Get Mystery Box with random crypto!

Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali U
Telegram kanalining logotibi ummuzaynabummuijodi — Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali
Kanal manzili: @ummuzaynabummuijodi
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 14.04K
Kanalning ta’rifi

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Хуш келибсиз!
Азизахон Исмоилова (Ummu Zaynab Ummu)
Мурожаат: @UmmuZummu_bot
Китоб буюртма: @Kitob_savdo_bot

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 179

2022-10-02 11:04:37 ​​#яхши_шеърлар

Бир макон бўлсайдим ватан бўлсайдим
Аёлга боққанга солар эдим бож.
Ғурбатдан униққан шарқ аёлига
Ялтироқ сўзлардан кийдирмасдим тож.

Мақом маошига қарамай асло
Севинчлар тутардим, бахт улашардим.
Йиғласа бир томчи кўз ёши учун
Минг қасос олардим, зўр курашардим.

Ажинлар кулганда ой чеҳрасида
Ҳар битта чизиғи эр учун солиқ.
Аёл ардоғини этардим жорий
Зотан омонатга берганку Холиқ.

О,нетай,аёлман ўзбек аёли
Энди бу миллатга ярашмас ҳаё.
Омонат топталди иблислар озод
Бизни ўлдиринглар!Ўлдиринг аё...

Улар қотил эмас қотиллар ҳалол!
Нечун бошланмайсан куни Қиёмат?
Номус ҳам хомталаш бўлган бу юртда
Аёллар ўлишни истайди фақат!

Дилфуза Авазова

@Ummuzaynabummuijodi
5.5K views08:04
Ochish/sharhlash
2022-10-02 03:45:53
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Омонмисиз, қадрдон!

Кун бўйи сизга яхши кайфият ҳамроҳ бўлишини тилайман, ҳеч ким дилингизга озор бермасин!

Яқинларингиз ёнингизда бўлсин, уйингиздан беғубор фаришталар, яъни бола кулгуси жаранглаб турсин!

@Ummuzaynabummuijodi
9.0K views00:45
Ochish/sharhlash
2022-10-01 14:33:38
#табрик.

Каналимиз кузатувчилари орасидаги барча устозларимизни, мураббийларимизни, бировга бир ҳарф миқдорича бўлсин- ўргатган, хатоларини тўғрилаган барча ҳазрати Инсон номига сазовор азизларимизни кадендарда қизариб турган бугунги кун билан табриклаймиз!

Илм бериш заҳматини- нафақат кун, ҳафта, ой ва йиллаб чекиб яшаётган бу инсонларга- биз раҳмат айтишимиз ва қўлимизни кўксимизга қўйиб, эътироф этишимиз учун- шугина бир кун аслида кам бўлса керак деб ўйлайман!

Каналимни кузатиб турганлар ичида ардоқли устозларим ҳам бор!

Барчангизга Аллоҳ сўраганимдан кўра ортиқ ажру савоб ато этишини истайман, умрингиз узун ва илм бериш йўлидаги заҳматингиз роҳатини кўрадиган кунларингиз бу умр бисотида кўп ва ҳузурли бўлсин!

Ҳурмат ва эҳтиром ила доимо шогирд мақомида таъзим билан Ummu Zaynab!


@Ummuzaynabummuijodi
6.4K viewsedited  11:33
Ochish/sharhlash
2022-09-30 20:50:48 #sharpa_kitob

ШАРПА БИЛАН БАҲС ЁХУД МИЛЛИОН ЕВРОЛИ БИТИМ.

роман.

Муаллиф: Азизахон Исмоилова

Эллик олтинчи қисм.

@Ummuzaynabummuijodi



Қадам.

Алсу эртароқ уйғонди. Бу сафар Надима ошхонада энди иш бошлаган экан: биргалашиб иккиси қуймоқ пиширишди. Жамил эса Диманинг хонасидан йўлга тараддуд кўрган ҳолда чиқди.
 — Надима, сен шу ерда қола турасан! Мен бориб, уйдаги ҳамма нарсаларни бошқатдан маҳкамлаб қайтаман. Бирмунча пайт Алсунинг ёнида бўламиз!
Аёл эрига «Хўп» деб, ортиқча гап айтмади. Алсуга ҳам бу гап маъқул тушди.
     — Дима, бўлақол! Сени ўзим йўл-йўлакай мактабингга киритиб юбораман. Бу ерда қиладиган баъзи ишларим бор!

Давоми...

АСАРНИ ЎҚИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ
6.3K views17:50
Ochish/sharhlash
2022-09-30 19:02:21 #сўраган_эдингиз.

Мана шу совунлар ҳақида фикримни сўрашибди. Ҳа, тўғри бу совунлардан ўзим ҳам ишлатаман.

Фойдалари ҳақида ўртоқлашинг деб ҳам ёзишибди. Очиқ айтадиган бўлсам, аллергиям борлиги учун камина совунни танлаб ишлатаман. Масалан битта супермаркетда юз хил совун терилиб турган бўлса ҳам ўша совунларни биронтаси манга тўғри келмаслиги мумкин.

Нима учун?

Улар таркибидаги кимёвий моддалар теримни қичитади, қуруқширатиб, баъзан тирсакларимгача аллергия тошитади. Уям майли хидига тўхтамай аксиришим мумкин. Қонимда эозинофиллар миқдори кўп бўлгани учун ўта сезувчанман ва шу важ ҳисобига аллергик бронхитим бор.

Охирги олти ойдан бери мана шу
@Softibmaxsus совунларини ишлатяпман.

Натижа яхши. Аксиртирмайди, юмшоқ, йўқ жойдан кирлар чиқаверади, поралар очилганини сезасиз, танангиз яйраб ҳаво олади. Тортишиш, қизариш йўқ.

Сутлисидан ишлатдим. Бир кило олгандим. Яқинда тугади. Кўринишидан кир совунга ўхшагани учун, охирида қолган ушоқдеккинасида қизим колготкисини ювибди. "Ая колготким силлиқ бўлиб қолибди" деяпти.

Сир омади гап! Яхши нарсани яхши дейиш керак.
#тавсия хештегимиз остида ўзим ишлатган нарсаларни тавсия қилиб боришимни ҳамма билади.

Кимдир истаган совунида ювиниб кетаверади, жони соғ бўлсин! Аммо биз кабилар албатта имкон қадар табиийсини ишлатишимиз керак.

@Ummuzaynabummuijodi
6.4K viewsedited  16:02
Ochish/sharhlash
2022-09-30 17:39:30
#нимадир.
#қаерда_ўқиганим_эсимда_йўқ.

Донишманддан сўрашди: "Ҳаётда энг осон ва энг қийин нарса нима?"

У жавоб берди:

Хато. Агар уни бошқалар қилган бўлса ҳукм чиқариш энг осони.

Агар уни ўзимиз қилган бўлсак тан ола билиш бу энг қийини.


@Ummuzaynabummuijodi
6.5K viewsedited  14:39
Ochish/sharhlash
2022-09-30 15:46:07 #билдирги. Бугун эрталабдан қон босимим ошиб роса иш кўрсатди. Аслида бугун "ўзимизникилар" ни "Тавбаи насуҳ" нинг давомини ёзиб чин дилдан хурсанд қилмоқчийдим. Насиб. Барча кўнгил яқинлардан соғлиғим учун дуо талабидаман. Ичингизда "сизни Аллоҳ учун…
6.1K views12:46
Ochish/sharhlash
2022-09-30 13:07:15 ​​#Баъзи_ҳақиқатлар...

Биз ёмон деб ўйлаган ишларнинг ортида нима бор?!

Агарда билиб билмасдан қандайдир айб қилгудек бўлсангиз, сизнинг атрофингизда одамлар ўз-ўзидан сараланишни бошлайди:

"Хатони ўзинг қилдинг, баттар бўл!" деб ошкора мазаммат қилгувчилар....

Шу гапни ичида айтиб, йўқ бўлиб қоладиган ғойибмирзалар...

Айблашдан йироқ, индамасдан қўллагувчилар...

Ёки ҳеч ким...

Агар атрофингизда "баттар бўл!" дегувчиларни учратсангиз, бир кун ёруғликка чиққанингизда бу воқеаларни кулиб эслайсиз, ўша одамлар ўзлари айб қилганда уларга ўзидек муомала қилмасликка ҳаракат қиласиз...

Агар атрофингизда ҳеч нима демасдан, бирдан йўқолиб қоладиганларни кўрсангиз, "иншааллоҳ, бу кунлардан чиқиб олсам- уларга қилганларини қайтармайман!" деб дилингизга тугиб қўясиз...

Агар сизга индамай яхшилик қиладиган одамларни учратган бўлсангиз, демак сизга Аллоҳ таоло вакил қилган яхши одамлар келиши қадарингизга битилган бўлган...

Агар машаққат чоғида атрофингизда ҳеч кимса қолмаса- билинг-ки бунинг ҳам ўзгача хикмати бор!

Ўша қоронғу кунларда озроқ қийналасиз, лекин...

Кейинчалик бежиз ёлғиз қолдирилмаганингизни тушуниб етасиз...

Демак ўзингизда нимадир яширин куч бўлган ёки сабрдан синалишингиз керак...

Синовларда довдираб қолмаган банда- Аллоҳдан нималарни сўрайди?!

Муаммо ёки синов- қаҳрамонларни, қўрқоқларни, содиқлар-у ҳиёнатчиларни ёки ўзимизнинг ички кўникмаларимизни юзага чиқариш учун содир бўлади.

Омон-омон замонларда топмаган ҳулосаларингизни синовли кунларда қўлга киритасиз.

Ҳеч нарса аслида ёмонликка эмас...

Ummu Zaynab Ummu


@Ummuzaynabummuijodi
6.5K viewsedited  10:07
Ochish/sharhlash
2022-09-30 12:50:41 ​​#нимадир.

Синфхонада мусиқа қўйиб беҳаё рақс тушган қизларнинг устозлари ҳайфсан берилиб ишдан олинибди...

Ота онасига эса маъмурий баённома тузилибди.

Оналардан бири "ҳа энди рақс тушса тушибди, шуни суратга олиб интернетга тарқатган одамга чора кўрингларда!" деб арзхонлик қиляпти.

Ҳозиргина тармоқда шу лавҳани кўрдим. Мени ўйлантирган саволлар ўша-ўша! Нега бизда бир нарса бўлса дарров устозларга чора кўрилади?

Ўқитувчи ўрнига талабгорлар кўп бўлгани учунми? Ёки мен билмаган, тушунмаган бошқа сабаб борми?

Устоз дегани бутун инсониятдан устун, ўзгача қобилиятга эга, ўзи мавжуд бўлмаган нуқталарда ҳам нима бўлаётганини сезадиган, кўрадиган, ҳар қандай нохуш жараённи тўхтатишга қодир "сверхчеловек" эмас-ку!

Ё шунақами?!

Нега бу вазиятда у ишсиз қолиши керак?

Тарбиясига жавобгар бўлгани учун шундай, дерсиз, балки? Ғалати-ку! Нега унга "сверхчеловек" ларга юклатилгандек масъулият юклаб қўйилган?

Тирақи бузоқ қаерда тириллатишини ўқитувчи зоти олдиндан билади деб ўйлашармикан-а?

Ҳамма билади: агар маҳсулот брак бўлса, бунга биринчи ўринда завод жавобгар бўлади. Фарзанд ҳам юз фоиз албатта ота-онанинг маҳсулоти! Таълим тарбиянинг асосий қисми у туғилиб ўсган оиладан берилади.

Фикримча, фақат оналаргина қизчасига эркаклар олдида қандай ўтиришни, ўзини қандай тутишни ўргатади ва ўзи бу борада намуна кўрсатади.

"Тарвайиб ётма, отанг келди!" деб насиҳат қилади. Ўзида тарбия бўлмаса, унга қўшилиб ёнида тарвайиб ётаверади.

Баъзи иллатлар, баъзи хулқлар қонда бўлади деймиз. "Онасини кўриб қизини ол!" деган мақол ҳам бежиз эмас, аслида.

Бировнинг фарзандини йўлга соламан деб жонини жабборга бераётган устозга бунақа бор масъулиятни юклаб қўйиш- нотўғри деб ўйлайман!

Устози гапирса, "бор йўқол!" деб шарт деразадан сакраб, қочиб кетаётган, эркак устоз билан қўлма қўл олишиб, уни ҳамманинг олдида беҳурмат қилаётган қизларни ҳам кўряпмиз. Уларни уриб бўлмаса, яхши гапириб йўлга солиб бўлмаса, нима қилиш керак?

Иккинчи қизимга ҳомиладорлигимда ойижон раҳматли ёнларига чақирдилар.
Ўшанда айтган гапларини мана ҳозиргача ўйлайман:

"Қизим, Аллоҳ таоло қиз болани бекорга бермайди. Ё бола тарбиялашга эпи йўқ аёлни шарманда қилиб, ҳаммага кетини очиб қўйиш учун беради ё суйган бандасига унинг яхши таълим беришини билган ҳолда "бу бандам эплай олади" деб беради.

Бекорга учта қизни дунёга келтириб, унга чиройли тарбия берган аёлни жаннати бўлади дейилмаган.

Учта қизни дунёга келтириш у майли, аммо ўша қизларга чиройли тарбия бериш-мана шу жиҳат энг муҳими!

Нимададир адашдингизми, эртага ўша хатойингиз элнинг олдида кўргазма бўлади!"

Менимча, шаллақи онанинг ёнида юриб, аллақачон бети қотиб бўлган қизни йўлга солиш қанчалар душвор эканлигини ҳар қандай уста педагог ҳам жуда яхши тушунади деб ўйлайман.

Думалоқ тарвузни тўртбурчак шаклга солиш учун Хитойликлар нималар қилмади, ахир! Пишгунча тўртбурчак қолипда сақлашди, яхши ранг олиши учун айлантириб туришди. Бу шунчаки бир марталик натижа, ўша тўртбурчак тарвузнинг уруғидан яна думалоқ тарвуз чиқаверишини улар жуда яхши тушунади, аслида!

Бола тарбияси мушкул иш! "Минг доно бўлмайлик, бу борада барибир Яратганнинг ёрдамига муҳтожмиз!" Ҳа, бу жумлани кўп ёзганман. Дарҳақиқат шундай..

Илоҳим, ўша бебош қизларга ҳам бундан кейин ақл кирсин, ўзларини тутиб олиб, ота-онасига, устозларига раҳмат олиб келадиган қизлар бўлиб етишишсин...

Ўзи ҳолимизни ислоҳ этсин!

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi
8.8K viewsedited  09:50
Ochish/sharhlash
2022-09-30 04:01:44
#жума_муборак.

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Ҳулқи-Ислом, сабри чексиз, қалбида кексиз...

Роббиси Раҳмон, қўлида Қуръон,
Дастури Иймон,

йўли Ҳидоят, тилида оят,
кафтида дуо, Ҳолиқи Мавло,
Сўзи-Бисмиллоҳ!

Ватани-Жаннат, қўшниси Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бўлган қадрдоним Сизга-

Кунларнинг султони бўлган муборак Жума кунининг барокатини тилайман!

https://t.me/joinchat/AAAAAFVFAZk-V-Xhcn0-fQ
13.7K views01:01
Ochish/sharhlash