Get Mystery Box with random crypto!

#нимадир. Баъзан қулоққа чалинади: Аллоҳ таоло бойликни бер | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

#нимадир.

Баъзан қулоққа чалинади: Аллоҳ таоло бойликни беришни истаса, ҳар кимга берармиш... Илмни эса суйганига...

Лекин баъзи ҳолларда диёнатсиз қалбларга ато этилган илмни кўрсак, таажжубга тушамиз.

Охир-оқибат мен ҳамма нарсани "синов учун берилса керак" деб ўйлайдиган бўлиб қолдим.

Яшарканмиз, иймонимиз сустми, виждонимиз ўликми, буни- ҳам ўзимизга, ҳам бошқаларга очиқ ойдин кўрсатиб қўядиган ажиб бир сонияларни ва синовларни бошдан кечирамиз...

Пул, илм бу аслида бир восита холос...

Чиндан ҳам бойликни Аллоҳ таоло истаган бандасига ато этади. Тасаввуримизда шундай! Ато этилганнинг кимдир ҳаққини холисан лиллаҳ адо этади, кимдир эса йўқ.

Пул ширин туюлиб баъзан одам боласи йўлдан тойилиб кетишиям рост. Виждонни, инсофу диёнатни арзимас пулга кўзни чирт юмиб пуллаб юбориши ҳам мумкин.

Илмда ҳам шундай!
Унинг ҳаққини кимдир адо этади, кимдир эса йўқ!

Диёнатсиз қалбларда хор бўлаётган илмни кўрсам, энди ортиқча ажабланмайдиган бўлиб қолдим. Уни бу қалбга берилиши бежиз бўлмаган.

Кимдир оми, тушунмаган, хабардор этилмаган ҳамда билимсиз бўлгани учун адашади. Кимдир эса олим, тушунган, хабардор этилган, фаҳми етган аммо нафсига бўй бериб қўйгани учун гуноҳ содир этади. Хатосиз киши йўқ. Аммо билиб туриб қилиш ёмон!

Билиб туриб унутиш...

Ёдда тутингки, илм эгаларидан Қиёматда "билардинг-а?" деб сўралади....

"Билиб туриб қилардинг-а?"

Умрингизнинг шу кунигача агар Қуръон қўлингизга тушган бўлса, тилингиз уни сайраб ўқиган бўлса, маъноларини тушуниб дилингиз тасдиқ этган бўлса-демак, Аллоҳ таоло неъматига қўшиб Сизга синовиниям тутибди!

Барчамизга инсоф ва тавфиқ берсин!

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi