Get Mystery Box with random crypto!

#билдирги. Бугун эрталабдан қон босимим ошиб роса иш кўрсатд | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

#билдирги.

Бугун эрталабдан қон босимим ошиб роса иш кўрсатди. Аслида бугун "ўзимизникилар" ни "Тавбаи насуҳ" нинг давомини ёзиб чин дилдан хурсанд қилмоқчийдим.

Насиб.

Барча кўнгил яқинлардан соғлиғим учун дуо талабидаман. Ичингизда "сизни Аллоҳ учун яхши кўрдим" дейдиган дарёдил азизларим кўп.

Мен ҳам сизларни Аллоҳ учун яхши кўраман. Ҳаққимга тинмай дуо қиладиган ҳар бирингизни, кўнглимни кўтаришни истаб икки сатр бўлсин нимадир ёзадиганингиздан тортиб, ғойибона сездирмай дуо қиладиганингизгача барча-барчангиз ҳурмат ва эъзозимдасиз!

Ин шаа Аллоҳ эртага Жума, яхши сонияларда сатрлар орқали диллашиш насиб этсин.

@Ummuzaynabummuijodi