор бу дунёда!

Бир одамни бошқа жойда ёмонлаб, кейин секин у бор даврага пусиб кириб, ҳаммадан кўп ошириб тошириб мақтасангиз ҳам, ишонинг бу эпизодда энг абжир одам эмас, энг аҳмоқ одам образини сиз ёритяпсиз!

Аллоҳ таоло вақти келиб сизга шундай дарс бериб қўяди-ки, фаҳмингиз етса тушуниб оласиз. Етмаса "айбим нима эди?" деб ўтираверасиз.

Қиёматни, юзлашиш кунини- эртак, тўқиб чиқарилган нарса деб ўйлайсизми?

Очилмаган парда қолмайди, йиртилмаган ниқоб, ошкор бўлмаган сир, торозига қўйилмаган амал қолмайди Қиёматда!

Жазосини олмаган, мукофотига севинмаган одам қолмайди.

Мантиқ билан ўйланг: ғийбат қилиб нима топдингизу, ёлғондан мақтаб нимали бўлдингиз?!

Ёмонлаганингизга кимнингдир мавқеи ошиб, кимникидир пастлаб қолмайди. Сиз бировнинг оёғига ётиб, ёлғондан уни баланд кўрсатишга уринганингиз билан Аллоҳ истаса, иккингиз турган ерни ботиқ қилиб қўяверади.

Кимнидир ерга уриб, кўпчиликнинг ичида беобрў қилиб, лойга қориштириб ташласангиз ҳам ана... Истаса осмонидан ёмғир ёғдириб поклайди, истаса қуёшда лойларини қуритиб тўкворади. Қарабсизки, тилладек порлаб кўзингизни қамаштириб тураверади!

Ҳазир бўлинг!
Аллоҳ азиз қилганни ҳорлаб удда қилолмайсиз, хор қилганни поклаб!

Чумолидан ҳам ожиз бандасиз! Чумолига Аллоҳ таоло берадиган яримта дон, ярим томчи сув етади, шукрини бажо келтириб яшаяпти у!

Аллоҳ берган ризқингизни теринг, шукрингизни айтинг. Пылесос чанг йиққандек қалбингиз гуноҳ йиғмай бир кунингиз солиҳ-солиҳаларникидек ўтганига, ичингиз қорайиб кетмаганига ташаккур денг!

Қиёматда сиртимиздаги кирлар у ёғда турсин, ичимиздаги қурумлар ҳам қоқиб торозига қўйилади!

Унинг ҳам зарра-зарраларда ўлчанадиган ҳисоби бор!

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi
4.5K viewsedited  02:21
Ochish/sharhlash
2022-09-28 03:41:38
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Омонмисиз қадрдон?!

Қай бирингиз билан деярли уч йилдан бери ҳар тонг айтарли бир вақтда саломлашаман. Қай бирингиз билан эса ундан сал камроқ. Қанча пайтдан бирга эканлигимиз бу муҳиммас!

Муҳими шуки, сиз ким бўлишингиздан қатъий назар тонгда биринчи саломларимдан бирини атайдиган қадрдон Инсонимсиз!

Ҳаққингизга чиройли тилаклар атайдиган дўсти ёримсиз!

Умрингиз узоқ бўлсин, хонадоннингизга Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракаси ёғилиб турсин, севимлилар ичра севимли бўлиш бахти ҳар кимга насиб этишини тилайман!

@Ummuzaynabummuijodi

https://t.me/+mKynQjvjhrg3OWNi
699 views00:41
Ochish/sharhlash
2022-09-27 17:52:50
#мулоҳаза

Устоз актёримиз жуда яхши фикр билдирибдилар.

@Ummuzaynabummuijodi
2.4K views14:52
Ochish/sharhlash