Get Mystery Box with random crypto!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali U
Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
Kanal manzili: @ummuzaynabummuijodi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.04K
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
Мурожаат: @UmmuZummu_bot
Китоб буюртма: @Kitob_savdo_bot

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 177

2022-10-06 03:35:41
#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Ризқимиз қўшилган яна бир тонг- барчамизга муборак бўлсин!

Фалсафий бир гап ўқигандим: Инсон боласи ҳар куни ўзига берилган иккита илоҳий совғани очганлигини- кўпам вақтида англайвермас экан! Бу совғаларни очгач, у бахтлиларнинг энг бахтлисига айланаркан...

Бу Аллоҳ берган иккита кўз!

Сиз ҳам бу илоҳий совғани ҳозиргина очдингиз!

Илоҳим кўрадиганларингиз оламдаги энг покиза нарсалар бўлсин. Шунинг учун биз ҳам баҳоли қудрат-сизга дунёдаги энг беғубор нарсаларнинг бирини илиндик.

Бу- гўдак табассуми!

Илоҳим, уйингиз шунақа фаришталар пойқадамидан обод бўлаверсин!

Кимлардир-Париждаги Муфтар бозорига ёки Бастилия бозорига борса- ўзини бахтли ҳис қилар, лекин биз ўзбекларнинг уйимиз ҳамиша "болали бозор" бўлиши шарт.

Илоҳим, уйингиз- болали бозор, лолали гулзор бўлсин!

Шуларнинг қиқир-қиқири билан андармон бўлиб, ғийбатга тутилмай яшайверайлик, ҳурмат билан Ummu Zaynab!


@Ummuzaynabummuijodi
4.5K viewsedited  00:35
Ochish/sharhlash
2022-10-04 04:41:04
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Соғ омонмисиз?

Алҳамдулиллаҳ,  яна бир тонгда сиз билан диллашиш бизга насиб этди!

Ўзига ҳамд бўлсин!

Замину осмон, ҳар жамики борлиқ Аллоҳ таолога ҳамду сано айтади...

Бизга маълум ва номаълум барча кичик заррадан тортиб чеки чегараси бўлмаган  самоларни яратган Яратгувчи Қодир Аллоҳ таборак ва таолога ҳамду санолар бўлсин!

Ҳар бир кун бир имконият, шу имкониятга етказганига, яшаш бахтига, нафас олишни бизга насиб этганига, гўзалликлар,  яхшиликлар ва неъматлар билан  сийлаганига алҳамдулиллаҳ,  илоҳим ҳар нафасимиз Ўзининг зикри  билан бўлсин...

Ҳар онимизни хайрли ва ҳар кунимизни қадрли айласин!

Дастурхонимизга файз ва барака ато этсин!

Бошланажак кун-хайрли амалларга тўла бўлишини насиб айласин!


@Ummuzaynabummuijodi
2.8K viewsedited  01:41
Ochish/sharhlash
2022-10-03 20:38:48
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh. Aziza opa kotta rahmat kitoblarimni ovoldim. Ikkalasigaham dastxat yozibsiz Juda hursand bòldim. Hòjayinimla oylik ogunlaricha kitob tugap qoladi dib òyludim alhamdulillah nasib qilganakan. Bugun kelishi bilan obkeb berdila. Rahmat Alloh rozi bòlsin! Sizdan kòp narsani òrganaman ayniqsa farzandlarim tarbiyasida. Allohim ajr savoblarini bersin.

Холидахон.

@Kitob_savdo_bot
1.5K viewsedited  17:38
Ochish/sharhlash
2022-10-03 20:38:04
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух Азизахон опажон. Икки офтобимга ҳам хадялар етиб борди. Онажоним хам бунча ажойиб совға бўлди бу деб хурсанд бўлдилар. Онажонларимни озгина бўлса қалбларидаги қувончга сабабчи қилганиз учун сизга катта раҳмат. Ин Шаа Аллоҳ яна шунақа гўзал асар хадя қилиш насиб қилсин Ижодизга омад. Икки дунё саодатини кўринг

Анорахон Исмоилова.

@Kitob_savdo_bot
1.5K views17:38
Ochish/sharhlash
2022-10-03 18:44:52
#нимадир.

Манга ёқди шу лавҳа. Барибир эскиларнинг билгани билган.

@Ummuzaynabummuijodi
4.6K views15:44
Ochish/sharhlash
2022-10-03 17:46:52
#кайфият

Романтик

@Ummuzaynabummuijodi
4.4K views14:46
Ochish/sharhlash
2022-10-03 16:24:02 ​​#нимадир.

Бизда ҳаво булутли. Осмон ёғгиси келиб, ёғолмай тургандек. Мана шу рутубатли об-ҳавони яхши кўраман. Кўпчиликка ёқмаслиги мумкин, аммо у менга кўп хотираларни эслатади.

Қайси хотираларни?!

Акам раҳматли билан деразадан осмонга тикилиб, ёмғир ёғишини пойлаб кутганларимиз эсимга тушади. Ерга тушган биринчи холни ким биринчи кўрса, ўша ичимизда ютган ҳисобланарди.(Ота онам устимиздан қулфлаб ишга кетишарди ва биз дераза ёнига бориб ўзимизни зериктирмай ўтирардик.)

Ёмғир қуйиб ёғаётганда биринчи бўлиб онам ишдан қайтиб келардилар. Сумкаларининг четидан бурама қанднинг учи чиқиб турарди. Биз уни узоқдан кўриб севинардик. Онам бизни унутмагани учун. Тўзғитиб ташлаган уйимизни йиғиштираётиб, онам оёғи оғриётганидан инқилларди. (Мени дунёга келтирганларида чилламизнинг ичидаёқ онамнинг оёқлари синган. Шу-шу ёмғир ёғишидан олдин ўша оёқлари зирқираб оғриқ берарди.)

Шу ҳавода олифтагарчилик қилиб ишга юпқа қийиниб кетаётган кунларимни эслайман.  Исиб кетишни истаб тез-тез юрган йўлларимни. Ва оёқ ошиқларим бир-бирига урилиб,  зинғиллаган,  ишга кеч қолмаслик учун барибир шошган кунларимни ёдга солади у!

Совуқни роса жонимдан ўтказган эканман. Тавба, ўшанда нима зарур эди деб мана ҳозир куламан.
(Шунинг учун қизларга айтадиган гапим шуки:  "олифтагарчилик керакмас,  иссиқ кийининг!")

Шунақа кунда агар ишхонада бўлсангиз кундуз куни ҳам чироқ ёқиб ишлайсиз. Иссиққина чой ва кофе таъмини берадиган плитка шоколад. Компьютерингиз ёнида эса уюлиб ётган хужжатлар... Иш кўп, улгуришингиз керак. Кимнингдир уйқуси келяпти!
(Руслар ва арманилар билан ишлаганман. Кўчага чиқмай ишлардик. Кимдир бирор ёққа чиқиб келса суюнчилай бошларди: "ёмғир бошлади! Ур-ре!")

Умуман олганда ҳаво ва осмон билан боғлиқ хотираларим кўп. Эрта саҳар ичимда аралаш туйғулар кечади. Агар азонда қаергадир пиёда боришга тўғри келиб қолса, менда аза билан боғлиқ хотиралар ёдга туша бошлайди.

"Тур, Азиза! Йиғи солишимиз керак..."

Эгнимга узун кўк кўйлакни кийиб ховлига чиқардим. Тишим тараклаб бир-бирига уриларди ва мен опаларим қандай йиғлашаётган бўлса, улар каби йиғлашга тушардим.

Азонда қаергадир тентираб бориш, дилдираш менга шу хотираларни эслатади, ҳалиям...

Яқинда тушуниб қолдим. Кимдир оғриқни эслаб қоларкан. Кимдир эса яхши кунлардаги ширин ҳаяжонни...

Билмайман, мен негадир тўйим куни бўлган воқеаларни эслолмайман. Хотирамдан тамомила ўчиб кетган ўша кун!

Онамнинг бармоқларини яхши эслайман. Отамнинг овозини. Қайнонамнинг кўйлагидан келадиган хидни. Қайнотамнинг боламга айтган русча алласини.
Аммамнинг кўзда ёш билан кулиши, ортимдан қўл силкиб кузатиб қолишлари ёдимда...

Мана ҳозир ўйлаб шу ҳулосага келдим-ки, инсон ҳайратланган нарсаларини ҳам ёддан чиқармас экан.

Хотирамдаги азиз сиймоларни сира ёддан чиқаргим келмайди. Ва менга улар ҳақида кўпинча осмон эслатиб туради!

Яъни ёғолмай турган осмон...

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi
4.6K viewsedited  13:24
Ochish/sharhlash
2022-10-03 14:58:38 #sharpa_kitob

ШАРПА БИЛАН БАҲС ЁХУД МИЛЛИОН ЕВРОЛИ БИТИМ.

роман.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова.

Эллик еттинчи қисм.



Битик.

Жамил намоздан сўнг катта бобосидан қолган қўлёзмани варақлаб, ҳижжалаб ўтирди. Аввалига секин ўқиётганлиги сабабли битиклар маъносини тушунмади, кейин сал ўзлаштириб олгач, ўзини Мустафо Ғайбулланинг сирли оламига тушиб қолгандек ҳис қила бошлади.
     «Сажда! Ўғлим сен аввало сажданинг ҳикматини англа! Бўш қолганингда шу ҳақда чуқур ўйлашингни ва ҳикматини англашингни истайман. Тирик ва ўликнинг биттагина фарқи бор, бу ҳам бўлса — саждадир!»

Давоми бор...

АСАРНИ ЎҚИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ
4.7K views11:58
Ochish/sharhlash
2022-10-03 05:01:48 ​​#иқтибос.

“Истеъдод ҳимояга муҳтож, асранг уни!", деган фикрда катта ҳикмат бор.

Истеъдод эгаси одамлар билан эмас, асосан, ўз хаёли, ўзлиги билан банд.

Унга орзусидаги мукаммалликка етишиш йўлида халал беришмаса бўлди.

Бу мукаммалликни истеъдодсизлар ўз даражасида – мансаб, шон-шуҳрат, обрў-эътибор ва яна алламбало нарсалар деб тушунишади.

Чин истеъдод фақат битта манзилни кўзлайди – ЕТУКЛИК”.

Баҳодир Йўлдошев.

@Ummuzaynabummuijodi
3.6K views02:01
Ochish/sharhlash
2022-10-03 03:52:51 #нимадир.

Ухлаш учун тайёрланаётсам, ТВ да бир аҳмоқона кўрсатув бўлаётган экан. "Аҳад Қаюм and Co" деймизми, хуллас билмадим, бу лавҳада Фармонбиби ҳам бор, Сотти ҳам, режиссёр ва унинг суфлёри ҳам...

Атай нервларим физзарядка қилиб олиши учун ўша аҳмоқона кўрсатувга кўз тикиб ётдим. Асабим ўйнаб, ўчиб қоляпти. Бўғилиб маза қилишам йўқ.

Кейин мақсадни сал тушунгандек бўлдим: ТВ эфир вақтини қандай тўлдиришни билмаяпти, назаримда! Кимдир чиқиб "гапирувчи оғиз" ролини бажариши керак. Кимлигининг фарқи йўқ.

Ҳуллас, жинни кўрсатув тугади. Кимга ачинишни билмай манам ухлаб қолдим. Бир пайт уйғонсам, худди ўша каналда Мэл Гибсоннинг "Шерюрак" фильми намойиш этиляпти. "Ия!" дедим.

Бу фильм мен ёқтириб кўрадиган саноқли фильмлардан биттаси. Кўрсам, Қурбонжон Додхоҳга айланиб қолгандек ҳис қиламан ўзимни.

Кўриб ётдим. Мия яна анализ қилишни бошлади. Фильмда ҳеч бир деталь ортиқча эмас. Айниқса, жанг майдонида шотландларнинг инглизларга кетини кўрсатиш саҳнаси ҳам тарихий факт.

Тўпори одамлар бўлишган. Уруш-ўз номи билан уруш! Унда бундан баттар жинниликлар ҳам бўлгани аниқ!

Уильям Уоллес ёндош қирлардан югуриб баланд қояга чиқиб кетадиган жойи бор. Ўша ерда шотланд миллий мусиқаси янграйди. Кейин қояда бир ўзи турган Уоллесни камера чир айланиб ҳар тарафдан суратга олган жойи бор.

Ўша пайт қаҳрамон ичидан ўтказаётган фикрларни томошабин сўзсиз ҳам тушунади:

"Бу кураш учун қисмат мени танлади! Кимдир ватан учун ўзини фидо қилиши керак эди. Ўша одам менман!"

Тафаккур қиласиз. Бир инсон туғилди ва чиндан ҳам қисмат уни барига балогардон бўлиши учун танлаб олди. Унда оила ва ҳаётнинг ширин дамлари бўлмайди. Умри жангларнинг бирида ёки ҳиёнат сиртмоғида тугаши мумкин. Аммо уни қисмат танлаган. Бу юк унинг зиммасида! Бошқа одамга ошириб қўйишнинг иложи йўқ.

Мана шу ғояни тўла акс эттириб бериш, томошабинга ҳис қилдириш режиссёрлик иши деб аталади. Бир соату йигирма минутли кинонинг ҳар бир дақиқаси ғанимат. Ҳеч кимнинг бир дақиқани бўш ғоя билан тўлдиришга ҳаққи йўқ.

Мэл Гибсон ҳозир омадсиз ва ичувчи одамга айланган. Семириб, экранга сиғмайдиган кўринишга келиб қолди. Рол ўйнаш тугул, хатто фильм ҳам суратга олмаяпти. Аммо мен ўйлайманки, бир инсон сифатида у қилиши керак бўлган ишини қилиб бўлди.

Ҳа, тақдир берган намёкни ҳамма ҳам ҳис қилавермайди. Кимдир ўзига берилган имкондан фойдаланиб, исмини шарафли ном сифатида танита олади, кимдир эса йўқ.

Менимча томошабинга ҳақиқий кетини очиб кўрсатиш унинг вақтини бекорчи нарсалар билан ўғирлаётганлар томонидан содир этилади.

Ҳаётда ҳар кимни омад бир бор йўқлаши рост гап. Элнинг қаршисига чиқасиз ва халқ билан рўпарама-рўпара турасиз. Кимдир шу дақиқанинг милли-милли сонияларигача бой бермай имкон қадар қозониб қолади. Кимдир эса бу имконни нега ўзига берилганини тушунмай қўлдан чиқариб юборади.

Гапларим таъсирчанликдан эмас, мен шунчаки профессионализмни ёқтираман. Ўзига имкон берилган аммо бу имкон нима эканлигини тушунмай юрганларга ғашим келади, очиғи!

https://t.me/+YFNAZJIjuchlZDAy
3.9K views00:52
Ochish/sharhlash