Get Mystery Box with random crypto!

​​#нимадир. Таҳажжуд яхшидир, дўстим... Роббингиз билан ди | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#нимадир.

Таҳажжуд яхшидир, дўстим... Роббингиз билан диллашмоқлик учун!

Осмонда миллиардлаб юлдузлар сомеъ, бежиз ярқираб, борлигини билдириб, фонусдек порламаётганини тушунинг!

Улар сизга ишора айтяпти...

"Сен ёлғиз эмассан, сени Тинглаётган бор ва бунга миллиардлаб фаришталар гувоҳдир!" демоқда бу юлдузлар...

Ҳа, чиндан-да ёлғиз эмассиз!
Сизни жимгина Тинглаётган бор...

Шивирлашларингиз ёки лабингиздан бирин кетин тўкилаётган зикрга жимгина қулоқ тутиб турган ўша Яқинингиз бор ва шундоққина қаршингизда!

Таҳажжуд яхшидир, дўстим...
Одилга юзлашмоқ учун...

Бандалар ҳақида келинг, шу бугун ўйламанг... Биласизми, уларнинг кўпи ҳозир уйқуда!

Оромлар бузилмасин, сиз эса ҳеч қачон мудрамайдиган Зотга сўзланг!

Таҳажжуд яхшидир, дўстим...
Ҳақни танимоқ учун...

Қанчалик сабрли бу Роббингиз!
Ас Сабур исми Унга ярашганчалик ҳеч зотга ярашмаган ҳали. Дили эгри бандаларига ҳам У сабр қилади, дилозорларига ҳам, неъматларини тотиб-тотиб яна барини унутгандек этак қоқиб кетадиган ношукрларига ҳам сабр қилади У!

Роббингиз қанчалик Тадбирли...

Кимларнингдир завол вақтини- савол вақтидан кейинга қўяди, кимнингдир завол вақтини- савол вақтидан олдин!

Тадбири не эканлигини билмайсиз, то ҳикматини билгунча баъзан бандаман дегани шошади...

Таҳажжуд яхшидир дўстим, ҳукмида ғолиб Зотга бош эгмоқ учун...

Юз босиб, пешонангизни саждага теккизадиган шундай бир нуқта борки, унда сиз Ҳолиқингизга юзлашасиз!

Тўсиқ борми бу юзлашувга...
Девор борми, ўртада тўсиқ бўлишга...

Таҳажжуд яхшидир, дўстим...

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi