Get Mystery Box with random crypto!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali U
Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
Kanal manzili: @ummuzaynabummuijodi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.04K
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
Мурожаат: @UmmuZummu_bot
Китоб буюртма: @Kitob_savdo_bot

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 178

2022-10-03 03:48:51
​#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Бошланаётган кунингиз, янги ҳафта сиз учун хайрли бўлсин!

Ҳаёт гулшанингиздан бахт-омад, аҳли хонадонингиздан файзу-барокатлар аримасин!

Кексаларимизга, фарзандларимизга ва барча-барчамизга Яратган Эгам ёмонлардан паноҳ бериб , яхшиларга ҳамроҳ қилсин!

Рўзғорингизга барака, тани жонингизга соғлик ато этсин. Дардмандларни шифосини берсин, ҳар бир бандани мушкулини осон қилсин!

Иймонимиз, виждонимиз, сабримиз, яхшилигимиз, меҳр-оқибатимиз бардавом бўлсин илоҳим!

@Ummuzaynabummuijodi
6.6K views00:48
Ochish/sharhlash
2022-10-02 20:32:12
@Ummuzaynabummuijodi
2.2K views17:32
Ochish/sharhlash
2022-10-02 18:33:54
#сўраган_эдингиз.

Кўпчилик Ғамзанисони бир донагина қиз деб юраркан. Асарда унинг акаси ва укаси борлигини ёзганмиз.

Иёз у вафот этгач, акасига пул бериб чиққан. Қизча Ғамзанисонинг акасига тегишли. Ҳеч қанақасига Иёзнинг қизи эмас.

Ўзи умуман қанақасига у Иёзнинг қизи бўлиши мумкин?

3.7K viewsedited  15:33
Ochish/sharhlash
2022-10-02 18:24:51 #нимадир.

Душманинг битта бўлса ҳам кўп...
Дўстинг юзта бўлса ҳам оз...

Шунақа мақол бор эди-а?

Мен очиғи бунақа ҳисобламай қўйганман.

Дўстинг битта бўлсин, сен уни тарк этмайдиган бўл, У сени тарк этмайдиган бўлсин...

Душманинг миллионта бўлса ҳам, Дўстингдан ажрама! У ҳам сени ташлаб қўймасин. Ўз ҳолингга!

Чунки инсоннинг душмани ўзи! Одам ўзига зарар берганчалик ҳеч кимга зарар беролмайди!

Инсоннинг ўзи-ўзини Жаннатдан мосуво эта олади.



Бир гап ўқиб қолдим. "Йиғлаш учун онанинг қучоғидан яхшироқ жой йўқ!"

Очиғи мен бу гапга ҳам қўшилмайман. Онангизни қаритиб нима қиласиз? Дардингизни ортмоқлаб унинг қошига олиб келманг, кўз ёшларингизни кўрсатманг!

Сизни дунёга келтириб, у қилиши керак бўлган ҳамма яхшилигини қилиб бўлди. Бирор инсон йўқ, ундан бошқа, қонини сизга сут қилиб ичирган...

Қонини ичишни бас қилинг. Қучоғига кириб севинч ёшларини тўкиш керак бўлса ҳам тўкманг. Қувонаётганингизни йиғламасангиз ҳам билади. Қил томирингизда кечаётган буҳронлардан унинг хабари бор.

Бир куни тушунасиз: қачондир фариштага рўпара бўлганингизни ва у сизга ўзида бор ҳамма яхшиликни берганини...

У онадир! Унга у сиздан кутадиган нарсани беринг: табассумни!



"Сўзларнинг қалби бор. Аксарият ўқувчи эса ундан фақат маъно қидиради"

Менга шу жумла ёқади. Умуман олганда ҳамма нарсада қалб бор. Қалб қўрисиз яратилган нарсаларнинг бари совуқ бўлади.

Агар шафқат қилишни истамаган одамингизда ҳам қалб борлигини ўйласангиз, уни кечирасиз. Бировни англаш фақат ҳис қилиш билангина бўлади.

Нега?

Чунки қалб-қалб аралашган нарсалардагина ҳиссиёт беради инсонга!

Ummu Zaynab Ummu

https://t.me/+YFNAZJIjuchlZDAy
4.0K viewsedited  15:24
Ochish/sharhlash
2022-10-02 18:02:08 #нимадир.

Мунозарада ёзиш минутга қўйилган. Илтимос, шундан ҳам қийиқ ахтарманглар. Биров билан айтишаётган одам, беш минут ичида совиб олиши учун қўйганман чекловни. Керакли гапларни ўйлаб, таҳририни қилиб олиш учун қўйганмиз. Агар беш минутда ҳам совумай, яна айтишгиси келаётган бўлса, демак айб биздан соқит.

Кузатаман кўп гуруҳларда икки юз уч юзта изоҳ ёзилиб кетади. Кириб ўқисанг, бир-бирига ёзишга ҳам арзимайдиган гапларни ёзиб ўтиришади. Ишимдан ўян топадиганлар сон мингта!

Шуниям карандаликка йўядиганлар бор. Нима деб ўйлансангиз ўйланг, сизни ғийбатдан, дилозорликдан бошқачасига тўхтатиб қололмайман.

Гуруҳ эгаси менман ва сизга ғийбат учун шароит яратиб берганимнинг юки менинг зиммамга тушади. Ё умуман гуруҳ очмаслигим керак, ё яхши мулоқотни ташкиллаштира олишим керак.

Тушундингиз деб ўйлайман.

@Ummuzaynabummuijodi
3.8K viewsedited  15:02
Ochish/sharhlash
2022-10-02 17:32:01 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
230-қисм.

Баъзан заифлик мана шу нуқтада кўринади. Билингки, кўнгилда жиндеккина ўтмиш кунларига қайтиш иштиёқи яшаётган бўлса, тавбангизда собит туролмайсиз!
Шунинг учун биринчи аркондагидек қалбни батамом гуноҳдан бўшатиш керак.
Тўртинчиси: Зулм етказган инсонларининг ҳаққини бериш ва улардан кечирим сўраш. Бусиз бўлмайди.
Зеро икки инсон ўртасидаги иш ечим топмас экан, бу мавзу очиқлигича қолаверади.
Унутмангки, Аллоҳ азза ва жалла барча тавба қилувчиларни севади ва унинг тавба эшиклари то Оҳират кунига қадар очиқдир! Тушундингиз-а?!
Иёз Абдулмажид қорига паст овозда “тушундим” деб жавоб берди.



Қори йигитлардан бири Қуръон тиловат қиляпти. Овози бир-қалтирагандек бўлиб, жимиб қолади, бир-диққатингни бериб тингласанг ҳам эшитилмайдиган даражада пастлаб, пичирлашга айланиб кетади.
Иёз секин ўрнидан туриб масжид ховлисига тушди. Нурга чулғанган гўша. Намозгоҳ тепасида ёниб турган битта сутчироқ ҳамма ёқни бирдек ёритиб турганига ишониш қийин.
Таҳоратхона тарафга қараб юрди. Яна бир-икки соатдан сўнг йигитлар таҳажжудга туришади. Уларнинг ичида туни билан мутлақо ухламайдиганлари бор.
Иёз беш олтита супурги ташлаб қўйилган бурчакка қараб юрди. Қўлига латта олди. Челак ва қўлга тақиладиган резина қўлқоп хўжалик буюмлари сақланадиган бурчакда турган экан.
Ичкарига кириб ишни супиришдан бошлади. Негадир айтарли ахлат ҳам йиғилмади.
“Бу ерни ким тозалар экан-а? Масжидда фаррош йўқ. Аммо ҳамма жой тоза! Ғалати-ку!”
Латта билан аввал хожатхонадаги эшикларининг тутқичларини артиб чиқди. Кейин деворларни, таҳорат оладиган жойдаги кичкина курсичаларни бир бошдан ахталади.
Натижа ўша-ўша!
“Назаримда кимдир мендан олдин бу ерни тозалагандек! Аҳмоққа ўхшаб биров йиғиштириб, тозалаб чиқиб кетган жойни артиб юрибман!”
Йўлак бошида оёқ товушлари эшитилди. Гўё кимдир шу томонга қараб юриб келаётгандек эди.
Иёз дарров ўзини девор панасига олди. Эски пахтали кийиб олган одам ичкарига кириб, қўлидаги бўш челакни бурчакка қўйиб қайтди.
Аммо нимадандир ажаблангандек тўхтаб, Иёз ҳозиргина артган курсичалардан бирини қўлига олди.
“Шу томонга қарасайди. Кимлигини кўрардим...”
Афсуски, кечаси масжид таҳоратхонасини тозалаб юрадиган бу одам- Иёзнинг бу тилагини ушалтирмади.



Жавҳар хонимни боя келини аравачага солиб ховлига олиб чиққанди. Беш ёшли қизи Ғамзанисога “момонгга қараб ўтир!” деб тайинлади.
Қизча шўх, ерга бир урса осмонга сапчийдиган шайтон тўпига ўхшаб ўзиям бир жойда туриш бермайди.
Лик этиб ҳали ховлининг у бурчагида, лик этиб ҳали бу бурчагида деворга тўпини отиб ўйнаб юрибди.
Келин овқатининг масаллиғини қовуриб сувини қуйгач, ўзи ҳам ховлига чиқди. Қайнонасининг кўзи шоҳда пирпираб турган сарғиш япроқда.
—Уйга кирасизми? Ҳозир овқатам пишади...
Жавҳар хоним худди бўйни қотиб қолган одамдек  иягининг ўзинигина қимирлатиб “йўқ” деди.
—Совуқмасми? Устингизга бир нарса ташлайми?
—Йўқ...
Келин шу билан диққатини ховлида ўйнаб юрган қизига қаратди:
—Ғамза, ҳаҳ, ўйинқароқ! Нега у ёққа бориб ўйнаяпсан? Момонгни олдида ўтир дегандим-ку!
—Ғамза деманг... Ғамзанисо денг! Қизим...
Ўзи жавраниб турганигами, келин қайнонасининг паст овозда айтган бу сўзларини эшитмади.
—Кел дедим сенга! Ҳа, шайтон!
Қизчанинг парвойи фалак эди. Қўлидан учиб чиққан тўп дарвоза тарафга қараб улоқиб кетди. Ортидан ушлаб олишга қизиқиб пилдираганча ўзи ҳам ўша томонга югурди.
—Ғамза!!! Ҳа яш-шамагур!
Жавҳар хоним заиф овозда яна келинига илтижо қилди:
—Ҳай унақа деманг... Яшасин! Ўлса, доғига чидолмайсиз...
Қизча дарвоза ёнига етиб энди ерда ётган тўпчасига қўл узатмоқчи эди. Кичкина табақа ана ўша пайт худди шабада қиялатгандек секин очилиб кетди. Остонада қизча шу пайтгача кўрмаган бир эркак киши турарди.
—Вой, қаранг биров келди-я!
Жавҳар хоним нурсиз кўзларини дарвоза тарафга тикди. Келувчини аввалига нотаниш меҳмон деб ўйлашди.

(Давоми бор)

@Ummuzaynabummuijodi
4.1K viewsedited  14:32
Ochish/sharhlash
2022-10-02 17:21:52 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
229-қисм.

Ўтириб-ўтириб хаёлига қанақа жой келса "бунда мантиқ борми, йўқми?" деб ўтирмай мушоҳада қилиб кўраверди:
“Кимдир ўқитгани олиб кетдимикан-а? Йўғ-ей, Иёзбек бировникига бормаса керак! Ахир касбимни ташладим деганди-ку... “
Охири хаёлига ферма келди:
“Куни кеча бориб келди. Балки яна ўша ёққа кетгандир?!”
Давлат ўзи бир неча марта хабар олиш ва ишни бошқариш мақсадида бўзчининг моккисидек қатнаган фермага йўл олди.
Борса, у ерда тўпалон! Афшар хоним ишга олган бир аёлни акаси келиб роса қиёмат жанжал қиляпти. Давлатнинг ўзи ҳам иккита сингилга ака, аммо умрида бунақа жоҳил акани кўрган эмас. Эркакнинг ўз синглисига қилаётган ҳақоратли муомаласи собиқ эшик оғасининг зумда қонини қизитиб юборди.
"Икки марта эр кўрган бўлса ва иккаласида ҳам тақдири келишмаган бўлса, бу нима, унинг айбими? Сен қанақа эркаксан! Битта синглингга акалик қилолмаяпсанми?"
Орага тушиб энди аканинг ҳовурини босиб қўймоқчи эди, Қобил амаки “қўйинг, Давлатбек сиз бу ишларга аралашманг. Ака билан сингил — эт билан тирноқ, яна ўзлари уришиб, ўзлари битишиб кетаверишади” дея тирсагидан тортиб, четга олиб ўтиб кетди. Пича ғазабдан совиш учун бўрдоқиларни юриб кузатди.
“Иёзбекни уч кун олдин кўргандик!” дейишди фермадагилар. Ўша бўйи қайтиб келмабди. Ҳамма ёқни кўздан кечиргандек бўлиб секин изига қайтди.
Чиқса, жанжалкаш ака аллақачон уйига кетиб, синглиси ферма ташқарисидаги букри тол панасида йиғлаб ўтирган экан.
“Қиз болагаям қийин-да! Сингил зотини мунглиғ, кўнгли синиқ эканлигини ҳамма акалар ҳам тушунавермайди...”
Ўйлана-ўйлана боя ўзи келган машинага чиқиб ўтирди:
“Худо у номардга инсоф берсин!”



Кун тиккага келганда Афшар хонимга Иёзнинг масжидда эканлигининг хабари келди.
—Кечаси билан масжидда қолибдими? Хайрият топилибди...
Кийим алмаштириб ўтирмади. Бошидаги рўмолини бир сидра ечиб, бошқатдан ўради-ю тўғри масжидга қараб жўнади.
Борса, ўғли ичкаридаги хужраларнинг бирида паришонхотир одамга ўхшаб ўтирибди. Хаёли-хуши ўзида эмас. Оғзининг қийшайгани ўша-ўша, аммо кўзи сал гардишига тўғриланиб қолгандай. Афшар хоним суйиниб кетди.
—Майли, батамом тузалгунча шу ерда бўлақолсин... Уни кўриб эзилиб кетяпман: болагинамнинг жони қийналиб кетди.
Фақат... Кимдир кўз-қулоқ бўлиб турса яхши эди. Тутқаноғи бор. Баъзан шу дарди хуруж қилганда  жуда ёмон аҳволга тушади. "Ўлиб қолмасайди!" деб қўрқаман.
Сиздан ўтиниб сўрайман, боламни ўша пайтда ёлғиз қолдирманг! Шу битта-ю битта ўғлимдан бошқа менинг ҳеч кимим йўқ.
Абдулмажид қори хонимнинг юзига қарамай вазмин ва сокин овозда таскин берган киши бўлди:
—Ҳавотир олманг! Аввало Аллоҳ ҳеч бир бандасини ёлғиз қолдирмайди. Шунга ишонишимиз керак.
Бир мўмин-мусулмон банда — диндош биродари ҳақига унинг мушкули осон бўлишини сўраб қандай дуо қилса, мен ҳам худди шундай дуо қиламан.
Шифо Аллоҳдандир! Умримизни қанча битиб қўйганини фақатгина Ўзи билади. Сиз эса кўнглингизни чўктирманг!
Оналар дуоси бешак ижобат бўлади дейишади, ўғлингизни дуо қилинг! Бу ёғига хайрли ишлар учун яшасин!



—Дунёдаги бутун инсоният борки хато ва гуноҳ ичидадир! Ҳамма гуноҳ қилади.
Аммо гуноҳкорларнинг энг афзали — қилган гуноҳи учун тавба қилганлардир!
Гуноҳ қилдикми, ортидан дарров тавба қилишимиз керак. Чунки инсон — сувга тушгани учун эмас, сувдан чиқолмагани учун унга ғарқ бўлади.
Тавба бу Аллоҳга қайтиш! Унинг тўрт аркони бор.
Биринчиси: ҳозир устида турган гуноҳни тарк этиш! Қалби ва жисми ила Аллоҳга юзланиш...
Ҳазрати Одамнинг удуми шу: ким гуноҳ қилгач, тавба қилса у Инсондир! Ким гуноҳда маҳкам туриб олса, у Шайтон...
Иккинчи аркон: қилган гуноҳларига доим надоматда бўлиш. Ҳар эслаганда маҳзун тортиб, истиғфор айтиб такрор ва такрор кечиришини сўраш.
Одам Ато Жаннатдан хайдалгач узоқ вақт бошини ердан кўтармай юрди. Бу ҳар бир бандага ибрат!
Учинчиси: Гуноҳга бошқа қайтмасликка жидду-жаҳд қилиш, қатъий туриш.

(Давоми бор)

@Ummuzaynabummuijodi
4.1K viewsedited  14:21
Ochish/sharhlash
2022-10-02 16:55:56 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
228-қисм.

Эндигина оғиз жуфтлаганди ҳамки, қорининг боя айтган гапи эсига тушиб қолди:
“Кўзингизни юмиб, ичингизда калима қайтариб ўтиринг! Васвасаларга учманг!”
Онги тўзғиб кетган уйдек , минг қидирса ҳам Абдулмажид қори айтган калималарнинг қандай сўз билан бошланишини эслолмади. Аллақандай овоз “ўзидан сўраб қўя қолсанг-чи, шунгаям ўйланиб ўтирасанми?” дея ақл ўргатиб, ичини қиздира бошлади.
“Йўқ, ўзим топишим керак... Эслашим шарт! Лаа... Илааҳа иллаллоҳу... Муҳаммадур росулуллоҳ... Ҳа! Шунақа эди, эсладим...”
“Йўғ-ей, сал бошқачароқ ўқилмасмиди? Адашдинг! Яхшилаб эсла! Ахир бу калималарни болалигингда ёдлагансан-ку! Орадан қанча вақт ўтиб кетди. Уларни сенга ёдлатаётган маҳал мулла Аҳмадшо ҳар доим хатойингни тўғриларди: эсла!”
Эслашга уриниб, зўр бериб тириша бошлади, васвасага солиб, фикрлашидан чалғитаётган овоз эса баттар авжига чиқди:
“Нотўғри ўқияпсан, нотўғри! Хўп деявер, бунақа ўқилмайди... Ичагингга дам йиғиб зўрға ўтирибсан-ку, шунақа ҳолатда ўқиган ўтар эканми? Таҳоратинг синса нима?
Инсонсан-хатокорсан, елни қўйиб юбор-да, шарт чиқиб бошқатдан таҳорат олиб кел! Қори кутиб туради...”
Иёз унга қулоқ солмасликка тиришди: “Ашҳаду аллаа... илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна...”
“Хой, биринчиси “ашҳаду анна” бўлади, иккинчиси “ашҳаду алла!” Адашдинг! Хато! Хато... деяпман сенга, бўлди, қайтаравермасанг-чи!”
Иёз истиғфор айтишга зўр берди. Калималарни хато айтиб қўйишдан чўчиб, маъносини англагани қадар ўз тилида тинмай қайтараверди:
“Роббим хатоларимни кечир! Гуноҳимга истиғфор айтаман. Кечиришингга, ёрдам беришингга ишонаман, мени кечир!”
Секин аста ичидаги васвасачининг овози ўчди. Абдулмажид қори бу пайтда чиройли қироат билан Бақара сурасидаги бир оятни такрор ва такрор ўқиётган эди:
“Ва илоҳингиз бир илоҳдир. Роҳман ва Роҳийм бўлмиш Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқдир.”



Афшар хоним дарвозахона устунидаги чироқни ёқиб қўйиб то эрталабгача ўғлининг қайтишини кутди.
Ора-чора бир кўзи илинди, қанақадир туш кўришга ҳам улгурди. Аммо қулоғига эшикнинг ғичирлаган овози киргандек бўлди-ю, сапчиб ўрнидан туриб кетди. Қараса, Иёз ҳалиям жойида йўқ.
“Эҳ Иёз, Иёз! Қаердасан, ўғлим?! Бунақа айтмай чиқиб кетадиган одатинг йўқ эди-ку!”
Ошхонага кириб нонуштага ҳозирлик кўрди. Чойнак устига ғилоф кийдириб, дарвозадан кўз узмаган қўйи яна бироз ўғлининг келишини кутди. Дараги бўлавермагач, кўчага чиқиб у ёқ бу ёқни қараб келди.
Кўчада дайдиб юрган бир гала итдан бошқа ҳеч зоғ йўқ!
Афшар хоним Иёз бориши мумкин бўлган ҳамма жойни бир қур хаёлдан ўтказди.
“Иш билан шаҳарга кетдимикан-а? Йўғ-ей, ўзи вақт шомдан ўтиб, хуфтонга яқинлашиб қолганди-ку...
Кечаси шаҳарда нима қилади?!”
Кун ёйилгунча ўн мартадан зиёд кўчага чиқиб-қайтди. Ўтган-кетгандан ўғлини сўроқлатди.
Охири сабри чидамай, кийиниб, Давлатникига жўнади.  Собиқ ҳизматчи ўзи эндигина Иёзнинг этагидан ажраб, уйига қўр тортиб ўтирганига икки кун бўлганди. Остонада Афшар хонимни кўрди-ю Давлатнинг ҳам хаёлига ғалати ўй-хаёллар келди.
—Дачани ҳам қўлдан кетди деяпсиз... Қизиқ, унда қаерга кетган бўлиши мумкин?!
—Билмадим, ҳеч ақлим етмаяпти. Бир ўртоқлариникини ўзинг бориб, суриштирасанмикан-а?
Давлат азалдан хонимнинг биронта буйруғига бўйин товлаган эмас. Бу сафар ҳам “хўп!” деди.
Равшанникига борса, уйда ҳеч ким йўқ экан, у ердан нари Соҳибникига жўнади. Кейин Барот кабобпазнинг ошхонасига ҳам бир бош суқиб чиқди.
Иёзнинг Мурод деган эски синфдошининг уйи уч маҳалла пастда эди, Давлат эринмай ўша ёққа ҳам борди. Кейин яна орқага қайтиб, анҳор ёқалаб Шарифнинг шийпонини кўздан кечирди. Хувиллаб ётибди.
“Ерга кириб кетдими ё қанот чиқариб осмонга учдимикан-а? Яна қаер қолди?”
Давлатнинг хаёлига Иёз гоҳ-гоҳида Гулзода исмли аёл билан учрашиб турадиган ижара уй келди. Борса, у ер ҳам қулф экан. Эгаси "анчадан бери бўш ётибди" деди.

(Давоми бор)

@Ummuzaynabummuijodi
4.3K viewsedited  13:55
Ochish/sharhlash
2022-10-02 16:43:22 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
227-қисм.

      Мўйсафид шундан сўнг кетишга чоғланди. Абдулмажид қори унинг ортидан ачинганнамо кўз ташлаб қоларкан, қандай бўлмасин бу муаммога ечим топиши кераклигини ўйлади.
      Ноқобил фарзанд ўз йўлига! Аммо бу дунёда сўнгги кунларини яшаётган мана бу қария чиндан ҳам раҳм-шафқатга муҳтож. Неча кунлик умри қолган бўлса ҳам, ўз уйида, ота-бобосидан қолган бир кафт тупроқ устида оёқ узатиб ўлишни истайди. Ҳамқишлоқларидан тиланиб сўраётган нарсаси ҳам шу!
      Эндигина изига қайтиб, ичкарига кириб кетмоқчи эди, бирдан эсига бир нарса тушиб қолгандек шошганча ортига ўгирилди.
     Ўзидан йигирма қадамча нарида ҳамон бояги шарпа нима қилишни билмай хўшшайганча турарди. Қори секин у томонга қараб юрди.
     —Ассалому алайкум! Менда ишингиз бормиди?
     Қоронғулик қўйнидаги жусса истар-истамас, худди бир нимадан иккиланаётган одамдек олдинга икки-уч қадам босгандек бўлди. Сўнг яна тўхтади.
      —Ас..Салому алай...кум!
      Оралиқ масофа беш-олти қадам қолай деганда қори ўзи билан саломлашган йигитнинг ким эканлигини таниди:
      “Ие, бу ҳалиги мулла Аҳмадшо таништирган йигит-ку! Тепа маҳаллалик Ҳоқон арабнинг ўғли... Исми нимайди-я?”
      Чала-ярим таниб турган бўлса-да, янаям адашмаслик учун йигитдан исмини сўради. Бечора гапиришга қийналаётганини сездирмасликка тиришиб, ғўлдироқи овозда аранг ўзини таништирди.
      "Ҳа,  адашмабман!  Худди ўша йигит.  Фақат юзига нимадир бўлганга ўхшайди... Гапиришиям ғалати!"



     Ортиқча зўриқтирмаслик учун иложи борича йигитга камроқ савол беришга ҳаракат қилди.  Одамлар "мулла Иёз" сифатида таниган бу йигитнинг гапирай деса гапи оғзидан тушиб кетяпти. Сўзларида маъно йўқ, даҳан бир тарафга қийшайиб, чап кўзининг қорачуғи худди ғилайларникига ўхшаб қолган.
     Қори чамалаб уни бундан икки ярим ой олдин соппа-соғ ҳолатда Ёқуб устаникида кўрганини эслади.
     —Кўзингизни юмиб, ичингизда истиғфор айтасиз. Калима қайтариб турсангиз ҳам майли... Васвасаларга учманг, Қуръон ўқиб руқия қилинаётган пайтда ҳеч ким бир бири билан гаплашмайди. Келишдик-а?
      Истиъоза айтилишига Иёзнинг кифти дир-дир учишни бошлади. Кейин бу дирдираш тирсак ва оёқларига ўтди.
      Аввал Абдулмажид қори томонидан Довудий ўктам овозда азонга такбир айтилиб, сўнгра “алҳамду” деб бошланадиган Қуръони Кариймни очиб берувчи сура- "фотиҳа" сураси ўқилди.
      Титраш сабабини тушунмай ажабланиб турган пайтида эса бирданига ичида ғалати оғриқ турди. Ичаклари бураб худди ичи кетадигандек табиий эҳтиёж уни хожатга бориш учун қистай бошлади.
      “Йўқ, чидайман... Ҳозир ўтиб кетади!”
       Ҳуруфул муқаттаот билан бошланувчи сура... Сўнг инсониятнинг сеҳрга аралаша бошлаган илк даври- Сулаймон алайҳиссалом пайтидаги воқеалар талқин этилган оятлар қироати бошланди:
      “Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қиладиган нарсага эргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳр ўргатиб, кофир бўлдилар”
       Иёз арабий сўзларнинг маъносини тушунмасди. Аммо қироатда баён этилаётган исмнинг ўзиёқ унга мулла Зиёднинг сўзларини эслатиб юборди. У уйидан кулфат аримай қолган аёлга нималар дегани худди кечагидек ёдида:
     “Сулаймон пошшо замонида жинлар билан ахднома тузилган, шунинг учун бесабабдан улар ҳеч кимга зарар етказмаслиги керак. Мен ўзбошимчалик билан сизга зарар берганларни ҳозир уйингиздан қуваман!”
       Бирдан қорин оғриғи қаёққадир даф бўлгандек бўлиб, Иёзнинг онгида мантиқсиз бир савол чарҳ уриб айлана бошлади:
       “Мени қийнаётганларга бу одам ҳам ўша аҳдномани эслатяпти, назаримда!
     Танамдан зиёнкорларни қувиб солмоқчи! Қизиқ, қорининг бунга кучи етармикан?! Тузатолмаса нима қиламан? Бу ишим учун улар баттар мендан ўч олишлари аниқ!”
       Шу жойда Абдулмажид қоридан кўзини очиб бир нималарни сўрагиси келди.
     “Нима деб сўрайман?  Аҳднома ҳақида сўрайманми? Жавоб бермаса-чи?”

(Давоми бор)

@Ummuzaynabummuijodi
4.7K viewsedited  13:43
Ochish/sharhlash
2022-10-02 16:34:02 ​​#тавбаи_насуҳ Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu 226-қисм “Эй Худо! Яна нима бўлди, унга? Нега бақирди? Ёки менга шундай туюлдими?!” Оёқлари уни Иёзнинг хонаси томон судраб борди. Чироқни "бисмилло" деб туриб ёқди ва чироқ ёниши билан кўзи қамашиб кетди.…
4.7K views13:34
Ochish/sharhlash