Get Mystery Box with random crypto!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali U
Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
Kanal manzili: @ummuzaynabummuijodi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.04K
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
Мурожаат: @UmmuZummu_bot
Китоб буюртма: @Kitob_savdo_bot

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 183

2022-09-26 16:54:15 ​​​​#нимадир.

Ким билан чиқишмайсиз?!

Омадлилар биланми?!

У худди ўзидан фаришта ясаб олгандек туюладими?!

Балки сизга ролини маҳорат билан ижро этадиган ўзича "актриса" лар ёқмас?!

Ёлғон  ёқмайдими?!

Тўғри сўзнинг тўқмоғи-чи?!

Балки кимнидир кибрда айблашингиз ҳам мумкиндир?!

Сал бўлса ҳам уни биласиз-ку, тўғрими?!

Минғирлайверадиганлар-чи?!

Балки кимнингдир майдагаплиги ёқмас?!

Ҳуллас ўзига- ким ва нима учун у ёқмаслигини ҳамма ўзи жуда яхши билади.

Энди гапнинг индаллосига ўтамиз...

"Индаллоҳ" нимайди?!

Бу орқа варотдан гапириш эмас,  "Ҳақнинг ҳузурида"  гапириш,  гувоҳлик бериш,  ким эканлигини очиқ айтиш дегани...

Бу айнан қиёмат куни содир бўладиган ҳолат.

Бошқа пайт "индаллоҳ"  ни биз сал шошилиброқ,   бу дунёда ишлатиб қўямиз...

Юзига айта оласизми?!

Уни ҳамиша кузатиб,  фақат ва фақат топганингиз бир ҳовуч кир эканлигини кафтларингизни очиб,  кўрсатиб бера оласизми?!

Индаллоҳни боя бежиз эсламадим.

Кимнидир ёмон кўришингиз- айнан ўша одамнинг тескариси эканлигингизни англатади!

Омадлини ёқтирмаяпсизми,  демак ўзингизни омадсиз ҳисоблайсиз!

Ўзидан фаришта ясаб олганларнинг ниқобидан чок қидиряпсизми, демак ўзингизнинг очиқ ётган тарафларингиз бор!

Актрисалар ёқмаяпти-а?
Демак,  ролларни ҳаёт саҳнасида кўришни ҳазм қилолмайдиганларнинг бирисиз...

Ёлғон ёқмаяптими?!
Ўзингиз қай даражада тўғри сўзсиз?!
Сизнинг ҳам ёлғонларингиз бор,  фақат кўпини Аллоҳ сатр қилиб этагингизни ёпди!

Тўғри сўзнинг тўқмоғи?!
Сизга ҳалиги...
Тўғри сўзлар, ҳақиқатпарастлар ёқмайди-а?!
Узр... Ҳақиқатни эгиб, букаётган эй ошнагинам, бу ҳақиқат деганлари охиригача эгилмайдиган қайсар нарса, эгилса ҳам "Ҳақ" деган жойи синмай тураверади.
Олишиб оввора бўлманг!

Кибр?!
Афсуски, бу айбни ҳар ким-ҳар кимга қўя олади. Тупроқ унсуридан бўлиб яшашлик қийин, барибир бандасининг лойини тупроқдан қоргани билан унга яна уч унсурни ҳам қўшган: сув, олов ва шамол...

Кимнидир ҳаволаниши сал сероброқ бўлиши мумкин ва буни сиз ўзингизча кибр деб атайсиз...

Аммо ҳақиқат шуки, сизнинг ўзингизда ҳам ҳаволаниш деган иллат йўқ эмас. Бўлмаса лойингиз қотармиди?!

Кибрдан зарра улуши бор инсон Жаннатга кирмайди дейишади. Жаннатнинг энг баланд нарҳи шу!

Биз бировнинг кибрини аниқлагандан кўра, ўзимизникини синдириб тура қолайлик!

Жаннат бизга керак-ку, ахир...

Минғирлайверадиганлар ёқмасди-а?!

Тўғри, гапни бўлак-бўлак қилиб гапирадиганлар, минғирловчиларни суймайди..

Мана сизга ёқтирмаган иллатларингизга кўра-ўзингизнинг суратингиз...

Бу суратни ҳеч қаерга осиб бўлмайди. Фақат тошойнадагина унга жой бор!

Ҳар ойнага қараганингизда бу чеҳрани эслаб туринг, инсон ўзидан бошқа ҳеч кимни ўзгартиролмайди!

Ўзгариш ҳам фақат унинг ўзига керак...

Ummu Zaynab Ummu


@Ummuzaynabummuijodi
4.8K viewsedited  13:54
Ochish/sharhlash
2022-09-26 10:03:10
#нимадир.

"Мен ва муаммоларим" деган лавҳа экан.

Учишни ўрганганлар борми, ичимизда?!

@Ummuzaynabummuijodi
4.9K views07:03
Ochish/sharhlash
2022-09-26 07:05:09 #биз.

ОНАМ... МЕН ВА ҚИЗИМ...

Муаллиф: Азизахон Исмоилова.

(хотира)

Яқинда қизимнинг ён дафтарчасини ўқиб қолдим. Дафтарнинг бошида ўзини таништирган, мен фалончи, писмадончи деб...

Кейин эса кетидан дарров мен ҳақимда ёзишга ўтиб кетган. Уни онасидан фаҳрланишини ўқиб,  шунчаки кулиб қўйдим.

Қизим кўп тарафлама мендан бошқачароқ. Ташқи кўриниши ўзгача, мутлақо менга ўхшамайди, феъл атвор томонлама ҳам... У оғир-босиқ, кейин жуда ройиш.  Гапга қулоқ солади,  айтганингни қилади.  Мен эса қайсар ва инжиқ бўлганман...

Давоми...

ПОСТНИНГ ДАВОМИНИ ЎҚИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ
511 views04:05
Ochish/sharhlash
2022-09-26 04:01:35
#хайрли_тонг.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Янги кун муборак!!!
Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!

Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!

Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!

Кунингиз сермазмун файзли ва хайрли бўлсин! Амийн


@Ummuzaynabummuijodi
3.9K views01:01
Ochish/sharhlash
2022-09-25 21:08:44 ​​#орзу.
(бу мутлоқо шеър эмас)


Сени вақт овутсин...

Олганин олиб,
берганини берсин...

Юзингга ажиндан харита солиб,

"Юмшоққина" кампир қилиб қаритсин...

Ушоққина...

Бир ҳовуч ёки бир сиқим

Бировга оғирин туширмайдиган,

Бир пардек енгил...
Ғамсиз...

Кучи обдаста тутишга
Етган...

Бурчакда жимгина
Намоз ўқувчи!

Бармоғи китобда
Сирғаладиган...

Охирги кўз нури кўз ёши ила,

Чиройли оятда
Ўчган...
Тўхтаган...

Шунақа чиройли
Кўч кўрон билан

Жимгина охират
Юртига кўчган...

Сени вақт овутсин,
Хайрли яша!

Ҳаётинг шунақа
Хотима топсин...

Манглайига суртиб,
Ўпиб, сийпалаб

Умр китобингни
Фарзандлар ёпсин...

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi
1.5K viewsedited  18:08
Ochish/sharhlash
2022-09-25 21:05:15
ORZU...

Ummu Zaynab Ummu

Zinnura

𝚉𝚒𝚗𝚗𝚞𝚛𝚊 | 𝙾𝚏𝚏𝚒𝚌𝚒𝚊𝚕 𝚌𝚑𝚊𝚗𝚗𝚎𝚕

t.me/Zinnura_uz
1.5K views18:05
Ochish/sharhlash
2022-09-25 18:31:20
#нимадир

Агар қалбда гўзаллик яшаётган бўлса, шу дунёнинг ўзи сиз учун Жаннат!

Тўкилиб ётган уйингиз гувалаларида қачонлардир меҳрибонингиз бўлган одамнинг кафт изларини кўрасиз.

Синчу ёғочлари ҳам жуда ҳавсала билан терилгандек кўринади. Уларни силаб суясиз, бармоғингизга силлиқ фил суягидек бўлиб туюлади.

Жилмайиб хотирлайсиз: худди хаёлингизда бу ёғочлар ўзини кўтарган музаффар елкалар тафтини ҳали ҳам бағрида сақлаётгандек.

Чучмомо гулларига тўлган боғингиздан баҳор кетгиси келмай кезиб юргандек.

Осмон эса артилган шиша. Қараб турсангиз унда ўзингизнинг жамалаксоч, ол ёноқ пайтларингиз сурати чизилиб тургандек...

Агар қалбингизда гўзаллик ҳалиям яшаётган бўлса, демак сизга бу дунё Жаннат...

Сиз эса ниятларининг ярмига аллақачон етишган одамсиз!

Дунёга келиб севдингиз, севилдингиз...

Гул бўлиб очилдингиз яшнадингиз...

Қалбни кирлатмадингиз, у эса сизга Дунёдаги барча кир тегмаган манзараларни англатди!

Ummu Zaynab Ummu

https://t.me/joinchat/AAAAAFVFAZk-V-Xhcn0-fQ
4.0K views15:31
Ochish/sharhlash
2022-09-25 17:25:30
Баъзи матоларнинг гўзаллиги либос ҳолатига келгандагина кўринади.

Бежирим кўйлак истаяпсизу, уни тасаввур қила олмаяпсизми?

Шунчаки ”Tasattur atelier“ га мурожаат қилинг! Ўзимиз мато танлаймиз, ўзимиз фантазия қиламиз ва сизбоп намуна тақдим этамиз!

Каналга уланинг...

https://t.me/tasatturatelier
4.3K views14:25
Ochish/sharhlash
2022-09-25 16:48:00 #сўраган_эдингиз.

Омега-3 ни Туркияда ишлаб чиқарилганини ичдим. Яхши экан. Дорининг яхши таъсир қилаётганини қаердан биламиз?

Соч тўкилиши камаяди, тирноқ ва тери чиройли ялтирай бошлайди. Агар сизда пўсти тез-тез янгиланиб турадиган қичима бўлса, тузалади. Миянгиз яхши ишлаб, бемалол карра жадвалини шариллатиб айтишингиз мумкин.

Аммо ҳамма нарсада меъёр бўлгани каби омега-3 ни ичишда ҳам меъёр ва чекловлар бор. Қон босими паст юрадиганлар, қандли диабетга чалинганлар, қони ўта суюқ одамлар ичишда муккасидан кетмагани яхши.

Инструкцияни дорихонадаёқ ўқинг, тушунмасангиз савол беринг, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

• Аччиқ тошга келсак, уни тайёр майдаланганини дорихоналарда сотишади. Оғизни буриштирмайдиган эритма тайёрлаб оласиз ва ўзингиз фойдаланадиган паҳмоқ сочиқ бўлагига шимитиб қўлтиқ соҳасига суртасиз.

Аччиқтошни қаттиқ ҳолатида интим соҳага қўлламаган маъқул. Бу ҳавфли! Шу ўринда ёзиб ўтсам, кўпчилик аёллар интим соҳага лазер орқали ишлов беряпти. Аҳмоқ аёл бориб буни неча пул бўлсаям қилдириб келади. Ақлли аёл бўлса ўйлайди: Лазер нима? Кўпчилик аёлларни ўзгартириб қўяётган бу матоҳ ишқилиб, стерил ҳолатдами? Ундан касал юқтириб олиш ҳавфи борми? Нимани ҳисобига у ҳолатни яхшилаши мумкин ва бу менинг соғлиғим учун ҳавфли эмасми?

Яна...

Гўзаллик қурбон талаб қилади дейишади. Блефаропластика яъни кўз устидаги қовоқни олдирган аёлларда маълум вақтдан сўнг кўриш пасайиб кетади. Билингки, тери ва тўқималар қаватини олиб ташлашнинг ўзи биланоқ иш битмайди.

Қарангчи, олиб ташланган терингиз энди сизнинг терингизга ўхшаяптими ёки ўликнинг терисига? Нега унинг ранги бўзрайиб ўликникига ўхшаб қолди?

Агар бу жараённи реклама учун суратга олишган бўлса, демак томоша қилиб хулоса чиқаришингиз ҳам осон бўлади.

Ортиқча тери ва тери ости тўқималарини олиб ташлаш билан иш битмайди, у ерда жон жойида узилган капиллярлар ҳам бор. Уларни битталаб улаб чиқиш учун эса сиз бошқа мутаҳассиснинг ҳузурига боришингиз керак. Ана униси заргарона иш бўлади ва кейинчалик жиддий муаммоларга йўлиқмаслигингиз кафолатланади.

• Менга биров бир ойча олдин ёзди. Гапига кўра 10 ёшли қизи жуда нохуш терлайдиган бўлган. Мен савол эгасига "қизингизнинг кирларини катталарнинг кирларига аралаштириб ювасизми?" деб савол бердим. Улар "ҳа!" деб жавоб бердилар. Умуман кир ювиш техникаси оддий ва жўн нарса эмас.

Пайпоқлар пайпоқлар билан ювилиши керак. Ҳар кимнинг кирини алоҳида ювинг. Эркак кишиникига аёл кишиники аралашмасин. Ўзи аслида кир ювиш у ёқда турсин, кирни дорга ёйишнинг ҳам ўз қонун қоидалари бор.

Бу ўзича мураккаблаштириш эмас. Ёки инжиқроқ одамнинг ўйлаб топганлари...

Одатда катталарда грибок, замбуруғ кўп тарқалган бўлади. Болаларнинг териси нозик. Замбуруғлар кийимнинг чок жойларига бирикиб олади. Ана шундан ҳамма муаммолар бошланиб келаверади.

Кир ёяётганингизда оқарадиган кирларни соя аммо елвизак жойга ёйиб қуритасиз. Бу ҳолатда дазмол қуёш қилмаган ишни давом эттиради.

Чойшаблар куннинг тиғига ёйилади. Дастурхон ва сочиқларни эса бир-бирига шерик қилиб ёнма-ён ёйиш керак.

Ич кийимлар ичкари томонидан дазмолланади. Пайпоқ ҳам ичкарисидан. Хуллас, гапирса гап кўп. Ўзимча ақллилик қилмоқчи эмасман. Балки булар ким учундир оддий нарсалар бўлиши мумкин. Мен сўраганлар учун ёздим...

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi
4.9K views13:48
Ochish/sharhlash
2022-09-25 15:35:15 Нимагадир манда интернет ишламаяпти. Пастга қўшнимни Wi Fi га тушиб шугинани ёздим. Ҳаммада шунақами? Сизларда интернет қанақа? Mobi.uz ишлатаман, эски UMS яъни. Компания сайтида ёзилишича Фарғона, Андижон, Наманганда авария бўпти.
4.7K viewsedited  12:35
Ochish/sharhlash