Get Mystery Box with random crypto!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali U
Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
Kanal manzili: @ummuzaynabummuijodi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.04K
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
Мурожаат: @UmmuZummu_bot
Китоб буюртма: @Kitob_savdo_bot

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 176

2022-10-06 21:40:48 ​​​​#хангома “ГУРУЧ” ОПЕРАЦИЯСИ Саид Аҳмад ака девзира гуруч танлашга уста. Бир гал азза-базза Қўқон бозорига кириб, Чўнғаранинг гуручидан ҳарид қилдик: Саид Аҳмад ака ўттиз кило, мен ўттиз кило. Мезбонлар гуруч солинган қоғоз қопларни вагонга чиқариб…
5.3K viewsedited  18:40
Ochish/sharhlash
2022-10-06 18:51:52 ​​​​​​#туннома.

Бу дунё сўқмоқларида икки инсон учрашаркан, бир қанча пайт бир-бирига ҳамроҳлик қилади.

Яхши гаплардан гапиради, бир-бирига таскин беради!

Ҳар ким ўзи каби инсонга интилади, бу нафақат инсонларда, ҳайвонлар-у қушларда ҳам жорий қонун!

Булбул-булбул билан, зоғча-зоғча билан ошно тутинади. Шер-шерни, бўри-бўрини суяйди!

Меҳр қонунларида-йўриқ шундай!

Ўзинг истаганинг қадар меҳр берасан! Бермай, тиланиш йўқ...

Ўз дунёйингизни пайдо қилинг ва унинг сувлари худди жаннат булоқларига монанд бўлсин!

Бу дунёнинг иморатларини меҳрдан қоринг, одамлар унга кирганда исинсинлар!

Ва унга ҳамиша ўзингиз кабиларни киритинг!

Меҳрни беринг ва қадрни қозонинг!

Агар шундай қилолсангиз, ишонаман-ки, ўтган вақт учун ҳеч қачон афсус қилмайсиз!

Ҳатто сўнгги нафас сизни тарк этгунга қадар...

Мана шу бесамар кетмаган умр деб аталади!

Сизга осуда тун тилаб, Ummu Zaynab!

@Ummuzaynabummuijodi
886 viewsedited  15:51
Ochish/sharhlash
2022-10-06 18:02:10
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu. Azizaxon opa kitob bugun qoʻlimga keldi. Kelishi bilan sizga yozaman degandim lekin qolgan joyimdan azgina oʻqiy deb tugatib qoʻyibman qayta qayta oʻqib chiqyapman. Alloh ishlarizni rivojini bersn. Farzandlariz rohatini koʻrib yuring. Koʻp yillar biz oʻquvchilariz koʻngillar hushnud aylab asarlar yozishda charchamang. Alloh sizga 2dunyo saodatini bersin. Sizdan yangidan yangi asarlar kutib qolamiz. Sizni gʻoyibona yaxshi koʻrib qolgan oʻquvchingiz Feruza. Alloh sizu bizdan rozi bulsin

@Kitob_savdo_bot
2.0K viewsedited  15:02
Ochish/sharhlash
2022-10-06 16:52:37 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
233-қисм.

Нимага шунчалик шу хотинчалиш эрга ёпишиб олгандим ўзи, ҳайронман!
Ҳа, у пайтлар “бу кишим” жуда ўзига бино қўйган, куйдиргининг нақ ўзгинаси эди! Иситиб олганмиди, нима бало?!
Ҳозир кўзимга ит теккан ошдек кўринди. Ўшанда нимасига эриб оққаним-мана энди ўзимга жумбоқ!
Аммо ана ўша “кўк кўз суюқоёқ” боплади! Боплаганда-ки! Ҳаммамизнинг аламимизни битта қилиб олди!
Бориб-бориб у “фоҳиша”га сеҳр-жоду таъсир қилмай қолганми, дейман-да!”
Собиқ куёвини кузатиб паришон бир алфозда изига қайтган она қизининг андишасизларча чақчайиб турган кўзларига рўпара бўлди:
—Нега унга дардингизни достон қилиб ўтирибсиз?! Нима бор экан, унга бу ерда?!
Арофат хоним ҳозир қизига ҳисоб берадиган аҳволда эмасди. Уришгиси келиб, бозорчи хотинлардек қаршисида қўл чалмаштириб турган қизига “бор-ей!” деди-ю томорқа тарафга қараб кетди.
—Ҳой, сизга айтяпман! Нимани гапирдингиз, ўзи унга?! Тентак нима дардда келибди? Билсак бўладими?
Она ўша кетиб бораётган тарафидан ортига ўгирилмай минғирлади:
“Ғирт аммаларингни ўзисан!”
—Эшитмаяпман!!! Гапирсангиз, эшитадиган қилиб гапиринг! Хўпми? “Анави хотинчалиш нимага кепти?” деб сўраяпман, сиздан? Ўн йил ўтиб, яна нимадир эсига тушиб қолибдими?
Хотин керак эканми ё уйига чўри? Нега индамайсиз? Сизга бирон нарса айтдими?
Бу сафар Арофат хоним дахан қимирлатиб ҳам ўтирмади. Моҳпоранинг эса жазаваси қўзиди:
—Касофатинг бошингдан қолсин, илоё, жинкаш! Келмай, ўл! Ўзи манави хотиннинг энди жағи тиниб, қулоғим тинчиганди!
Ўгай онанг билан илиқишиб юравермайсанми, ўн йил олдин "уч талоқ" қўйиб юборган хотинчангни йўқлаб нима бор, сенга? Ҳе, ордона қолгур!
Моҳпора сал олдин Иёз туриб кетган курсичадан аламини олиб уни даранглатиб тепди. Бостирма тарафдаги ғозларнинг яна чакаги очилди.
Арофат хоним миқ этмас, пешайвон тарафда кекирдагини чўзиб бор овозида қичқираётган қизининг дийдиёларини ҳам худди қулоғи том битиб қолганидан эшитолмаётгандек тутарди ўзини.



Абдулмажид қори Иёзнинг намоздаги баъзи бир хатоларини ҳалимлик билан тузатди. Сўнг қандайдир бир юмуш билан ташқарига чиқиб кетди.
Хужра ичида одам сийрак. Сал нарида ўн бир-ўн икки ёшлар атрофидаги бир болакай укаси билан ўтирибди. Иккисининг ҳам қўлида варақлари анча хилвираб, эскириб кетган китоб бор.
Иёз диққати бўлиниб нега ўша томонга қараганини билмайди. Ғайришуурий тарзда, жуда қисқа сониялар ичида улар ўқиб ўтирган китобнинг муқовасини кўришга улгуриб қолди.
“Жавоҳир-ул ......! Ҳа, ҳа... Бу ўша китоб!”
Аъзойи бадани титраб, кўз олди қоронғулашиб кетди. Китоб варақлаб ўтирган бола тимсолида у нима учундир ўзининг макру-хийлаларга чалғиб кетган болалигини кўриб турарди.
—Бу китобни қаердан олдинг? Ким берди уни сенга? Топиб олдингми? Нега жимсан? Қаеригача ўқидинг? Қаеригача ўқидинг деяпман, сенга?
Бола тепасига қуюндек учиб келиб, ўзидан-ўзи ғалати саволлар бераётган бу одамга анграйиб қаради. Довдираганидан аввал меҳр қўйиб ўқиётган китобига, сўнгра важоҳатдан ўзига еб қўйгудек тикилаётган кимсанинг қаҳрга тўла кўзларга жавдираганча қараб тураверди.
—Бу йигитча мураттаб қориларимиздан... Ака-уканинг ҳар кунлик такрори бор. Улар ўқиётган китоб эса... Қуръони Карийм!
Кимдир Иёзнинг бошидан челаклаб совуқ сув қуйиб юборгандек бўлди. У Абдулмажид қорининг аллақачон ташқаридан қайтиб кириб, ўзини бир четда кузатиб турганини сезмай қолганди.
“Қанақасига Қуръон? Ахир ҳозиргина мен бошқа китобни кўрдим-ку! Ҳаётимни остин-устун қилиб юборган китобни...”
Қори нотаниш одамнинг важоҳатидан ҳалиям ўзига келолмаётган бола ва унинг укаси ёнида пича ушланиб қолди. Сўнг хужрада қолиш-қолмаслигини билмай шумшайганча турган Иёзнинг олдига келди.
—Намозларингизга диққатли бўлинг Иёзбек! Намоз бу қўрғон! Унга қанчалик эҳтиёжингиз борлигини мен айтмасам ҳам ўзингиз жуда яхши тушуниб турибсиз!
Намоз инсонни гуноҳ-маъсиятдан тўсади ва унда ажиб бир қувват бор...

(Давоми энди ёзилади)

@Ummuzaynabummuijodi
2.9K viewsedited  13:52
Ochish/sharhlash
2022-10-06 16:33:17 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
232-қисм.

Иёз Моҳпора билан никоҳи айнан шу уйда ўқилганини элас-элас эслагандек бўлди.
Ҳа, ўн йил ичида бу уйда яшайдиганлар ўзларидан ортиб, деворига кафт урмагани — бир қарашдаёқ сезилиб турибди.
Дарвоза чертилишига этак тарафдан иккита ғоз дунёни бузгудек ғағиллаб эшик ёнига учиб келди. Иёз шовқинни эшитиб ичкаридан кимдир чиқишига ишонди.
То ғозлар қамалиб остонада ўша кутилган одам кўриниш бергунча орадан бир човгум милдираб қайнагудек вақт ўтди.
—Кечирасиз, танимайроқ турибман! Бизда ишингиз бормиди?
Минг истиҳола билан кекса аёлга у ўзини таништирди.
—Сизмисиз? Вой ўлай... Танимаганимни қаранг...
Арофат хоним қўярда-қўймай ичкарига бошлади. Иёз эса тезда кетишини баҳона қилиб шундоққина пешайвон остидаги курсичага ўтириб қўя қолишни маъқул кўрди.



—Икки йилча сиқилиб юрди. Менам маҳаллангизга икки-уч марта бордим. Кейин жойи чиқди, турмушга узатдик...
Бошида бахтли яшади. Хурсанд... Кейин қайнонаси билан муросаси қочди, эридан хафа бўлди. Биз эса иккиқатлигига шунақа бўлаётгандир деб ўйладик. Йўқ, адашган эканмиз!
Очиғи, қизим аммаларига тортган. Саккизта аммасидан ҳозир еттитаси тирик! Ашурой опам беш йилча олдин қазо қилди. Ер бориб хабар қилмасин, раҳматли жуда доғули аёл эди...
Мен Моҳпорага “рўзғорингга бировни аралаштирма!” деб кўп айтдим. Қани энди... бола зотиям сал каттанинг гапига қулоқ солса-да?!
Мана энди кеч...
Ҳадеб келиб-кетиб юраверганига катта аммаси орага тушиб қизимнинг уйини аччиқ қилиб берди. Кейин яна бошқаси...
Салкам тўрт йилдан бери куёвим пул топиш дардида сарсон-саргардон! Набирам янаги йилга мактабга чиқади. Отасидан бир чақа пул олиб, хали тишимизга босган эмасмиз. Буларнинг келажаги нима бўлади, билмайман...
Сиз ҳақингизда эса деярли гаплашмаймиз. Беш-олти йил олдин кўчадан гап топиб келди:
“Биринчи эрим стадионларни ижарага олиб, минг-минг одамни даволаётган экан... Роса кучайиб кетибди. “Иёзбек” деса ҳамма танийдиган бўлибди!” деб гапирди.
Менам ортиқча гап қўшмадим, “ҳа” деб қўйдим...
Аммо онангиз ҳақида тез-тез унга эслатиб тураман. “Сен шу аёлни норози қилгансан!” деб Моҳпорага кўп марта айтдим. Бир гапимни эшитгиси келмай, жириллаб кетади, бир яна йўқ жойдан ҳар-хил гапларни топиб гапиради...
Ғозлар яна нимадандир безовта тортгандек бири қўйиб-бири ғағиллай бошлади. Иёз дарвоза тирқичидан кўзга бир ташланиб ўтган зардолиранг кўйлакнинг пешини аранг кўришга улгуриб қолди.
—Моҳпар келди...
Арофат хонимнинг овозидаги ҳадиксирашни сезиб, Иёз бу ердан сал эртароқ кетмаганига афсусланди.
—Бугун сал эртароқ қайтибди!



Моҳпора даставвал нима жин уриб бу одам бу ерга келганига ҳайрон бўлди.
Онасининг худди одам қуриб кетгандек у билан бамалайхотир гаплашиб ўтириши ақлга сиғмас бир ҳодиса эди!
“Шунақа бўлиши мумкинми? Кўчадан келсанг, ўн йил олдин ажрашиб кетган одаминг — худди осмондан тушгандек уйингда, онангнинг қаршисида у билан бирга гаплашиб ўтирган бўлса?!
Яна тағин умуман тушинггаям кирмайдиган одам...
Ҳозир-ку майли, аммо ўн йил олдин... у билан хатто бир уйда яшаётган пайтингда ҳам ғирт бегонадан баттар эдинг!
Хўш, нега келди деб ўйлайсан? Пишириб қўйибдими, унга бу ерда?!”
Хаёли қисқа фурсат ичида ҳар кўчага кириб чиқди, аммо собиқ эрининг нега бу ерга келганини Моҳпора умуман тушунолмади.
Иёз эса иссиғида жуфтакни ростлаш учун ўрнидан қўзғолди.
“Ҳа, онам айтмаса, танимасдим... Жуда ўзгариб кетибди!
Қизиқ! Мен келгунча нима ҳақида гаплашишган экан-а? Ярашиш учун келмагани аниқ!
Ё ўзича яна аҳмоқ қилмоқчи бўлдими? Қайдам, балки мени “кўп нарсадан хабари йўқ!” деб ўйласа керак...”
Ўтмиш кунлари дарров Моҳпоранинг кўз олдида жонлангандек бўлди. Эрининг изидан қолмайдиган кўк кўз қиз ва яна бир озғингина келинчак... Касалхонадаги воқеа, ўзининг ҳар кимдан рашк қилиб тинмай йиғлаб-сиқташлари...
“Ҳа, ўта кетган содда, ҳар балога чидаб яшайверадиган аҳмоқ бўлган эканман!

Давоми бор.

@Ummuzaynabummuijodi
3.0K viewsedited  13:33
Ochish/sharhlash
2022-10-06 16:13:33 ​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
231-қисм.

     Келин тиҳирлик қилаётган қизчасининг қўлидан тортиб ичкари уйга олиб кириб кетди. Жавҳар хоним кутилмаган меҳмоннинг ташрифидан карахт, Иёз эса айни чоғда гапни нимадан бошлашни билмай тош қотганча турарди.
     Айтишгагина осон! Бу ҳолатда "узр сўрайман" деб, эски яраларни тирнаб қўйиш ҳеч гапмас!
      Ҳаёт шундай! Кимдир-бировни вафотидан сўнг уч кун эслайди, нари борса, бир ҳафта. Баъзан бир ой гапириб юриши ҳам мумкин. Ёки бир йил. Аммо оналар ҳақида бундай деб бўлмайди. Улар фарзандига то ўлгунча куяди!
    Она зоти тирик экан, унинг қалбида фарзанд доғи — ўчмайдиган доғ, битмайдиган яра, кетмайдиган дард бўлиб қолаверади!
     Қизчанинг ҳарҳашаси тиниб, ҳамма ёқ сув қуйгандек ҳолатга келгач, ҳайкал каби қотиб турганларнинг бири — аста келиб иккинчисининг пойига тиз чўкди.
     —Олдингизда гуноҳкорман, она! Сизга кўп азият етказиб, битта-ю битта қизингизни бахтсиз қилдим... Агар кечиролсангиз, мени кечиринг! Афсусдаман...
     Жавҳар хонимга худди вақт тўхтаб қолгандек туюлди. Қани энди, ихтиёр ўзида бўлса... Ҳозир бу томошани мана шу аравачасига михланган кўйи кўриб ўтирмаган бўларди.
     "Гарчи шамол келиб сўрасин, узр... Синган шоҳ-синганча қолур... беҳузур!"
     Ногиронлар аравачасида ушоқдек жуссасини тик тутиб ўтирган бўлса-да, у ҳозир қўл тегса қулаб тушгудек бир алфозда эди. Ичидаги туғёнларни сонияма-сония бостириб, хотиржам қиёфада куёвига қаради ва қачонлардир ўзи майда-майда қилиб йиртган суратдаги хушсурат чеҳрага уни ўхшата олмай, таажжубланганча тикилиб қолди.
     Ҳали ёш бўлишига қарамай, қаршисидаги бу йигитнинг сочларига эрта кунда оқ оралабди, ранги-рўйи ҳудди узоқ пайт бир жойда ётган ётоқ касалларники каби зард тус!
     "Эсиз, ўзини анча олдириб қўйибди!"
     Жавҳар хоним кўп нарсаларни ўйлаган аммо Иёзни бунчалик абгор аҳволга тушиб қолган деб ўйламаганди.
     Гулазим билан кирди-чиқди қилмай қўйганига анча бўлди. Орқаваротдан куёвининг бахти келишмай юргани-ю қизидан сўнг нақ тўрт марта уйланиб-ажрашганига-ча эшитди. Кошки бу гаплар фарзанд доғида куйиб-кул бўлаётган онанинг ичидаги алам ўтини ўчиришга яраса?!
     Иёз — Жавҳар хонимнинг наздида ашаддий хотинбоз, қиз-жувонларнинг кушандаси, ҳали кўп инсоннинг бахтсиз бўлишига сабабчи бўладиган хосиятсиз бир эркак эди.
     Хонимнинг кўз олдига Ғамзанисонинг гулгун чеҳраси келди. Онаизор борган сари хира тортиб, йил ўтган сайин ўчиб бораётган сиймони бир муддат тасаввур саҳнасида тутиб қолишни истаб, кўзларини юмди.    
     Ҳа, охирги пайт тасвир жуда хира! Аммо шундай лаҳзалар бўлади-ки, Ғамзанисонинг чеҳраси узоқ пайт кўз ўнгидан кетмай, қаршисида хиёл жилмайганча тураверади.
     Худди нимадир айтмоқчидек!
     —Қизингиз фаришта эди... Менинг чиркин дунёйимдан у шу тариқа бош олиб кетди! Қўлимдан уни қайтариб келиш келмайди... Ожизман!
     Аммо хаётимни бериб, уни қайтариб келиш мумкин бўлганда, ишонинг, ҳеч иккиланмай умримни Ғамзанисо учун баҳшида қилган бўлардим...
      Хонимнинг мижжаларидан ёш сизиб чиқди. Сўнг улар томчи ёш кўринишида бирин-кетин пастга қуйилди:
     —Болам ҳозир ҳам... хурлар билан бирга! Сиздан ранжиган куним... Ғамзанисо тушимга киради...
    Ўзича... бир нималарни менга тушунтирмоқчи бўлади... Майли, агар бу дунёда эмас, у дунёда ҳузур-ҳаловат топган бўлса... мен розиман!
    Жойи жаннатда бўлсин...
    Иёз хиёл титраётган кафтларга юз босди. Жавҳар хоним бироз ёшли кўзлари билан куёвини кузатиб турди. Сўнг кафтларидан бирини суғуриб олиб худди меҳри ийиган оналар каби Иёзнинг чўкиб қолган елкаларини силади.
    —Сизни кечирдим, ўғлим! Кечирдим...



     Иёз Ҳайбарчашмага етиб келганда вақт асрга яқинлашиб қолганди. Одамлардан сўраб-сўраб иккинчи аёли Моҳпоранинг ота ховлисини топиб борди.
     Нураб ётган пастаккина пахса девор, бир хатласанг, ўзингни ховлининг ичкарисида кўрасан! Ёнбошда эса кўчага орқа қилиб қурилган бир уй, бир даҳлиз.

(Давоми бор)

@Ummuzaynabummuijodi
3.4K views13:13
Ochish/sharhlash
2022-10-06 16:03:36 ​​#тавбаи_насуҳ Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu 230-қисм. Баъзан заифлик мана шу нуқтада кўринади. Билингки, кўнгилда жиндеккина ўтмиш кунларига қайтиш иштиёқи яшаётган бўлса, тавбангизда собит туролмайсиз! Шунинг учун биринчи аркондагидек қалбни батамом…
3.4K views13:03
Ochish/sharhlash
2022-10-06 14:52:08 #sharpa_kitob

ШАРПА БИЛАН БАҲС ёхуд МИЛЛИОН ЕВРОЛИ БИТИМ.

роман. 

Муаллиф: Азизахон Исмоилова.

Эллик саккизинчи қисм.



Маслаҳат.

— Амирликка учиб кетяпмиз...
    
Алсунинг паст овозда «айтдимми-айтдим!» қабилида билдирган янгилиги Дианани ҳушёр торттирди.
     
— Ростдан-а? Ажойиб-ку!
     
Табиийки, қизнинг иккинчи саволи «Фуад билан учрашиш режангда борми?» деган сўроқ бўлди.
      
— Билмадим, олдиндан бир нарса деёлмайман, сен ўзинг қачон қайтмоқчисан?
     
— Бирровга уйга бориб келаман, лекин узоқ қололмасам керак! Ойим Сочидан қайтганлар, кейин қўйвормасликлари мумкин!

Давоми...

ЭЛЛИК САККИЗИНЧИ ҚИСМНИ ЎҚИШ
4.0K views11:52
Ochish/sharhlash
2022-10-06 05:34:09 ​​​​#хангома

“ГУРУЧ” ОПЕРАЦИЯСИ

Саид Аҳмад ака девзира гуруч танлашга уста. Бир гал азза-базза Қўқон бозорига кириб, Чўнғаранинг гуручидан ҳарид қилдик: Саид Аҳмад ака ўттиз кило, мен ўттиз кило.

Мезбонлар гуруч солинган қоғоз қопларни вагонга чиқариб беришди. Поезд жилганидан сўнг устоз билан алла-паллагача гурунглашиб ўтирдик. Кейин ухлаб қопман.

Бир маҳал ғалати шатир-шутир овозидан уйғониб кетдим. Қарасам, купе шифтида хира чироқ ёниб турибди. Саид Аҳмад ака майкачан бўлиб ўтириб олган. Олдида иккита қоп.

Менинг қопимдаги гуручдан ҳовучлаб-ҳовучлаб олади-да ўзининг қопига солади.

⸺Ҳорманг, устоз, ⸺ дедим. ⸺ Нима ҳаракат?

⸺Уйғондингми? ⸺ деди оқсақол киройи меҳр билан. ⸺ Ухлайвер, болам, ухлайвер, чарчагансан, ⸺ шундай деб ишини бамайлихотир давом эттираверади, мен билан ишинг бўлмасин, ⸺ деди тушутириш бериб, ⸺ шунақа, ярим кечадан кейин эсим озроқ кирарли-чиқарли бўб қолади. Нима қилаётганимни ўзим билмайман.

Ҳайрон бўлдим.
⸺Эсингиз кирарли-чиқарли бўлса, нега ўзингизнинг гуручингиздан олиб меникига солмайсизда, менинг гуручимдан ўзингизникига солаяпсиз?

Саид Аҳмад ака хотиржам қараб қўйди:

⸺Унда озроқ эмас, сапсем жинни бўлиб қоламан-ку, болам!

Ўткир Ҳошимов “Шумлик”дан.

@Ummuzaynabummuijodi
2.5K views02:34
Ochish/sharhlash
2022-10-06 05:34:09
#яхши_шеърлар

БАЛКИ ДУНЁ БИР ТОМОШАГОҲ

Балки,
Дунё бир томошагоҳ,
Балки,
Жаллод унутган кунда.
Балки бозор,
Харидори йўқ,
Сафсаталар сотилар унда.
Балки,
Дунё улкан бир мозор,
Кезиб юрар тирик жасадлар.
Ярим тунда туғилар бир-бир,
Дунёга дор бўлар ҳасадлар.
Балки,
Дунё сўқир бир машшоқ,
Тебрантирар,
Телбани куйи.
Қулларини синамоқ учун,
Худо қурган,
Шайтоннинг уйи!

Мирзоҳид Ботиров

@Ummuzaynabummuijodi
2.5K views02:34
Ochish/sharhlash